ММА: 29 нафар спортчимиз ярим финалда жанг қилади
Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида ўтаётган аралаш жанг санъати турлари (ММА) бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоасининг 41 нафари ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654859
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат: беш йилда 438 қонун муҳокамадан ўтказилди
Батафсил: https://uza.uz/posts/654912
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги қонун кучга кирди
Жорий йилнинг 5 август куни Президент томонидан «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун имзоланган эди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654843
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кадастр агентлиги директори фуқароларга мурожаат йўллади
Бугун, 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган қонун кучга кирди. Кадастр агентлиги директори Фаррух Пўлатов вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар»нинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақирди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654833
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент: Рақамлаштириш - сув хўжалигида кескин ўзгариш қилишнинг яккаю-ягона йўли
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент ҳавосининг ифлосланиши куз-қиш мавсуми бошланиши ва иситиш тизимларининг ишга туширилиши билан боғлиқ
Батафсил: https://uza.uz/posts/654612
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
7 ноябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
🎥 https://youtu.be/kZRpSWJtm2s
Батафсил: https://uza.uz/posts/654767
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев: сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танлаган йўлимиз тўғри бўлди
Читать полностью…Ш.Ш.Абдуразаковни Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/654797
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
У.Б.Қосимовни Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/654790
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сув хўжалигида тежамкорлик ва омилкорлик – замон талаби
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654775
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Абу Райҳон Беруний ҳақида 10 та факт (+видео)
Ўзбекистон замини – буюк алломалар юрти. Табаррук диёримизда фозилу фузалолар, улуғ муҳаддислар, илм-фан равнақига туртки бўлган аждодларимиз камол топиб, дунё тамаддуни ривожига катта ҳисса қўшган.
🎥 https://youtu.be/GUnScZ8wBPA
Батафсил: https://uza.uz/posts/654694
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент: сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш
Давлатимиз раҳбари сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш эканини таъкидлади.
Насос станцияларига 1,7 мингта “онлайн” назорат қурилмаси ва 12 мингта “ақлли сув” қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ.
Шу боис, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.
Ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40 фоизи туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654761
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади
Республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалди. 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараяпти.
Шундай бўлса-да, томчилаб суғориш жорий қилинди, деб ҳисобот берилган барча далаларда ҳам бу тизим ишламаяпти. Қорақалпоғистонда эса лазерли текислашга 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмасдан қолмоқда.
Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654748
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлади
Давлатимиз раҳбари 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади.
Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.
Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654733
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Батафсил: https://uza.uz/posts/654925
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кун тарихи: Самарқанд давлат чет тиллар институти ташкил этилганига 30 йил тўлди
Ватанимиз тарихидаги 8 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654857
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Франция билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда (+видео)
Франция тиббиёт соҳасининг ривожланган йўналишлари билан дунёнинг пешқадам мамлакатларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли тиббиёт соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш учун кўплаб давлатлардан ёш мутахассислар ўқишга келади.
📽 https://youtu.be/H0slhn_FM9Q
Батафсил: https://uza.uz/posts/654838
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
8 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654544
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Баҳор ва куздаги сел сувларини тўплаш ва суғоришда ишлатиш чора-тадбирлари белгилаб олинди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: кўп томонлама алоқалардаги янги истиқболли давр
Жорий йилнинг 6 ноябрида Бишкек шаҳрида ТДТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 11 саммити бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар етакчилари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654805
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Далаларни суғоришда сарфланаётган электрни иқтисод қилиш бўйича Хоразм тажрибаси кенг жорий қилинади
Читать полностью…А.А.Махмудалиевни Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/654800
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ш.К.Абдурахмановни Андижон вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/654793
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жобир Аҳадов: “Институтимизда ҳар бир давлат корхонаси ва ташкилоти учун энергия менежерлари тайёрланади”
Батафсил: https://uza.uz/posts/654672
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Депутатни космонавт Солижон Шарипов табриклади
O‘zLiDePдан депутатликка номзоди кўрсатилган Абдуҳаким Маманазаров яқинда учинчи бор Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлигига сайланди.
Депутатни ғалаба билан қутлаш учун машҳур космонавт-учувчи, Россия ва Қирғиз Республикаси Қаҳрамони Солижон Шарипов Ўзбекистонга келди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654692
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Наманган вилояти ҳокими ва Кенгаш раиси тасдиқланди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда 2024 йил 27 октябрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган депутатлар, сиёсий партиялар ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, бошқарма, йирик корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654652
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди
Яна бир муҳим масала – баҳор ва куздаги сел сувларини йиғиб, суғоришда ишлатиш лозим.
Масалан, Қўшработ туманининг Хонназор, Чорлоқ, Қўрғон, Шовона ва Қийқим маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетади.
Бу ерда кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш, янги ерларни интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг ишсизни банд қилиш ва 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкин.
Бундай сел сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имкони бор.
Шу муносабат билан мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654751
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги қайд этилди
Фермер хўжаликларида 1 минг 700 та насос йилига 1 миллиард киловатт электр сарфлайди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Уларга электр харажати учун бу йилги бюджетда 170 миллиард сўм субсидия режа қилинган эди. Келгуси йил бунга яна 250 миллиард сўм ажратилмоқда.
Масалан, хоразмлик 92 нафар деҳқон замонавий насос ўрнатиб, электрни 20 фоиз тежаяпти. Қуёш панели ўрнатиш ҳисобига эҳтиёжидан ортган электрни давлатга сотиб, ойига қўшимча 7-8 миллион сўм даромад олаяпти.
Хоразм тажрибасини кенгайтириш мақсадида электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги қайд этилди.
Ушбу тажриба асосида ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654744
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Республикада 2 мингта микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкин
Батафсил: https://uza.uz/posts/654730
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе