🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzasport
“ДХХ кубоги” ғолиблари аниқланди
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида футбол бўйича ўтказилган Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари Наманганда кўтаринкилик ва юқори савияда ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739357
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
11 июль: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📹 https://youtu.be/oJTA8BUapBs
Батафсил: https://uza.uz/posts/739269
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат Раиси: Соғлиқни сақлаш тизимида ички назорат, очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш лозим
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739251
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
⚡️Коррупцияга муросасизлик – адолатли жамият пойдевори
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ веб-сайтида банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличевнинг “Коррупцияга муросасизлик – адолатли жамият пойдевори” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739259
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро дайжест (+видео)
➖Фаластин тарафдори АҚШ ҳукуматини судга берди
➖“Россия кунига мингтагача дрон учиришга тайёрланмоқда” — Зеленский
➖“Исроил Эроннинг ҳар қадамини кузатув остига олган” — Исроил расмийси
➖Эрон ракеталари АҚШнинг Қатардаги базасига зарар етказгани маълум бўлди
➖Россия ҳибсга олинганларни урушга жўнатган полиция ходимларига пул тўлайди
➖Трамп 14 июлда Россия бўйича “муҳим баёнот” беришини айтди
📹 https://youtu.be/StfWNmSdV1o
Батафсил: https://uza.uz/posts/739223
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда бўлиб ўтган форумда иштирок этди
Баҳрайн Қироллигида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан ушбу мамлакатда ҳам аккредитациядан ўтган мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган “Ўзбекистон –Баҳрайн” халқаро туризм форуми муваффақиятли ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739161
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
“Навоийуран” ДК халқаро рейтинги янгиланди
Жорий йил 26 июнь куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий валютадаги узоқ муддатли суверен кредит рейтинги “BB-” даражасидан “BB” даражасига кўтарилди. Рейтинг бўйича прогноз – “Барқарор” дея баҳоланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739202
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигида янги лойиҳа йўлга қўйилди
Ширинмия ўсимлиги қурғоқчил ва шўрланган ерларга мослашувчан бўлиб, ундан озиқ-овқат, косметика ва фармацевтика саноатида фойдаланиш мумкин.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739120
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
# Муносабат
“Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади
Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги, транспорт инфратузилмаси ва йўл маданияти бўйича ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Ҳар йили соҳа тараққиётига миллиардлаб маблағлар ажратилиб, замонавий технологиялар жорий этиляпти.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739138
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолатларининг олди олинади
Таҳлилларга кўра, 2024 йилда Омбудсманга ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор-қидирув фаолияти ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича 1 минг 131 мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг энг кўпи ички ишлар (74,3 фоизи) ҳамда прокуратура (16,4 фоизи) органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги юзасидан бўлган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739106
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
12 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739053
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳиндистондаги “Boeing” ҳалокати учувчи хатосига ишора қиляпти
АҚШ Канадага 35 фоиз солиқ солмоқчи
Қироллик ва Францияда муҳожирлар алмашинуви
Илон Маскнинг Grok чат-боти Туркияда блоклаб қўйилди
Арманистон ТИВ Пашинян ва Алиевнинг учрашувини ижобий баҳолади
Жанубий Корея Президенти Пхеньян билан алоқани тикламоқчи
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Батафсил: https://uza.uz/posts/739035
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Илон Маскнинг Grok чат-боти Туркияда блоклаб қўйилди (+видео)
Илон Маскнинг сунъий идрокка асосланган Grok чат-боти Эрдоғанни ҳақорат қилгани учун Туркияда блоклаб қўйилди. Мазкур қарор чат-бот президент Режеп Таййип Эрдоған, Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва диний қадриятларни ҳақоратловчи жавоблар бераётгани маълум бўлганидан сўнг қабул қилинган.
🎥 https://youtu.be/DkdtPj5eSJg
Батафсил: https://uza.uz/posts/739021
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
"Сирли олам" ер остидаги 20 қаватли шаҳар ҳақида нималар маълум?
Дунёдаги энг ҳайратланарли тарихий объектлардан бири – Туркиянинг Каппадокия минтақасида жойлашган Деринкую ерости шаҳри. Бу нафақат археологик мўъжиза, балки инсон ақли ва иродасининг энг ёрқин намунасидир. 20 қаватгача чуқурлашган, минглаб одамларга бошпана бўлган бу ерости шаҳри – фақатгина қурилишдаги маҳорат эмас, балки тарихдаги фожеалар, қўрқувлар ва тирик қолиш учун қилинган курашнинг жонли гувоҳидир. “Derinkuyu” – турк тилида "чуқур қудуқ" деган маънони англатади. Бу ердаги шаҳар тоғ жинсларини ўйиб яратилган бўлиб, тахминан 10-12 минг одамни бир вақтда ўзига сиғдирган.
🎥 https://youtu.be/uUPq1cnG3GU
Батафсил: https://uza.uz/posts/739012
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
12 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739053
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон элчисини қабул қилди
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар тарихий, географик ва маданий жиҳатдан узвий боғлиқ. Хусусан, сўнгги йилларда республикамиз ташқи сиёсатида ушбу қўшни давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Бу муносабатлар нафақат икки томонлама манфаатни кўзлайди, балки бутун Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга ҳам хизмат қилади, дейиш мумкин.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739261
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Дастлабки асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар (+видео)
Ўзбекистоннинг 2025 йил 1 ярим йиллик бўйича дастлабки асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди. Унга кўра саноат тармоқлари бўйича йил бошидан саноат маҳсулотлари ҳажми 460 трлн сўмни ташкилэтиши кутилмоқда.
📹 https://youtu.be/3Sm21EWLu14
Батафсил: https://uza.uz/posts/739255
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорликни кенгайтиришни кўзламоқда
Исломободда электрон тижоратни ривожлантиришга бағишланган “GLOBE Pakistan Summit-2025” саммити бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739245
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Уруғчиликда янги босқич: сифатни баҳолаш тизими тубдан янгиланмоқда (+видео)
Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–109-сонли фармони қабул қилинди.
📹 https://uza.uz/posts/739200
Батафсил: https://uza.uz/posts/739200
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда сайёҳлик рекорди янгиланмоқда – уч ойда 20 фоиз ўсиш кузатилди
Жорий йил апрель-июнь ойларида мамлакатимизга хориждан уч миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739177
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Трамп мактублари (+видео)
Трамп кўплаб давлат етакчиларига оширилган тариф 1 августдан кучга кириши ҳақида мактублар жўнатди, деб хабар берди “Евроньюс”.
📹 https://youtu.be/k-dZAoBk8HY
Батафсил: https://uza.uz/posts/739100
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Сабине Маҳл: Ўзбекистон – БМТнинг кучли ҳамкори
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёда тинчлик, хавфсизлик ва мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Глобал мулоқот учун очиқ майдон яратади, низоларни бартараф этиб, гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, турли агентликлар фаолияти ва дастурлар орқали қашшоқлик, иқлим ўзгариши, инсон ҳуқуқи каби долзарб масалаларни ҳал қилишга кўмаклашади. Бир сўз билан айтганда, барқарор ва адолатли дунё яратишга интилади.
📹 https://youtu.be/nxpTdVKQNv4
Батафсил: https://uza.uz/posts/739098
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ичимлик сув таъминоти: таҳлил ва самарадорлик
Мамлакатимизда аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада аҳолининг ичимлик суви билан қамров даражаси 81,5 фоизга етди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739085
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Фармацевтика ва тиббиёт ходимлари орасидаги яширин келишув учун жиноий жавобгарлик белгилаш лозим
Тасаввур қилинг, шифокор беморга зарур дори воситасини эмас, балки у билан “ҳамкорлик” қилувчи компаниянинг маҳсулотини тавсия қилади. Бу дори ўша ҳолат учун энг яхши танлов бўлмаслиги, ёки арзонроқ, самаралироқ альтернативаси мавжуд бўлиши мумкин. Аммо шифокор – “кўрсатма” бўйича иш тутади.
Бундай ҳолатларда шифокор тиббиёт ходими эмас, балки фармацевтика компаниясининг яширин “агенти”га айланади. Беморнинг ишончи, молиявий ҳолати, саломатлиги эса “иккинчи даражали” масала бўлиб қолади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739093
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
#Спорт_хабарлари
➖Оғир атлетика: Осиё чемпионатида медаллар жамғаришда Ўзбекистон етакчи
➖ Юнон-рум кураши: Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз умумжамоада 3-ўринни эгаллади
➖ FIDE жаҳон кубоги: Тоҳиржонова ва Омонова кейинги босқич остонасида, Ҳамдамова томошабинлар қаторида
➖ Самарқандда дунё шахмат усталари жам бўлади
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Миллат маънавиятига хавф солувчи ленталар
Шу мақсадда, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи, шунингдек, халқ маданияти ва миллий маънавиятига зид маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш каби ижтимоий хавфли қилмишлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини янги 189/3-модда билан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини 130/2-модда билан тўлдириб, жазо чоралари белгилашни таклиф этаман.
Зеро, миллий экран – миллат кўзгуси. Унда умуминсоний ахлоқ меъёрларига зид мавзуларни ёритиш – ижод эмас, уятсизлик, беҳаёлик. Бизнинг санъатимиз фақат поклик, маърифат ва қадриятларга асосланган, миллатимизнинг шаънини улуғлайдиган, обрўсини кўтарадиган, буюк аждодларимиз сиймосини, халқимиз ютуқларини, мамлакатимиз тараққиётини намойиш этадиган фильмлар яратиш учун хизмат қилсин. Ўшанда биз шу Ватан олдидаги фарзандлик бурчимизни садоқат билан бажарган бўламиз.
Батафсил: https://uza.uz/posts/738998
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Шахсни тасдиқловчи паспорт (ID-карта) тақдим этмаган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди
Хабар берилганидек, 2025-2026-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари жорий йил 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739032
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Барча саъй-ҳаракатлардан асосий мақсад – маҳаллаларда тинч-осойишта ва фаровон ҳаётни таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиш, одамларга елкадош ва кўмакдош бўлиш.
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Халқаро метрик конвенциясига қўшилиш арафасида
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида “Халқаро метрик Конвенцияга (Париж, 1875 йил 20 май, 1907 йил 17 октябрдаги, 1913 йил 11 октябрдаги ва 1921 йил 6 октябрдаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/738994
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе