#Rio2016 қаҳрамонларини пул мукофотлари билан тадирлаш ҳақида Президент фармойиши эълон қилинди / Telegraf.uz | https://t.co/iV2VSQfDG4
Читать полностью…Спорт ТВ шу пайтда самолётни қўнишини жонли кўрсатмайдими, футбол ҳақида гаплашиб тургандан кўра.
Читать полностью…1. Қуйидаги спортчилар бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар:
олтин медаль олгани учун
ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:
Нурудинов Руслан Шамилевич – оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
кумуш медаль олгани учун
ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:
Гиясов Шахрам Джамшедович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
бронза медали олгани учун
ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:
Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Тулаганов Рустам Тўлқин ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Урозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули – юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси;
Наврузов Ихтиёр Каримович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси;
Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси.
2. Белгилаб қўйилсинки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилсин.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри,
2016 йил 23 август"
Ришоджонни оналари гапириб, гапириб уста бўлганлар. Уч карра бронза. Видео https://twitter.com/offside_uz/status/768117628527411202
Читать полностью…