uz24finance | Unsorted

Telegram-канал uz24finance - Finance24uz

-

Мурожаат учун - @KamoliddinZaynuddinov Видеолар- @uz24_video Автомобиллар - @uz24auto Қизиқарли фото суратлар- @uz24foto Статистикалар - @uz24infografika Хикоялар - @uz24_stories Аёллар учун- @uz24ladyuz Cпорт янгиликлари - @uz24sport

Subscribe to a channel

Finance24uz

​​​​#Тезкор #Диққат

Тошкент вилоятида 18 та мактаб карантинга олинди

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар, Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22, 51-сонли, Тошкент туманидаги 9, 12, 17, 18-сонли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда олиб боришмоқда.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синфи, Зангиота туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️Тошкентда карантин чекловлари кучайтирилган биринчи кунида ниқобсиз 773 киши жаримага тортилди

Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонликларни белгиланган қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириб, карантин чекловларини бажаришга чақирган мурожаат билан чиқди.

☝️🏻Эслатиб ўтамиз, жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1.225.000 сўм жарима билан жазоланади

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Қуйичирчиқ туманида газ таъминоти собиқ назоратчиси қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 600 минг сўм олган вақтда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қуйичирчиқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қуйичирчиқтумангаз” газ таъминоти собиқ назоратчиси О. Х. фуқаро Л.нинг ишончига кириб, унинг яшаш хонадонидаги табиий газдан юзага келган 1,8 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиш ва 300 минг сўм олдиндан тўлов сифатида базага киритиб бериш эвазига 600 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Якка тартибдаги тадбиркор ходим ёллаши мумкинми?

▪️Амалдаги қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар бир нафардан уч нафаргача ходим ёллаши мумкин.

▪️Маълумот тариқасида, бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, уч нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

#Диққат
❗️18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш кучайтирилади.

Республика махсус комиссиясининг қарори юзасидан ИИВнинг мурожаати

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

#Ижтимоий_ролик

⚡️Сунъий тирбандлик ҳосил қилиш ўзингиз ва бошқалар учун қимматга тушиши мумкин!

❗️Қоидаларни ҳурмат қилайлик.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️⚡️⚡️ЖОРИЙ ЙИЛ 18 АПРЕЛДАН КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛАДИ

Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

▪️Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади.

Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

▪️1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда.

▪️Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилиниши айтилди.

▪️Таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолатда ўтказилади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Кеча, 2021 йил 15 апрел куни Марказий сайлов комиссияси брифинги бўлиб ўтди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Вакцина олган фуқародан коронавирус юқиши мумкинми?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади

“Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5033-сон, 23.03.2021 й.) қабул қилинган.

☑️ Қарорга кўра, 2021–2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлар тасдиқланди.

📌 Шунга кўра, жорий йилда 5 400 дона маҳсулот ишлаб чиқариш назарда тутилган.

♻️ Қарорга кўра, янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари уларга нисбатан мулк ҳуқуқи кулолларга берилган ойдан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

💰 Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 500,0 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилади.

📋 2021 йил 1 апрелгача уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.

📂 Ҳар йили “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қураётган 100 минг нафар хотин-қизларга режа бўйича кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш тизими йўлга қўйилади.

📍Халқаро аэропортлар “Duty free” ҳудудларида ва темир йўл вокзалларида кулолчилик ва бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун махсус жойлар ажратилади.

📝 Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналари 2022 йил 1 сентябргача кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилиши мумкин.

✅ Қарорга кўра, Фарғона вилояти Риштон туманида кулоллар учун қурилган хонадонларни сотиб олиш мақсадида кулолларга:

👉 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари ажратилади;
👉 хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдори “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қоплаб берилади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Оҳангарон шаҳрида хорижий корхона манфаатларига 329,4 млн сўм зарар етказган бош ҳисобчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан “R.T.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, корхонанинг собиқ бош ҳисобчиси М.Д. корхона раҳбарининг хабардорлигисиз, банк клиент дастуридан фойдаланган ҳолда электрон калит орқали корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамидан асоссиз равишда иш ҳақи, кредитларни сўндириш ва бошқа молиявий операцияларни амалга ошириб, 329,4 млн сўм маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️⚡️Сохта хорижий валюталар савдосига чек қўйилди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар
👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️Унга мувофиқ Жамғарма:

▪️оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

▪️хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

▪️хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

▪️хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.C.” МЧЖ раҳбари Б.П., банк муассасасидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан Тахиатош туманида 5 қаватли турар жой биносини қуриш ишларини амалга ошириб, ушбу қурилиш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлсада, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 845,6 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги, шунингдек Б.П. турмуш ўртоғи номига “Q-B.” МЧЖни ташкил қилиб, амалда жамиятни ўзи бошқариб, солиқ ҳисоблаш базасини камайтириб кўрсатиш орқали 282,2 млн сўм ҚҚСни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатни қалбакилаштириш) ва 184-моддаси (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Президент сайловлари салномаси

1991 йилдан бошлаб Ўзбекистонда беш марта Президентлик сайловлари ўтказилган.

☑️1995 йилда Президент ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш тўғрисидаги масала юзасидан референдум, 2002 йилда эса Президент ваколатлари муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш масаласи юзасидан Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтган.

▪️Ушбу сайловларда энг кўп сайловчилар иштироки 1995 йил 26 мартдаги референдумда қайд этилган — 99,3 фоиз.

☝️🏻Эслатиш керак, жорий йилда ҳам мамлакатимизда Президент сайловлари ўтказилади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Лизинг шартномаси асосида автомашиналарни олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.F.” МЧЖ мансабдор шахслари фуқароларнинг ишончига кириб, уларга лизинг шартномаси асосида автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилиб, 2020 йилнинг янаврь-май ойларида 14 нафар фуқародан бошланғич тўлов сифатида 111,1 млн сўмни қабул қилиб, бугунги кунга қадар автотранспорт воситаларини етказиб бермасдан ёки уларнинг талабларига асосан тўлаган пулларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Ҳар бир оила тадбиркор - ёшларга мададкор.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇

@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.

2021 йилнинг 3 ойида 91 067 нафар ўғил бола ва 84 837 нафар қиз болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган.

☑️Ўғилларга энг кўп қўйилган исмлар:

▪️5236 - Муҳаммадали;
▪️2997 - Муҳаммад;
▪️2711 - Абдуллоҳ;
▪️2333 - Мустафо;
▪️2062 - Имронбек.

☑️Қизларга энг кўп қўйилган исмлар:

▪️5114 - Солиҳа;
▪️2969 - Муслима;
▪️2252 - Шукрона;
▪️1913 - Имона;
▪️1423 - Фарзона;
▪️1350 - Мубина.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Сотувчи тўлиқ бўлган махсус кийим бошда ишлаши ҳамда харидорга гўшт маҳсулоти тўғрисидаги зарурий ва аниқ ахборотни бериши, хусусан қуйидагиларни маълум қилиши шарт:

▪️гўшт ва гўшт маҳсулоти олинган ҳайвоннинг тури, сўйилган санаси;

▪️истеъмолга яроқлилигини тасдиқловчи ветеринария маълумотномаси.

☑️Ҳар бир совутгичли витрина устида ушбу гўшт олинган ҳайвон тури тўғрисидаги маълумот ёзуви бўлиши шарт.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Бунинг учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза тақдим этилади. Ариза Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи номига ёзилади.

☑️Аризага қуйидагилар илова қилинади:


▪️ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

▪️чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

▪️болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

▪️оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

▪️ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан "Ягона реестр" АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.


Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

#Диққат
Ўзбекистонга апрель ойи охиригача яна БИР МИЛЛИОН донадан зиёд коронавирус вакцинаси олиб келиниши кутилмоқда.

🇺🇿Бундан ташқари, Ўзбекистон йил охиригача ўз вакцинасига эга бўлиши кутилмоқда, бу борада ўзбек олимлари жиддий изланиш олиб бораётгани маълум қилинди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Касби туманида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан АТ “Халқ банк” Касби филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.Q.” МЧЖ раҳбари Д.В. чорва молларига озуқа ем маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида банк филиалидан ажратилган кредит эвазига 817,6 тонна озуқа маҳсулотларини импорт қилиб, ушбу маҳсулотларни белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан нақд пулга сотиб юбориб, 753,6 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширувда Д.В. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг йирик шоҳли қора молларини сотувидан тушган 138 млн. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Д.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда


Молиявий янгиликлар ва билимлар👇

@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Рамазон ойи тақвими

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

🎥МИБ Навоий вилоят бошқармаси томонидан ноқонуний дори воситалари йўқ қилинди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Президент қарори (ПҚ-5075, 14.04.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПҚ–4984-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан хомашё, материаллар ва фурнитуралар сотиб олиш учун кредит тақдим этилади.

☑️ Шунингдек, 2022 йил 1 январгача қоракўлчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона божидан озод қилинади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇

@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️Чироқчилик ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб берди

👉Батафсил ўқинг

МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

#Ҳукумат_қарори

☑️Ҳукумат қарори билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.

▪️Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

▪️Филиалда ўқитиш “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) (Муассис) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Батафсил.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилади:

➖ пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);

➖ реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш;

➖ тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;

➖ транспорт хизматлари;

➖ дори воситалари билан таъминлаш.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​☑️Бугунги видеоселектордан:

▪️Ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Фурқат ва Улуғнор тумани ҳокимлари, Шофиркон, Қамаши, Хива, Чуст, Хўжайли ва Ангор туманларидаги айрим сектор раҳбарлари лавозимидан озод этиладиган бўлди.

▪️1 майдан бошлаб ёшларни ишга қабул қилган корхона ва компанияларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади.

▪️1 июндан бошлаб, “ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар маркази битирувчилари 6 ойгача даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

▪️“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга 1 майдан бошлаб давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

▪️Ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади.

▪️“Ёшлар дафтари”га киритилган йигитлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

▪️1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га кирганларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиши харажатининг бир қисми қоплаб берилади.

▪️1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

▪️Ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

▪️Ёшларга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат *томонидан қоплаб берилади.* Шу билан бирга, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади.

Ш.М.Мирзиёев

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…
Subscribe to a channel