ЎзЛиДеП 21 ёшда!
2003 йил 15 ноябрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Съезди бўлиб, унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди. Бугун партия ташкил топганига 21 йил тўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657490
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда йўлдош нефть гази қайта ишланмоқда
Саноат энергетика гуруҳи экологик фаолиятини кенгайтириш мақсадида ойига 3,5 миллион метр кубгача йўлдош нефть газини қайта ишламоқда. Яқин келажакда бу кўрсаткични 5 миллион метр кубдан ошириш кўзда тутилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657482
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
119 нафар ёш депутатликка сайланди
Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657496
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мактаб боғларидан даромад олса бўладими?
Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган “Яшил макон” лойиҳаси нафақат кўкаламзорлаштириш ишларини янги босқичга чиқарди, балки юртимиз боғларида сархил ноз-неъматлар етиштириш имкониятини кенгайтирмоқда. Фарғона тумани қир-адир ҳудудидаги Миндонобод қишлоғида жойлашган 33-умумтаълим мактабида шундай манзарага гувоҳ бўлдик.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657458
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
"Tata Steel Chess India"да Магнус пешқадам, Нодирбек эса 2-ўринда бормоқда
"Tata Steel Chess India" турнири рапид баҳсларининг 6 та тури ортда қолган вазиятда собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 5 очко билан пешқадамга айланган бўлса, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657443
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида мингга яқин муаммо ўрганилиб, барчаси жойида бартараф этилди
Бош прокурор ўринбосари Шохруҳ Аминов Тошкент шаҳрида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганишни давом эттирмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657441
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мусулмон давлатларнинг ҳам овози бор! (+видео)
Эксперт Ўзбекистон Президентининг араб-ислом саммитидаги таклиф ва ташаббусларини таҳлил қилади.
📽 https://youtu.be/EqNvSElxB8w
Батафсил: https://uza.uz/posts/657392
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
COP-29: Ўзбекистонда 2000 мегаватт соат қувватли электр энергиясини сақлаш тизимлари барпо этилади
Боку шаҳрида ўтказилган учрашувда Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ўртасида электр энергиясини сақлаш тизимларини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Мазкур лойиҳа республика бўйлаб умумий қуввати 2000 МВт соат бўлган сақлаш тизимларини яратишни назарда тутади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657343
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
15 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657102
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тиббиёт соҳасига доир таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657333
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Оиладан олисда қўшимча даромад топиш осон юмуш эмас
Маҳалла гузаридаги ёши улуғларнинг гурунги қизиқ. Суҳбат бир қарашда содда, бироз тингланса бугуннинг – жамиятнинг ойнасига ўхшайди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657271
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Саудия матбуоти Ўзбекистон билан COP29 доирасидаги ҳамкорликка эътибор қаратди
Саудия Арабистони “SPA” ахборот агентлиги Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясига (COP29) аъзо давлатлар конференцияси мавзусига мурожаат қилиб, Подшоҳликнинг “ACWA Power” компанияси Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон билан қайта тикланадиган энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида ҳамкорлик дастури ҳамда бир қатор битим ва меморандумлар имзолаганини ёритди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657278
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади (+видео)
Бугун замоннинг ўзи ҳар бир фуқародан ватанпарвар бўлишни тақозо этмоқда. Бунда, айниқса, ҳарбий хизматчилар, чақириққача бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ўрнак бўлишлари керак.
📽 https://youtu.be/9MyQRI9TqEI
Батафсил: https://uza.uz/posts/657230
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Марказий Осиёда иқлим муаммолари, ечимлар ва ислоҳотлар (+видео)
Ҳавонинг ифлосланиши, сув ресурсларининг камайиши ва чўлланишнинг ортиши, Республикамиз ва қўшни мамлакатларда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича бирлашишининг айни вақти.
📽 https://youtu.be/p_P274WW8Cc
Батафсил: https://uza.uz/posts/657216
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзмиллийбанк” АЖ: молиявий саводхонлик иқтисодий барқарорлик омили
“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ёшларда жамғариш маданиятини шакллантириш, банкларга бўлган ишончни ошириш, рақамли банк хизматларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларни яратиш мақсадида “World saving days” (Бутунжаҳон жамғариш куни) халқаро тадбирлари ўтказилди. Хусусан, мазкур тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг шаҳар ва чекка ҳудудларидаги жами 7 та мактабнинг 250 дан зиёд ўқувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657218
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўтган 9 ойда банклар 12,8 триллион сўм миқдорда автокредит ажратди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг дастлабки тўққиз ойида республикадаги банклар томонидан 12,8 триллион сўм миқдорида автокредит ажратилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657484
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Алимент тўламаган 123 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси органларининг жорий йил ўн ойидаги фаолияти бўйича ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилишича, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида 10,3 триллион сўмлик 1 миллион 244 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Натижада 6,9 триллион сўмлик 641 минг ҳужжатнинг ижроси таъминланган. Жумладан, 413 минг 243 та иш бўйича 2,4 триллион сўмга яқин қарздорлик ундирилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657480
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
16 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657436
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Миллат байроғи Бухорода
Байроғимиз юртимиз бўйлаб мағрур кезмоқда. Ватанпарвар юртдошларимиз, ёшлар ва ҳарбийларимиз ҳамроҳлигида рекорд даражадаги 100 метрлик давлатимиз рамзи Хоразмдан Бухорога етиб келиб, Арк қалъасидан олиб ўтилди.
18 ноябрь куни азим пойтахт мағрур байроғимизни кутиб олади!
Олий судда лавозимга тайинланган судьялар қасамёд қабул қилди
Олий суд пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657456
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон глобал иқлим ўзгаришига бефарқ эмас
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича Жаҳон етакчилари саммитида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамият учун ўта долзарб аҳамиятга эга ташаббусларни илгари сурди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657361
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиёт ривожлантирилади
Боку шаҳрида Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ва ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Евгений Жуков ўртасида ўтказилган учрашувда бу ҳақда сўз юритилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657324
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Фотоэтюд
Сина қишлоғида куз манзаралари
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги тоғли Сина қишлоғи сўлим ва хушманзара табиати билан машҳур.
Батафсил: https://uza.uz/posts/656916
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жамшид Саидов: Виртуал аутизм болалар ҳаётига хавф солмоқда (+видео)
Ўғил-қизларимиз соғлом туғилиб, улғайсин экан. Шундагина ҳар бир ота-она фарзандининг юриш-туриши, кулишидан завқ олади, камолини орзу қилади.
🎥 https://youtu.be/x1Tfw0zIX18
Батафсил: https://uza.uz/posts/657326
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
COP29: Президентимиз ташаббуслари Ўзбекистоннинг “яшил” ривожланишга содиқлигидан далолат
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ ортиб бораётган глобал таҳдидлар давлатларни, халқларни ўзаро бирлашган ҳолда ҳаракат қилишга ундайди. Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) айни мақсадларга қаратилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657263
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
14 ноябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
🎥 https://youtu.be/DQdGWrbrwhM
Батафсил: https://uza.uz/posts/657304
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ер участкаси ва уй-жойингизнинг қонуний ҳужжати борми?
Давлатимиз томонидан бугунга қадар ерга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш масаласида жами 5 марта “акция” эълон қилинган бўлиб, уларда ҳаммаси бўлиб 1 миллион 365 мингта ўзбошимча қурилган уй-жой ҳужжатлаштирилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657240
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистондаги ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда – Euronews
“Euronews” телеканали сайтида мамлакатимиз маданий ҳаётига оид туркум мақолалар эълон қилинди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берган. Хусусан, “Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда” (Uzbekistan’s Bold Reforms Spark Global Interest) сарлавҳали мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятни тубдан ўзгартириб юборгани, мамлакатнинг халқаро майдонга чиқиши жаҳон ҳамжамиятида юртимизга нисбатан қизиқиш тобора ортаётгани ёритилган. Муаллиф ўз таҳлилини шундай бошлайди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657242
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилояти бўйича ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбири доирасида вилоят ИИББ ва Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ўрта Чирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657127
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
«Йил имоми – 2024» танловининг ғолиблари аниқланди
«Йил имоми – 2024» кўрик-танловида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/657182
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе