Президентимиз COP29да ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Уй бекаси иш стажига эга бўлиши мумкинми? (+видео)
Бугунги кунда банд бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган.
📽 https://youtu.be/H4EO6QtucAo
Батафсил: https://uza.uz/posts/656695
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ЖСТга аъзолик нима беради?
Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконджо - Ивеала шу йил июнь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакатимизнинг бу халқаро ташкилотга аъзо бўлишга тайёргарлик жараёни билан танишди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, келгусидаги ишлар режаси муҳокама қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656719
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳудудларда қиш эрта келди
Бир неча кун аввал қўшни республикаларда ёққан қор манзаралари ижтимоий тармоқларда айланган эди. Ноябрь ойи бошланиши билан Қамчиқ довонида ҳам қисқа муддатли қор ёққанидан хабарингиз бор.
Бугун Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилганидек, пойтахтимиз ва республикамизнинг айрим ҳудудларида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса қиш элчиси қор ёғмоқда.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қамчиқ довони йўлида қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилмоқда
Бугун, 13 ноябрь куни Қамчиқ довонининг юқори нуқталарида қор ёғишда давом этмоқда.
ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656595
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Глобал экологик фонд билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади
Боку шаҳрида ўтказилаётган COP29 тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд (ГЭФ) бош директори ва раиси Карлос Родригес билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656657
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
CОP29: ОТБ вице-президенти билан “Яшил шаҳар” лойиҳаси муҳокама қилинди
CОP29 доирасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Ўзбекистон Миллий павильонида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Йингминг Янг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656587
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда нега кредит фоизлари юқори? – Эксперт билан суҳбат (+видео)
📽 https://youtu.be/Alg32UOm8jY
Батафсил: https://uza.uz/posts/656563
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656608
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
14 ноябрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656469
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Соғлиқни сақлаш соҳасига бу йилгидан 20 фоиз кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656514
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Ислом тараққиёт банки билан кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир билан учрашди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656311
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти ва ЕТТБ раҳбари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
12 ноябрь куни Боку шаҳрида ўтаётган COP29 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656305
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Черногория Президенти билан учрашди
Боку шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича COP29 конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Черногория Президенти Яков Милатович билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656295
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Паразитар касалликларнинг олдини олиш борасида қандай ишлар амалга ошириляпти?
Гижжа қуртлари билан боғлиқ муаммоларга жуда кўпчилик айниқса, ёш фарзандлари бор ота-оналар тез-тез рўбарў келади. Гижжа қуртлари паразитар касалликларни келтириб чиқариши билан зарарли ҳисобланади. Улар асосан, мулоқот, озиқ-овқат ва сув орқали юқади. Инсон организмида яшаб, иммунитетни туширади, камқонликни келтириб чиқаради, терида турли аллергик тошмалар пайдо қилади, марказий асаб тизимига таъсир этади, ақлий жиҳатдан орқада қолиш каби ҳолатлар кузатилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656188
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти мамлакатимизнинг COP-29даги Миллий павильонига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Бутунжаҳон иқлим саммитида (COP29) ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656778
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Чехия Бош вазири Петр Фиала, Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис ва Глобал экологик фонд бош директори Карлос Родригес билан учрашувлар ўтказди.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фарғона ҳайвонот боғидан фоторепортаж
Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғида тоғ ҳайвонлари сақланадиган бўлим анча кенг жойни эгаллаган. Шер, айиқ, тўнғиз каби ҳайвонлар махсус қафасларда сақланади. Шунингдек, боғда тоғ қўйи, тоғ эчкиси, Африка туяқуши, лама, махсус ҳовузларда ғозлар, ноёб балиқлар бор.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656565
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Греция Бош вазири билан учрашди
Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP29 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656700
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Чақмоқдек яшаб, ижод қилган шоир
Устоз ижодкор, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекиcтон халқ шоири Эркин Воҳидов Усмон Носир ҳақида қуйидагича фикр билдирган эди: “Мен кўпинча Усмон Носирни кўрган, ҳамсуҳбат бўлган кишилар билан мулоқотда бўлганимда шоирнинг шахсиятига оид маълумотлар билан қизиқаман. Усмон Носирни кўрганлар унинг мард ва ўктам йигит бўлганини, шу билан бирга нозик руҳият эгаси эканини таъкидлайдилар. Қалби кенг, кўнгли очиқ, тўғри сўз ва жангари шоир йигитни кўп жиҳатдан рус шоири Сергей Есенинга ўхшаш кўраман. Усмон Носир худди улкан рус шоири каби оловли, исёнкор қалб эгаси, шеърият уфқида ногаҳон балқиган ёруғ юлдуз эди. У ҳам худди Есенин каби ижодда қийин изланиш йўлларини ўтди, ёш қалбининг минглаб саволларига жавоб қидирди. У ҳам ёруғ дунёни жуда эрта ва барвақт тарк этди. Есенин каби мушкул ва чалкаш давр гирдобида ҳалок бўлди.”
Батафсил: https://uza.uz/posts/656583
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятидаги янги босқич (+видео)
Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни фуқароларимиз сайловда фаол иштирок этиб, ўз сиёсий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, танлаган номзодига ҳамда сиёсий партиясига овоз берди.
📽 https://youtu.be/4shMwGLB_hM
Батафсил: https://uza.uz/posts/656611
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Чехия Бош вазири билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим бўйича конференцияси доирасида Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656633
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Илҳом Алиев учрашув ўтказиб, Хонканди шаҳрида қўшма фабрикани ишга туширдилар
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари билан биргаликда "яшил" энергетикани ривожлантириш лойиҳасига старт берди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори йилига 2 фоиз ўсган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази уй-жой кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилди. Қайд этилишича, октябрь ойида уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кўзатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади. Уй-жой сотувлари Тошкент ва Жиззах вилоятларида ўсишни ва Қорақалпоғистонда ижобий ўзгаришларни кўрсатди. Иккиламчи бозорда нархлар деярли ўзгармади, уй-жой ижара бозоридаги вазият ҳам барқарорлашди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656480
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэртени қабул қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656314
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Араб-ислом саммитида нималар муҳокама қилинди?
Кеча Саудия Арабистони Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммити бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли йиғинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади ва амалий ташриф доирасида қатор учрашувлар ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656277
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қандай пенсияга чиқишлари мумкин? (+видео)
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ: эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.
🎥 https://youtu.be/kPSoC4lO9TI
Батафсил: https://uza.uz/posts/656287
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Зироат Мирзиёева COP29 иштирокчиларини ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессиясида (COP29) Ўзбекистон олий даражада қатнашмоқда.
Саммит доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида "Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги" мавзусида форум ташкил этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656280
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Финляндия Президенти билан учрашув ўтказди
Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP29 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656272
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе