uza_uz | Unsorted

Telegram-канал uza_uz - UzA | Расмий канал

180978

🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzauzmuloqot

Subscribe to a channel

UzA | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652845

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Давлат тиббий суғуртаси қандай ишлайди? (+видео)

Бундан 4 йил аввал Президент қарори билан Давлат тиббий суғуртаси механизмлари республикамизда тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида жорий қилина бошлайди.

📽 https://youtu.be/1eVYyVeIxbU

Батафсил: https://uza.uz/posts/652747

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Қўқонлик наққош устанинг кўргазмаси

Қўқон шаҳри ўзининг нафис санъати, машҳур ҳунармандчилик мактаби ва адабий муҳити, маърифат ва кучли маънавияти билан ном қозонган. Бу ерда яратилган санъат дурдоналари нафақат халқимизнинг, балки умумжаҳон мулкига айланиб улгурган. Латиф кентга Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомининг берилгани ҳам бу ердаги миллий ҳунармандчиликка бўлган юксак эътибор ифодаси бўлди.

📽https://youtu.be/G8cG-Mom4X4

Батафсил: https://uza.uz/posts/652524

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Пойтахтнинг олти туманида 34,5 миллион долларлик когенерация қурилмалари бунёд этилмоқда (+видео)

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва Туркиянинг "Iltekno" компанияси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг 6 та туманида замонавий когенерация қурилмаларини қуриш режалаштирилган.

📽 https://youtu.be/srGPE1gsp0A

Батафсил: https://uza.uz/posts/652728

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ёпиқ турдаги муассасалар бошқарувида гендер тенглик: халқаро тажриба ва илғор ёндашувлар

Тошкент шаҳрида “Гендерга сезгир жазони ижро этиш муассасалари бошқаруви стратегиялари: илғор тажриба ва асосий муаммолар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652717

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Кун тарихи: Қашқадарё вилояти ташкил этилганига 100 йил тўлди

Ватанимиз тарихидаги 1 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652514

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ташқи дипломатия

Дипломатия – ташқи сиёсатнинг асосий бўғини сифатида мамлакатни дунёнинг барча давлатлари билан боғлайдиган, кенг мақсад ва стратегиядан иборат тушунча, ўзаро ва кўп томонлама ишончни мустаҳкамлаш усулидир.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652711

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Вилоят иқтисодиётини ривожлантириб, аҳоли даромадларини кўпайтириш чоралари муҳокама қилинди

1 ноябрь куни Навбаҳор туманида Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652738

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Навоий давлат университети ташкил этилади

Жорий йилнинг 31 октябрь куни “Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652526

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Навоий инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди

Масъуллар олдига ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/652694

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Яйловларнинг 43 фоизи Навоийда жойлашгани билан республикадаги чорва маҳсулотининг 5 фоизини ҳам бермайди

Батафсил: https://uza.uz/posts/652678

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Келгуси йилда Навоий вилоятига 500 минг нафар хорижий туристни жалб қилиш топшириғи берилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/652660

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Кейинги етти йилда Навоийда 6 минг 500 та лойиҳа ишга туширилган

Кейинги етти йилда Навоий вилоятида 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга тушиб, 27 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди.

Вилоятдаги тадбиркорлар сони 3 карра кўпайди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган етти йилда 1 миллиард долларлик экспорт бўлди. Бу йил ҳам вилоятда 2,2 миллиард долларлик 577 та лойиҳа ишга тушиб, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни пайдо бўлади.

Ўтган даврда Навоий иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқиб, 82 триллион сўмга етди. Бунақаси Навоий тарихида бўлмаган.

Шу билан бирга вилоят ҳокимлиги ҳозирги кўрсаткичларни бир неча карра ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, вилоятда каолин, фосфорит, гранит, мармар, кварц қумлари каби хомашё захиралари бўлган яна 100 та кон ва участкаларни тадбиркорларга таклиф қилиш мумкин.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652636

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш масалалари кўриб чиқилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда асосий масала – Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш, инвестиция, экспорт ва пировардида, одамлар даромадини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Вилоят республикамизнинг қоқ марказида жойлашган, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд.

Сўнгги уч йилда навоийлик ёшлар олийгоҳга кириш бўйича 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Боғча қамрови 85 фоизга етиб, республикада 2-ўринга чиқди.

Халқимиз қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида. Вилоятда ҳар йили 100 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулоти яратилмоқда. Ҳозирда вилоятда 15 миллиард киловатт соат электр энергияси чиқарилаяпти, яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652615

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди

Буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.

Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652600

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президентнинг Навоийга ташрифи: вилоят иқтисодиётни ўстириш, инвестиция, экспорт ва пировардида одамларнинг даромадини кўпайтириш ва маънавиятини юкслатиришда намуна бўлиши учун барча имкониятлар ишга солинади

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўзбекистонни ўз она юртидек севган шоир

Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг диёримизни ўз она юрти деб билган, ўзини ўзбек халқининг ажралмас қисми деб санаган, она тилимизни мукаммал ўзлаштирган, уни ҳурмат қилган, оқкўнгил, ватанпарвар, самимий, ҳалол ва соддадил, софдил ижодкор эди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652726

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўзбекистонда чиқинди муаммоси қай тарзда ҳал этилади?

Маълумотларга кўра, ҳар йили инсониятнинг яшаш тарзи сабабли 2 миллиард тоннадан ортиқ маиший, қаттиқ чиқиндилар чиқади. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 3,4 миллиард тоннага кўтарилиши мумкинлиги қайд этилган. Дунё давлатлари бугунги кунда бу муаммога турлича ечимлар изламоқда. Масалан, Японияда аҳоли чиқиндини мустақил равишда ўнлаб тоифаларга ажратади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652749

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

“Uzbekistan Airports” "ACI Europe”га қўшилди

Ўзбекистон аэропортларини бошқарувчи “Uzbekistan Airports” компанияси Европа халқаро аэропортлар кенгаши (ACI Europe) аъзоси бўлди. Ушбу глобал ташкилот бутун дунё бўйлаб 2 мингга яқин операторларни бирлаштиради.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652743

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида янгича ёндашувлар (+видео)

Бугун пойтахтимизда “Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида янгича ёндашувлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

📽 https://youtu.be/WZ1m_o4gSr0

Батафсил: https://uza.uz/posts/652756

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Навоий вилоятининг ҳозирги ривожланиши таҳлил қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Термитларнинг Ўзбекистон фаунаси учун янги тури аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги Республика термитларга қарши курашиш илмий-ишлаб чиқариш маркази олимлари томонидан илк бор Ўзбекистон фаунаси учун Blattodea туркуми, Termitidae оиласи, Amitermes авлодига мансуб Amitermes rhizophagus янги термит тури аниқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652598

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

“Хитой – Марказий Осиё” форуми ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим платформага айланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/652520

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

#Saylov2024

Сайланган депутат ихтиёрий равишда депутатлик мандатидан воз кечиши мумкин


Бу йилги парламент сайлови янгича тизим — аралаш сайлов тизими асосида ўтгани билан ажралиб туради. Пропорционал тизим, яъни сиёсий партияларга овоз бериш орқали улар тақдим этган рўйхат асосида депутатларнинг сайланиши мамлакатимиз сайлов тарихида муҳим янгилик бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652698

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

2 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652550

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президент озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратди

Батафсил: https://uza.uz/posts/652668

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади

Батафсил: https://uza.uz/posts/652649

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Навоий вилояти масъуллари ҳудуднинг салоҳиятидан унумли фойдаланиши шартлиги таъкидланди

Вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиб, 600 та янги корхонани ишга тушириш, 15-20 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.

Чуқур геологик таҳлиллар асосида янги конларни тайёр лойиҳа пакети билан тадбиркор-инвесторларга таклиф қилиш зарур.

Уч йил давомида йилига 350 минг гектар яйловга янги технология асосида уруғ ва кўчат экиш ташкил қилиниб, 50 минг аҳолига мева-сабзавот, боғ ва чорва учун бўлиб берилади. 100 та кўп қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган.

Камбағалликни қисқартириш, миграцияни янги тизими ва 4 та туман тажрибаси ҳисобидан яна 140 минг аҳоли бандлигини таъминлаш, 16 минг оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652632

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президент Навоий вилоятида янги саноат ва энергетика лойиҳаларини бошлаб берди

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Эл-юртимиз янги парламент ва маҳаллий кенгашлар аъзоларидан кўп нарсани кутмоқда – Президент

– Мамлакатимиз демократик тараққиётнинг янги даврига, сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўймоқда. Биз барча бўғиндаги депутатларимиз тимсолида зиммасидаги масъулиятни чуқур англайдиган, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида ўзини аямасдан тинимсиз ҳаракат қиладиган, бор билим ва тажрибасини Ватан равнақи учун сафарбар этадиган фидойи инсонларни тасаввур қиламиз.

Партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурларида фуқароларимиз орзу-интилишлари, дарду ташвишлари, мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ўз ифодасини топганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Эл-юртимиз янги парламент ва маҳаллий кенгашлар аъзоларидан кўп нарсани кутмоқда,– деди Президент.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652583

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…
Subscribe to a channel