Марк Цукерберг Ҳарвард талабалар ётоқхонасидаги хонасида. У шу хонада Facebook ижтимоий тармоғини ўйлаб топган.
/channel/usmonovuz
Скоро старт! BOXING 🥊
Скоро старт! JUDO🥋
Скоро старт! WRESTLING🤼♂️
Скоро старт! FITNESS🏋️♀️
Скоро старт! MMA🤼♀️
Скоро старт! SAMBO🤼♂️
Скоро старт! ТРЕНИРОВКА🤸♂️
Скоро старт! ПИТАНИЕ🍌
Скоро старт! НОВОСТИ🏆
#video🎥
#gif📺
#foto📷
#blog📚
Бу каналда асосан юқорида айтилган спорт турлари бўйича маслаҳатлар, қизиқарли видеолар, техника ва маҳоратни оширувчи дарсликлар бериб борилади. Бир неча йиллар давомида тўпланган видеоқўлланмалар сизларга улашилади. Барча спортчи дўстларингизни, танишларингизни каналга обуна қилдиринг. Яқин кунларда канал ўз ишини бошлайди.
Подписывайтесь на канал: 🇸🇱 👉/channel/SportTrainer
Сув ичишни ўрганган вақтларимда учинчи фарзандим, қизим дунёга келган. Ухлашидан олдин ва уйғонгани билан қайнатилган сув сўрайди. Уч ёшар.
Читать полностью…Полл Брегг айтади: "Очлик пайти танани зарарли тузлар тарк этишни бошласа бош оғриғи бир-икки кун кузатилади" деб. Рўзани биринчи кунлари шу учун айримларни боши оғриши мумкин.
/channel/usmonovuz
Рўзадорни кўрганларида "Рўзалар билан чарчамаяпсизми" эмас, "Рўзада яхши дам олияпсизми", деб сўрашишларини хоҳлайман.
👉🏽/channel/usmonovuz
Сайроқи қуш, эшитиб завқланинг:)
Соғлигингиз учун қайғурадиган канал, обуна бўлинг: 👉/channel/usmonovuz
№3 Шамил Аляутдинов
Тўғри нафас олишни тўғрилашга жуда фойдали. Ҳозир юртимизда нотўғри нафас олиш туфайли жудаям кўп касалликлар келиб чиқмоқда. Кўринг ва бажаринг.
👉/channel/usmonovuz
№1 Шамил Аляутдинов.
Юрак қон томири касалликлари ёки уни мустаҳкамлаш учун машқлар.
👉/channel/usmonovuz
Как бороться с жаждой во время поста в Рамадан 2017. Шамил Аляутдинов.
👉/channel/usmonovuz
Рўза тутадиганлар учун фойдали маслаҳатлар-3 (ўқимаганлар учун ташланди)
Хулоса
Юқоридаги маслаҳатлар асосан ўзимни тажрибаларимдан келиб чиқиб ёзилди, албатта, кун давомида сабр қилиб юргандан сўнг кечқурунги айрим чекловларга риоя қилиш осон иш эмас. Бу ҳам сабр талаб қиладиган иш, агарда сабр билан юқоридагиларга риоя қилинса, албатта, рўзамизни шифобахшлилик хусусияти янада кўпроқ бўлади ва Рамазон ойида янада тетик ва ибодатларимизда мустаҳкам юришимизга туртки бўлади.
Аввалги вақтларда боболаримизни музлатгичлари тўла бўлмаган, улар биз тузатадиган дастурхонларни тузаб ифторлик қилишмаган, уларнинг дастурхонларига фақат табиий ичимликлар бўлган ва ҳеч қандай кимёвий қўшимчалар қўшилмаган махсулотларига, яна боз устига, улар қуёш нурида чиниқиб, тоза ҳаводан нафас олишга ҳаракат қилишган. Албатта, улар рўзадан биздан-да кўпроқ шифо топишган. Шу сабабдан аввалги табиий яшаш тарзига мослаштириб кун кечиришимиз керак, деб ўйлайман.
Бутун дунё тиббиёт ва табобат олимлари рўзани минг дардга даво, деб таъкидлашади. Ошқозон касалликлари, бўғинлардаги муамолар, тузлар, тошлар, қон босими ва бошқа касалликлардан бирваракайига холос бўлишни истасангиз, албатта, имкони борича юқоридаги маслаҳатларга тўлиқ риоя қилинг. Шундагина рўзани 30 кун пайдар-пай қийналмай тутасиз, Аллоҳ ризолигига эришасиз, шифо ҳам топасиз.
Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!
P.S. Агар ушбу блогпост сизга ёққан бўлса, бировлар ўқиганда фойдаси тегади, деб билсангиз — дўстларингизга улашинг.
http://usmonov.uz/?p=1091
👉/channel/usmonovuz
Рўза тутадиганлар учун фойдали маслаҳатлар-1 (ўқимаганлар учун ташланди)
Мана, Рамазон ойи кериб келмоқда. Шу йилларда Рамазон ёзнинг ҳарорати иссиқ, узун кунларига тўғри келмоқда. Сўнгги 20 йилда яшаш шароитларимиз, овқатланишимиз анча ривожланиб, ўзгариб қолгани тайин. Мен ўз тажрибаларим ва кузатишларимдан келиб чиқиб, рўза тутишда мобайнида соғлигимиз билан боғлиқ айрим хатоларимиз, хусусан, нотўғри овқатланишимиз ҳақида ёзишни мақсад қилдим.
Рамазон ойига тайёргарлик
Рамазонгача ўн кун қолган вақтда уч-тўрт кун оралатиб рўза тутиб, организмимизни шунга тайёрлаб олишимиз лозим, шундагина Рамазон рўзасининг биринчи кунларидан қийналмай ўтиб оламиз. Парҳезшунослар организмни ҳар қандай очлик ва парҳезга тайёрлагани каби, рўзадорлар учун ҳам Рамазонгача рўза тутиш суннат қилинган.
Рамазон рўзасини тутишдан икки–уч кун аввал ошқозонда кислотавийликни оширувчи маҳсулотларни чеклашимиз ҳамда тўйиб овқатланишдан ўзимизни сақлашимиз лозим. Айримлар “эртадан рўза”, дея бир-икки кун ҳаддан зиёд кўп ва кучли овқатланиб олишади ва бу жараён рўзанинг илк кунларида қийналишларига сабаб бўлиши мумкин. Чунки ички аъзолар яна шунча овқат ейишингизни кутиб, тайёр туришади.
Рўза тутаман деган одам, аввало, ишонч билан бошлаши керак, оч юриш чидай олишингизга ишонсангизгина бутун ички органларингиз эрталабдан кечгача емаслик ҳолатини тушуниб, шу шароитга мос фаолият юритади. Сизни ишончингиз бутун ички аъзоларга шомгача оч юришга сигналдир.
Саҳарлик
Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб сув ичиб олиб, кейин саҳарликка таёргарлик кўрилса 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмасдан ноқулайликлардан қутиламиз.
Саҳарликда бизни асосий ичимлигимиз сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирдаям имкон қадар фақат кўк чой ва албатта, уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим.
Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизни тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин:
-ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
-меъёридан ортиқ аччиқ чой ичиш;
-дудланган гўшт маҳсулотлари;
-тузи кўп маҳсулотлар;
-тузлама маҳсулотлар;
-кофе ва кафеинга бой маҳсулотлар
-шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш (табиий ширинлик ейиш керак);
-барча нотабиий кимвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;
-лавр япроғи, наъматак меваси каби сийдик ҳайдовчи маҳсулотлар
Қуйидаги саҳарлик қилиш учун тўрт хил энг фойдали маҳсулот турларини келтириб ўтамиз.
Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сулу бўтқаси, ширгуруч, гречихали овқат ва шу кабилар.
Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, сутнинг ўзи жуда ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.
Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, мағиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.
Банан, гилос, анжир, ўрик, шафтоли, олма, олча, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим.
Ҳўл мевалардан тўйиб олиб, бу билан бирга сув ичмасаям бўлади, фақат меваларни ўзи ейилади, холос. Бир литр сув шунча ҳажмдаги мева ейиш билан баробар.
Юқоридаги тўрт хил турдаги маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу кун давомида ўзимизни яши ҳис қилишимизга замин яратади.
http://usmonov.uz/?p=1091
👉/channel/usmonovuz
Шамил Аляутдиновдан ифторлик қилиш ва тўғри овқатланиш ҳақида жуда фойдали маслаҳатлар.
/channel/usmonovuz
Барча қурилиш ташкилотларини ҳамкорликка чақирамиз. Бухорода шаҳар ва туманларга бепул етказиб бериш хизматимиз мавжуд.
Тел: +998973008200 ва +998934520909.
/channel/usmonovuz
Ҳарварднинг 2017 йилги битирувчилари билан бир қаторда «Facebook» ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ҳам фан доктори фахрий унвонини олди. Цукербергнинг ўзи ўқиган университет ўқитувчилари ва талабалари олдида қилган чиқишидан парчаларни эътиборларингизга ҳавола этамиз.
«Бугун биз умуман касал бўлишнинг олдини оладиган дориларни излаб топишдан кўра, касалланган инсонлар учун 50 баробар кўпроқ маблағ сарфлаяпмиз. Бу бемаънилик. Биз буни тузатишимиз керак.»
«Ташаббус кўрсатаётган ҳар қандай инсон танқидларга дучор бўлади, уни шошқалоқликда айблай бошлашади, чунки доимо сизни секин ҳаракат қилишингизни истовчилар топилади».
«Жоан Роулингга ҳам «Ҳарри Поттер»ни чоп этишларидан аввал 12 марта рад жавоби беришган. Бейонсе ҳам “Halo” таронаси яратилишидан олдин, юзлаб қўшиқлар ёзган. Буюк муваффақиятлар хато қилиш эркинлиги шарофати билан вужудга келади».
«Ҳақиқатга тик боқиш керак. Модомики, миллионлаб талабалар таълим олиш учун кредитларини ёполмай, ўз бизнесини бошлай олмай турган бир вақтда мен Ҳарвардни битирмасдан ташлаб кетиб, 10 йил ичида миллиардларни ишлай бошлашим мумкин экан, бизнинг тизимимизда нимадир нотўғри ишламоқда. Мен кўплаб ишбилармонларни биламан ва бирорта инсонни учратмаганманки, етарли даражада пул ишлай олмаслигига кўзи етиб, бизнесини очиш ғоясидан воз кечган бўлса. Лекин муваффақиятсизликка учраса асқотадиган молиявий «хавфсизлик ёстиқчаси» бўлмагани сабабли ўз мақсади бўлмаган кўплаб инсонларни танийман».
Батафсил бу ерда, албатта ўқинг ва сақлаб олинг, болаларингизгаям ўқтиринг:
http://kun.uz/86961880
/channel/usmonovuz
Сув ичишни ўрганган вақтларимда учинчи фарзандим, қизим дунёга келган. Ухлашидан олдин ва уйғонгани билан қайнатилган сув сўрайди. Уч ёшар.
Хомила яралиш пайтида ота-она нималарни одат қилса, уни организмида қанақа жараён кечаётган бўлса болагаям шу ўтади. Ота-она қолиб вазифасини бажаради, агар отаси шу пайтда қориндор бўлса болаям камида шу ёшига бориб қорин қўяди. Шу сабабдан бола "буюртма" беришни тарадут қилдикми аввало ўзимизни жисмонан ҳамда руҳан яхшилаб тузатиб олишимиз лозим экан.
Туғиладиган фарзандни қандай бўлиши унинг ота-бобосининг қандай овқатланиши ва юриш туриши билан боғлиқдир.
Фақат ва фақат соғлом бола қолдирайлик, шошмайлик ҳеч ким бизу-сизни қувиб тургани йўқ.
Соғлигингиз учун қайғурадиган канал, обуна бўлинг: 👉/channel/usmonovuz
Шамил Аляутдиновдан умуртқа касалликларини даволаш учун турник машқлари ва маслаҳатлар.
Грижа диск ва остеохондроз касалликлари учун кони фойда машқлар.
Обуна бўлинг: 👉/channel/usmonovuz
Эркак кишининг қалбини портлатиб юборадиган икки ҳолат бор. Биринчиси, уч яшар қизининг кулиб туриб, “сизни ҳаммадан яхши кўраман, дадажон” дейиши. Иккинчиси, ўша қиз улғайиб, келинлик либосида, йиғлаб туриб, “берган тузингизга рози бўлинг, дадажон” дейиши...
Читать полностью…Шамил Аляутдиновдан умуртқа чурраси (грижа) ҳамда остеохондроз давоси учун жисмоний машқлар.
Аниқ фойда қилади, синалган.
Соғлигингиз учун қайғурадиган канал, обуна бўлинг: 👉/channel/usmonovuz
Асални эскиси яхшими ёки тоза тортилгани?
Тоза тортилган асал, айниқса май ойиники жудаям шифобахш бӯлади, буни иложи борича уяси билан бирга ейиш керак. Бу асал йиллар ӯтган сайин ўзини ҳидини ва қисман таъмини йўқотади лекин узоқ вақт давомида таркиби янада ўзгариб шифобахлиги ошиб қолишиям мумкин. Асалчилар эски асални шифобахш деб қадрини оширишган балким шифобахшроқдир лекин менимча тоза асални таркибида бор витамин эскисида йўқ. Эскисида бор витамин тозасидаям бўлмаслиги мумкин.
Тоза асални тавсия қиламан эскисини аниқ бирон табиб ёки синаб кўрган одам шифо деса албатта буниям еб кӯриш керак. Асални ҳамма тури шифо, уйда гўшт, шоколад, кофе бўлмасин лекин асал доим бўлиши шарт.
👉/channel/usmonovuz
№2 Шамил Аляутдинов.
Буниси эса овқат ҳазм қилиш ва умуртқа мустаҳкамлиги, умуртқадаги барча касалликлар учун тавсия қиламан. Грижа, остеохондроз ва ҳоказолар.
👉/channel/usmonovuz
Рўза ҳолатида спорт билан шуғулланиш ва ишончни ошириш ҳақида. Шамил Аляутдинов.
Фитнес в Рамадан. Только вперед! Спортни тарк этманг:)
👉/channel/usmonovuz
Мақолам www.kun.uz сайтида чиқибди.
"Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар"
http://kun.uz/news/2017/05/26/ramazon-ojida-tugri-taomlanis-ucun-fojdali-maslaatlar
👉/channel/usmonovuz
Рўза тутадиганлар учун фойдали маслаҳатлар-2 (ўқимаганлар учун ташланди)
Кун давомида
“Рўзадорман, куни бўйи ҳаракат қилсам оч қоламан, ҳаракатдан қолиб ҳолсизланиб қоламан”, деб ҳеч ҳам ўйламанг. Рўзада одам доим оҳиста ҳаракатда бўлиши керак, ҳаракат ва очлик икки карра бизни соғлигимизни тиклашимизга ва мустаҳкамлашимизга ҳисса қўшади. Ҳаракат қилмасдан фақат ётиб яшаш эса секин-аста юракни кам уриш ҳолатлари ва организмни шунга кўникиб қолиб, ҳолсизланиш ҳолатларига олиб келади. Саҳарлик ва ифторликдан сўнг 4–5 километр пиёда сайр қилиб олишни тавсия қиламан.
Суткасига камида 7 соат ухлаб олиш керак, лекин кундузи оч қоринда ухлашга шароити борларга айтишим мумкинки бу уйқуни камида иккига кўпайтириб ҳисоб китобингизни олиб бораверинг. Кундузги 2 соатлик уйқу тунги 4 соатнинг ўрнини босади ва кечаси 3 соат ухласангиз, организм жами 7 соат ухлагандан-да самаралироқ тикланади.
Ёздаги қуёш нури гарчи бизни иссиқдан “қийнаса-да” лекин бир тарафдан бизни чиниқтириб, витаминларга тўйдиради, танақурилишимизни мустаҳкамлайди. Ҳар куни куннинг биринчи ярмигача 15–20 дақиқа қуёш ва ташқи ҳаво иссиқлигидан чиниқиб олиш керак, деб ўйлайман.
Ифторлик
Бу пайтда ошқозонимиз ва бутун сезги органларимиз ҳазм қилиш ва таъм сезишга шай туради, шу сабабдан бу пайтда инсонни таъм сезиш органлари каррасига яхши ишлайди.
Аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 миллилитргача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз, ёки сувни камроқ ичиб, ҳўл мевалардан еб олиб, сўнгра 10–15 дақиқадан сўнг овқатланишимиз мумкин. Бу худди автоуловни ҳайдаш учун қиздириб тайёрлашдек, ошқозонимизни овқат ҳазм қилишга шай қилади. Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим ва албатта, барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш лозим. Овқатланиб бўлиб, тахминан 30–40 дақиқадан сўнг яхна ичимликлар, ширинликлар ва бошқа ширин мевалардан истеъмол қилишимиз мумкин.
Зарарли одатлар
Саҳарликда меъёридан ортиқ ва тартибсиз овқатланиш шарт эмас, бу аксинча, сизни кун давомида оч ва чанқаб юришингизга туртки беради. Ортиқча вазнга эга одамлар саҳарликда номига мевалардан еб олиб сувдан тўйиб олишса шуни ўзи кун давомида енгил юришларига етарли, деб ўйлайман.
Саҳарликда яхши овқатланиб туриб шартта чўзилиб ётиш ҳолати жудаям зарарли, бу ҳолат ошқозон ичакларимизни иш фаолиятини бузиб, кун давомида беҳол юриш ёки шу билан ошқозонда муаммолар келтириб чиқариб, қийналиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкин.
Оғиз очганда яхдек ичимлик билан чанқоқни босиш зарарли одат, деб биламан. Кун давомида ошқозон ва ички аъзолар ўзини ўзи даволаш билан банд бўлади ва ички ҳарорат иссиқ турган пайтда муздек ичимликни ичиш бу худди қизиб турган ёғга сув сачратишдек гап. Бу нақафат рўзани шифобахшлик хусусиятини пасайтиради, балки ифторликда еган овқатимизни тез ҳазм бўлишига тўсқинлик қилади.
Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп сув ичиш одатиям иштаҳани бўғиб қўяди ва овқатланолмай қоласиз ёки мажбуран овқатланиш натижасида эрталабгача ошқозон дамлаб қолиб, еган нарсамиз ҳазм бўлмасдан қийналиб юрамиз.
Овқат пайти ширин мева, ширинликлар, торт, шоколад, газланган ичимликлар қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Булар бирга аралашса, ҳазм жараёнини секинлаштириб, бизни қийнаб қўяди.
Рўза янада шифобахш бўлишини ва Рамазонда тетик юришни истасангиз, албатта, фақат табиий егуликлар ва ичимликлар билан таомланишни тавсия қиламан. Фақат табиий! Бунда ҳар хил турдаги маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилмасликка эътибор каратиш лозим.
Нон ҳар доим дастурхонимизда бор ва бўлади, буни имкон қадар маргарин ва бошқа четдан келаётган ёғлардан тайёрланганини истеъмол қилмасликни тавсия қиламан, бу зарарли нон ҳисобланади. Ўзимизнинг сарёғда тайёрланган ёки парҳезбоп нонлар истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Яна бир зарарли одат — кондиционерни жуда ҳам салқин қилиб олиш ҳисобланади шамоллаб қолиш мумкин. Кондиционерли хона ёки автоуловдаги ҳаво ҳарорати ташқаридаги ҳароратдан 10-15 грудус салқинликдан ошмаслигини тавсия қиламан.
http://usmonov.uz/?p=1091
👉/channel/usmonovuz
Шамил Аляутдиновдан саҳарликда нима ейиш кераклиги ҳақида жуда фойдали маслаҳатлар.
/channel/usmonovuz
Фазлиддин Ғоибназаров профисионал боксда ўзининг иккинчи жангини ўтказди ва ғалаба қозонди.
Fazliddin Gaibnazarov (UZB) vs Agustine Mauras (USA) 20/05/2017
https://www.youtube.com/watch?v=8oIh671xL-E
/channel/usmonovuz
Рўза тутадиганлар учун фойдали маслаҳатлар. Рашид Усмонов.
Матнли ўқинг ва улашинг: 👉🏻👉 👉🏽www.usmonov.uz/?p=1091
Телеграм: /channel/usmonovuz
https://www.youtube.com/watch?v=77SOB5SRtK4
Наматак, асал ва хурмо ёрдамида имунитетни мустаҳкамлаймиз ёки таббиий энергетик ичимлик тайёрлаш.
/channel/usmonovuz
Бизнес бошламоқчи бўлганлар учун тижорат таклифи.
Тел: +998973008200 ва +998934520909.
/channel/usmonovuz