uzbekistan_today_24 | Unsorted

Telegram-канал uzbekistan_today_24 - UZBEKISTAN TODAY 24

-

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим ва ишончли хабарлар; - расмий муносабатлар.

Subscribe to a channel

UZBEKISTAN TODAY 24

🚌 Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига қуйидаги шахслар эга:

👉 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

👉 1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

👉 Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

👉 ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

👉 кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

❗️Автомобилнинг орқа-ён ойнасига парда ўрнатиш масаласида ИИВ бошлаган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши суд томонидан тугатилди

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов
маълумот берди.

📝 Б. Бахранов 2019 йил 18 апрель куни Бухоро шаҳри кўчалари бўйлаб “Нексия” русумли автомашинада ҳаракатланиб бориш вақтида ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган. Текширув вақтида автомашинанинг орқа ён эшик ойналарига ҳайдовчи ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарса ўрнатилган транспорт воситасидан фойдаланиб келиб, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-иловаси 7.3-банди талабларини бузганлиги учун МЖтК 126-моддасининг 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

❌ Б. Бахранов ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатишни сўраган.

✅ Судда мутахассис сифатида сўралган Ф. Ирисов техник регламентга мувофиқ кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлган тақдирда ушбу автомашиналардан фойдаланиш тақиқланиб, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно эканлиги, шунингдек, парда ўрнатилган ойнада ёруғлик ўтказувчанлиги даражасини текшириш имкони мавжуд эмаслиги, чунки мазкур текширув фақатгина туси ўзгартирилган ойналарда ёруғлик ўтказувчанлигини текширишни назарда тутиши, парда ўрнатилиши ойналарни тусини ўзгартириш (қорайтириш) ҳисобланмаслигини баён қилди.

❗️Б. Бахранов бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинанинг орқа ён эшик ойналарига парда ўрнатган ҳолда ҳаракатланганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлса-да юқоридаги Қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳайдовчи ўрнидан теварак-атроф кўриниши майдонига орқа ён эшик ойналари кирмаслиги назарда тутилган бўлиб, ушбу ойналарга кўришни чекловчи қўшимча нарсалар ўрнатиш ёки қопламалар суртиш мумкин эмаслиги амалда бўлган қонун ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланмаган.

📌 Бундан ташқари, суд, мутахассис Ф. Ирисовнинг берган кўрсатмалари ва ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб Б. Бахрановнинг автомашина орқа ён эшикларига парда ўрнатганлик ҳолатини “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-иловаси 7.4-банди талабларини бузилиши сифатида малакалаб бўлмайди, - деб ҳисоблади.

⚖️ Суд, юқоридаги қонун талаблари ва ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, Б. Бахрановнинг транспорт воситасини орқа ён эшик ойналарига парда ўрнатган ҳолда фойдаланиб келганликда ифодаланган ҳаракатларида МЖтК 126-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топиб, унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатишни лозим деб топди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

⚡️15 августдан қайси вилоятларга поездлар ва самолётлар қатнови бошланиши маълум қилинди

🚆
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жорий йил 15 августдан маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракатини босқичма-босқич қайта тиклайди.

◽️Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та, Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та, шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

📮 Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.

✈️ «Uzbekistan airways» авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Президент: аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур

📌 Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

✅ Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

🔍 Санитария-эпидемиология хизматига коллектив иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

➖ Ҳар бир фуқаромиз соғлиғи ва ҳаёти учун курашни янада кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур. Халқимизнинг ўзи шуни илтимос қилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Расмий баёнот

2020 йил 08 август куни Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

🔰 ИИВ Ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Кобальт” русумига ўхшаш автотранспорт воситасини ҳайдовчиси ва йўловчи бошқа бир фуқарони ўқотар қурол билан отиб ташлаб, кейин автотранспортда устидан босиб ўтиб кетган видеолавҳадаги ҳолат Лотин Америкаси давлатларидан бирида содир этилган. Бу воқеа Ўзбекистонда бўлган деб тарқатилаётган маълумот хақиқатга мос келмайди.

Фуқароларимиздан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Тошкент вилояти ССБ бошлиғи: Чирчиқдаги шифохона COVID-19'ни даволашга ихтисослашмаган

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси раҳбари ўз ходимлари номидан қатор эътирозлар билдирган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz муҳбири Тошкент вилояти ССБ бошлиғи Тўрақул Арзиқулов билан суҳбатлашди.

➖ Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги реестрига асосан карантин объекти, яъни коронавирус тасдиқланган беморлар учун эмас, бирламчи улар билан мулоқотда бўлган гумондор фуқароларни сақлаб туриш объекти этиб белгиланган. Агар бу ерда бирор фуқарода COVID-19 аниқланса, бемор зудлик билан COVID-19'га чалинган беморлар даволанувчи махсус шифохонасига етказилади. Бу маскан мутлақо коронавирусни даволаш учун мўлжалланган шифохона эмас, - деди Т. Арзиқулов.

🛏 Тўғри, пандемия пик даврига чиққанда жуда кўп шифохоналарга коронавирусга шубҳа қилинган, аммо касаллик расман тасдиқланмаган беморлар ётқизилди. Ҳатто ўша шифохоналарда касаллик тасдиқланган беморлар ҳам маълум муддат қолиб кетишди. Аммо қисқа муддатда бу муаммолар бартараф қилинди, гумондагилар алоҳида, касаллик тасдиқланганлар алоҳида қилиб ажратиб олинди.

🏥 Бу шифохона ходимларининг президент қарори билан белгиланган рағбатлантириш (шифокорларга 25 млн, ҳамшираларга 15 млн сўмлик ва ҳ.к) маблағлари тўланмаётгани ҳақидаги норозилиги асоссиз. Чунки бундай тўловлар билан COVID-19 билан касалланган беморларни даволайдиган, ССВнинг коронавирусни даволашга мўлжалланган шифохоналар рўйхатида бўлган шифохоналар ходимлари рағбатлантирилади.

💉 Бундай шифокорлар рўйхати ҳар бир ҳудудда шакллантирилган, улар 14 кун давомида узлуксиз ишлайдилар ва фақат айнан COVID-19 касаллигига қарши курашадилар.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, “UZAUTOMOTORS” АЖда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

❗️ Бош прокуратура: “Сардоба” сув омборидаги техноген офатга дахлдор 9 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Жорий йил 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича Жиноят кодексининг 207 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, сув омбори 2010-2017 йилларда қурилган бўлиб, лойиҳага буюртмачи сифатида “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК (Сув хўжалиги вазирлиги), бош лойиҳачи - “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ) танланган. Сув омбори қурилишига давлат бюджетидан 1,2 трлн.сўм сарфланган.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғон қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, камоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида қурилишга сарфланган бюджет маблағларининг асослилигини текшириш мақсадида ҳужжатли тафтиш ва бажарилган ишлар ҳажмларининг назорат ўлчови тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мутахассислари раҳбарлигида мутасадди идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари олиб борилмоқда.

Тергов органи томонидан жиноятнинг сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни, айбдор шахслар доирасини аниқлаш билан бирга, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора – тадбирлар амалга оширилмоқда.

Дастлабки терговни ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳамда жиноят ишининг мураккаблиги ва катта ҳажмдалигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

FIS Water Тоза ичимлик суви.💧
➖ички аъзоларни тозалайди,
➖шишлар билан курашади,
➖танадаги токсинларни чиқариб ташлайди, ➖тана ҳолатига ижобий таъсир қилади,
➖озиш учун ёрдам беради,
➖тери ҳолатини яхшилайди.
📌 Ушбу мўжизавий сифатларни эса сувни тўғри ва керакли миқдорда ичадиган одамлар ўзларида сезадилар.💯

➕Нархи - 10.000 сўм. ✔
➕Етказиб бериш бепул ✔

Буюртма бериш учун
👇👇👇
тел:
+998913105555
t.me/@Nusratov13

Мурожаат ва шикоятлар учун:📊
👇👇👇
@FIS_water
@FISWater_official

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

🔰 Айни дамда Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевичнинг аҳволи яхши, соғлиги мустаҳкамланмоқда.

Турли хил миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида Тўра Абдиевич ўзининг ҳозирги ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

‼Диққат‼
Биз сизга FIS Water сувини
тавсия қиламиз 👍

💧156 метр ер остидан сув ичишни хоҳлайсизми?
Унда бизни танланг!😇

FIS Water сувлари 18,8 литрли бўлиб,
10.000минг сўмни ташкил этади.
Маҳсулотни биринчи маротаба харид қилишингиз бўлса, тара идиши билан биргаликда 40 000 сўмни ташкил етади.
Манзилингизга бепул етказиб берилади.

Етказиб бериш бепул!👍

Буюртма учун ❗️
👇 👇 👇
Тел:
📲+998913105555
t.me/@Nusratov13

Мурожаат ва шикоятлар учун:
👇👇👇
@FIS_water
@FISWater_official

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид тақдимотлар билан танишди.
Қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, назорат жараёнларини автоматлаштириш кераклиги таъкидланди.
Йиғилишда мутасаддилар қурилиш соҳасини рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш, шаҳарсозлик қоида ва нормаларини янгилаш борасидаги ишлар бўйича тақдимот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентациями по строительству.
Отмечена необходимость формирования базы данных о строительных предприятиях и объектах, автоматизации надзорных процессов.
Ответственные лица доложили о проводимой работе по цифровизации сферы строительства, обеспечению ее прозрачности, обновлению градостроительных правил и норм.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #shaharsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Янгиланаётан Ўзбекистон: Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа творчества имени Абдуллы Кадыри

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

➡️ БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

♻️ Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади.

📌 2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

✅ Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.

‼️ Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

🧤 Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун ҚЎЛҚОПЛАРдан фойдаланиш зарур.

✅ Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

❗️ Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

⚡️15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади

❗️Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

⏰ Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

⏭ Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

😷 Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

👉🏻 Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

❗️ 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади

Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

✅ Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

https://globoplay.globo.com/v/8762565/

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Давлат бюджети дефицити 6,721 трлн. сўмни ташкил этди

Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58,157 трлн сўм, харажатлари эса 64,878 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга га нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

🚘 Бугун ва эртага автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади

Республика махсус комиссияси қарори билан бугун ва эртага, яъни 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

🚙 Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2)
махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6290

Таксилар ишлайдими?

Шанба ва якшанба кунлари бутун сутка давомида:

таксилар фаолият олиб бориши мумкин эмас. Стикери борми, лицензияси борми, фарқи йўқ, барча ҳолларда таксида одам ташиш тақиқланади;

етказиб бериш хизматлари (кейтеринг) одатдагидай фаолият юритаверади. Таксилар айнан етказиб бериш хизматида шанба-якшанба кунлари ишлаши мумкин. Махсус комиссия қарори билан, етказиб бериш хизмати ташкилотларининг автотранспорт воситаларига стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган.

🍞 шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари ҳам ёпилмайди, улар фаолият олиб боради.

‼️ Эслатиб ўтамиз, 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

“STRAUS HOUSE” мчж масъулларига суд ҳукми ўқилди

❗️Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчилар “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И. Исроилов, директор А. Махмуталиевдиректор ўринбосари Д. Қутпиддинов бош ҳисобчи О. Саидовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

⚖️ Суд ҳукмига кўра, И. Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, А. Махмуталиев 7 йил, Д. Қутпиддинов 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум этиш ва О. Саидовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

✅ Судланувчилар И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда тегишли тартибда давлат фойдасига 222 386 043 сўм ундирилиши белгиланди.

⏩ И. Исроиловдан “EZOZ MAX” ва “СFS MAX” МЧЖларнинг фаолияти юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

⏯ И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда “Straus House” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар миқдори ундирилиши белгиланди.

💠 Жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг АТИБ “Ипотека банк” Меҳнат филиали ҳисоб-рақамида сақланаётган ҳамда хатланган Покистон Ислом Республикасининг “Chemikals & Marbels Lahore Pakistan” компаниясига туяқуш жўжаларини сотиб олиш мақсадида шартномага асосан кўчирилган 1 854 000 000 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда етказилган моддий зарарларни қоплашга пропорционал тартибда қаратилиши белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

💍 тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

🔰 Президент “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 31 июль, жума куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда кенг нишонланади.

Байрам тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@navoiymahallafondi

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

FIS Water Тоза ичимлик суви.💧
➖ички аъзоларни тозалайди,
➖шишлар билан курашади,
➖танадаги токсинларни чиқариб ташлайди, ➖тана ҳолатига ижобий таъсир қилади,
➖озиш учун ёрдам беради,
➖тери ҳолатини яхшилайди.
📌 Ушбу мўжизавий сифатларни эса сувни тўғри ва керакли миқдорда ичадиган одамлар ўзларида сезадилар.💯

➕Нархи - 10.000 сўм. ✔
➕Етказиб бериш бепул ✔

Буюртма бериш учун
👇👇👇
тел:
+998913105555
t.me/@Nusratov13

Мурожаат ва шикоятлар учун:📊
👇👇👇
@FIS_water
@FISWater_official

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

❗️Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Ҳафтанинг биринчи иш кунини Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилидан бошлади. Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги вазият видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.
Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Мутасаддиларга барча куч ва имкониятларни сафарбар қилиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал новую рабочую неделю с критического анализа работы по борьбе с пандемией. На видеоселекторном совещании рассмотрены ситуация в городе Ташкенте и столичной области.
Определены меры по обеспечению больниц дополнительным количеством аппаратов ИВЛ и другого оборудования, лекарствами, увеличению резервных коек, ускорению выдачи результатов ПЦР-анализа.
Ответственным лицам поручено мобилизовать все силы и возможности.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

Ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.
Уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения систем питьевого водоснабжения и канализации, подготовки к осенне-зимнему сезону.
Глава государства отметил необходимость в полной мере использовать вновь проложенные водопроводные сети и начиная со следующего года предусматривать во всех проектах прокладку сетей прямо к домам населения.
Определены меры по подготовке жилья, отраслей экономики и объектов социальной сферы к осенне-зимнему сезону.

#Mirziyoyev #murojaat #ichimliksuvi #qishgatayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

UZBEKISTAN TODAY 24

⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Унда 15 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Махсус комиссия йиғилишида коронавирус инфекциясининг одамлар орасида кенг тарқалиши олдини олиш ва ушбу касалликка чалинган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.

📌 Жумладан, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича биринчи галда қилинадиган ишларга эътибор қаратилди.

Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

‼️ Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

☝️Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

💊 Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

Каналга уланиш: 👇
@uzbekistan_today_24

Читать полностью…
Subscribe to a channel