⚡️Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган
намунавий одоб-ахлоқ қоидалари
Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сонли буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.
Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Matematika Milliy Sertifikat va Attestatsiya marafoni.( Noyabr oyi uchun)
⚡️ Ustozlar va Oʻquvchilar uchun
⚡️ 4- noyabrdan 30-noyabrgacha
( Milliy sertifikat va Attestatsiya tayyorgalik koʻrayotganlar uchun bepul kurs)
⚡️ Bir oy davomida ⚡️⚡️⚡️⚡️
✅ 8 ta Full mock test( testlar rus va oʻzbek tilida boʻladi)(jonli taxlil)
✅ Testlar Milliy sertifikat va Attestatsiya darajasida boʻladi
⚡️ Jonli oʻtiladigan temalar:
✅ Logarifm temasi toʻliq
(Jonli dars)
✅Trigonometriya( jonli dars)
✅ Hosila(jonli dars)
✅ Urinma tenglamasi(jonli dars)
✅ Integral (jonli dars)
✅ Eng katta hajmga oid geometrik masalalar taxlili( jonli dars)
✅ Kombinatorika va ehtimollik
Barcha darslar quyidagi kanalda
8-yillik tajribaga ega oʻqituvchi tomonidan olib boriladi.
Matematika fanidan A+ milliy sertifikat ega Ustoz Abdulaziz Madg'oziyevdan yangilik
MATEMATIKA fanidan
1 OYLIK BEPUL GEOMETRIYADAN
darslar bo'lib o'tayapti.
Telegramm kanal 👉👉👉 /channel/+YkXRPWcBIiRhMzli
⚡️Мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайта жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловларни тиклаш таклиф қилинди. Бу ҳақда 2025-2027 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳасида келтирилган.
Бюджетномага кўра, бу мактабларни дарсликлар билан таъминлашда ота-оналарнинг фаоллигини оширишга қаратилган. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб 2-11 синф ўқувчилари учун дарслик ва машқ дафтарлари тўплами учун ижара тўлови ундириш тизимини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, 2024 йилда бир ўқувчи учун битта дарслик ва иш дафтарларининг ўртача нархи 450−500 минг сўмни (шундан машқ дафтарлари – 100-150 минг сўм) ташкил этган.
Ҳужжатни ишлаб чиққанлар битта дарслик тўплами учун 80 минг сўм, яъни унинг нархининг 16−18 фоизини ташкил этадиган миқдорда тўлов жорий этишни таклиф қилмоқда.
Йиғилган 376,6 миллард сўм маблағ ҳар йили ўқувчиларни машқ дафтарлари билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.
“Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда”, дейилади бюджетнома лойиҳасида.
❗️Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм*);
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм*);
4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм*);
5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм*);
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм*);
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм*);
8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм*);
9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм*);
10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм*);
11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм*);
12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм*);
13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм*);
14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм*);
15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм*);
16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм*);
17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм*);
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн*);
19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн*);
20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн*);
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн*);
22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм*);
23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм*);
24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм*);
25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн*);
26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн* (фонд алоҳида);
27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн*);
28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм*);
29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн*);
30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн*);
31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн*);
32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн*);
33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн*);
34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн*);
35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм*);
36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм*);
37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд*);
38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн*);
39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн*);
40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн*);
41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд*);
42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн*);
43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн*);
44. Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн*);
45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн*);
46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм*);
47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд — 1 трлн 277 млрд сўм;
48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;
49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;
50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;
51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;
52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;
53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;
54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;
55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;
56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм*).
*ўтган йилги харажатлар
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
✅Ertaga matematiklar uchun ATTESTATSIYA imtihoni boshlanadi.
⏱ Imtihonda tushadigan savollarni BIRINCHIlardan bõlib kuzatib borishni istaysizmi?
✅ Kanalda barcha savollar 100% VIDEO yechim berib boraman.
👨🏫 Unda kanalni kuzatib boring. Ertaga imtihonga kiradigan tanishlarizga YUBORIB qõying.👇
✅/channel/+OaThSrQVKJkzNTQy
✅ /channel/+OaThSrQVKJkzNTQy
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Бироқ мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келади.
Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.
Бу ҳақда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан:
2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.
❗️Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.
❗️ Bugun, 20.00 da 30-noyabrdagi TARIX fanidan Milliy sertifikat uchun hammani taklif qilamiz.
👉/channel/attestatsiya_tarix_Sardorbek guruhida chat bo'ladi.
1 oy davomida siz:
✅9-o'zbek va 9-jahonni tugatasiz.
✅Attestatsiya namunasida 30 ta variyant(tahli bilan) yechasiz.
✅15 ta Milliy sertifikat namunasidagi test yechasiz.
✅6-11 sinfdan oldin o'rilgan audio tushuntirish darslari tashlab beriladi.
✅6-11 sinf quiz, mavzulashgan, boblashgan test bor baza kanalga qo'shilasiz.
✅Darslar har kuni bo'ladi.
✅To'lov 150 ming so'm 30-noyabrgacha
✅Qaysi nashr Darsliklaridan foylanishlari haqida ham so'z boradi
🔘Pullik guruhga qo'shiling uchun @RusmamovSardor ga yozing.
📣📣📣📣📣📣
❗️❗️❗️❗️❗️⚡️
— Attestatsiya imtihoni pedmahorat savollariga javob kalitlari izlayapsizmi?
— Tushadigan savollar deb sotilgan eski javoblarga aldanib qolyapsizmi?
✋ 😉😌😊😇
Respublikadagi yagona BEPUL MEGA @DILFAYZ_OLIYTOIFA loyihasida bugun soat
2⃣😯: 😯😯da 99% tushish ehtimoli yuqori bo'lgan, mutlaqo
🅱😃😇😍😂 " PEDAGOGIK MAHORAT va KASB STANDARTI" diagnostik testi bo'lib o'tadi.
Testda:
🔗 Ona tili va adabiyot
🔗 Matematika
🔗 Boshlang‘ich ta‘lim
🔗 Ingliz tili
🔗 Nemis tili
🔗 Rus tili
🔗 Tarix
🔗 Fizika
🔗 Huquq
🔗 Tasviriy san‘at
🔗 Biologiya
🔗 Informatika
🔗 Kimyo
🔗 Tabiiy fanlar, xullas barcha fan ustozlari ishtirok etishlari mumkin.
[TEST mutlaqo TEKIN. O'zingizni sinab ko'ringchi 30ball dan necha ball olar ekansiz]
Testda ishtirok etish uchun kanalga obuna bo'ling!!!
🩵🩵🩵 10 yoshli o'quvchi matematikadan test ishlab 60 MILLION SO'M yutib oldi.
Farzandingiz 3- yoki 4-sinf bo'lsa unda ham huddi shunday imkoniyat bor!
📣 27-oktabrdan 2-noyabrgacha @PMTESTS kanalida Yutuqli testlar haftaligi o'tkaziladi. Barcha testlarda faol ishtirok etgan o'quvchilar pul mukofotlariga ega bo’ladi va ular o'rtasida saralash suhbati o'tkazilib uchtasiga Yutuq Fondi 150 MILLION SO’M bo’lgan KATTA YUTUQLI OLIMPIADA-2025 ga yo'llanma beriladi.
🔥 150 MILLION SO'MLIK OLIMPIADA ga yo'llanma naqd bo'lgan haftalikda faol bo'ling, testlarni ishlang va yo'llanmalardan biriga ega bo'ling.
📌 Yo'llanma naqd bo'lgan test haftaligida ishtirok etish uchun ko'k yozuvni bosing.
⏩ Yo'llanma va pul mukofotini qo'lga kiritish imkoniyatini o'tkazib yubormang.
T.me/PMTESTS
10-синф Она тили ва адабиёт фанидан туман босқич олимпиада саволлари
25.10.2024
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
Вопросы олимпиады районного этапа. Математика. 11 класс.
25.10.2024
Подписывайтесь на канал учителя
👉 /channel/ustoz
Вопросы олимпиады районного этапа. Математика. 9 класс.
25.10.2024
Подписывайтесь на канал учителя
👉 /channel/ustoz
#диққат
⚡️ Дарс бериш жараёнини қизиқарли қилишни истовчи устозлар диққатига!
🔥 Ҳар бир ўқитувчи: Дарсни шовқинсиз ўтиш, дарс жараёнини қизиқарли қилиш ва барча учун севимли устоз бўлишни истайди! Лекин бирор бир замонавий метод билмасангиз бу орзуларни тушингизда кўраверинг.)
🎁 Шу вазиятда сизга, «Креатив педагог» интенсив курси орқали «энг топ методларни» ўрганишни тавсия этамиз! Бу орқали сиз:
— Синфни 1 дақиқада тинчлантириш;
— Саёҳат методи орқали қийин мавзуни тушунтириш;
— Автофокус методи билан барчанинг диққатини дарсга қаратишни ўрганасиз!
🎁 Бундан ташқари «турли қизиқарли кўргазмалар ва электрон китобча» бонус тарзида барчага берилади!
😍 Бунинг учун ҳозироқ 👉 @Krepeduz_admin профилига «Методларни олмоқчиман» деб ёзиб қолдиринг.
Каналимиз 👉 @Kreativ_Pedagog
⚡️2025 йил бошидан 12 йиллик таълим тизими жорий этилади.
«Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республиканинг 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтиш концепцияси тасдиқланди, дастурни амалга ошириш 2025 йилдан бошланади», дейилади матбуот хизмати хабарида.
12 йиллик мактабни тамомлаганлик ҳақидаги гувоҳнома 2027—2028-ўқув йилидан бошлаб берилади.
Шу пайтгача Қирғизистон мактабларида 11 йиллик мактаб таълим тизими мавжуд эди.
Аввалроқ Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши 26 минг 400 сом (20 октябрдаги курс бўйича 3 миллион 941 минг сўмдан зиёд) экани маълум қилинганди.
«2022 йилда ўқитувчиларнинг ўртача маоши мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи билан тенглашди, бу эса ҳатто университет устозлари учун ҳам мактабда ишлашни жозибадор қилди», деган мамлакат таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаев.
⚡️TЎГАРАК ҲУЖЖАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ЮРИТИЛИШИ КЕРАК
Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:
— Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
— Тўгарак машғулотлар журнали
— Ўқувчилар ота-онасининг аризаси
Ихтиёрий равишда:
— Машғулотлар ишланмаси
— Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
— Кўргазмали қуроллар.
❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.
Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.
Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.
Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.
Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади. (c)Xalq ta’limi info
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
❗️Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилиш саналари ўзгарди
Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи ҳамда Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг биринчи босқичи ўтказилиш саналарида ўзгариш бўлди.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
Бошланғич синф ўқитувчиси учун вакансия
Таълим муассасаси: Регистон хусусий мактаби
Лавозими: рус синфларида бошланғич синф ўқитувчиси
Ойлик маош: 8-10 млн
Мактабимизда болаларни ўқитиш учун чегирма мавжуд
Манзил: Фарғона шаҳар
Иш вақти: 8:30 — 17:00, 5 кунлик иш ҳафтаси
Резюмени юбориш учун
@Registon_Maktab_admin
📚 EMAKTAB.UZ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА
Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.
Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:
s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.
Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:
s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).
❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактаб дарсликлари яна пуллик бўлади
Мактаб дарсликлари ижараси учун ота-оналардан тўловни қайта жорий қилиш қилиш режалаштирилмоқда.
«Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда», дейилади 2025 йил Бюджетномасида.
Oʻzingiz Orzu Qilgan …
🔺Sayohat
🔺Moshina
🔺Uyni
Ongingizni Togʻri Dasturlab
< I CAN > Texnikasi Orqali
Tez Va Oson Erishishning 3 ta Qadamlarini Oʻrganasiz.
Texnikani Oʻrganish Uchun ⬇️
/channel/+TBWUcrLg94dkM2Ri
/channel/+TBWUcrLg94dkM2Ri
❗️Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари бўйича педагогларга қўйиладиган талаблар
👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
👉ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;
👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;
👉 чет элга чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;
👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;
👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;
👉таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;
👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;
👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият”
хуружларидан огоҳ этиб бориш;
👉 мазкур Қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.
Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
/channel/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
❓Ота-оналар ўз фарзандларини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга
Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ёки бир мактабдан бошқа мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ёки мактабдан мактабга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради. Ариза бир иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ўқувчини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби ҳақида батафсил юқоридаги инфографикада танишинг.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
❓Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми?
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
❌ ТАҚИҚЛАНАДИ
Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
🟢 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
🟢 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
📱Телефони ёрдамида:
🟢 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
🟢 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
👨🏫 Ўқув машғулотлари вақтида:
🔵 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
🔵 телефонни стол устига қўйиш;
🔵 мусиқа тинглаш;
🔵 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
🔵 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
🔵 телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
⚠️ РУХСАТ ЭТИЛАДИ
➡️ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
‼️ ТАРТИБНИ БУЗСА
Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.
Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
11-синф Она тили ва адабиёт фанидан туман босқич олимпиада саволлари
25.10.2024
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
9-синф Она тили ва адабиёт фанидан туман босқич олимпиада саволлари
25.10.2024
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz
Вопросы олимпиады районного этапа. Математика. 10 класс.
25.10.2024
Подписывайтесь на канал учителя
👉 /channel/ustoz
11-синф Математика фанидан туман босқич олимпиада саволлари
25.10.2024
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 /channel/ustoz