uza_uz | Unsorted

Telegram-канал uza_uz - UzA | Расмий канал

261778

🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzasport

Subscribe to a channel

UzA | Расмий канал

Андижон ривожини янги босқичга кўтариш имкониятлари кўрсатиб ўтилди

16 апрель куни Булоқбоши туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710057

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президент: ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди

Биз бошлаган ислоҳотлар, бу – фақат рақамлар ёки ҳисоботлар эмас. Бу – ҳар бир оила, ҳар инсон ҳаётида сезиладиган, фаровонлик ва тараққиёт сари йўналтирилган ҳақиқий ўзгаришлардир.

Бугун ҳам Андижонда кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Аҳоли ва тадбиркорлар кайфиятига таъсир кўрсатадиган барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик.

Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади, мен бунга ишонаман!,


– деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Батафсил: https://uza.uz/posts/710021

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президент Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ўтказишни таклиф қилди

Бобур бобомиз сиймосини абадийлаштириш мақсадида улуғ аждодимиз ва унинг авлодлари бунёд қилган тарихий обидаларнинг кичиклаштирилган нусхаларидан иборат тематик парк барпо этилади.

Президентимиз ҳар йили Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Ғолибларга автомобиль берилади.

Умуман, мутасаддиларга шаҳарни маърифат ва маданият марказига айлантириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/710009

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

17 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709947

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Марказда жойлашган “Андижон турмаси” шаҳар чеккасига кўчирилади

Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/709995

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Андижон вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ, каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти бор

Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709989

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этилади

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.

Хўжаободдаги “Дўстлик” постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/709982

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Хонободдаги Кампировот маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади

Бундай туризм масканлари Булоқбошидаги Ширмонбулоқ, Хўжаободдаги Тош ота маҳаллаларида ҳам ташкил қилинса, қўшимча 1 миллион турист жалб қилиш учун барча имкониятлар бор.

Мутасаддиларга ушбу маҳаллаларнинг мастер-режасини ишлаб чиқиб, зарур инфратузилма харажатларини ҳал қилиб бериш топширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709969

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Андижонда саноат иқтисодиётининг етакчи тармоғига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15 апрель куни Андижон вилоятига келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709820

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Президентимиз халқ сайлида иштирок этиб, одамлар билан мулоқот қилди

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

“Келажак муҳандислари” халқаро фестивалига старт берилди

Пойтахтимиздаги «Заковат арена» биносида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган «Келажак муҳандислари» халқаро фестивали ўз ишини бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709737

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

“Ўзсувтаъминот” АЖ мутахассислари хорижда малака оширди

“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви ишчи гуруҳининг Испания ҳамда Португалия давлатларига ўқув сафари амалга оширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709689

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Тайинлов

Тавбоев Суҳроб Тўрабек ўғли Солиқ қўмитасининг Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709695

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ҳуқуқий экспериментга оид муносабатлар тартибга солинмоқда

Ҳуқуқий эксперимент қонунчилик ҳужжати ёки унинг нормаси самарадорлигини алоҳида олинган ҳудуд ёки шахслар доирасида маълум вақт оралиғида синовдан ўтказиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709639

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

#Журналистик_суриштирув

Ургутдаги оқова сув тозалаш иншооти муаммоси қачон ҳал бўлади? (+видео)


Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги Янгиариқ каналида туман марказидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва кўп қаватли хонадонлардан чиқаётган оқова сув тўпланиб қолгани, бунинг оқибатида бадбўй ҳид чиқиб тургани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Бундай ҳолат аҳолининг эътирозларига сабаб бўлиб, турли фикрлар билдирилди, муаммога ечим топиш юзасидан мурожаатлар бўлди.

📽 https://youtu.be/BYn6Tpr_gLk

Батафсил: https://uza.uz/posts/709967

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Халқ сайли Янги Андижон – Бобур шаҳрига ўзгача миллий руҳ бағишлади

Янги Андижон – Бобур шаҳри шу кунларда ҳар қачонгидан гавжум. Шаҳарга туташ яшил кенгликлар, “Янги Ўзбекистон” боғи, концерт ва томошалар майдонларининг файзи бошқача.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709922

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/710014

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Сўнгги йилларда техникумлар бўйича ҳам катта ислоҳотлар бўлди

Лекин Андижондаги 56 та техникумнинг барчасида ҳам ишлар янгича ташкил этилмаяпти.

Масалан, Андижон 4-сон техникуми ва Пахтаобод 2-сон техникумида талабаларнинг бир вақтнинг ўзида ўқиши ва ишлаб, даромад топиши бўйича ижобий тажриба яратилган.

Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/710000

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар бор

Бу борада ўтган йили 650 ўринли клиника Андижон давлат тиббиёт институти балансига ўтказилиб, уни таъмирлаш ва жиҳозлашга 180 миллиард сўм берилди. Бу 11 минг талабага бир вақтни ўзида ҳам ўқиш, ҳам амалиёт ўташ имконини беради.

Институтдаги симуляцион марказда тиббиёт ходимлари малакасини 2 босқичда баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, клиника ёнига травматология, педиатрия ва жарроҳлик, гинекология бўлимини қуриб, кластерга айлантириш ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Бунга яна 100 миллиард сўм ажратилиши маъқулланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/709997

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Янги Андижон массивини Андижон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғлаш учун ҳалқа йўли қуриш зарурлиги қайд этилди

Янги Андижон массивини Андижон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғлаш учун 56 километрлик ҳалқа йўли қуриш зарурлиги қайд этилди. Бу йил ушбу йўлнинг 5 километрини битказиш ҳисобига Андижон шаҳрига келиш анча қисқаради. Бу йўлда 200 та савдо ва сервис объекти барпо этилиб, 1 минг нафар аҳоли ишли бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709993

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

96 та бино-иншоот очиқ аукционда йиллаб сотилмаётгани айтилди

Бир ҳафта ичида Андижонда 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулк аниқланди. Шунингдек, 96 та бино-иншоот очиқ аукционда йиллаб сотилмаяпти.

Бу объектлар қулай шарт асосида сотилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиб, иш ўрни яратади.

Масалан, Андижон шаҳри эндокринология марказидаги 20 сотих, ёнидаги 1-сон поликлиниканинг 30 сотих бўш ери аукционга чиқса, тадбиркор 20 миллион долларлик 600 ўринли хусусий тиббиёт маркази қурмоқчи. Ёки, Андижон тумани Ўрикзор маҳалласидаги таъмирталаб “Ўқувчи ёшлар маркази” аукционга қўйилса, бу ерга 35 миллион доллар инвестиция киритиб, жами 6 минг ўринли боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳдан иборат таълим кластери қиламан, деган тадбиркорлар ҳам бор.


Батафсил: https://uza.uz/posts/709987

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўтган йили киритилган инвестицияларнинг ярмидан кўпи Балиқчи, Булоқбоши, Андижон тумани ва шаҳрига тўғри келади

Пахтаобод, Избоскан ва Шаҳрихонда бу 50 миллион долларни ташкил этган, холос.

Мутасаддиларга электрон платформа яратиб, хорижий инвесторлар билан ўтказилган учрашувлар рўйхатини юритиш, улар кўтарган ҳар бир масала бўйича аниқ ижрочиларни белгилаб, кунлик назорат тизимини йўлга қўйиш топширилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/709980

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Республикада балиқчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар ресурс берилади

Батафсил: https://uza.uz/posts/709965

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Озодбек Назарбеков: Соҳа ходимлари куни Янги Андижонда ўтаётгани рамзий маънога эга! (+видео)

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда Андижонда янги шаҳар қурилиши бошланган эди. Бу галги ташрифда давлатимиз раҳбари лойиҳанинг илк натижаларини кўрди.

📽 https://youtu.be/iIh0rK2Nj0Q

Батафсил: https://uza.uz/posts/709756

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Саноат тармоқларида янги имкониятлар яратилмоқда

Янгийўл туманида йил охиригача умумий қиймати 849,7 миллиард сўмлик 54 та лойиҳани ишга тушириш ҳамда 2 минг 305 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709748

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Бобурнинг армонлари ушалди - Янги Андижон унинг номи билан аталади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги “Янги Ўзбекистон” боғидаги халқ сайлида иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709779

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ҳиндистонда портлаш: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги фабрикалардан бирида юз берган портлаш оқибатида камида саккиз ишчи ҳаётдан кўз юмди, етти нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар тарқатган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/709693

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

600 кишини иш билан таъминлаган янги корхонадан махсус репортаж (+видео)

Андижон шаҳри Бўстон даҳасида жойлашган матони бўяш ва гул босиш корхонаси. Мазкур объект 3,5 гектар майдонни эгаллайди. Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 50 миллион долларга тенг.

📽 https://youtu.be/p_xMySiBY90

Батафсил: https://uza.uz/posts/709727

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

UzA | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятида янги барпо этилган Бобур шаҳрида ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар, муҳтарам Андижон аҳли!

Батафсил: https://uza.uz/posts/709733

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…
Subscribe to a channel