Абдулла Тангриев бронза медали учун курашади, унга омадлар тилаб қоламиз.
Дзюдочимиз ярим финалгача чиройли ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилди.
Тангриев ғалаба қозонса шу жуфтлик ғолиби билан финалда курашади, дзюдочимизга омад ёр бўлсин. #JudoRio2016
Читать полностью…Рио-2016. Ҳасанбой Дўстматов АҚШлик боксчини мағлуб этиб финал йўлланмасини қўлга киритди! #Rio2016
Читать полностью…Абдулла Тангриевни ярим финалдаги рақиби Япониялик Хисайоши Харасафа. #JudoRio2016
Читать полностью…Olamsport.com @olamsportcom
Воронина сакрамоқда, бироздан сўнг Мирзаева жанг қилади, ундан кейин Тангриев чорак финал йўлланмаси учун курашади. #Rio2016
Бугун бўлиб ўтадиган енгил атлетика, трамполин, академик эшкак эшиш бахслари вақти. #12/08/2016 #Rio2016 #OlympicUz
Читать полностью…Мағлуб бўлсада охиригача курашадиган, ватан шаънини жони борича ҳимоя қила оладиган спортчилар учун бу мусобақа! #Rio2016
Читать полностью…Юқоридаги видеода Шахрам Ғиёсов ва ўзбек бокс мурабийлари, умуман ўзбек бокс мактаби ҳақида Рус шарҳловчиларининг фикрларини тинглайсиз.
Читать полностью…Каналим орқали олимпиада бахсларидан энг қизиқарли қисқа роликларни тескор улашиб тураман. Каналимизни кузатиб боринг.
Читать полностью…Шакарни кўп истеъмол қилиш зарарли, кафеин моддасиниям. Кокакола ҳам кафеин, ҳам шакарга бой махсулот ҳисобланади. Соғлигингизни асранг.
Читать полностью…Ёз ва куз фасллари мевалардан тўйиб еб оладиган пайт. Чунки ёз фаслида пишган ҳар қандай махсулот жудаям витаминга бой бўлади, қуёш нурида товланиб пишганини унутманг.
Овқатдан сўнг ёки кўз тушганда икки дона олхўри, ўрик ёки анжир еб олишимиз организмимизга кераклича таъсир қилмаслиги мумкин. Юртимиздаги ширин мевалар дунёда йўқ, бу имкониятлардан тўғри фойдалансакгина яхши натижага эришамиз.
Биринчидан мева билан овқат аралашса витаминлар тўлиқ танага сўрилмайди ва еган овқат ҳам тез ҳазм бўлмай қолади.
Мевани алоҳида, иложи бўлса эрталабки нонуштада, ичимлик ва бошқа махсулотлар емасдан мавани ўзидан бир еганда яхшилаб тўйиб олиб, шу билан икки соатдан кейин сув ичиш керак. (Мени қоидам шунақа)
Ҳозирда ўрик, шафтоли, олча, олма ва ноклардан шу тартибда камида беш марта нонушта қилиб олинг.
Эрта индин анжир яхши пишади, анжир мавсуми камида бир ой, бу меванинг танамиз учун фойдалари жуда бисёр, анжирдан ўн марта тўйиб еб олишни тавсия қиламан.
Кейинчалик қора майиз бўладиган ва ҳусейни узумларидан ҳам шу тариқа камида ўн мартадан!
Анорни ҳам унутиб қолдирмаслик зарур!
Қовуни ҳам алоҳида ўзини истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Фойдалари: Қон тозаланади, жигар ва буйрак фаолияти яхшиланади, бўғинлардаги оғриқлар камаяди, имунитет ошади, қувват ошади ва ҳоказо барча касалликларга кони фойда... Дорисиз даволанинг!
Бошқа фаслларидан фарқли ўларок ёз фаслида сув ҳавзаларида чўмилишга қатнамасдан иложи борича қишлоқдаги оқар сувли ариқларда чўмилишга бориб тураман.
Бугун бу йил ҳисобига биринчи марта ариққа ёшлигимда бирга ўсган дўстларим билан чўмилишга отландик.
Чўмилар эканмиз фақат ёшликдаги хотиралар ҳакида гаплашдик. Кечгача чўмилиб уйга қайтганда уйдагилардан калтак еганимизни, кўп чўмилгандан кўзларимиз қизариб лабларимизни атрофини лой қоплаганини, баданимизни лойга бўяб туришларимизни, иссиқ қумларда кўмилиб ётишларимизни эсладик ва қўлимизда бир бурда нон билан икки дона помидор ёки кўк пиёзни олиб нонга суртиб еб, пиёда ариққа бориб, узоқдан югуриб сувга ташланганларимизни эсладик.
Ўйлаб қарасам, қишлоқдаги ариқларда чўмилишни замонавий сузиш ҳавзаларидан кўра устунлик жиҳатлари жуда кўп экан, қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтсам.
Тоза хаво, кислороддан тўйиб нафас олиш ҳам инсон танаси учун энергия манбаи ҳисобланади.
Қуёш нури D витамини манбаи, инсон танасига айниқса суяклар ва бўғинларга қувват бериб турадиган мухим фойдали томони бор.
Иссиқ қумга кўмилиб 10-15 дакика турар эдик. Бу жараёнда организмдаги барча зарарли моддалар эриб танани тарк этади, барча шамоллашлар йўқолади ва инсон танаси чиниқади. Сузиш ҳавзаларида аксинча шамоллаб қолиш мумкин.
Окар сувни айтмайсизми, энг тоза сув оқар сув дейишади қарияларимиз. Оқар сувни таркибида жуда куп минераллар бор, одам териси озуқаланиб олади.
Энг асосийси ҳаммаси таббиий эди, бизга ҳеч ким соғлом бўлишинг учун сузишга қатнашинг керак демасди. Аксинча “Бормайсан”, деб уришиб берардилар уйдагиларимиз.
Ҳатто оч қолсак ҳам уйга қайтмасдан соатлаб чўмилган пайтларимиз бўлган, қайтсак уйдагилар қайтиб қуйиб юборишмасди. Лекин кўп чўмилганимиздан иштаҳамиз росса очиларди. Ариқ яқинида қишлоқ узумзори бор эди, шу ерга кириб қорин тўйдириб чиқардик.
Сузишни инсон организми учун жуда фойдали, болаларимизга эса сузишни ўргатиш биз ота-оналарни бурчимиз ҳисобланади. Айникса хозирги иш кучи кам сарфланиб туриладиган замонда.
Фақат замонавий ёпиқ сув ҳавзаларига бориб турмасдан, ариқларга ҳам бориб туринглар.
Немного информации: Абдулла Тангриев является серебряным призёром Олимпийских Игр 2008 в Пекине, где он в предварительных встречах одолел флагоносца Французской сборной Тедди Ринера. Напомним что Тедди является восьмикратным чемпионом мира а также Олимпийским Чемпионом 2012. Тангриев один из единственных, который смог победить Ринера #judouz
Читать полностью…Олимпиада мусобақалари ҳақида қисқа роликлар, тескор хабарлардан хабардор бўлмоқчи бўлсангиз каналимизга аъзо бўлинг ва спортга бефарқ бўлмаган танишларингизга ушбу хатни жўнатинг. Қуйидаги линкни босиб каналга аъзо бўласиз. /channel/usmonovuz
Читать полностью…Абдулла Тангриев чорак финалда яна иппон усули билан ғалаба қозонди. Ура! #JudoRio2016
Читать полностью…Абдулла Тангриев Руминиялик ракибни енгиб чорак финалга чиқди. Кейинги ракиб киргизистонлик дзюдочи Краковетский.
Читать полностью…Дзюдочимиз Абдулла Тангриев биринчи учрашувида рақибини енгиллик билан мағлубиятга учратди. #JudoRio2016
Читать полностью…Бугун бўлиб ўтадиган бокс ва дзюдо бахслари вақти. #12/08/2016 #Rio2016 #OlympicUz
Читать полностью…Ютқазишини билсада, ярим жон билан ватан учун рақибга қарши тикка боришини кўрдингизми, Элшод, отангга раҳмат йигит!!!
Читать полностью…Бироздан сўнг, ҳамюртимиз Бухоро фарзанди Шахрам Ғиёсов рингга чиқади. Олға Ўзбекистон.
Читать полностью…Чақалоқ ҳидидан тўймайди инсон,
Дадажон деганда кайфият осмон.
Бола бўлса уйда ҳар-ону ҳар замон,
Ғурбатдан ҳамиша узоқ хонадон!
Бир вақтлар боламни ўйнатиб турган пайтда, илҳом келиб ёзгандим. Аслида шеър ёдлаш ва ёзишга ожизман, шунчаки илҳомлантирувчи манбаъ кучлилик қилган:)
Ақлли одамлар рулда, бойлик орттиришда ва тўй қилишда бошқалар билан қувлашмачоқ ўйнамайди.
Бой, кучли ва билимли бўлишни хоҳлашдан олдин шуларни бошқара оладиган даражада ақлли бўлишни хоҳлайман. Бу учаласи инсонни кибрлантиради.
Қирқ ёшга кириб бировга қирқ тийинлик фойдаси тегмаганлар бор. Буларни маҳмадоналик, манманлик, кибр шу аҳволга солган.
Хотинингиз ва болаларингизни сизлаб юринг, ўрни келганда танбеҳ учун "сан" деганингиз сўкишдан ҳам қаттиқроқ таъсир қилади.
Энг яқин дўст билан ҳам оралиқ масофа сақлаб юриш керак, шунда дўстлик бардавом бўлади.
Рашид Усмонов
Твиттердан кўчирилди. Манба:
@RashidUsmonov
Болалар учун витаминлар ишлаб чиқарувчи корхоналар аввало уни таркибига витаминларни эмас, иштаҳа очувчи нарсаларни кўпроқ қўшар экан. Улур ҳам билишади энг яхши витаминлар яхши овқатланиш орқали танада сўрилишини.
Иштаҳани очтиринг, болани ишлатинг, хона супурсин, пиёда мактабга бориб келсин, кирларни қўлда ювсин, ташқарида ўйнасин, спортга қатнашиб турсин. Мана иштаҳани очувчи манбаълар!