uza_uz | Unsorted

Telegram-канал uza_uz - UzA | Расмий канал

180978

🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzauzmuloqot

Subscribe to a channel

UzA | Расмий канал

Докторантурага қабул муддати узайтирилди

Қайд этилишича, 2025 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ҳужжат қабул қилиш муддатлари жорий йил 10 ноябрга қадар, кириш имтиҳонларини ташкил этиш эса 30 ноябрга қадар узайтирилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653781

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Инқирозга қарши кўтарилган бош кесиладими?

Нигерияда яшаш учун энг зарур, бирламчи маҳсулотлар нархи билан боғлиқ инқирозга қарши норозилик билдирган 29 бола ўлимга ҳукм қилиниши мумкин. Айблов варақасига кўра, “исёнчилар” 14-17 ёш оралиғида.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653730

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

1 ноябрь куни Ҳукумат Қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653716

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгашидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаш 2025 йилда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномалар 2025 йилнинг 25 январигача қабул қилинишини маълум қилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653727

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Шанхайда VII Хитой халқаро импорт кўргазмаси очилди

Бугун Шанхай шаҳрида иқтисодиётга бағишланган миллий даражадаги кўргазма – “China International Import Expo (CIIE)” ваХунцяо халқаро иқтисодий форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Нуфузли анжуманни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян очиб берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653684

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

6 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653612

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Олимлар узоқ вақт тик туриб ишлаш ўтиришдан кўра зарарли эканини аниқлади

Шифокорлар мунтазам ўтириш ва кам ҳаракатланиш соғлиқ учун зарарли экани ҳақида огоҳлантиради, аммо узоқ вақт тик туриш ҳам хавфли экани маълум бўлди.
Сўнгги пайтларда ўтирган ҳолда ишлашга қарши курашиш учун турли хил мосламалар ишлаб чиқилмоқда, жумладан, офислар тик туриб ишлашга мўлжалланган баланд столлар билан жиҳозланмоқда. Бундай ишлаш стол атрофида ўтиришга қараганда фойдали деб ҳисобланади.
Австралиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, кутилмаган хулосага келди. Маълум бўлишича, шунча вақт тик туриб ишлаш, ўтиришдан кўра фойдалироқ эмас, баъзи ҳолларда ҳатто зарарли ҳам.
Вертикал ҳолатда жуда узоқ вақт бўлиш потенциал ўлимга олиб келадиган касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади, деб тушунтирди мутахассислар.

🎥 https://youtu.be/d_tZMDsgIKM

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Нега маҳалла раисларига меҳнат таътили пули берилмади?

Навоий шаҳар адлия бўлимига “Ўзбекистон” ва “Янги ариқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари тўланмаган меҳнат таътили маблағларини ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653638

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара шахматчиларимиз тантанали кутиб олинди

Жорий йилнинг 26 октябрь – 3 ноябрь кунлари Черногориянинг Петровас шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасида IBSA жаҳон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақада 4 нафар шахматчи билан қатнашди ва якунда истеъдодли шахматчимиз Аҳадхон Кимсанбоев кумуш медалга сазовор бўлди.

🎥 https://youtu.be/cmhyaIMa4BM

Батафсил: https://uza.uz/posts/653590

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

ДХХ: туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653575

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўзбекистон бокс федерацияси World Boxing аъзоси бўлди

Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олинган ташкилотнинг расмий сайти хабар тарқатди.

Хабарда келтирилишича, “Дунё олимпия боксида катта мавқеига эга Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг World Boxing аъзолигига қўшилиши бокснинг Олимпия оиласида қолишига бўлган ишончни мустаҳкамлади”.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653543

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ташқи дипломатия

ЎзА “Ташқи дипломатия” рукни орқали давлатимизнинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари ва консуллик марказлари фаолияти билан яқиндан таништириш, элчиларимиз томонидан иқтисодий дипломатияни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилишда давом этади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653526

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

4 ноябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

📽 https://youtu.be/xBpjphWib5E

Батафсил: https://uza.uz/posts/653489

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

“XIX асрда Ўзбекистон” фотолар кўргазмасига марҳамат!

Бугун пойтахтимиздаги Фотосуратлар уйида Туркиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Юлдуз техника университети Султон Aбдулҳамид II номли илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида “XIX асрда Ўзбекистон” номли кўргазма иш бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653470

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Трансформация ва тежамкорлик бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653481

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Бугунги кунда Ўзбекистонда нечта туризм қишлоғи бор?

Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин ошириш, сайёҳларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш борасида Туризм қўмитаси томонидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари асосида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653732

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Бишкекда ТДТ саммити бўлиб ўтади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 5-6 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти XI саммити ўтказилади. Навбатдаги анжуман учун “Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик” мавзуси танланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653759

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сеулда қатор учрашувлар ўтказди

Амалий ташриф билан Сеулда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов раҳбарлигидаги делегация аъзолари Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653687

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Куз-қиш мавсумида газ таъминоти барқарор бўладими?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Тоҳир Турдиев мазкур ташкилот томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653702

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Қонунчиликка зид бўлган 8,1 миллиард сўмлик давлат хариди ўтказилишининг олди олинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида давлат буюртмачилари томонидан қарийб 8,1 миллиард сўмлик 24 давлат харидида соҳага оид қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653651

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси

Сессияда Раҳимов Жўрабек Раҳимович Хоразм вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653636

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Таиландликлар учун “Умра+” Бухородан бошланди

Йигирма нафардан зиёд илк таиландлик мусулмонлар “Умра+” дастури асосида Бухоро бўйлаб ҳам саёҳат, ҳам зиёрат амалларини бажо келтирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653655

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Бугун АҚШ фуқаролари янги президентни сайлашади

Бугун яни 5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Жараённи бутун дунё кузатмоқда. Хўш, АҚШнинг янги раҳбари ким бўлади, Республикачилар номзоди Доналд Трампми ёки демократ Камала Ҳаррис? Буни сайлов натижалари кўрсатади. Президентлик сайловларидан ташқари, 5 ноябрда маҳаллий раҳбарлар ва Конгрессдаги вакилларга овоз бериладиган кун. Сайлов участкасига борган фуқаро президентликка номзодга овоз бериш билан бирга маҳаллий даражадаги бошқа кўплаб лавозим номзодларига ҳам овоз бериб келади. АҚШнинг аксарият штатлари ва Колумбия округида шахсан участкага бориб ёки почта орқали овоз бериш мумкин. Муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан ҳам кўпчилик фойдаланиб бўлди. Баъзи штатларда муддатидан олдин овоз бериш сентябрь ойидан бошланган эди.

🎥 https://youtu.be/o5n6RCb2sBw

Батафсил: https://uza.uz/posts/653623

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркий давлатлар саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653593

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

#ФОТОРЕПОРТАЖ

Тўрақўрғонда жорий мавсумда 28 минг тонна мева экспорт қилинади


Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жорий йилда 29 миллион АҚШ долларилик 28 минг тонна мева экспорти амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан 8 минг тоннаси гилос, 20 минг тоннаси хурмо бўлиб, шу кунгача 22,7 миллион долларлик кўрсаткичга эришилди. 7 мингдан зиёд аҳоли ушбу мавсумий иш билан банд.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653531

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Кун тарихи: Хивадаги биринчи почта ва телеграф қачон очилган?

Батафсил: https://uza.uz/posts/653541

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

5 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653223

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Маржона Тошева: "Ютуқларим сабабчиси — дуторим..." (+видео)

Чолғу асбобларидан дутор мусиқий чолғуларимиз орасида энг қадимийларидан бири бўлибгина қолмай, инсон руҳиятига мойилликлиги-ю, мунгли ҳамда қалбга яқин оҳанг таратиши билан ажралиб туради.

📽 https://youtu.be/kI8uiYg6zpI

Батафсил: https://uza.uz/posts/653487

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Покистон савдо миқдорини 3 баробар оширди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши ҳамда Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653467

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Сўнгги нафасигача Ватанга хизмат қилган устоз ёди

Миллий маданиятимиз ва санъатимиз фидойиси Бахтиёр Сайфуллаев меҳрибон, самимий, оқкўнгил инсон, яхши ташкилотчи, куйинчак устоз эдилар. Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Бахтиёр Сайфуллаев. Сўнгги нафасгача” деб номланган ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/653229

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…
Subscribe to a channel