Хорижга олиб чиқиб кетилаётган қадимий тангалар ушлаб қолинди
“Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали “Қарши-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетишни мақсад қилган фуқаро Х.Х. нинг ёнидаги қўл ва юк сумкалари рентген аппаратида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қадимий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган металл тангалар топилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657123
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
COP29: ТДТга аъзо давлатлар ўртасида экологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Декларация имзоланди
Боку шаҳрида ўтказилаётган БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида Ўзбекистон Миллий павильонида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар атроф-муҳит ва экология бўйича масъул вазирларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657094
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фарғонадаги тиббиёт университети “Harvard” билан ҳамкорлик қилади (+видео)
Фарғонадаги Ўрта Осиё халқаро тиббиёт университетининг номи Америкадаги машҳур “Harvard” университетида янгради. Унинг тиббиёт факультети раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юрти ректори Нурилло Мамасиддиқовни иззат-икром билан кутиб олди.
📽 https://youtu.be/JIJpM0Yq1Fc
Батафсил: https://uza.uz/posts/657069
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ОКМК трести иссиқхоналарида лимон етиштирилмоқда
"Кўчат экиб, боғ ярат", деган нақлга ОКМК корхоналарида қатъий амал қилинишини нафақат яшил макон доирасидаги ишларда, балки комбинат таркибидаги ишлаб чиқариш цехлари ҳудудларида бўш ётган жойларда ташкил этилган иссиқхоналар орқали ҳам кузатиш мумкин.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657037
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон автомобиль бозорида октябрь ойида сотувлар пасайди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги автомобиль бозори ҳолатини таҳлил қилиб, натижаларини мунтазам равишда тақдим этиб боради.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656999
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Озарбайжон: таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланди
Жорий йилнинг 10-22-ноябрь кунлари Боку шаҳрида ўтказилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида олий даражадаги тадбирлар ташкил этилиб, муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656973
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Йил ўйини: Терма жамоамиздан ғалаба кутамиз
Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича Осиё қитъаси учун Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи доирасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турда Ўзбекистон миллий терма жамоаси “A” гуруҳида Қатарга қарши сафарда ўйин ўтказади. “Жассим бин Ҳамад” стадионида ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 21:15 старт олади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656923
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess India" турнирида етакчилик қилмоқда
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган "Tata Steel Chess India" турнирининг рапид йўналиши бўйича ортда қолган 3 тур ўйинларидан сўнг ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан етакчилик қилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656921
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бойсуннинг куз манзаралари
Йилнинг тўрт фаслида ҳам инсониятни ўз бағрига чорлайдиган тоғли Бойсун туманида куз мафтункорлиги билан кўзларни қамаштиради. Куз келиши билан тилларанг япроқлар турли дову дарахтларга маҳзунлик улашаётганга ўхшайди. Мафтункор гўшага келган меҳмонлар олтин куз манзараларидан ўзгача завқ-шавқ туяди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656528
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Академик Темуржон Носиров
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, техника фанлари доктори, профессор Темуржон Носиров 2024 йил 12 ноябрь куни 83 ёшида вафот этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656847
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари Араб-ислом қўшма саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656819
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
13 ноябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
🎥 https://youtu.be/nM5orldAJjw
Батафсил: https://uza.uz/posts/656806
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлатимиз раҳбари Бокуда озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағиров билан учрашди
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди
Читать полностью…Ўзбекистон Президенти ЖСТга қўшилиш жараёнида эришилаётган натижаларни қайд этди
Боку шаҳрида ўтаётган иқлим бўйича СОР29 конференцияси доирасида, мамлакатимизнинг Миллий павильонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656795
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда уй-жой бозорида фаоллик даражаси пастлади
Таҳлилда аниқланишича, 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайган. Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида кўп қаватли уйлардаги квартиралар олди-сотдиси учун 41,861 та шартнома расмийлаштирилган, бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 3,362 тага (7,4 фоизга) кам.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657092
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
15 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657102
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда 2030 йилга келиб урбанизация даражаси 60 фоизга оширилади
Батафсил: https://uza.uz/posts/656971
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Бош прокурор кубоги” маҳоратли курашчи ёшларни аниқлашга хизмат қилади (+видео)
Шу кунларда мамлакатимизда миллий спорт туримиз, қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган кураш спорт тури ҳафталиги уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
📽 https://youtu.be/P_bRWyvLjsk
Батафсил: https://uza.uz/posts/656977
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Очиқликка риоя қилмаган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади
Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилмаган маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656997
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хусусий секторнинг “яшил” иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлаш учун Германия 3 миллион евро грант ажратади
Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта лойиҳа директори Илка Старрост "Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсатлар бўйича маслаҳатлар" лойиҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656927
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимасига шарҳ
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Қуръони Каримнинг моҳир таржимон Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинган “Aнворул-Қуръон: “Файзул-Фурқон” номли еттинчи таржимасини чоп этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656918
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Огаҳий Хива хонлари саройидаги мироблик мансабидан нега воз кечган?
Ватанимиз тарихидаги 14 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656910
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
14 ноябрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656469
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев COP-29да: "Яшил" энергетикани ривожлантириш бўйича битим, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Миллий павильон ва озарбайжонлик шоир билан учрашув
Читать полностью…Галина Татаренко: Ўзбекистон – бизнинг ҳам табаррук диёримиз!
Мамлакатимизда кенг миқёсда нишонланаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” ёши, миллати, касбидан қатъий назар, барча миллат ва элат вакиллари учун ўзига хос байрам сифатида ёдда қолмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656792
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифининг ниҳоятда мазмунли дастури якунига етди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656809
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлигининг яна бир ифодаси
Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағировни қабул қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656801
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сув танқислиги шароитида муҳим ташаббус
Юртимизда сув танқислиги энг оғриқли масалалардан бири экани сир эмас. Сув етарли даражада эмаслиги оқибатида суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва мўл ҳосил олиш имконияти бўлмайди, тупроқ унумдорлиги пасаяди, шўрланиш ва қурғоқчилик юзага келади.
Бу борада мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу неъматни асраб ишлатиш бўйича қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. Аммо шунга қарамай, сув танқислиги муаммосини тўлиқ бартараф этиш мушкул.
Ўлкамизда баҳор ва куз ойларида нисбатан кўпроқ ёмғир ёғади. Айниқса, баҳорда кетма-кет ёмғирли кунлар бўлганида тоғли ҳудудларда сел келиши кузатилади. Шаҳарларда эса айрим кўча ва майдонлар ёмғир сувларидан гўё “денгиз”га айланади. Мана шундай мавсумларда ёмғир ва сел сувларини тўплаш ҳамда ундан самарали фойдаланиш, айниқса, қишлоқ хўжалигида қўл келади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656717
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
COP29: Ўзбекистоннинг амалий ташаббуслари халқаро миқёсда эътироф этилмоқда
Кеча Озарбайжоннинг Боку шаҳрида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида Жаҳон етакчилари саммити ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
ЎзА мухбири мазкур анжуманда илгари сурилган таклифлар, иқлим муаммоси билан боғлиқ долзарб мавзулар юзасидан экспертлар фикрини ёзиб олди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656752
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе