🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzasport
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари соҳасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш борасида Президентимиз бошчилигида тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Муҳими, ушбу соҳада аниқ натижаларга эришилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710301
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
От спорти: малакали мутахассислар ютуқларнинг омили саналади (+видео)
Мамлакатимизда йилқичилик, наслчилик ва от спортини ривожлантириш, маҳаллий зотдор отларни кўпайтириш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда натижадорликка эришишда Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари, Қорабайир отлари маҳорат мактаби ва “Қорабайир отчилик мажмуаси”нинг алоҳида ўрни бор.
📽 https://youtu.be/23M7YZgRouU
Батафсил: https://uza.uz/posts/710272
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
17 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/709947
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фадли Зон: “Имом Ал-Бухорий ва Сукарно” спектакли – маданий дипломатия рамзи
“Индонезия овози” телерадио тармоғида ушбу мамлакат маданият вазири Фадли Зон “Имом Ал-Бухорий ва Сукарно” театр спектаклини ўзаро ҳамкорликнинг ҳақиқий рамзи сифатида юқори баҳолади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710194
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2024 йилда “Ўзбекгеофизика” АЖ 118,3 миллион тонна шартли ёқилғи ресурсларини аниқлади
Бугун Миллий матбуот марказида “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамиятининг 2024 йилги фаолияти якунлари ва 2025 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710192
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ёшлар – Учинчи Рeнeссанс драйвeри (+видео)
Ренессанс таълим университети томонидан мамлакат миқёсида муҳим илмий-амалий тадбир – «Ёшлар – Учинчи Ренессанс драйвери» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. Унда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторант ва талабалар иштирок этди.
📽 https://youtu.be/piOh1hlkhi0
Батафсил: https://uza.uz/posts/710160
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлатимиз раҳбари Андижондаги ҳудудий ижтимоий хизмат марказида бўлди.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қашқадарёда чигиртка яйловларга катта зиён етказяптими? (+видео)
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Лангар” МФЙга қарашли бўлган Тутли қишлоғи атрофи тоғларга туташиб кетган қир-адиру яйловлардан иборат. Бу ҳудудларда яшовчи аҳолининг асосий даромади чорвачиликдан. Чунки ўт- ўланга бой ям-яшил яйловлар чорва маҳсулдорлигини оширишга кенг имконият яратади.
📽 https://youtu.be/0trnYS2iD-8
Батафсил: https://uza.uz/posts/710154
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро Менделеев олимпиадасида 40 та мамлакат иштирок этади
Май ойида илк бор Бразилияда бўлиб ўтадиган кимё фани бўйича Халқаро Менделеев олимпиадаси (ХМО-59) рекорд сондаги давлатлардан иштирокчиларни бир жойга тўплайди. Бу ҳақда Андрей Мельниченко жамғармаси бош директори Татьяна Журавлева “ТАСС” ахборот агентлигига маълум қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710112
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро семинарда Ўзбекистонда аёллар спорти ривожига қаратилаётган эътибор эътироф этилди
Осиё Олимпия кенгаши ташаббуси билан Бруней Султонлигида ўтказилган спортда гендер тенглик масалаларига бағишланган халқаро семинарда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710096
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Остонада Марказий Осиё медиа-форуми иш бошлади
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Марказий Осиё глобал чақириқлар даврида: ОАВ стратегик ривожланиш воситаси сифатида” мавзусидаги Медиа-форум бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710108
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон чарм-пойабзал ишлаб чиқаришда етакчи мамлакат (+видео)
Бугун Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида тоза чарм маҳсулотлари, шу жумладан, пойабзал ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади. Қуёшли ўлкамизда терини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, экспорт қилиш бўйича кўрилган муҳим чора-тадбирлар натижасида маҳаллий корхоналаримиз томонидан бир йилда 200 миллион жуфтдан зиёд пойабзал тайёрлашга эришилди. Муҳими нафақат сон жиҳатдан, балки сифат борасида ҳам маҳсулотларимизда ўсиш кузатилди.
📽 https://youtu.be/7mk4PhWng1Y
Батафсил: https://uza.uz/posts/710080
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Эл-юрт умиди” жамғармаси степендиантларига Жанубий Калифорния университети чегирма беради
“Эл-юрт умиди” жамғармаси мутасаддилари ва АҚШнинг нуфузли Жанубий Калифорния университети Бизнес бошқарув ва давлат бошқаруви дастури директори Р.Каки ҳамда университет профессори А.Абраҳамян ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710063
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида тўқимачилик корхонаси билан танишди.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим
Туризм — ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири. Ушбу соҳанинг жадал ривожланиши мамлакат имижини тарғиб этиш баробарида иқтисодиётни мустаҳкамлашга, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга замин бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710027
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Муносабат
Ўзбекистонда туризм ва инвестиция сиёсати: барқарор ривожланишга етакловчи стратегик йўналиш
Жорий йил 9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши мамлакатда туризм ва инвестиция соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини қайта кўриб чиқиш, самарадорлигини баҳолаш ва истиқболли йўналишларини белгилашда муҳим нуқтага айланди. Бу йиғилиш соҳавий муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, кун тартибидаги масалалар орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий моделини янгилашга қаратилган узвий стратегиянинг ажралмас қисмини ҳам ташкил этади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710286
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Кун_тарихи
Бароқхонга шеърият ва мусиқадан таълим берган машҳур адибни биласизми?
Ватанимиз тарихидаги 17 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710251
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Андижонда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада сезилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15-16 апрель куни Андижон вилоятида бўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710209
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
16 апрель: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📽 https://youtu.be/blsMTHpE8SM
Батафсил: https://uza.uz/posts/710175
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент хорижий инвесторлар билан мулоқот қилди
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган хорижий компаниялар вакиллари билан учрашди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710188
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Спорт таълими ва олимпия ҳаракати бўйича режалар кўриб чиқилди
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятидаги ижтимоий хизматлар марказига ташрифи чоғида спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан ҳам танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710181
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Обама Гарвардни ҳимоя қилиб чиқди
АҚШ собиқ Президенти, Гарвард университетининг энг машҳур битирувчиларидан бири Барак Обама қадрдон ўқув даргоҳини 2,2 миллиард долларлик грантдан маҳрум этган таълим вазирлигини танқид қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710156
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Эрон билан ядровий келишув Трамп учун қай даражада муҳим?
АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон ташқи сиёсати билан боғлиқ айрим масалалар бўйича кўзланган натижага эриша олмади. Шунинг учун ҳам у Теҳрон билан музокара жараёни ўз ғалабаси ёки мағлубиятини белгилайдиган омил, деб ҳисоблайди. Айни мазмундаги баёнотни Эрон парламенти комиссияси Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича аъзоси Абулфазл Зуҳрованд музокаранинг яқин орада бўлиб ўтиши кутилаётган иккинчи давраси олдидан “РИА Новости”га берган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710129
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ногиронлиги бўлган инсонлар учун “Имкониятлар олами”
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар марказида яратилган шароитлар билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710165
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Экологик билим ва маданият экомуаммолар ечимига хизмат қилади
Юксак экологик маданият ва билимга эга бўлиш бугунги аянчли экологик вазиятларда ўта долзарб аҳамият касб этади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710093
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ОКМК: барча режалар ижроси амалда ва назоратда
Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида барча ишлаб чиқариш режалари ортиғи билан бажарилди. Бу ҳақида Олмалиқ кон- металлургия комбинати Ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева биринчи чорак якунларига бағишлаб ўтказилган брифингда маълум қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/709480
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Туркий давлатларнинг таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди
Пойтахтимиз Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар таҳлилий марказларининг халқаро анжумани бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берган эдик.
Батафсил: https://uza.uz/posts/709984
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жиззахда кичик қувватли АЭС лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж базаси барпо этилмоқда
Жиззах вилоятида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси доирасида дастлабки ишлаб чиқариш биноларини ўз ичига олган қурилиш-монтаж базасини (ҚМБ) барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/709877
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Маҳаллий маҳсулотлар сифати кўздан кечирилди
Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги “Файз-М” корхонаси фаолияти билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/710082
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилиб олинди.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе