uz24finance | Unsorted

Telegram-канал uz24finance - Finance24uz

-

Мурожаат учун - @KamoliddinZaynuddinov Видеолар- @uz24_video Автомобиллар - @uz24auto Қизиқарли фото суратлар- @uz24foto Статистикалар - @uz24infografika Хикоялар - @uz24_stories Аёллар учун- @uz24ladyuz Cпорт янгиликлари - @uz24sport

Subscribe to a channel

Finance24uz

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласига бағишланган видеоселектор мажлисида қуйидагиларни маълум қилди:

⚡️1 майдан бошлаб «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади;

⚡️ 1 майдан бошлаб, ходимлари сонининг камида 70 фоизи «ёшлар дафтари»га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди;

⚡️ 1 майдан бошлаб, ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади;

⚡️ ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

"Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси томонидан ўтган қарийб 3 йил давомида 42 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди

2018 йил Ўзбкистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида "Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси ташкил қилинган эди.

Жамғарма томонидан ўтган давр мобайнида ёшларнинг 8 635 та бизнес лойиҳаларига жами 1 трлн. 830 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 42 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Охирги 2 йилда ҳудудларда жами 19 та "Yosh tadbirkorlar" коворкинг-марказлари ҳамда 202 та «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари фойдаланишга топширилган.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоган: «Бутун мусулмон давлатларини АҚШ пул бирлиги доллардан воз кечиб, Ислом банкини очишга чақирди».

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Жиззахда биринчи чоракда ваколатли органлар томонидан 582 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган - ДХА

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида Dxa.gov.uz ҳамда my.gov.uz электрон тизими орқали қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш қонунийлиги ўрганилганда, жами 582 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган.

☑️Энг кўп қонунбузилишга қуйидаги ташкилотлар томонидан йўл қўйилган:

▪️«Ўзтрансгаз» АК - 99 та;
▪️«Ўзбекэнерго» АЖ - 32 та;
▪️Солиқ органлари - 24 та;
▪️Ҳокимлик - 21 та.

Натижада 34 нафар шахс интизомий ва 35 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​Тадбиркорлик субъектларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ 470 та ҳуқуқбузарлик ҳолати фош этилиб, уларга етказилган 86,1 млрд сўм миқдорда зарарларнинг ундириши таъминланди.

Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 455 та жиноят иши қўзғатилди.

Коррупцияга оид жиноятларнинг соҳалар бўйича таҳлилига кўра:

Банк мансабдор шахсларининг 30 та жинояти фош этилган.

Бундан ташқари, ўз бизнесини йўлга қўйиш мақсадида банкларга мурожаат қилган 669 нафар фуқаронинг аризасидан фойдаланиб, уларнинг хабардорлигисиз банк мансабдор шахслари томонидан жами 29,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитларни ноқонуний ажратилиб, талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мисол учун, АТ “Халқ банк” Ғазалкент филиали юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси 2,7 млрд сўм кредит талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ер мулк кадастр агентлиги тизимидаги мансабдор шахслар томонидан содир этилган 12 та коррупциявий жинояти фош этилган.

Масалан, Хўжаобод туман “Ер мулк кадастри давлат корхонаси” мутахассиси Ж.И. 7 800 АҚШ доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шу билан бирга, Бандлик тизими ҳамда газ таъминоти корхоналари – 6 тадан, солиқ, қурилиш, экология, бозорлар – 4 тадан, санитария-эпидемиологик марказлар – 5 тадан, давлат активларини бошқариш агентлиги, давлат хизматлари маркази, ички ишлар органлари – 2 тадан, статистика, сув таъминоти – 1 тадан ҳамда бошқа идораларда – 245 та жиноят содир этилганлиги аниқланган.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​⚡️Тадбиркорлик соҳаси шахсан Президент назоратида бўлади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

«Ҳамма ҳудуд ва сектор раҳбарлари бир ҳақиқатни тушуниб олишлари шарт: тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, ишчи жойи яратмасак, натижамиз яхши бўлмайди», — деди давлат раҳбари.

❗️Президентимиз қанча кўп маблағ берилгани, шарт-шароит яратилгани билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаётгани, яратилган имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётганини қаттиқ танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев соҳадаги камчиликларга тўхталиб, бу борада Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аҳвол оғир эканини қайд этди.

📉 Салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу — республика кўрсаткичидан 2 баравар паст (3,5 миллион сўм). Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам.

Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4 та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат (республикада ҳар минг аҳолига 6 та тадбиркорлик субъекти ва уларда ишловчилар сони 30 тани ташкил қилади).

❌ Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркор муаммолар ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинликлар бўлаётгани тўғрисида мурожаат қилган. Вилоятдаги жами 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган.

«Бу — ҳудудлар ичида энг салбий кўрсаткич», — деди Президент.

Йиғилишда ўртача битта кичик бизнес субъектидан тушаётган солиқ тушуми Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарёда — 40 миллион сўмни ташкил қилиб, республика кўрсаткичидан 1,5 баравар камлиги қайд этилди.

Давлат томонидан берилган ҳар 1 миллиард сўм молиявий кўмак ҳисобига Бухорода — 35 та, Андижонда — 27 та, Сурхондарёда — 23 та иш ўрни яратилган. Навоийда — бор-йўғи 15 та.

💼 Ҳудудий дастурлар доирасида 2 мингта лойиҳага кредит тўлиқ ажратилган бўлса-да, улар ишга тушмаган. Уларнинг асосий қисми Наманган (309 та), Сурхондарё (293 та), Қашқадарё (280 та), Хоразм (268 та)га тўғри келади.

Бу вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан далолат бериши қайд этилди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 8 апрель куни видеоселектор йиғилиши ўтказади. Қатор раҳбарларнинг ишдан олиниши кутилмоқда

Видеоселектор йиғилишида жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чоралари танқидий кўриб чиқилади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

КЕЧА ЮРТИМИЗДА 14 МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ КИШИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ

6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49602 нафарга етди.

☑️6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
▪️Самарқанд вилояти (3437 нафар),
▪️Тошкент вилояти (1708 нафар),
▪️Андижон вилояти (1633 нафар),
▪️Тошкент шаҳри (1630 нафар),
▪️Наманган вилояти (1487 нафар)
банд қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​«Forbes» айни пайтда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди. Алишер Усмонов рейтингда 97-ўринда бўлиб, унинг бойлиги $18,5 млрдга баҳоланмоқда.

Кучли учлик:
▫️1-ўрин — Жефф Безос (Амазон асосчиси, АҚШ, $188,6 млрд);
▫️2-ўрин — Илон Маск (SpaceX вa Tesla асосчиси, АҚШ, $169,8 млрд);
▫️3-ўрин — Бернар Арно (LVMH, Франция, $163,6 млрд).

Пандемияга қарамай, рўйхатга киритилганлар йил давомида $5 трлнга бойиган.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️⚡️ Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Янги вазирлик Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида ташкил қилинган.

☑️Шунингдек, фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

▪️Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилган;

▪️Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилган.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.Y.” ва “P.M.” МЧЖ мансабдор шахслари ҳисоб-рақамларига 2020 йилдаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 91,1 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​Президент “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Хусусан, президент қарорига кўра, Молия вазирлиги 2021 йил 15 майга қадар:

▪️вазирлик, идоралар ва бошқа бюджет ташкилотлари штат жадвалларини қарор билан белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сонига ва ёрдамчи ходимлар сонининг белгиланган меъёрларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;

▪️давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, ходимларнинг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлашни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини киритади.


☑️Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади.

▪️Жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади.

▪️Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

- Нимага қайсидир корхоналар 50%га ўсади, бошқалар эса атига 5% га❓

- Корхона стратегияси билан ходим стратегиясини қандай бирлаштирса бўлади❓

- Ҳар бир тийинни режа асосида сарфлаяпсизми❓

- Кичик бўлиб туриб катта корхоналарни уруш мумкинми❓

- Харидор онгига қандай таъсир ўтказиш мумкин❓

- Сотиш ўзи нима? Ким кўпроқ гапириши керак сотувчими ёки харидор❓

- Сизга мижозингиз рад жавобини берса қандай қилиб уни кўндириш мумкин❓

Шуларни бир ойлик " Бизнес даволаш" коучинг дастурида гаплашамиз!

Рўйхатдан ўтинг ва ўз бизнесингизни даволанг!
📲 +998 55 500 2220

Читать полностью…

Finance24uz

Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 538 сўм этиб белгиланди. Рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса қимматлади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз қимматлади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат қарори (201-сон, 12.04.2021 й.) билан “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

☑️Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Консуллик округи – хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин.

▪️Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

▪️Ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади.

▪️Вазирлик 1 иш кунида фуқарога ёрдам кўрсатишга оид ҳужжатларни ва хулосани кўриб чиқади ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади.

☑️Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

▪️Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

☝️🏻Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
@uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​Сенатор ташаббуси билан “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Фарғона вилояти “Она ва бола” скрининг маркази директори Манзура Салимованинг ташаббуси билан Қува туманида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Туманда “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг 273 нафари тиббий ҳимояга муҳтож ҳамда уларга тизимли сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши талаб этилади.

Вилоят “Она ва бола” скрининг маркази, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий филиали билан ҳамкорликда “Чилон” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тиббий кўрик аёллар ва ёшларнинг ўз саломатлигини текширувдан ўтказиш ва назоратга олишларида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Қишлоқларда бундай тиббий кўрикларнинг мунтазам ўтказиб турилиши жуда муҳимдир, – деди сенатор М.Салимова. – Тиббий кўрикда невропатолог, эндокринолог, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, неонотологларнинг иштироки, УТТ аппарати ёрдамида текширувлар ўтказилганлиги уларнинг саломатлигидаги ўзгаришлар, яширин касалликларни аниқлашга ёрдам берди. Кўрик давомида 250 нафарга яқин аҳоли текширувдан ўтказилди. Тиббий ёрдамга муҳтожларга зарур муолажалар тайинланди. Шунингдек, мазкур жараён давомида аҳолининг тиббий маданиятини оширишга қаратилган санитария гигиена қоидаларига мунтазам риоя этиш масалаларида тушунчалар берилди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий филиали томонидан аҳолига бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Шу билан бирга, сенатор томонидан туманда “маҳаллабай” кесимида ўрганишлар олиб борилди, аҳоли мурожаатларига эътибор берилди. Айтиш мумкинки, туманнинг “Чилон” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда ҳам кўплаб фуқаролар муаммолари ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати


Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

#Олий_ва_ўрта_махсус_таълим_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил қайта танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Олий ва ўрта махус таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ахборот хизмати бош мутахассиси.

☑️Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

☝️🏻Ҳужжатлар 2021 йил 10 апрелдан 19 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Эмланганлар ниқобсиз юриши мумкинми?

Вакцина қабул қилган фуқаролар саломатлиги мустаҳкам бўлиб, бемалол кўчаларда ниқобларсиз юриши мумкинми?

Севара Убайдуллаева,
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Йўқ, эмланганлар 2 ёки 3 босқичли эмлашларни олиб тугатгунга қадар уйда ҳам уйдан ташқарида ҳам бошқа инфекцион касалликлардан ҳимояланишлари керак.

☝️🏻Ниқобларни тақиб юриш билан биз организмга ҳаво томчи орқали тушиши мумкин бўлган бошқа инфекциялардан ҳам ҳимояланасиз, бу эса ўз ўрнида эмланган одамларда коронавирусга қарши иммун таначалар ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️⚡️⚡️Президент Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси фаолиятини танқид қилди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️⚡️⚡️Президент жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан қатор турли даражадаги раҳбарларни ишдан олди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Шайхонтоҳур туманида тадбиркорнинг 227,5 млн сўмини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Т. ва Ш.У.лар ЯТТга норасмий ҳисобчи сифатида кўмаклашиш орқали тадбиркорнинг ишончига кириб, 2019-2020 йиллар давомида харидорлар томонидан муддатли тўловга олинган маиший техника воситаларининг ойлик тўловларидан келиб тушган 227,5 млн сўм нақд пул маблағларини кассага кирим қилмасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тадбиркорнинг манфаатларига зарар етказишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Т. ва Ш.У.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Жорий йилнинг январь ойида “Effect.uz” сайтида ушбу сайтнинг ходимлари жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раиси хизмат хонасига бостириб кириб, суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи тасвирга олишни талаб қилишганлиги ҳақида видеоёзув чиқарилган.

Видеоёзувда қайд этилган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига тақдимнома киритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаларига кўра, Жиноят кодексининг 236 ва 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан олиб борилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида жиноят ишига алоқадор бўлган Effect.uz” ахборот агентлигининг 2 нафар мухбири ва 1 нафар аёл кўплаб маротаба тергов органига расман чақиртирилган бўлса-да, номаълум сабабларга кўра келишдан бўйин товлашган.

Шунга кўра, тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 236-моддалари билан сиртдан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси ҳамда 1 нафари (аёл) га ЖКнинг 139 ва 140-моддалари билан сиртдан айб эълон қилиниб, “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва уларга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ўз навбатида, Effect.uz” ахборот агентлигининг яна 1 нафар мухбири терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатлари жараёнларида чақиртирилган вақтда тергов органига етиб келган ва у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилган, худди шунингдек, у доимий равишда ўзининг конституциявий бурчини бажариши, чақирилган вақтга тергов органига етиб келишини билдирган.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

AstraZeneca икки марта, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси эса уч марта қабул қилинади

Мамлакатимизда ўтказилаётган вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш тадбирлари бўйича ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ жавоб берди.

— Айни пайтда мамлакатимизда қанча вакцина бор ва тўлиқ эмланиш учун неча марта вакцина қабул қилиш керак?

— Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

Юқумли касалликлар бўйича энг самарали профилактика бу — вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш ҳисобланади. Дунёнинг кўпгина мамлакатлари қаторида ўтган йил декабрь ойидан бошлаб юртимизда ҳам аҳолини оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик бошлаб юборилган эди.

Хабарингиз бор, Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинган эди.

Бундан олдинроқ эса, COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси ҳам олиб келинганлиги ҳақида хабар берган эдик.Шу кунларда қизғин давом этаётган вакцинация жараёнлари учун жами 1 миллион 660 минг доза миқдоридаги вакцинадан фойдаланилмоқда.

Фуқаролар AstraZeneca вакцинасини икки марта, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини эса уч марта қабул қилгач, тўлиқ эмланган ҳисобланади. Фуқаролар қайси вакцина билан эмланишни ўзлари танлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг бошидан бери 35 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди. Энг муҳими, шу кунга қадар эмланганлар орасида бирор марта ножўя таъсирлар кузатилмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

​​⚡️Токаев Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Спутник-V вакцинаси билан эмланди.

Давлат раҳбари ўзини яхши ҳис қилмоқда, ҳеч қандай ёмон таъсири йўқ - деди давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Биз ташқи қарзни тараққиёт учун зарурат деб биламиз. Уни самарасиз ишлатилиши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Ҳисоб палатасининг маълумотларига кўра, Хитой Эксимбанкининг жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағи ҳисобига барпо этилган Ангрен шина заводи 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар ЎзАвтоМоторсда импорт ўрнини қоплаши керак эди.

Бугунги ҳолат, Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. Сабаби доимгидек, сифат талабга жавоб бермайди. Сўнгги икки йилда ЎзАвтоМоторс 60 млн.долларга яқин шина импорт қилган.

Лойиҳа нотўғри режалаштирилганми? Қарз тўғри ишлатилдими? Қарздан кутилган натижа олиндими?

Саволларга: “...ҳаракатлар бошланган, сифат сертификатлари олинмоқда”, қабилида жавоб олинди.
Лекин савол туғилади: нимага энди?

Қарзнинг бир куни ҳам тўғри режалаштирилса фойда олиш мумкин, аксинча зарарли юкка айланади.

Икки йилдан бери бу қарз иқтисодиётимизга қанча зарар келтирмоқда?

Бундай хатолар ислоҳотларга жиддий зарар беради.

Манба

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

⚡️Танзила Норбоева: Чиноз тумани бўйича давлат раҳбарига алоҳида ахборот бераман

Чиноз тумани ҳокими "Аёллар дафтари"нинг юритилишига умуман эътибор қаратмаган. "Хумо", "Хўжа" маҳаллаларидаги вазият бу борадаги ишларга яққол мисолдир. Тиббий хизмат қониқарли даражада эмас. Тиббий ёрдамга муҳтож 1 397 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилмаган.

Тумандаги "Хумо" маҳалласида истиқомат қилувчи Жўраева, вояга етмаган иккита боласи бор, қарамоғида ногирон отаси бўла туриб, авария ҳолатдаги барак уйда яшаяпти. Ҳудуддаги МФЙ томонидан уй-жойга муҳтожлиги борасида кўп марта туман ҳокимлигига мурожаат қилинган бўлса-да, амалий ёрдам берилмаган.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Долларнинг расмий курси 13 сўмга арзонлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлади ва жами 10 554 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.

Молиявий янгиликлар ва билимлар👇
/channel/uz24finance

Читать полностью…

Finance24uz

«Ипак Йўли» банки ва VISA ҳамкорлигида ташкил этилган Акцияда асосий совринга Hyundai Elantra Active автомобили қўйилган. 🚘 Тез орада совринли ўйинларнинг финал босқичи бошланади.

Сиз ҳам ўз омадингизни синаб кўрсангиз бўлади. Қимматбаҳо совғалар ўйналадиган акцияда қатнашиш учун «Ипак Йўли» банкидан очган VISA картангиз орқали камида 💸 10 долларлик харидларни амалга оширсангиз кифоя. Агар 100 долларлик харажат қилсангиз Hyundai Elantra Active 🚘 ўйналадиган танлов иштирокчисига айланасиз.

VISA картаси йўқлар уни банк офисларида ёки Ipak Yo‘li Mobile иловаси орқали осонгина очишлари мумкин. Ўзингиз учун нимадир харид қилиш баҳонасида ютуқли ўйинда қатнашиб кўринг. Омадингиз келса, ғолиб бўлишингиз ҳеч гап эмас. 😉

Батафсил маълумотни 24 соатли алоқа маркази ва Telegram орқали олиш мумкин:
+998781406900 | @ipakyulibankuz | Батафсил
Реклама

Читать полностью…
Subscribe to a channel