🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzasport
4 июль: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📹 https://youtu.be/_idmCEphHgc
Батафсил: https://uza.uz/posts/737159
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Энг илғор ишланма ва технологиялар намойиши (+видео)
Шинжон-Уйғур автоном районининг маъмурий маркази – Урумчи шаҳрида анъанавий тарзда ўтказилган “Хитой – Евроосиё” ЭКСПО 2025 кўргазмаси дунё мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фан-техника соҳасидаги янги ишланмаларни тарғиб қилиш ҳамда маданий алмашинувни кучайтиришда муҳим платформа бўлди.
📹 https://youtu.be/EBXIZktVqhc
Батафсил: https://uza.uz/posts/737096
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқ дипломатияси маркази вакиллари ШҲТ форумларида иштирок этяпти
Шу кунларда Хитойнинг Шэньян шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти шафелигида ўтказилаётган “Халқ дипломатияси” ва “Биродарлашган шаҳарлар” форумларида Ўзбекистон вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737099
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Термиз мулоқоти ҳужжатлаштирилди: Экспертлар қандай хулосага келди? (+видео)
Термиз шаҳрида илк бор ташкил этилган "Термиз мулоқоти" Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу мулоқот юзасидан Прогрессив ислоҳотлар маркази махсус ҳужжатли фильм тайёрлади. Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Прогрессив ислоҳотлар маркази, Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида томонидан ташкил этилди. У Ўзбекистон ташқи сиёсатида узоқ йиллардан бери олиб борилаётган очиқ мулоқот ва минтақавий ҳамкорликка асосланган ёндашувнинг амалий ифодасидир.
📹 https://youtu.be/oe5w9vLaFzg
Батафсил: https://uza.uz/posts/737040
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Янги_фармон
Давлат хизматида ишлаш имтиёз эмас, бу – масъулият
Батафсил: https://uza.uz/posts/737019
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хитойда Халқ дипломатияси ва Биродарлашган шаҳарлар форумлари бошланди
Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази вакиллари Хитой Халқ Республикаси Шэньянг шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти “Халқ дипломатияси форуми” ва “Биродарлашган шаҳарлар форуми” тадбирларининг тантанали қабул маросимида иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736993
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фитосанитария соҳасида илмий ҳамкорлик (+видео)
Ўсимликлар оламида кейинги пайтларда турли хил янги вирус, бактериялар учрамоқда. Ўз навбатида мутахассислар бунга дарҳол эътибор қаратиб, унга қарши кураш олиб борадилар. Масалан, энтомология ҳашаротларни ўрганса, микология ўсимликларнинг замбуруғлари борасида тадқиқотлар олиб боради. Бошқа йўналишларда ҳам олимларимиз доимий изланишда. Мақсад катта машаққат ва харажат эвазига етиштирилаётган боғдорчилик ва деҳқонлик маҳсулотларини зараркунанда ҳамда касалликлардан самарали ҳимоя қилишдир.
📹 https://youtu.be/AhDFERsNmeE
Батафсил: https://uza.uz/posts/736967
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Хориж_хабарлари
➖Зеленский: Украина ЕИга қўшилиш учун ҳамма нарсага тайёр
➖Россия Толибон ҳукуматини расман тан олди
➖Сеулда қонунчиларнинг нуфузи кўтарилди
➖Покистонда бино қулади
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Япония корпорацияси билан ҳамкорлик ривожланади
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Япониянинг “Sojitz Corporation ” компанияси президенти ва бош ижрочи директори Косуке Уэмура билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736961
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Марказий Осиё – Миср: маданий дипломатиянинг янги саҳифаси
Тарихий, маданий ва географик жиҳатдан муҳим минтақалар – Марказий Осиё ва Миср бой тарихи, урф-одати ва қадим цивилизацияси билан ажралиб туради. Марказий Осиёнинг кенг ҳудуди қадимги йўллар, савдо ва маданий алмашинув нуқталари ҳисобланади, Миср ҳам ажойиб архитектураси, бой маданий мероси билан танилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736950
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736935
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Rapid & Blitz Croatia-2025:” Гукешдан енгилган Карлсен бугун Абдусатторов билан куч синашади
Дзюдочиларимиз “Cadets Asian Cups 2025”нинг илк кунида 16 медалли бўлди
Диёра Келдиёрова IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди
"Қизилқум" муҳим 3 очкони қўлга киритди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугун туғилган кун — Қудратилла Рафиқов
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси, давлат ва жамоат арбоби, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736873
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Бокудаги ICESCO минтақавий ваколатхонасида бўлди
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация ICESCOнинг Бокудаги минтақавий ваколатхонасига ташриф буюрди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736860
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ДХХ: Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1958 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни маълум қилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736837
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
IQ кўрсаткичи ақллилик белгисими? (+видео)
Ақл-идрок бу унинг фаолиятини белгилайдиган шахснинг ақлий принципи. IQ деб аталадиган ақл-идрок миқдори ёшга қараб инсоннинг қобилиятларини миқдорий баҳолашни акс эттиради. Ушбу коеффициентни аниқлаш учун махсус тестлардан фойдаланилади.
📹 https://youtu.be/BkWnh95EnKc
Батафсил: https://uza.uz/posts/737117
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Нукусдан Ақтауга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Centrum-Air авиакомпанияси томонидан "Нукус - Ақтау – Нукус” авиарейси йўлга қўйилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737092
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737139
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилдилар
4 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737069
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлатимиз раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти ИҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737042
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи
Батафсил: https://uza.uz/posts/736997
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзмиллийбанк байроғи Араратни забт этди
Шундай спорт турлари борки, улар техник тайёргарликдан ташқари, катта жисмоний куч ҳамда барқарорликни талаб этади. Хусусан, баланд тоғларга кўтарилиш ва кўз илғамас чўққиларни забт этиш бўлган алпинизм спорт тури ўзига хослиги билан ажралиб туради. Анча-мунча баландликни писанд этмайдиган ва катта марраларни куч ҳамда иштиёқ билан ишғол этиш ҳисси бу спортга ҳавасмандлар учун ҳаётий мотивациядир.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736965
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзмиллийбанк”АЖ: маданиятимиз моҳияти кийинишда намоён
“Ўзмиллийбанк”АЖ Себзор БХМ жамоаси бугун иш жойларида фақат офис муҳитини эмас, балки миллий руҳ, анъана ва қадриятларни ҳам акс эттиришда ташаббус кўрсатмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736939
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
5 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736883
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги Марказий Осиё ва Кавказ иттифоқчилигида янги босқични бошлаб бермоқда
Озарбайжон – мамлакатимизнинг Жанубий Кавказдаги стратегик ҳамкори ва қардош давлат ҳисобланади. Ўзбекистон ва Озарбайжон қадимий ва янги тарихда ҳамиша яқин ҳамкорлик олиб борган бўлиб, дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736907
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Диёра Келдиёрова IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди
Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, "Париж-2024" Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736865
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
10 июлдан субсидияга аризалар қабул қилиш бошланади
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидияларни олиш учун аризалар 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736845
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатлари хронологияси
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тарихан шаклланган яқин дўстона муносабат ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилган. Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқот туфайли икки қардош давлат стратегик шериклиги ҳамда кўп қиррали ҳамкорлиги барча йўналишларда жадал ривожланмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/736828
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе