unutilgan_tarix | Unsorted

Telegram-канал unutilgan_tarix - Унутилган тарих

18546

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг! Мурожаат учун: @ad_ministrz Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Subscribe to a channel

Унутилган тарих

Maybelline New York

Siz esa qaysi jamoadasiz?

Pushti, rezavor yoki nyud - o’z rang jamoangni Superstay Matte Ink yoki Vinyl Ink Maybelline New York pomadalari palitrasi ichidan tanla!

Go to site

#reklama
uzum.uz

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣2️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳1497 йил— Португалиялик денгизчи Васко да Гама Яхши Умид бурнини айланиб чиққан;

📌 1542 йил—Испания Америка колонияларида қулликни чеклаган;

📌 1641 йил —Англия парламенти «Буюк ремонстрация» - қиролнинг суиистеъмолликлари рўйхатини қабул қилган;

✒️1946 йил —Англияда биринчи шарикли ручкалар сотувга чиққан;

🏋️ 1956 йил —Мелбурнда ХVI Олимпия ўйинлари бошланган;

🔫 1963 йил —АҚШ президенти Жон Кеннеди Далласда ўлдирилган;

🇪🇸1966 йил — Испания парламенти генерал Франко таклиф қилган янги конституцияни қабул қилган;

🤴 1975 йил —Генералиссимус Франциско Франко вафотидан кейин Хуан Карлоснинг Испания қироли деб эълон қилинган;

🥊1986 йил —Майк Тайсон WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида чемпион бўлиб, бокс тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланган;

🇬🇧1990 йил —Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тетчер истеъфога чиқишини эълон қилган;

🇦🇲1993 йил — Арманистон ўзининг миллий валютаси - драмни муомалага киритган;

🇬🇪 2003 йил — Тбилисида президент Эдуард Шеварднадзенинг мухолифлари томонидан Грузия парламенти эгалланган;

🇺🇦 2004 йил— Украинада «Оловранг инқилоб» бошланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Усмонли турк императори Абдул Хамидхон II қурдирган Дамашқ-Мадина темир йўли. 1900-1908 йй.

Аслида, режа бўйича бу йўл Маккагача тортилиши керак эди. Аммо қурилиш ишлари, I Жаҳон уруши бошланиши ва Британия бошчилигидаги араблар уюштирган диверсиялар туфайли амалга ошмай қолган ва ҳозирда мана шундай ташландиқ кўринишга келиб қолган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣0️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇲🇽1910 йил —Мексика инқилоби бошланган. Бу Порфирио Диас диктатурасига қарши қўзғолон сифатида бошланиб, янги конституция қабул қилиниши билан якунланган. Фуқаролар уруши даврида аҳоли ўртасидаги йўқотишлар, турли манбаларга кўра, 500 мингдан 2 миллион кишигача бўлган;

🇺🇦1917 йил —Украина Халқ Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;

⚔️1943 йил — Тарава жанги бошланган. Бу АҚШнинг Тинч океанидаги иккинчи ҳужум операцияси бўлган;

⚖️ 1945 йил — Нюрнбергда Учинчи Рейхнинг ҳарбий жиноятчилари устидан суд жараёни бошланган;

📌 1962 йил —Куба ракета инқирози тугаган;

🩸 1979 йил— беморга илк маротаба сунъий қон қуйилган;

💻1985 йил— Microsoft Windows 1.0. бозорга чиқарилган;

1990 йил — серияли қотил Андрей Чикатилло ҳибсга олинган;

🇦🇫1998 йил— Толибон қўл остидаги Афғонистон суди террорчи Усома бин Лодинни "бегуноҳ инсон" дея эълон қилган;

🇹🇷2003 йил— Истанбулда қатор портлашлар юз бериб, Британия консуллиги биноси вайрон этилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Бир фикрлашсак...
Буни қандай тушунтириш мумкин ?

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

1️⃣9️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇵🇷1493 йил —Янги дунёга иккинчи саёҳатида Колумб Пуэрто-Рико оролини кашф этган;

1919 йил — АҚШ Сенати Версал тинчлик шартномасини ратификация қилишга қарши овоз берган ва натижада Миллатлар Лигасидан чиқишга мажбур бўлган;

🇩🇪 1932 йил —Германияда президент Ҳинденбург Адолф Гитлерга парламентда кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган коалиция тузишни таклиф қилган;

⚔️1942 йил— Совет қўшинларининг Сталинградни олиш учун ҳужуми бошланган;

⚔️1943 йил —Гилберт ороллари ва Маршалл оролларини япон қўшинларидан озод қилиш операцияси бошланган;

🇺🇳1965 йил — БМТ Бош Ассамблеяси томонидан СССР ташаббуси билан ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги резолюция қабул қилинган;

🛰1969 йил — Чарлз Конрад, Алан Бин ва Ричард Гордон исмли астронавтлар томонидан бошқарилган АҚШнинг "Аполлон-12"космик кемаси Ойга қўнган;

🇪🇬🇮🇱1977 йил — Миср Президенти Анвар Садат Исроилга илк маротаба ташриф буюрган;

📌1985 йил — М. Горбачев ва АҚШ президенти Роналд Рейган Женевада (Швейцария) учрашишган;

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих


17 НОЯБР санаси 1941 йилдан буён Халқаро талабалар куни сифатида нишонланиб келинади

Сана тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1939 йил 16 ноябр куни нацистлар қўл остига ўтган Чехословакияда талабалар Чехословакия ташкил этилганлигининг 21 йиллигини нишонлаш учун намойишга чиқишган. Хукумат қўшинлари намойишчиларни тарқатиб юборган ва тартибсизликларда тиббиёт факультети талабаси Ян Оплетал отиб ташланган, юзлаб намойишчилар ҳибсга олинган. 17 ноябрь куни эса Гитлернинг буйруғи билан фашистлар талабалар ётоқхоналарини ўраб олиб, 1200 дан ортиқ талабани концлагерларга олиб бориб ташлашган. 9 нафар талаба ва талабалар ҳаракати фаоллари қамоқхонада қатл этилган.

Мазкур хунрезликдан икки йил ўтгач, 1941 йилда Лондонда нацистларга қарши курашган талабаларнинг халқаро учрашуви бўлиб ўтган ва унда Чехословакия коммунисти Отто Шлингнинг таклифига биноан, ҳар йили ҳалок бўлган талабалар шарафига 17 ноябр санасини Халқаро талабалар куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Япониялик Тсутоми Ямагучи икки атом бомбаси портлашидан тирик қолган.

1945 йил 6 августда инженер Ямагучи Хиросима шаҳрида эди. Бомбардировка пайтида у ҳимоя контейнерларидан бирида жон сақлаб қолади ва тез орада она юрти - Нагасакига қайтади. Бу ерда эса уни иккинчи атом портлаши кутаётганди.

Иккинчи портлашдан ҳам омон қолган Ямагучи 2010 йилгача умргузаронлик қилган ҳамда 93 ёшида вафот этган. Тсутоми икки атом бомбардировкасидан омон қолган инсон сифатида расман эътироф этилган.

Машҳур драббллардан бири реал воқеалар асосида ёзилган шекилли :)

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

АҚШда уч кишининг ўлимида айбланаётган Лестернинг қориндан гапирувчи қўғирчоғи. 1924 йил

Томоша пайтида учта кекса аёл кулгидан вафот этди. Полиция етиб келганда, гувоҳлар ўлимга сабаб бўлган сўзларни қўғирчоқ айтганини, Буюк Лестернинг лаблари эса қимирламаганини таъкидлашади. Артистнинг айби исботланмади, бироқ унинг "ҳамкори" кўпроқ жазоланишга дучор бўлди. Франк исмли қўғирчоқ полиция бўлимига олиб кетилди, унга нисбатан иш очилди, сурати олинди ва... саҳнага чиқиши умрбод тақиқланди.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

​​Черчилл қадаҳ сўзи айтганида шундай дер эди:

“Мен сизларга соғлик ёки бойлик эмас, балки фақат омад тилашни афзал кўраман!
Aхир Титаник йўловчиларининг аксарияти ҳам соғлом, ҳам бой бўлган, аммо уларнинг жуда озчилиги омадли бўлган".

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

10 000 қадам фойдалилиги ҳақидаги афсона қандай пайдо бўлган?

Кўпчилик соғлиқни сақлаш ва яхши жисмоний ҳолатда бўлиш учун кунига 10 000 қадам юриш керак, деган фикрни эшитган. Бу фикрнинг пайдо бўлиш тарихи қуйидагича: 1964 йилдаги Токио Олимпиадаси арафасида "Манпо-кей" номдаги япон компанияси "10 000 қадам ҳисоблагичи" номли қадамлар сонини ўлчайдиган ускуна ишлаб чиқарди. Ишлаб чиқарувчи эса бу "10 000" сонини шунчаки чиройли бўлгани учун танлаган эди.

Ўшандан бери 10 000 қадам ҳақидаги ибора илмий асосга эга бўлмаса-да, ҳозирги кунда ҳам кўп жойларда тавсия қилинадиган иборага айланган. Юриш, шубҳасиз, фойдали, бироқ кунлик меъёрлар бўйича ҳеч қандай илмий тадқиқот ўтказилмаган.

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

"Челленжер" космик кемасининиг ҳалок бўлган экипажи. Шатл парвознинг 73 сониясидаги портлаш оқибатида парчаланиб кетган. Экипажнинг барча аъзолари ҳалок бўлган. 1986 йил.

Бу космонавтика тарихидаги энг даҳшатли ҳалокатлардан бири ҳисобланади.

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Қурбоннинг кўп сонли пичоқ жароҳатлар билан топилган хонадонида, серияли қотил Уилям Хайренс деворга қизил лаббўёқ билан қуйидагича ёзув қолдирган:

"Яна кимнидир ўлдириб қўйишимдан олдин илтимос мени тезроқ қўлга олинглар. Бу ишдан ўзимни тия олмаяпман".


🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Ўликлар шаҳри (Zawiyyet al Mayyiteen)

Мисрнинг Миня видоятида жойлашган.
Унинг ҳудуди 4 км га чўзилган ва у дунёдаги ЭНГ КАТТА қабристонлардан бири бўлиши мумкин.

У бир неча юз минг ғиштдан ясалган, гумбазлари оқ рангли мақбаралардан иборат бўлиб, ундан мусулмонлар ва қибтий насронийлар фойдаланган.

Бу ерда Нилнинг шарқий қирғоғида қурилган ягона пирамида бўлиши билан диққатга сазовор бўлган 3-сулоланинг охирига мансуб кичик поғонали пирамида мавжуд.

У шунингдек, қадимги подшоҳлик даврининг (тахминан милоддан аввалги 2686–2181 йиллар) қояга ўйилган қабрларини ҳам ўз ичига олади.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Улар кўп функцияли бўлиб, арпа ва буғдой каби муҳим нарсаларни, ҳуқуқий ҳужжатларни ва ҳатто заргарлик буюмлари каби қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун ишлатилган.

Омборхоналар ажойиб ташкилий тизим билан бошқарилган.

1492 йилда ёзилган ва тадқиқотчилар томонидан маълум бўлган энг қадимги ҳужжат деб ҳисобланувчи Агадир Оужарит тахтачаси каби доскалар ёки планшетларда уларни бошқариш бўйича кўрсатмалар мавжуд.

"Ламин" номи билан танилган котиб, "Инфлас" деб аталувчи турли қабилалардан ташкил топган ўн нафарга яқин вакилдан иборат қўмита ёрдамида банк фаолиятни назорат қилган.

Сақлаш ва ҳимоялашдан ташқари, Игударлар кўп мақсадларда хизмат қилган.

Улардан сув омборлари, озиқ-овқат омборлари, уй-жой, масжид ва қоровулхоналар сифатида фойдаланилган.

Урушлар, қурғоқчилик, очарчилик, эпидемиялар ёки чигирткалар билан касалланиш даврида Amazigh қабилалари ҳам улардан одамлар ва чорва учун бошпана сифатида фойдаланганлар.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#article

1963 йил 22 ноябрда АҚШда XX асрнинг энг шов-шувли қотилликларидан бири содир этилган, яъни АҚШнинг 35 президенти Жон Кеннеди отиб ўлдирилган. Мамлакат тарихидаги энг машҳур президентларидан бирининг барвақт ўлими кимга керак бўлиб қолган эди?

🔎 @unutilgan_tarix

https://telegra.ph/MAFIYA-RAZVEDKA-IDORALARI-YOKI-SOVET-ITTIFO%D2%9AI-ZHON-KENNEDINING-%D2%9AOTILI-KIMLAR-11-22-2

Читать полностью…

Унутилган тарих

Арвоҳлар черкови (Авлиё Жорж черкови)

Чехиянинг Лукова шаҳрида жойлашган.

1352 йилда қурилган черков узоқ йиллар давомида ғайриоддий тарзда юз берган ёнғинлар туфайли кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган, кўп марта таъмирланган ва қисман қайта қурилган.

Черков билан боғлиқ сўнгги қўрқинчли воқеа 1968 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда дафн маросимида том қулаб тушган ва ўшандан бери у ер ташландиқ ҳолатда.

Маҳаллий рассом Якуб Хадрава черков ичида яшаши учун рамзий маънода 32 та ҳаётий ўлчамдаги "арвоҳ"ларни яратган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣1️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1386 йил—Амир Темур Грузия пойтахти Тбилисини эгаллаган;

🪂 1783 йил— инсоният илк бор ҳаво шарида парвоз қилган. Икки француз Париж чеккасида 915 метр баландликка кўтарилиб, 25 дақиқадан сўнг ерга қўнган.

⏺1877 йил —Томас Эдисон томонидан овоз ёзиб олувчи фонограф ихтиро қилинган;

🇺🇳1945 йил —Гватемала БМТга аъзо бўлган;

🇯🇵1969 йил— АҚШ президенти Ричард Никсон ва Япония бош вазири Эйсику Сато 1972 йилда Окинава оролини Японияга қайтарилиши бўйича шартнома имзолашган;

🇰🇷1972 йил—Жанубий Кореядаги сайловчилар янги конституцияни тасдиқлаган, Тўртинчи республика қонунийлиги тан олинган;

🇵🇰 1979 йил —Намойишчилар Покистоннинг Исломобод шаҳридаги АҚШ элчихонасини ёқиб юборишган;

📌 2002 йил— НАТО Болгария, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словенияга ташкилотга аъзо бўлиш таклифини юборган;

🇺🇦 2013 йил— президент Виктор Янукович Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келишувни имзолашдан бош тортгач, оммавий намойишлар бошланган;

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

ПИРАМИДАЛАР ҚАНДАЙ ҚУРИЛГАН?

Хеопс эҳромининг қурилиши ҳақидаги расмий маълумотларга қарасак, "қадимги мисрликлар" бир соатда ҳар бири 2,5 тоннадан бўлган 9 та блокни қазиб олишган, ишлов беришган, ташишган, кўтаришган ва жойлаштирганлар. Бу кунига 220 та блок дегани. Бунда одамларнинг 12 соат давомида жазирама қуёш остида ишлашини ҳисобга олсак иш нақадар қийин бўлганини тасаввур этишни ўзи мураккаб.

Япон муҳандислари 40 йил олдин асл пирамидадан 7 марта кичикроқ нусхасини қуришга уринишган. Улар буни бир ойда қуришни режалаштирган, аммо қурилиш бир йил давом этган. Қурилишда юк машинаси ва вертолётдан фойдаланишга мажбур бўлишган, чунки тарихда тасвирланган қурилиш усуллари ҳайратланарли тарзда самарасиз бўлиб чиқган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

"Менинг фалсафам шундай : мен ҳақимда одамлар нима деяпти -буни менга мутлақо қизиғи йўқ, бу менинг ишим эмас.
Менинг борим борлиғимчадир ва мен нимани хоҳласам ўшани қиламан.
Мен ҳеч нарса кутмайман ва берилган барча неъматларни борича қабул қиламан.
Ва бу ҳаётимни жуда енгил қилади .
Биз шундай дунёда яшаяпмизки, дафн маросимида вафот этган шахсдан аҳамиятлироқ, никоҳ севгидан муҳимроқ, ташқи кўриниш қалбдан устунроқ ҳисобланадиган замон ва маконда яшаяпмиз.
Биз шундай бир маданий қутида яшаяпмизки, у ўз моҳиятидан нафратланади"

Сэр Энтони Хопкинс

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

1️⃣8️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📚1477 йил —Уилям Кекстон Англияда илк босма китобни нашр этган;

🌡 1868 йил — Д. Менделеев ташаббуси билан Россия кимё жамияти ташкил топган;

📜 1905 йил —Япония-Корея протекторати шартномаси имзоланган, унга кўра Корея ўз ташқи сиёсатини юритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган;

⚔️ 1916 йил— Биринчи жаҳон урушининг энг қонли жангларидан бири — Сомме жанги якунланган;

🇱🇻1918 йил — Латвия ўз мустақиллигини эълон қилган;

📌1936 йил — Германия ва Италия Испанияда Франко ҳукуматини тан олганликларини эълон қилишган;

🇪🇬1954 йил — Мисрда генерал Носир давлат раҳбари бўлган;

🇺🇸1981 йил —АҚШ Президенти Рейган, агар СССР Ғарбий Европа мамлакатларига қаратилган ўрта масофага учувчи ракеталарини демонтаж қилса, АҚШ Европада қанотли ракеталарни жойлаштиришн тўхтатишни таклиф қилган;

🇺🇿 1991 йил — Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган;

🇵🇰1992 йил —Покистонда Беназир Бхутто янги парламент сайловлари мобайнида Исломободдаги намойишчиларга қарши полиция томонидан кўздан ёш оқизувчи газ таъсирида жароҳат олган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

1️⃣7️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

👸1558 йил - католик қироличаси Мери Тюдор вафотидан сўнг, унинг протестант синглиси Елизавета I инглиз тахтига ўтирган. Рим папаси ва католик монархлари Елизаветани узурпатор деб эълон қилишган, чунки унинг отаси ва онасининг никоҳи Рим томонидан тан олинмаган эди;

🇺🇸 1800 йил— Вашингтонда илк марта АҚШ Конгресси йиғилган;

👩‍🎓1880 йил— дастлабки учта британиялик аёл Лондон университетида бакалавр даражасини олган;

🇹🇷1922 йил — Халифа ва Туркиянинг собиқ султони Меҳмед VI тахтдан ағдарилган деб эълон қилинган ва Британия ҳарбий кемасидан паноҳ топган. Унинг вориси шаҳзода Абд-ул-Мажид султонлик унвонидан воз кечиб, халифа унвонини олган;

⚔️1939 йил— Чехословакияда фашистлар талабалар ётоқхоналарини ўраб олиб, 1200 дан ортиқ талабани концлагерларга олиб бориб ташлашган. 9 нафар талаба ва талабалар ҳаракати фаоллари қамоқхонада қатл этилган;

📜 1969 йил—Хелсинкида стратегик қуролларни чеклаш бўйича Совет-Америка музокаралари бошланган;

⚔️1989 йил— Чехословакияда коммунистик ҳукумат ағдарилиши билан тугаган Бахмал инқилоби бошланган;

⚖️ 1993 йил — 11 мамлакат судьялари Собиқ Югославия бўйича Халқаро трибуналнинг биринчи мажлисига йиғилишган, бу Икинчи жаҳон урушидан сўнн Нюрнберг ва Токиодаги судлардан кейинги энг йирик суд жараёни эди;

🇦🇫 2001 йил— Афғонистоннинг собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний Толибонлар томонидан ағдарилганидан кейин орадан беш йил ўтиб Кобулга қайтган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Бу замбарак Буюк Монголлар деб аталувчи Бобурийлар салтанатига тегишли бўлган артиллерия қуролидир. Бу улкан замбарак "Малик-у -Майдон" портида турган. Замбарак 1548 йилда Ҳиндистоннинг Аҳмадназар шаҳрида қуйилиб тайёрланган. Бу замбарак жангларда қўлланилган ва бизнинг давримизгача етиб келган ўрта асрларга тегишли энг улкан замбаракдир. Замбаракнинг номи"Водий соқчиси"деган маънода келади. Тўғри, бу замбарак калибри бўйича русларнинг Царь-пушкасидан кичикроқ : Яъни 700 ммга қарши 890 мм. Москвада ўрнатилган замбарак бирор марта ҳам отмаган ва хеч қайси жангда иштирок ҳам этмаган. Царь замбарак декоратив замбаракдир. Уни бор-йўғи бир марта жанговар шайх ҳолга келтирган эканлар, аниқроғи 1591 йилда Москвага Қози-Гирак бошчилигидаги Қрим лашкари яқинлашган пайт. Шунинг учун Акбаршоҳ замонида фойдаланилган замбарак энг улкани хисобланади.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Мадаминбек қабрида

Мадаминбекнинг 1920 йил май ойида фожиали равишда ўлимидан сўнг, манбаларга кўра, унга нисбатан ихлоси баланд бўлган қирғизлар унинг танасидан жудо қилинган ва хўрланган бошини советлардан (айрим манбаларда қўрбоши Холхўжа)дан сотиб олиб, уни иззат-икром билан дафн қиладилар.

Мадаминбекнинг сўнгги манзили Исфайрамсой қирғоғида, Такатайлоқдаги Шиғай қишлоғи (Қирғизистон Республикаси)дадир. Мадаминбекнинг совет даврида узоқ вақт қаровсиз қолган қабрини 1994-1996 йиллар ҳофиз Дадахон Ҳасанов бошчилигидаги бир гуруҳ фарғоналиклар зиёрат қилиб, атрофига панжара ва қабртош ўрнатган эди.

Мадаминбекнинг қабртошига қуйидаги сўзлар ёзилган:

Туринг бегим, гуноҳларни ювайлик,
Босқинчини Она юртдан қувайлик!
©️

Маълумот ўрнида, 1920 йил 6 мартда Мадаминбек билан Туркистон фронти 2-Туркистон ўқчи дивизиясининг бошлиғи Н.А.Веревкин-Рахальский ва дивизия ҳарбий-сиёсий комиссари Слепченко ўртасида Скобелев (Фарғона)да сулҳ битими имзолаган.

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Эшик ортида Биринчи жаҳон урушини расман якунлаган Версал шартномасининг имзоланиши бўлаётган эди.
1919 йилда одамлар ушбу тарихий воқеани кўриш учун стуллар, диванлар ва столлар устига чиқиб олишган.

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

XIV-XVIII асрларда европалик инсонларнинг асосий озиқ-овқатини нон ташкил этган бўлиб, у истеъмол қилинадиган калориянинг 80-90 фоизини ташкил этган. Дон маҳсулотлари узоқ вақт сақлаш имконияти, улардан турли хил таомлар тайёрлашнинг қулайлиги ва энг муҳими, иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги туфайли озиқ-овқат рационида мутлақ устунликка эга бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#иқтибос

Мактаб ўқитувчилари бош вазирлар орзу қила оладиган кучга эга.

Уинстон Черчилл

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Ушбу сурат 2002 йилда Скнилов аэродромидаги авиашоуда олинган.

Самалёт қулаган жойдаги томошабинларнинг кўпи афсуски ҳалок бўлган. Ушбу воқеа авиашоулар тарихида энг кўп инсонлар қурбон бўлганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Яъни 77 киши ҳодиса оқибатида вафот этган (улардан 28 нафари болалар), 543 киши жароҳат олган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Нью-Йорк терактидан сўнг. 11.09.2001

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Игудар: Энг қадимги банк тизимими?

Кўпгина тадқиқотчилар "Игудар" номи билан танилган Amazigh омборларини инсоният тарихидаги банк тизимларининг энг қадимги шаклларидан бири деб билишади.

Асосан жанубий Агадир шаҳри атрофида жойлашган бу омборхоналарни Марокашнинг бошқа минтақаларида ҳам топиш мумкин...

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…
Subscribe to a channel