🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzasport
“Очиқ эшиклар куни” лойиҳасига старт берилди (+видео)
Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади. Тошкент шаҳридаги 326 та умумтаълим мактабида ўтказилган сўровномада 494 208 ўқувчидан 169 551 нафари ёз мавсумидаги турли тадбир ва оромгоҳларга жалб этилиши режалаштирилган.
🎥 https://youtu.be/PbeXZHjPwwk
Батафсил: https://uza.uz/posts/737762
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Озарбайжонга ташриф давомида эришилган келишувлар ўзаро муносабатларни янада ривожлантиради
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонга ташрифи давомида эришилган келишувлар аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737727
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ислоҳотларнинг Жиззах вилоятидаги ижроси кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар ҳал этилиши юзасидан ҳисобот билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737723
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Турфон – олов ичидаги узум диёри (+видео)
Турфон – қадимдан Буюк Ипак йўлидаги муҳим стратегик нуқта сифатида Ғарб ва Шарқ ўртасидаги савдо, илм-фан ва маданий алоқалар маркази бўлиб келган. Бугун эса бу шаҳар “Хитойнинг муқаддас узум шаҳри” сифатида узумчилик, экспорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятлари билан Ўзбекистон учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда.
🎥 https://youtu.be/9uoVuCZx5bQ
Батафсил: https://uza.uz/posts/737682
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
14 июлдан олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари бошланади
Онлайн рўйхатдан ўтиш (my.dtm.uz сайти орқали), ҳужжатларни тўлиқ ҳолда тўғри тақдим этиш, тест синовларида иштирок этиш, имтиёзлар ва квоталардан мақсадли фойдаланиш абитуриентлар учун муҳим жараёнлар саналади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737611
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Қорақалпоғистонда 5 та янги микро ГЭС ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги “Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан Қорақалпоғистон Республикасида 5 та янги микро гидроэлектр станция фойдаланишга топширилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737569
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
8 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737559
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
#Спорт_хабарлари
➖Ёш дзюдочиларимиз Қозоғистонда 20 та медални қўлга киритди
➖Суперлига: “Пахтакор” муҳим учрашувда ғалаба қозонди
➖Навбаҳор Ҳамидова Ўзбекистон аёллар бокси тарихида янги саҳифа очди
➖Нодирбек Абдусатторов Хорватияда бронза медалини қўлга киритди
➖Волейбол: Ўзбекистон U-16 жамоаси бугун Қозоғистон билан куч синашади
➖Гандбол: Ўзбекистон U-18 жамоалари Франция ва Италия турнирларида қатнашмоқда
➖Шахматчи қизларимиз “Жаҳон кубоги-2025”да қатнашмоқда
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
БРИКС: 2015 йилдан буён 3000 нафар миллиардер 6,5 триллион доллар жамғарган
Рио-де-Жанейро шаҳрида БРИКСга аъзо давлатлар 17-саммити бўлиб ўтмоқда. Анжуманда сўзга чиққан Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва доимий аъзо сифатида Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларини киритиш орқали БМТ Хавфсизлик кенгашини кенгайтиришга чақирди:
Батафсил: https://uza.uz/posts/737530
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Навбаҳор Ҳамидова Ўзбекистон аёллар бокси тарихида янги саҳифа очди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “World Boxing” ташкилоти кубоги учинчи босқичи ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Элшод Расулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақада 1 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737480
Бизни телеграм каналларимиз
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент мактаби: синовлар бошланди
Наманган вилоятининг Давлатобод тумани “Юксалиш” массивидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги қошидаги тест синовлари маркази, Наманган давлат техника университети ва унинг қошидаги академик лицей, Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази биноларида Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бошланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737467
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Чўмиласизми? Парижга келинг...
Париж мэри Анн Идальго ўтган йил Олимпиада олдидан Сенада чўмилган эди. Бу йил дарёнинг Эйфель минорасига яқин қисмида чўмилиш ҳудуди очилди. Маросимда қатнашган Идальго хоним шундай деган:
– Одамларга яна Сенада сузиш имконини яратиш азалий орзуимиз эди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737419
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Британия Сурия билан дипломатик алоқани тиклади
Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқани 14 йиллик танаффусдан сўнг тиклади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737348
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Пахта ҳосилига ҳосил қўшиб, бу йилги мавсумни уюшқоқлик билан ўтказайлик!
Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга мурожаати
Батафсил: https://uza.uz/posts/737334
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Чемпионатнинг энг ёш иштирокчиси қандай натижа қайд этди?
Остонада давом этаётган қитъа чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси М.Ўролова мусобақанинг энг ёш иштирокчиси бўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737382
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Ҳуқуқий_муносабат
Магистратурага қабул бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга қандай имтиёзлар бор?
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг, тўлиқ ва самарали иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда. Хусусан, олий таълим йўналишида ҳам бу каби фуқароларимиз эътиборсиз қолдирилмайди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737699
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ренессанс таълим университетининг илк битирувчилари катта ҳаётга қадам қўйди (+видео)
2022 йилда таъсис этилган Ренессанс таълим университети бу йил илк битирувчи ёшларини катта ҳаётга йўналтирди. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида 2024/2025 ўқув йили якунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
🎥 https://youtu.be/YngHpd2IbLg
Батафсил: https://uza.uz/posts/737729
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Фарғона давлат университетида ижодий (касбий) имтиҳонлар бошланди
Фарғона давлат университети – мамлакатимиздаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. 1930 йилда ташкил этилган университетда айни пайтда 15 дан ортиқ факультетлар, 50 га яқин бакалавр йўналишлари ва 30 дан зиёд магистратура мутахассисликлари бўйича малакали мутахассислар тайёрланмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737684
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди
Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737679
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон-Хитой: Ҳамкорлик доирасида янги ташаббуслар илгари сурилди
Хитой Халқ Республикаси Пекин шаҳри ҳукумати таклифига биноан Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги делегация Пекин шаҳрида хизмат сафарида бўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737586
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ёз-2025: аномал иссиқ кунлари “103” хизматига 247 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушди
Маълумки, жорий йилнинг 2-5 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ об-ҳаво оқимлари кириб келиши натижасида шу кунлари мамлакатимизда аномал иссиқ кузатилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737566
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Қулупнайнинг янги миллий нави ихтиро қилинди (+видео)
Юртимизда ёш олималарни қўллаб-қувватлашга доимо эътибор қаратиб келинган. Сабаби қайси соҳада бўлмасин илм қилиш игна билан қудуқ қазигандек мушкул иш. Хотин-қизларимизнинг матонати ва метин иродаси туфайли қишлоқ хўжалигида ҳам кўплаб кашфиётлар қилинмоқда.
📹 https://youtu.be/v7VOzVv-WCM
Батафсил: https://uza.uz/posts/737538
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Гунай Эфендиева “Ўзбекистоннинг маданият элчиси” унвони ва медали билан тақдирланди
Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати, Маданият масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Гунай Эфендиева “Ўзбекистоннинг маданият элчиси” унвони ва медали билан тақдирланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737536
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Диққат: Бу шунчаки "чарчоқ" эмас эди...
Дунё миқёсида қалқонсимон без саратони турли ёшдаги инсонлар, айниқса аёллар орасида кенг тарқалиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ушбу касаллик сўнгги йилларда онкологик ташхислар орасида нисбатан тез-тез учраётган турларидан бирига айланган.
📹 https://youtu.be/Y11zz_Zb5ho
Батафсил: https://uza.uz/posts/737513
Бизни телеграм каналларимиз
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Алоқаларни янада мустаҳкамлашда янги имкониятлар яратадиган келишув
Бугун замон жуда тез ўзгариб, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар мураккаб ва кўп қиррали бўлиб бормоқда. Шу боис, давлатлар фақат расмий дипломатия йўли билан эмас, балки халқ дипломатияси орқали ҳам бир-бири билан яқинлашишга интилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737469
Бизни телеграм каналларимиз:
Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистонда Ёшлар куни кенг нишонланди. Мамлакатда IT хизматлари экспорти қарийб 1 миллиард долларга етди. Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлди.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Вазир ўринбосари маҳаллада сайёр қабул ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Шерзодбек Робиев Андижон вилояти Балиқчи тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737413
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Аҳмад Аз-Зубайдий: Икки заминдаги қўш илдиз... Бағдоддан Самарқандгача
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ташқи алоқалар бўлими раҳбари доктор Аҳмад Жасим Аз-Зубайдий Ўзбекистонда топган ҳаловати, кечинма ва хотираси билан ўртоқлашди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737366
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент мактабида ўқиш истагидаги талабгорлар сараланди
Бугун мамлакатимиздаги Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи - саралаш босқичи ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737423
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Зафар” ва “Файзиобод” подстанциялари КРУЭ технологияси асосида янгиланади
Мамлакатимизда энергетика тизимини барқарор ва замонавий асосларда ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш, хавфсизлик даражасини ошириш ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида қатор йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги муҳим подстанцияларда замонавий ускуналар жорий этилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737380
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе