Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Кечагина ошган доллар бугун яна пастлади
Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/bir_tepaga_bir_pastga
@uz24xabar
Солиқлар: Хулоса
Солиқлар давлатнинг сиёсат юритиши учун зарурий восита. Фирмалар учун ёмон, аҳоли учун яхши (ўрта таълим ва тез тиббий ёрдам бепул, хавфсизлик ва ижтимоий тартиб таъминланган ва б.).
Солиқ сиёсати
— жамиятдаги тенсизлик даражасига;
— иқтисодий агентлар (истеъмолчилар учун даромадни ишлатиш ё жамғариш, ишлаб чиқарувчилар учун инвестицияни ошириш ё камайтириш) қарорларига;
— иқтисодиётда ресурслар тақсимотининг самарадорлигига (кам солиқ олинадиган соҳаларга эътибор ошади ва аксинча);
— иқтисодий тебранишларга (boom & bust) таъсир этади.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Ниҳоят доллар курсида пасайиш кузатилди
Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/dollar_arzonladi
@uz24xabar
Банкларда ID-картадан фойдаланиш мумкин бўлади
Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда банклар мижозлари банк хизматидан фойдаланишда шахсларини тасдиқлаш учун ID-картадан фойдаланишлари мумкин бўлади.
«Мазкур ўзгартиришлар банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00 да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10518,99 сўм. +18,18.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
@davletovuz нинг ёзишича, тижорат банклари бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарди. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10550 сўм (+30)дан сотишни бошлабди.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Эртадан бошлаб, 1 АҚШ долларининг расмий курси – 10 500,81 сўм (+27,61 сўм).
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
2020 йилни ким қандай якунлади?
Таҳлилларга кўра, банк тизимида 2020 йилда олиган жами соф фойда 5.642 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 20,5 фоизга ошган.
Банклар кесимида кўрадиган бўлсак, 2020 йилни яқинда фаолиятини йўлга қўйган TBC банкдан ташқари барча банклар соф фойда билан якунлади.
Энг кўп соф фойда олган банклар сифатида албатта давлат банкларидан
◦ Миллий банк – 905 млрд. сўм;
◦ Ўзсаноатқурилишбанк – 798 млрд. сўм;
◦ Халқ банки – 505 млрд. сўм;
◦ Ипотека банк – 483 млрд. сўм соф фойда билан йилни якунлашган.
Энг кам соф фойдага эришган банклардан Ўзагроэкспортбанк бор йўғи 3 млрд. сўм, Хай-Тек банк 2 млрд. сўм соф фойда олган бўлса, TBC банк йилни 22 млрд. сўм зарар билан тугатган.
Банклар орасида Микрокредитбанк ўтган йилга нисбатан деярли 15 баробар, Халқ банки 5 баробар, Пойтахт банк ва Асака банк 2 баробардан ортиқ суммага соф фойдасини кескин оширишга эришган.
Аксинча, Хай-Тек банкнинг бу йилги соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 80 фоизга, Равнақ банкда 65 фоизга, Туркистон банкда 55 фоизга кескин камайиб кетган.
Умуман олганда, 19 та банк ўртача 20% лик банк тизими ўсишидан паст натижани қайд этиб, булар орасида 9 таси ўтган йилга нисбатан кам пул ишлаб топган.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Доллар ошиши кимга фойда ва кимга зарар?
Экспорт қилувчиларга фойда, чунки масалан 10 минг сўмга махсулот ишлаб чиқари четга 1 доллардан сотяпти, доллар ошса, бу 10минг сўм 0.9 доллар бўлиб қолади ва чет эллик харидор учун арзонлашади, натижада экспортер кўпроқ сотиши мумкин.
Импортчиларга зарар. Чунки 10 доллардан олиб кераётган нарсасини 100 мингдан сотаётган болса, доллар ошса бу махсулот нархи 110 мингга айланада. Натижада харидор камаяди, чунки харидор асосан сўмда ойлик олади. Бирор фирма хом ашё импорт қилишда ҳам доллар ошишидан зарар кўради, чунки хом ашё нархи қимматга тушади, ишлаб чиқарадиган махсулоти қимматлашади. Бу фирма монопол бўлса зарар истеъмолчига кўчади.
Талаб инеластик бўлган импорт товарлари, яъни нархи қанча бўлса ҳам аҳоли сотиб олишга мажбур ёки истаги бор импорт товарлари ҳолатида аҳоли зарар кўради.
Долларда қарз олганлар зарар кўради. Чунки фойда сўмда, қарзни эса долларда қайтариш керак.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
2020 йил давомида аксарият банклар ресурс тақчиллиги муаммоси сабабли кредитлашни вақтинчалик тўхтатди. Банклар сайтлари ва каналларида «кредитлар мавжуд, шартлари қуйидагича…» мазмунидаги хабарлар бўлсада амалда фойдаланувчиларимиз томонидан кредит олиш аксарият холларда имконсиз бўлди.
Жорий йил бошидан банкларга ўрнатилган чекловлар кучини йўқотганлиги сабабли банклар аста-секин кредитлашни жонлантира бошлашди.
Бугунги кунда қайси банклар ҳақиқатда/амалда қандай кредит бераётганлигини ҳақидаги маълумотлар билан қуйида танишишингиз мумкин.
Алоқабанк – микроқарзлар, онлайн микроқарзлар, автокредитлар, ипотека кредитлари, таълим кредитлари, овердрафт, истеъмол кредитлари
Асака Банк – онлайн овердафт кредити.
Asia Alliance Bank – автокредитлар, истеъмол кредитлари, микроқарзлар, овердрафт.
Давр Банк – микроқарзлар, онлайн микроқарзлар, автокредитлар, ипотека кредитлари, кредит картаси.
Ҳамкорбанк - автокредитлар, истеъмол кредитлари, микроқарзлар, ипотека кредитлари.
Инфин Банк – микроқарзлар, истеъмол кредитлари, автокредитлар, ипотек кредитлари, кредит картаси.
Ипак Йўли Банки - автокредитлар, истеъмол кредитлари, микроқарзлар, онлайн микроқарзлар, ипотека кредитлари, таълим кредитлари.
Orient Finans Bank – микроқарзлар, онлайн микроқарзлар, автокредитлар, ипотека кредитлари, истеъмол кредитлари.
Ўзсаноатқурилишбанк – онлайн микроқарзлар (Жойда), бўлиб тўлаш (Жойда), ипотека кредитлари.
Тенге Банк – автокредитлар ва ипотека кредитлари (Тошкент ва Фарғона филиаллари орқали ажратилмоқда)
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10473,20 сўм. + 23,76.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Камбағалликка қарши курашиш учун 4 сабаб
Бозор иқтисодиёти тизими (либераллаштириш ва хусусийлаштириш) умумий фаровонликни ошишига хизмат қилади, лекин тенгсизлик масалаларини четда қолдиради. Бундай тизимда бойлар бойийвериши, камбағаллар камбағаллашиб бориши кузатилади.
Камбағаллик бу қопқон, тушгандан кейин чиқиб кетиш жуда қийин. Чунки пулинг йўқми ҳамма сендан юз ўгиради. Халқимиз бекорга «Камбағални туяни устида ҳам ит қопади», «Бойга эса пул пул келтиради» деб айтмайди.
Аҳолининг ўсиши ва иқтисодий ривожланиш ўртасида боғлиқлик бор. Лекин камбағаллар кўпаяверса улар ижтимоий ҳаётдан узилиб қолганлиги ҳисобига олди бердида иштирок этмайди, махсулот ва хизматларга талаб яратмайди. Жамиятда ишлаб чиқариш камаяди.
Жиноятчилик ва камбағаллик ўртасида баъзи ҳолларда боғлиқлик бор. Камбағаллик тоғридан-тўғри эмас, балки билвосита жиноятчиликка таъсир этади. Таълим ололмаган одамни ҳар хил қинғир ишларга жалб қилувчилар кўп топилади.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
⚡️Доллар пасайишда давом этяпти
🏦Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
@uz24xabar
Долларнинг расмий курси кўтарилди
Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Қандай қилиб молиявий рационал бўлиш мумкин?
Молиявий рационаллик нима? «Сиз рационал бўлмаган харажатлар қиляпсиз» ёки «янада рационал бўлинг» каби ибораларни эшитганмисиз? Ҳатто биз молиявий саводхонлик ҳақида гапирганда, кўпинча «молиявий саводхонлик сизнинг пулингизни қандай қилиб оқилона (рационал) бошқариш ҳақида» деган иборани келтирамиз. Келинг, буни тезда кўриб чиқамиз.
Молиявий рационаллик
Файласуфнинг айтишича, рационалликни танловнинг донолиги баҳоланадиган мезон деб аташ мумкин ва бу танлов ҳар бир мумкин бўлган танлов учун оқибатларидан олинадиган фойда миқдорига асосланади. Жуда ҳам мураккаб тушунча, шундайми? Тасаввур қилайлик, бизнинг мақсадимиз бор (эҳтимол у аллақачон мавжуд ва битта эмас), унга пул билан эришиш мумкин ва бу мақсадга эришишнинг бир неча йўли мавжуд. Демак, молиявий рационаллик — бу бизнинг мақсадларимизга минимал куч сарфлаш билан максимал даражада эришишдир. Кўпинча биз камроқ пул эвазига кўпроғини олишни хоҳлаймиз.
Шундай қилиб, ҳаётда кўпроқ нарсаларга эришиш учун ҳаракат ва харажатларни минималлаштириш учун рационаллик зарур. Ва бу фақат пул ҳақида эмас.
Қандай қилиб янада оқилона (рационал ) бўлиш керак?
Молиявий қарорларни қандай қабул қиламиз? Баъзан биз дўстларимизнинг маслаҳатларини ёки рекламаларни тинглаймиз, кўпинча биз дуч келган биринчи молия институтининг молиявий хизматларидан фойдаланамиз. Молиявий саводли одам учун мезонларни эслайсизми? Мезонлардан бирига кўра, молиявий саводхон одам танлов асосида қарор қабул қилади. Биз ҳар доим молия институтлари тақдим этадиган шартларни таққослашимиз ва энг фойдали вариантларни танлашимиз мумкин. Фойдани ҳисоблашдан қўрқманг, бу қийин эмас. Бундан ташқари, агар харидор учун фойдаси тегмаса ҳам, мақсади ўз хизматларини сотиш бўлган молиявий маслаҳатчилар кўзингизни бойлашига йўл қўйманг.
Шундай қилиб:
— Танлов асосида қарорлар қабул қилинг.
— Ўзингизнинг имкониятларингиз ва афзалликларингизни ҳисобланг.
— Объектлар / хизматларни (уй жой, кўчмас мулк ва қиммат хизмат турлари) жамоавий харид қилишни кўриб чиқинг.
— Маҳсулот ва хизматнинг қийматига эътибор беринг.
— Ҳар доим рекламаларга ишонманг.
— Кераксиз қўшимча хизматлардан бош тортинг ва янги харид қилган нарсангизга хизмат кўрсатиш нархини ҳисобланг.
— Қимматбаҳо харидни амалга оширишдан олдин, чиндан ҳам бунга муҳтожлигингизни ўйлаб кўринг.
Булар барча зарур маслаҳатлар эмас, лекин кўп нарса тажриба орқали келади.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Тадбиркорлар учун имтиёзли кредит олиниши ва суммаси ҳақида👆
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Долларнинг расмий курси 21 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Расмий ва шахсий инфляция: уларни қандай фарқлаш мумкин?
Инфляциянинг расмий эълон қилинадиган даражаси ўзида ИНИ (истеъмол савати)даги барча товар ва хизматларнинг умумий нарх меъёрининг ўзгаришини акс эттиради. Шахсий (ўзингиз сезадиган) инфляция ўзингиз ёки оилангиз кундалик ҳаётида истеъмол қилинадиган товар ва хизматлар нархларининг ўзгариши асосида шаклланади.
Эълон қилинадиган инфляция ҳамда шахсий (ўзингиз сезадиган) инфляция даражаси ўртасида фарқ мавжуд.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
«Макро» супермаркети Korzinka.uz'га тегиштирилган видеони тақдим этди👆
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
OLX компанияси 1 ойда қанча пул ишлайди?
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Иқтисодий қараш бир нечта мактабларга бўлинади:
- (нео)классикларнинг иқтисодий муаммоларга ўз қарашлари бор;
- (янги) кейнсчилар
- институционалистлар
- эволуционалистлар
- монетаристлар
- Австрия мактаби
- беҳавиоралистлар ва ҳ.к.
Баъзи масалаларда мазкур мактаблар фикрлари бир жойдан чиқса, баъзиларда фикрлар қарама-қаршилигига дуч келамиз.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви масаласида ҳам турли мактаб намоёндалари қарама-қарши фикрлар берадилар. Масалан, неокласциклар давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ножўялигини эътироф этишади. Янги кейнсчилар эса аксинча аралашувини қўллаб қувватлашади.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Инфобизнес ҳақида
Инфобизнес – бу фақатгина маҳсулот ёки хизмат эмас, балки билимга асосланган бизнес тури ҳисобланади. Компания ёки жисмоний шахс даромад олиш мақсадида онлайн форматда ўқув веб-семинарларини ўтказади. Кўпроқ мижозларни жалб қилиш учун ҳар қандай компания инфобизнесдан қўшимча савдо сифатида фойдаланиши мумкин. Имкониятлар ҳозирги савдо ҳажми, бозордаги тажриба ва сотиладиган маҳсулотлар турига боғлиқ эмас.
Сўнгги йилларда ахборот бизнеси ҳақида кўплаб осон йўллар пайдо бўлган. Энг асосийси сармоясиз ва ҳеч қандай куч сарфламасдан тезкор пул ишлаш қобилиятидир. Аслида, ахборот бизнеси ҳам худди шундай бизнес бўлиб, унинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.
Ушбу даромад манбасининг афзалликлари:
• маърузалар учун мавзулар чекланган эмас;
• бошланғич капитал одатдаги бизнесни яратишга қараганда анча кам талаб қилинади;
• тақдим этилаётган ахборот бизнеси харидорларнинг эътиборини асосий маҳсулотга жалб қилади, реклама харажатларини камайтиради;
• баъзи харажатларга маблағ етишмайди — офис ижараси, омборлар, хомашё сотиб олиш.
Камчиликларга қуйидагилар киради:
• дастлаб сиз қаттиқ ишлашингиз керак бўлади;
• биринчи фойда товарлар ва хизматларни сотиш бизнесига қараганда анча кеч пайдо бўлади;
• доимий равишда ўзингизни рағбатлантиришингиз керак;
• жамоани узоқдан жалб қилишингиз ва унинг ишини диққат билан кузатишингиз керак бўлади.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Доллар курсини давлат белгилайдими ёки бозорми?
Бу танланган валюта курси режимига боғлиқ. Ҳар бир ўз валютасига эга бўлган мамлакат валюта курси режимини танлаши керак бўлади. Бундай режимлар давлатнинг валюта айирбошлаш бозоридаги иштироки кўламига қараб
- ўрнатилган валюта курси ва
- эркин валюта курси турларига бўлинади.
Ўрнатилган (ўзгармас) валюта курси режимини танлаган давлатлар курсни бирор-бир бошқа валютага нисбатан (масалан, АҚШ долларига) белгиланган меъёрда ушлаб туриш мақсадида бозорга керак пайтда кириб бориб валюта айирбошлаш ишларини олиб борадилар. (Яъни долларга талаб ошиб кетса эркин бозор шароитида доллар курси кўтарилиши керак, лекин бунга йўл қўймаслик учун давлат доллар таклифини ошириш мақсадида кўпроқ доллар сотади ва натижада курс бир меъёрда қолади.)
Эркин валюта курси режимида эса давлатнинг бу бозорга аралашуви минимал даражада бўлиб курс тебраниши талаб ва таклиф ўзгаришига қараб эркин ҳолда кечади.
Ҳар бир режим ўзининг ютуқ ва камчиликларига эга. Ўрнатилган курс барқарорликни таъминлайди, аммо баъзида давлатга қимматга тушиши мумкин. Эркин курс режими эса ҳеч қандай харажатни талаб этмайди, лекин тебраниш даражаси катта ва беқарор, бизнес келажакни башорат қилишга қийналади.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Доллар нега доим ошиб бормоқда?
Долларга ҳам бир товар сифатида қараймиз. Товарга талаб ошиб кетса унинг нархи ошади ва аксинча. Товарнинг таклифи кўпайса унинг нархи тушади ва аксинча. Демак долларга талаб ошса доллар курси ошади, доллар таклифи ошса курс тушади.
Долларга талаб қаердан пайдо бўлади?
Импорт - четдан махсулотни олиб кирганда пулини долларда тўлаймиз. Демак Хитой ва Дубай каби давлатлардан мол олиб кирувчиларга ҳар доим доллар керак, улар талаб яратади.
Аҳоли жамғармалари - рўзғордан пул орттириб албатта уни доллар қилиб қўямиз, курс ошибди деса ҳам барибир сотиб оламиз. Банкда сақлайдиган кам, сўмда сақласа эса қадрсизланиб кетишини биламиз.
Коррупция - порани долларда бериш қулай, конвертга сиғади. Шунга бирор кишига ишни битириб бергани учун "миннатдорчилик" билдириш керак бўлиб қолса бозорга чопамиз доллар олгани, курс баланд пастлигига қараб ўтирмаймиз, бу билан долларга талаб яратамиз.
Мулк савдоси - уй ва автомобиль савдоси долларда амалга ошиши бор гап. Буларни кўпроқ олди-сотди қилиш керак бўлса долларга ҳам талаб ошади.
Хуфёна иқтисодиёт - ҳаммага маълум Ўзбекистонда хуфёна иқтисодиёт улуши катта (вазир 50% деганини эслайман), сабаби кўп. Кўп бизнесга панада ишлаш қулай, панада эса долларда олди берди қулай, чунки нақд кўринишдаги долларни "учёти" ҳеч қаерда йўқ. Хуфёна бизнес ривожлангани сари долларга талаб ошиб боради.
Доллар таклифи қаердан бўлади?
Экспорт - экспорт қилган фирма пулларини бир қисмини сўмга айлантириши керак бўлади, чунки ишчиларига ойликни асосан сўмда беради, хом ашёни сўмга сотиб олади, Шунинг учун бозорга доллар олиб чиқади.
Мигрантлар - чет элда ишловчи ватандошлар пул жўнатганда кўпроқ долларда жўнатади, уларнинг оила аъзолари долларни олиб чиқиб сотиб рўзғорини тебратади.
Бизда долларга талаб таклифдан ошиб кетаётганлиги учун ҳам курс ошиб бормоқда.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
💸ПУЛ — ҳамма товарлар ва хизматлар айирбошланадиган, умумий эквивалент сифатида фойдаланиладиган, бошқа барча товарлар қийматини ифодалайдиган махсус товар; бозор итисодиётининг энг асосий воситаси. Пул ўз табиатига кўра, 3 хил хусусиятга эга: ҳамма нарсага айирбошланадиган муҳим харид воситаси; бойлик тимсоли; меҳнатни қиймат шаклида ўлчаб берадиган восита.
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Инфляция пасайса, нима содир бўлади? Бунинг бир қанча сабабларини кўриб чиқамиз👆
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance
Микроиқтисодиёт ва Макроиқтисодиёт
Замонавий иқтисодиёт фани икки асосий йўналиш - Микроиқтисодиёт ва Макроиқтисодиётга бўлиниб ўтганилади. Микроиқтисодиёт алоҳида истеъмолчалар ва конхоналарнинг ҳатти-ҳаракати, уларнинг майл ва истаклари, махсулот нархини белгилаш ва фойда масалаларини ўрганишга эътиборни қаратади. Макроиқтисодиёт эса, ўз навбатида, телевизор ва газеталарда тез-тез кўзга ташланиб турадиган Ялпи Ички Махсулот, инфляция, ишсизлик даражаси, фоиз ставкаси каби кенгроқ қамровга эга ва умумий давлат даражасидаги масалаларни ўрганиш билан шуғулланади.
Иккала тармоқ ҳам бирдай долзарб. Шу билан бирга, Микроиқтисодиётни ўрганиш кўпроқ тадбиркорларга фойдали бўлса, Макроиқтисодиёт катта инвестор ва давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширувчи органларининг асосий қўлланмаси бўлиб ҳисобланади.
Манба
Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance