Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан эълон қилинган "Долзарб юз кунлик" доирасида вилоятдаги идора ҳамда ташкилотларда ўтказилган ўрганишлар ва унинг натижалари юзасидан амалга оширилган семинарлар лавҳалари.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
ОАВ биз хақимизда
Ёшлар телерадиоканали "YANGI DAVR" информацион дастурининг янги 2021 йилдаги илк сонларида "Ўзархив" агентлиги тизимидаги давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатлари, ҳужжатларни рақамлаштириш жараёнлари ва янги йилда режалаштирилаётган янги онлайн хизматлар хақида махсус репортаж намойиш этилди.
Бизни оммавий ахборот воситаларида кузатиб боринг.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги -2021 йил кириб келиши муносабати билан байрам табриги ташкил этилди
БАТАФСИЛ:
👇👇👇
https://telegra.ph/YAngi--2021-jil-kirib-kelishi-munosabati-bilan-bajram-tabrigi-tashkil-ehtildi-12-30
Эски йилни кузатаётганда одам истар-истамас ўтган йилни сархисоб қилади ҳамда аввалги йиллардаги яхши воқеа ҳамда ҳодисаларни эслайди...
Ўзбекистон Миллий архиви ходимлари томонидан тайёрланган мазкур роликда ўтган йилдаги (бошқа йиллар ҳам бор) ўтган энг эсда қоларли тадбирлардан лавҳалар акс этган. Архивда ишлаб кетган ходимларимиз ўзлари акс этган лавҳаларни кўриб қолишлари мумкин.
Янги 2021 йилда ҳам қўвонли дамларингиз бисёр бўлишини тилаб қоламиз азиз ҳамкасблар!
Барча юртдошларимизга кириб келаётган янги йил муборак бўлсин!
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
#Кун_янгилиги
БУГУН, 29 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ РИХСИ ИБРОҲИМОВА ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН!
Ўзбекистон ССР халқ артисти Р. Иброҳимова (чапдан иккинчи) Бошқирдистон академик драма театри Қизил Байроқ Меҳнат ордени артистлари билан суҳбатлашмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу фото ҳужжат Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланади.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
ОАВ биз хақимизда
MILLIY TV да "Ўзархив" агентлигининг 2020 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани юзасидан махсус репортаж.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном беришни таклиф қилди.
Читать полностью…Мурожаатнома аввалида Президент пандемия ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коронавирус туфайли дунёда 500 миллион иш ўрни йўқотилди, ҳар ой жаҳон иқтисодиёти 400 миллиард доллар зарар кўрмоқда.
«Aфсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди, — деди давлат раҳбари. — Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини синовдан ўтказди.
Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз».
Президент шифокорлар, шунингдек, пандемия пайтида муҳтожларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган тадбиркорлар ва фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирди.
@aoka_uz
⚡️29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
📝 Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
📺 Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.
@aoka_uz
Ўтган 2019 йил Ўзбекистонда архив тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги кенг тантаналар билан нишонланган эди. Янги 2020 йилни кириб келишини байрамона рухда ҳамкасблар даврасида нишонлаганмиз ва ўзи хос унутилмас дақиқалар (сюрпризлар) бўлганди шу оқшом. Баъзи ҳамкасбларимиз ушбу ширинлик кесилган ва меҳмонларга тортилган пайтда кетиб қолган эдилар.
Бу йил байрамни жамоавий нишонламаймиз, барчага ўз соғлиғи жуда муҳим, биз учун эса жамоадошларимизнинг саломатлиги ўта муҳим.
Аммо барчани табриклашни бошлаб юбордик!
Барчага кириб келаётган Янги йил муборак бўлсин!
Биринчи навбатда саломатлик тилаймиз!!!
Кўнглимизнинг парчаси,
Янги йилнинг кечаси.
Улашилар совғалар,
Копток-у қўғирчоқлар!
Уй тўрида туради яшил арча,
Атрофида айланар ёш-у барча.
Байрамларнинг ичида энг сараси
Бу албатта янги йилнинг кечаси!
Хонадонимизда, яқинлар, оила аъзолар орасида байрамни кутиб олайлик азиз ҳамкасблар!
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
UZ: "Правда Востока" газетасининг 2020 йил 25 декабрдаги сонида "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизимидаги архивлар ҳақида мақола чоп этилди.
RU: в номере газеты "Правда Востока" от 25.12.2020 года опубликовалась статья "ХРАНИЛИЩА ИСТОРИЧЕСКОЙ И КУЛЬТУРНОЙ ПАМЯТИ".
#Ватан_ҳимоячилари
14 январь-Ватан ҳимоячилари куни
Парвоздан олдин катта лейтенант Ф. Турин кичик лейтенант М. Лемимга топшириқлар бермоқда. Туркво.1949 йил.
Ҳозирги кунда ушбу фото ҳужжат Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланади.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Ўтган 2020 "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш" йилида архив иши сохасида мухим ўзгаришлар амалга оширилди. Энг асосий 4 та архив хизмати давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда амалга оширилиши ташкил этилди.
Янги 2021 "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш" йилида вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ишчи ходимларининг қарийиб 70 фоизини ташкил қилувчи архивчи ёшлар билан биргаликда Давлатимиз раҳбарининг парламентга мурожаатидаги белгиланган вазифаларни сифатли бажарилиши таъминланади.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
#matbuot_anjumani
Жамоат транспортида имтиёзли транcпорт карталар ва уларнинг тарифлари
———
Льготные транспортные карты и их тарифи в общественном транспорте
👉БАТАФСИЛ
👉ПОДРОБНОЕ
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати
Пресс-служба АО "Тошшахартрансхизмат"
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
Следите наc в социальных сетях!
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
https://telegra.ph/Arhiv-%D2%B3uzhzhatlarida-aks-ehtgan-mu%D2%B3rlar-sfragistika-tavsifi-12-28
Читать полностью…АРХИВЧИ ХОДИМЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИДАН СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ.
Юртимизда олиб борилаётган бу саъй-ҳаракатларга касаба уюшмалари ҳам камарбаста бўлмоқда."Ўзархив" агентлиги касаба уюшмаси ҳам ишчи-ходимларнинг манфаатларини ҳимоялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ҳар йилгидагидек бизнинг Касаба уюшмаси жонкуярлари архивчи ходимларни Янги йил байрамидан олдин табриклаб, ўз совғаларини топширдилар.
Бу совғалар орқали кўнгиллар кўтарилади. уйда болажонлар Қор бобо совғани бериб юборибди деб чунонам қувонадики...
Кириб келаётган Янги йил байрами барчага муборак бўлсин!
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
❗️Президент: «Ошкоралик ва сўз эркинлиги бу — давр талаби»
Парламентга Мурожаатномадан:
🔹«Оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни холис ёритиш билан бирга жойлардаги мавжуд долзарб муаммоларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратиб, уларни бартараф этишга барча даражадаги раҳбарларни даъват этиб, ундаб келаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
📌 Улар том маънода «тўртинчи ҳокимият»га айланиб бормоқда. Аччиқ ва танқидий материаллар жойлардаги кўплаб амалдорларга ёқмаслиги, уларнинг тинчини ва ҳаловатини бузаётгани ҳам бор гап.
Лекин ошкоралик ва сўз эркинлиги бу — давр талаби, бу — Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг талаби. Биз ўтган тўрт йил давомида жамиятимизда ошкоралик ва очиқлик, сўз эркинлиги муҳитида яшаш ва ишлашга аста-секин ўрганиб бораяпмиз.
📌 Адолатли журналист ва блогерларнинг танқидий чиқишлари эскича қолипда ишлайдиган раҳбарларнинг фаолиятидаги хато-камчиликларни кўрсатиб, уларни иш услубини ўзгартириш ва масъулиятини оширишга мажбур қилмоқда».
@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:
🏗 «Бу йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма обектлари барпо этилди.
📌 Энергетика соҳасида тарихимизда биринчи марта хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр стансиясини барпо этиш ишлари бошланди.
💰 Уларнинг умумий қиймати 2 млрд доллар бўлиб, 2700 Мегаватт қувватига эга».
@aoka_uz
https://telegra.ph/Munosib-me%D2%B3nat-sharoiti-samarali-me%D2%B3nat-kafolati-12-28
Читать полностью…#Кун_янгилиги
Бугун, 28 декабрь – ХАЛҚАРО КИНО КУНИ!
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг алоҳида қимматли киноҳужжатлари қаторидан ўрин олган, ўзбек киносининг биринчи кадрларидан ҳисобланмиш, 1908 йилда суръатга олинган “Худойберган Девонов” номли кинони эътиборингизга ҳавола этамиз!
“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати
Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ДАСТУРИнинг 26 - банди ижроси бўйича “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви Яккабоғ туман давлат ахивида ўтказилди.
Тадбирда вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Бабақулов ёш архивчилар “Архив иши ва иш юритиш” ва инновацион янгиликлар бўйича суҳбат ўтказди.
Тадбирда ёш архивчилар қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Ўзбек чорвачилиги тарихидан
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизматлари ҳамкорлигидаги лойиҳа!
🔹 Инвентар рақами: № 1134
🔹 Суратга олинган вақти: 1970 йил.
🔹 Суратга олинган жой: Сурхондарё вилояти, “Октябрь 40 йиллиги” колхози.
🔹 Суратда: “Октябрь 40 йиллиги” колхози Бош чўпони Карим Ҳасанов.
Изоҳ: Карим Ҳасанов ҳар йили 100 бош қўйдан 150 бош қўзи олган. Мазкур ҳужжат Шеробод туман давлат архивида сақланмоқда.
👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
#Муборак_қадамжолар
Гўри Амир мақбарасининг кўриниши. 1953 йил, Самарқанд.
Ҳозирги кунда ушбу фото ҳужжат Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланади.
Гўри Амир мақбараси жаҳонга машҳур ва Ўрта Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатиа эътироф этилади.
Мақбара қурилиши 1403 йилда Амир Темурнинг вориси Муҳаммад Султоннинг вафот этиши муносабати билан бошланган, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган ҳамда Амир Темур ва темурийлар хилхонасига айлантирилган.
Мақбара ўрта аср Самарқандининг жанубий-шарқий қисмида, Темурнинг набираси Муҳаммад Султон XIV асрнинг охирида бино қилдирган ансамбль қошида тикланган.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати