29 октябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📽 https://youtu.be/FT9YKnrCF6M
Батафсил: https://uza.uz/posts/651585
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Шаҳарсозликда Циндао шаҳри билан ҳамкорлик ривожланади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг Циндао шаҳридан келган делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651495
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон криминология соҳасидаги йирик форумга мезбонлик қилмоқда
Тошкентда «Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари» мавзусида I халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651508
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси огоҳлантириш билан чиқди
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизматининг эслатишича, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонунининг 21-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш тўғрисида “Ўзбекконцерт” давлат муассасасини ёзма равишда хабардор қилиш шартлиги белгилаб қўйилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651529
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Эрон – Исроил: зиддият ҳали юмшамайди(ми?)
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг ватан тупроғига қарши саъй-ҳаракатига мамлакат “муносиб жавоб бериши”ни маълум қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651489
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024 #UzLiDEP
Самарқанд вилояти Кенгашида ЎзЛиДеП энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлди
Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси матбуот марказида 27 октябрь куни ўтказилган сайлов якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651506
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Президент_ташрифидан_сўнг
Германия тажрибаси асосида муҳандислар тайёрлайдиган муассаса фаолияти кенгаймоқда
📽 https://youtu.be/egAOmWK_u2U
Батафсил: https://uza.uz/posts/651468
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
“Дебат Холл”да сайлов натижалари таҳлил қилинди
Шу йил 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган сайлов, айниқса, аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилган парламент сайлови сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни янада кучайтирди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651433
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
МСК мажлисида сайлов натижалари расман тасдиқланди
2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар юқори даражада ташкил этилди. Давлатимиз тарихида биринчи маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтган парламент сайловлари халқаро кузатувчилар томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651430
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ақлли қишлоқлар” рақамли трансформациянинг келажаги
Дунё тажрибасида “Ақлли қишлоқлар” концепцияси мавжуд бўлиб, бугунги кунда бу борада яхши натижаларга эришилмоқда. Шу сабабли, мазкур халқаро тажрибани Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари ҳар жиҳатдан ўрганиляпти. Ҳатто юртимизда бу бўйича илк қадамлар ҳам бошланган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651370
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Энди йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади.
🎥 https://youtu.be/ElApAZ_1fi4
Батафсил: https://uza.uz/posts/651378
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.
Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Дўстлигимиз абадий бўлсин
Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг ўзаро дўстлик ва адабий алоқалари ҳар томонлама ривож топаётир
Батафсил: https://uza.uz/posts/651342
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент халқаро аэропортида олтинларни четга олиб кетаётган фуқаро фош этилди
Божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетаётган фуқаронинг қўл сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 187 грамм бўлган 6 дона олтин қуймаси ҳамда 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар уддабуронлик билан косметика креми ичига яширилгани аниқланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651309
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
БРИКС атрофидаги баёнотлар
Яқинда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган BRICS XVI саммитида 13 мамлакат тузилмага ҳамкор мақомини олди: Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Жазоир, Беларусь, Боливия, Куба, Индонезия, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Уганда ва Вьетнам.
➖ Анжуман доирасида Озарбайжон ва Арманистон етакчилари учрашди
➖ “Bild” газетаси: Ҳиндистон Туркиянинг БРИКСга аъзо бўлишига қарши
➖ Индонезия БРИКСга қўшилмоқчи
➖ Эрон Президенти БРИКСни санкция, уруш ва геноцидсиз дунё қуришга чақирди
➖ Европа кенгаши раиси Шарль Мишель БРИКС ҳақида...
➖ Чжан Мин: Қозон – жуда чиройли шаҳар
➖ Украина Президенти БМТ Бош котибини БРИКС саммитига ташрифи учун танқид қилди
Батафсил: https://uza.uz/posts/651279
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Аббосбек Файзуллаев Осиёда "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" бўлди
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651583
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“TikTok” асосчиси Хитойнинг энг бой одамига айланди
“TikTok” ижтимоий тармоғи асосчиси Чжан Иминг илк бор Хитойнинг энг бой одами сифатида эътироф этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651534
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Наим Қосим – Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари
“Arab News” хабар беришича, Наим Қосим Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати янги Бош котиби этиб тайинланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651531
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
ЕХҲТнинг ДИИҲБ кузатувчиси сайловда аёлларнинг иштироки ошганини эътироф этди (+видео)
Юртимизда бўлиб ўтган сайловларни 850 дан ортиқ халқаро кузатувчи кузатиб борди. Улар ушбу сиёсий тадбирнинг юқори даражадаги тайёргарлик асосида, очиқ ва шаффоф тарзда ўтганини эътироф этишмоқда.
📽 https://youtu.be/oAHLuyvSt1w
Батафсил: https://uza.uz/posts/651470
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қишда ҳеч ким ўчоққа олов ёқиб, ош пиширмайди, чой қайнатмайди
Юртимизда совуқ иқлим бўй кўрсата бошлаши билан айрим жойларда газ таъминоти куннинг муҳим масалаларидан бирига айланади. Табиий газ босими пасайгани ёки суюлтирилган газ етказиб берилмаётгани ҳақидаги арзу шикоятлар чўғи сал кўтарилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651499
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
“E-saylov” ахборот тизими муҳим аҳамият касб этди
Ўмоннинг “Ар-Рая” нашрида журналист Иброҳим Ал-Ҳодийнинг “Ўзбекистон парламенти сайловида электрон овоз бериш орқали 20 миллионга яқин киши иштирок этди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651444
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ОКМК юбилейига муносиб туҳфа
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 75 йиллиги арафасида “Ўзбекистон технологик материаллар комбинати” меҳнат жамоаси муддатидан аввал экспорт прогноз режасини бажарди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651437
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Жадидлар изидан” Республика танловида иштирок этиш учун 365 мингга яқин ариза келиб тушган
АОКАда “Жадидлар изидан” Республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651426
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кун тарихи: Бурҳониддин Марғинонийнинг қабри қаерда?
Ватанимиз тарихидаги 29 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651401
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
30 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651344
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотидан сўнг қандай тартиб ва имтиёзлар жорий этилади?
Батафсил: https://uza.uz/posts/651374
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фирдавс Абдухолиқов: “Халқаро маданий мерос ҳафталиги барчамизга фойдали ва ёрқин дақиқаларни бахш этди”
Тошкентда “Шарқ ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва цивилизациялар” мавзусида Халқаро маданий мерос ҳафталиги ўтказилди. Ушбу ноёб лойиҳанинг натижалари қандай?
Батафсил: https://uza.uz/posts/651362
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Андархон қовунларидан бир татиб кўринг
Юртимиздаги ҳар бир ҳудуд ўз деҳқончилик анъаналари, ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Мисол учун, Олтиариқ бодринг ва узумлари, Риштон қандак ўриги, Қува анори билан машҳур. Бешариқ туманининг Андархон қишлоғи эса куз-қиш ойларида қовун сақлаш анъанаси билан эътиборга тушган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651323
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар, қонунчиликдаги ислоҳотлар юқори баҳоланди
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги делегация Сенатга ташриф буюрди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/651303
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
29 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/650941
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе