uzbektoshijodi | Unsorted

Telegram-канал uzbektoshijodi - 🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

-

Marhamat, ijod kanaliga qo'shiling. 🇺🇿✈️🥇🎶🎭🎼👍 https://www.instagram.com/p/B21wgF7pQmy/?igshid=ina92qeoo9h7

Subscribe to a channel

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Бибингиз гапини муҳим дедингиз,
Менинг ёрим султон, сиз ким, дедингиз.
Сен билан ҳаётим бир кам, дедингиз,
Биздан кулиб, кўнглим ғашлаб кетасиз,
Эрта ёнимизга йиғлаб қайтасиз.

Муҳаббатдан кечган нафрат топгуси,
Сўлғин лабларидан ғамлар ўпгуси.
Йўлларин увол дил қарғиш ёпгуси,
Бугун биздан кулиб, ташлаб кетасиз,
Эрта ёнимизга йиғлаб қайтасиз.

Ортимга бурилиб шарт кетолмайман,
Ул ёрдан кўнглимни совутолмайман,
Унутдим дейман-у унутолмайман,
Бугун биздан кулиб, ташлаб кетасиз,
Эрта ёнимизга йиғлаб қайтасиз.

Ҳижрон бошимда дор кўнглим баҳор-да,
Аламлар йўлимда, қўлим дуторда,
Дил йўқ экан, эсиз, ўшал дилдорда,
Бугун биздан кулиб, ташлаб кетарсиз,
Эрта ёнимизга йиғлаб қайтарсиз.

Ҳеч кимлар гапини азиз билдингиз,
Ишқ қадам босмаган кўксим тилдингиз,
Фақат биздан эмас, ишқдан тондингиз,
Бугун биздан кулиб, ташлаб кетасиз,
Эрта ёнимизга йиғлаб қайтасиз.
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#бугунгиижод #янгиижод #ўзбектош #янгиўзбекистон #янгиадабиёт

ҲАШАРДА

Халқ кўчага чиқди ҳашарга,
Кимдир хаскаш олиб, тоғора,
Оқлаб, поклаб тушганда терга,
Кимлар селфи билан овора.
14.03.2021 йил
* /channel/uzbektoshijodi

БУ БОШҚАЧА БАҲОР, БУ БИЗНИНГ БАҲОР

Орзуга уринса унар мақсадгул,
Қишда қийналганга тангри мададкор.
Дўстим, яшамайлик қўлдан келганча,
Бу бошқача баҳор, биз кутган баҳор!
28.02.2021 йил
*
/channel/uzbektoshijodi

МАҲАЛЛИЙЧИНИНГ

Гуноҳкор ҳам гуноҳга булғар,
Сўзи хато маҳаллийчининг.
У ёв она халқига, тилга,
Ўзи хато маҳаллийчининг.
14.03.2021 йил
* /channel/uzbektoshijodi

МЕНДА ЎЛМАС ҒОЯЛАР БОР

Йўлинг очар таниш-билиш, ҳатто ёринг манфаатдан,
Вақтинчалик ғолибдирсан – Сизда суянч қоялар бор.
Йўлим қирқар танишларинг билсин: ёрим Аллоҳ фақат,
Манзилгача боргум аниқ, менда ўлмас ғоялар бор.
14.03.2021 йил 13:13
*
/channel/uzbektoshijodi

#онадабиёт #самимий

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Суюклисан, шодсан шўх сойдай,
Суянч тоғим бор менинг дебон.
Йиғламагин бир кун тополмай,
Ўзбектошим кетган деб қаён.
***
,🤗🤗🤗🤗🤝🤝🤝✍️🤦🤦🤦🧑‍🎨👪
🤝🌍🇺🇿👍
@uzbektoshijodi
꧁༺ Hurmat bilan ༻꧂

🇴 '🇿 🇧 🇪 🇰 🇹 🇴 🇸 🇭 

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Eng so'nggi va eng zo'r filmlar, yuqori sifatda. Bu faqat bizda! Kino zavqini his eting! 👇👇

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг
қутлуғ 580 йиллиги муносабати
“Фарҳод ва Ширин” достони асосида


Инсценировка муаллифи:
Ўзбектош




ФАРҲОД ВА ШИРИН
Қаҳрамонлик мусиқали драмаси
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

🐲🌳🌴🌱🌿☘️🍀🎍🎋🍃💐🌷🌹🥀🌺🌸🌻🌼🌕☀️
ЖАРЧИ ҚЎШИҒИ

Юртнинг шимолида ёғди сўнгги қор,
Жануброғда эса гуллади гулзор,
Ёвқараш дўст билсин, майда душманлар,
Замин яшил кияр – эртага баҳор,
Юрак янгиланар – эртага баҳор.

Эски ҳасрат, гина ўйимдан ўчди,
Дилимдаги ранглар йўлимга кўчди,
Осмон омадимдай қовоғин очди,
Замин яшилланар – эртага баҳор,
Юрак янгиланар – эртага баҳор.

Юр, юрақол, юртдош, тоғларга, қирга,
Кўк сомса баҳона лола сайрга,
Ёруғлик сингади томир томирга,
Кўкда қушлар куйлар – эртага баҳор,
Қалбга нур қуйилар – эртага баҳор.

Кўк гўзал камалак ранг жилосидан,
Ҳаёт уфуради тупроқ исида,
Шоирда уйғонар қанча қасида,
Сояни нур кўмар – эртага баҳор,
Бахт янги берилар – эртага баҳор.

Асли, сўз, асл сўз – билим илдизи,
Аср даҳолари – Ватан юлдузи,
Китобдаги сўзлар – худонинг изи,
Теграмда улғаяр – эртанги баҳор,
Элга умид берар – эртанги баҳор.

Қиш давом этгандай қирқ фасл, кейин...
Қийин кунлар ортда қолганлиги чин,
Ўзбектоғ чўққиси аён олисдин,
Эртага баҳор-ку, эртага баҳор,
Эртага баҳор-ув эртага баҳор.

28.02.2021 йил

*** /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#1март #зулфияхоним #таваллудкуни

Кўкда парвоз этар икки кабутар –
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.
Бир асрдан буён элга гул тутар,
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Шоирнинг ўзидек ҳаёти жумбоқ,
Лек зарра лутфидан замон нурафшон.
Бу чин муҳаббатми ё ширин фироқ?.
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Шеърият мулкида шоир халқига,
Бири маликадир, бири шоҳ-султон.
Кўкни лол қаратди шеърнинг сеҳрига,
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Ўрик гулларининг ҳиди тўкилган,
Муҳаббат йўли бу – Жиззах то Тошкон.
Улар умр йўли бизларга сабоқ...
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Элим деб, орим деб, ёр деб уйғонар,
Ўзбек шеър боғига асл чароғбон.
Бугун ҳам бу улуғ юртда улғаяр,
“Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон”.

Ойгулу Бахтиёр, Зайнаб ва Омон,
Роксана ҳам бугун йиғлар бағри қон.
Уларни дуолар юртим навқирон,
Ёшариб бормоқда Зулфияхоним,
Ҳамид Олимжондек оташзабоним.

/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

***❤️
Ўртамизда ҳижрон пардаси,
Жонни эзар сўзинг зардаси,
Айт, кўнглимнинг эй арзандаси,
Нима бўлди бизнинг севгига?!

Севги билан бахтиёр эдик,
Баҳорларга етамиз дедик,
Ярим йўлда рашкдан панд едик,
Нима бўлди бизнинг севгига?

Тўйдан кейин севги тамомми,
Рўзғорбоғда нархи сомонми,
Икки дилда мангу пинҳонми,
Нима бўлди бизнинг севгига?!

Зор термулган кўзларда ишқ йўқ,
Севдим деган сўзларда ишқ йўқ,
Унутилган кулгулар шўх-шўх,
Нима бўлди бизнинг севгига?!

Кўзларга ёш – хазон тўлсалар,
Орзуимиз армон бўлсалар,
Иситолмас ёлғон бўсалар,
Нима бўлди бизнинг севгига?!

Ўзбектошда шу битта савол:
“Нима бўлди бизнинг севгига”?! * /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#yangikitob
http://muzaffar.uz/nasr-bostoni/1301-ikki-dunyo.html

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Эй ернинг осмон қизи,
Хонқизи, ҳай хон қизи.
Мен акангга дардинг айт,
Хонқизи, жон хонқизи.

Озор берганда ҳаёт,
Олисда эдим, наҳот,
Энди келдим, қилиб ёд,
Хонқизи, жон хонқизи.

Мен билан ишқ шартин туз,
Юзларингга босай юз,
Бўлмагин мунглиғ, маъюс,
Хонқизи, жон хонқизи.

Қанотинг ким қайирди,
Бахтингдан ким айирди,
Қалбда қўшиқ айтилди,
Хонқизи, жон хонқизи.

Не юмушинг бор, буюр,
Халоскоринг ўзим, юр,
Хонқизи, жон хонқизи,
Сенда бор жаннат иси.

Муаллиф: 👇👇👇👇👇👇
.../channel/uzbektoshijodi...

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#tuybop #bayramdavometadi #маслаҳат
Эрнинг бўйдор бўлгани яхши,
Ёки пулдор бўлгани яхши,
Ҳар кимнинг ўз суйгани яхши
Шукур қилинг, шукрона айтинг
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!

Дугонамнинг эри зўр, деманг,
Эрим эса эпсиз, ғўр, деманг,
Ах, пешонам мунча шўр, деманг,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.

Юзи тўла тиртиқ бўлса ҳам,
Кийимлари йиртиқ бўлса ҳам,
Бир қилиғи ортиқ бўлса ҳам,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!

Чўнтаги бўш дея ўйламанг,
Меҳрга бой бўлиши мумкин!
Бошқа боққа асло бўйламанг,
Омад кетиб қолиши мумкин.
Дуо қилинг, дуогўй бўлинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!

Куйинманг, тепакал бўлса ҳам,
Тепангизда соя бўлади!
Майлига, пакана бўлса ҳам,
Сиз суянган қоя бўлади!
Кўз тегмасин кўзмунчоқ тақинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!


t.me/uzbektoshijodi
#ўзбектош

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Темурдек дунёлар фақат бизда бор,
Навоий, Синолар фақат бизда бор,
Улуғбек Мирзолар фақат бизда бор,
Ўзини билганлар бизни билгайдир,
Бобурдек фидолар фақат бизда бор.

Камалак остида боғларинг сўлим,
Қизғалдоқ қизарган тоғларинг сўлим.
Ҳамиша навқирон чоғларинг сўлим,
Бу майин ҳаволар фақат бизда бор,
Тинч, тоза самолар фақат бизда бор.

Ота уй сарҳади − жаннат қирғоғи,
Бир олам мўъжиза – бир кафт тупроғи.
Юртда ҳар не гўзал, ҳар гул, япроғи,
Қисматдош дарёлар фақат бизда бор,
Олтинқум саҳролар фақат бизда бор.

Дунёлар ҳайратда боқиб турибди,
Биздан ўрнак олиб, яшаб юрибди.
Кимлардир ҳасадда ёниб куйибди,
Юраги дарёлар фақат бизда бор,
Барҳаёт Хумолар фақат бизда бор.
Пирлар, авлиёлар фақат бизда бор.

Олис Оврўпага муаллим ўзинг,
Аждодлар йўлидир танлаган изинг,
Кечагидай буюк бугун ҳам сўзинг,
Буюк Бухоролар фақат бизда бор,
Шердордек бинолар фақат бизда бор.
.../channel/uzbektoshijodi...

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Дил дарёмни тўсган дилбарларим бор,
Жигаримдан осган жигарларим бор,
Қанотимда ўсган хатарларим бор,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Булутлар хўрсинар, осмоним йиғлар,
Юрагим минг синар, иймоним йиғлар,
Бу армон олдида, армоним йиғлар,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Бағримда илондай яйраб юрганлар,
Тилида олқишлаб сайраб юрганлар,
Ичида тишини қайраб юрганлар,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Гоҳида изимга пуллар сочасиз,
Севгандай соямга қучоқ очасиз,
Билдирмай илигим сувин ичасиз,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Сизни билишимни билинг-да энди,
Яхшилар пойини олинг-да энди,
Ҳайвонмас, одамдай ўлинг-да энди,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Таъзим қилай бошим ерга теккунча,
На бошим юрагим ерда оққунча,
Сиз ернинг садафи − ноёбсиз бунча −
Мени ёмон кўрган яхши одамлар!.
***/channel/uzbektoshijodi...

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

ГОҲ
Гоҳ қора, гоҳида оқмиз, биродар,
Гоҳ гадо, гоҳида шоҳмиз, биродар.
Бир рангда эмасдир умр кунлари,
Гоҳ маъюс, гоҳида шўхмиз, биродар.

Тасодиф қўлида тақдир жилови,
Бир кун оч, бир куни тўқмиз, биродар.
Музлатиши мумкин бахтнинг олови,
Бугун ёй, эртага йўқмиз, биродар.
***🌍🌎🇺🇿 /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

РЕНЕССАНС ОСТОНАСИДА

Адабий-бадиий, ижтимоий ўйлар, мулоҳаза, таклифлар

Ўзбектош Қилич, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

👇
http://ijod.uz/kr/news/more?id=522

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

https://m.me/uzbektosh.rejissyor

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

ЯНГИ ЗАМОН ҚЎШИҒИ
Эрнинг азиз боши хўрлик кўрмасин,
Иззати йўқолиб, изза бўлмасин.
Қисматнинг чалкашли ўйинларида,
Эр-йигитнинг куни қарзга қолмасин.

Демасин: “Шунча дард ютганим кам-ми,
Бир йигит бошига шунча ситам-ми,
Лафзида турмаса, одам одам-ми...”
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Ерга сиғмас кўнгли бир осмон чўкар,
Тунлари ухлолмай тўлғониб чиқар,
Юрагин мағзидан чаёнлар чақар,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Кунлари қарз олиб тўлашга кетар,
Уйини барака, ҳузур тарк этар,
Эркаклик қудрати исрофга ўтар,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Сирдоши, кўнглини сўровчи бўлсин,
Оқсаганда оқ йўл тиловчи бўлсин,
Тўй маъракасида тўйловчи бўлсин,
Бахт фаришталари кўмакка келсин,
Ўзингдан бошқага муҳтож бўлмасин,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!
Нақорат:
Эр боши йўқчилик, камлик кўрмасин,
Тили қисиқ, қўли калта бўлмасин,
(Кал бўлса ҳам қўли калта бўлмасин,)
Эр бўлиб туғилган, эркакдай яшаб...
Дунёдан ўтганда қарзи қолмасин.

Номарднинг бошида мудом дор бўлсин,
Ҳаромдан қўйнига чаёнлар тўлсин,
Ўлса ҳам қутулмай, хору зор бўлсин,
Мард йигитнинг куни қарзга қолмасин.
Кўнгли ўксиган ва ранги синиққан,
Ночор аҳволига секин кўниккан,
Тақдирига лаънат бошини эгган,
Ҳеч кимсанинг куни қарзга қолмасин.
Лочиннинг қаноти ҳеч қайрилмасин,
Эр-йигитнинг куни қарзга қолмасин!

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Ишқим тушган сенга, офтобим,
Умримда йўлдошим, моҳтобим,
Бахтим деб қўл чўзсам, саробим,
Жонгинам, жоним деб, ҳой сулув,
Жонимдан тўйдирдинг, Ойсулув!

Бағрингда қасамлар ичувдим,
Мастона чақмоқдек учувдим,
Девона дунёдан кечувдим,
Жонгинам, жоним деб, ҳой сулув,
Жонимдан тўйдирдинг, Ойсулув!

Ёноғингда гулгун баҳорлар,
Лабларингда ёлғон баҳорлар,
Нигоҳингда жонга озорлар,
Жонгинам, жоним деб, ҳой сулув,
Жонимдан тўйдирдинг, Ойсулув!

На боғланиб кетар не ишқ бу,
На узилиб кетар не ишқ бу,
Ва на тугаб кетар не ишқ бу,
Жонгинам, жоним деб, ҳой сулув,
Жонимдан тўйдирдинг, Ойсулув!

Ҳой, ҳой, сулув, Ойсулув,
Йўқдир сендек, ой сулув?!
2013 йил 15 март

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Заковатчи аёлларга байрам туҳфаси

Ташқи ҳусн малоҳат,
Оқар сувдек муваққат.
Бор ўзбекона одат,
Фаросатда нафосат.

Эрга аввало бол сўз,
Кейин... гўзал қошу кўз.
Фаросатда нафосат,
Нафосатда муҳаббат.

Юртнинг маёғи, аёл,
Келажак боғи, аёл,
Қалб уйин обод ясат,
Фаросатда нафосат.

Ким тинмай қилса дуо,
Меҳрга бўлмас гадо.
Фаросатда нафосат,
Нафосатда бор омад.

Безатмасин тирноғин,
Бойитсин дил булоғин,
Фаросатда нафосат,
Нафосат бу маҳорат!

Илмга тўлсин боши,
Десин оила қуёши,
Фаросатда нафосат,
Шунда юрмас хижолат!

Эскирмайди интеллект,
Олқиш келтирар, респект.
Заковатда нафосат,
Нафосатда фасоҳат.

Навоийнинг қизлари,
Саидаси, Дилбари,
Фаросатда нафосат,
Нафосатда ҳаловат!

08.03.2021 йил
***../channel/uzbektoshijodi..

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Шундай комедия ёзганинг учун ота-онанга раҳмат дейишди.
Бу менга Нобель мукофотидан ҳам азиз...

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#онадабиёт #самимий

Она адабиёт дардига даво
Истаб не-не даҳо жон тортгани рост.
Баландпарвоз гапдан пастга тушайлик,
Қолган санъатлар ҳам ўса қолсин, дўст.
28.02.2021 йил

*** /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#омад #omad 🎯🤝🇺🇿

Омад кўкдан омонат,
Сизда бўлса бир фурсат,
Биз биландир бир муддат,
Бугун омад сиз томонда,
Эрта эса биз томонда!

Кўпам катта кетаверманг,
Каттаман кўп ўтаверманг,
Ками борни ерга урманг,
Бугун омад сиз томонда,
Эрта эса биз томонда!

Калнинг устидан кулманг,
Сочим мангу, деб билманг,
Худодан устун бўлманг,
Бориб-бориб хор бўлманг,
Бугун омад сиз томонда,
Эрта эса биз томонда!

Сиз ҳам банданинг бири,
Биз ҳам банданинг бири,
Пул – омадмас, қўл кири,
Бугун омад сиз томонда,
Эрта эса биз томонда!

Ўн беш кун ой сиз билан,
Қолган кунлар биз билан,
Яшайман шу сўз билан,
Бугун омад сиз томонда,
Эрта эса биз томонда!

Байрам бўлса сизда бир кун,
Байрам бўлар бизда қирқ кун,
Бугун омад сиз томонда,
Эрта эса биз томонда!
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#dramaturgiya #fantastika
https://youtu.be/rBpeNhJqVx8

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

/channel/uzbektoshijodi
***
Эсингдами, биз учрашган пайт,
Ётга кетган бўлсанг ортга қайт,
Елкамга бош қўйганларинг айт,
Бегонамиз, деганинг ёлғон!

Кўзларим кўзингга таниш-ку,
Сўзларим сўзингга таниш-ку,
Бир ўзим ўзингга таниш-ку,
Бегонамиз, деганинг ёлғон!

Юракларни ёқмасин фироқ,
Нари бўлсин шубҳаю сўроқ,
Ўртамизда муҳаббат гувоҳ,
Бегонамиз деганинг ёлғон!

Бир орзуга бойланиб қолдим,
Йўлларингни пойладим, толдим,
Икки оташ аро йўқолдим,
Бегонамиз, дейишинг ёлғон!

Ёддан чиқмас ишқли кўчалар,
Дилга азиз, гаштли гўшалар,
Бир нималар... Яъни.. Ўшалар...
Бегонамиз, деганинг ёлғон!

Дийдор истаб келганларинг рост,
Ҳижронга дор илганларинг рост,
Сиз бегимсиз, бек, деганинг рост,
Бегонамиз деганинг ёлғон!

Келаман деб кетгандим бадар,
Дилим ёзиб ёзгандим хатлар,
Тарқатибсан минг ёлғон хабар:
Бегонамиз деганинг ёлғон!

Хотиралар қийнар қасдма-қасд,
Ишонаман, дил дилга пайваст,
Яшаяпман ёдинг билан маст,
Бегонамиз деганинг ёлғон!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🤝🤝🤝🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Ҳақ гап ерда қолган
ердан изламанг,
Эскирган ғоялар
баҳридан ўтдим.
Совуқ қиш беш фасл
чўзилгани рост,
Баҳор келган баҳор
жойларга кетдим.

15.02.2021
t.me/uzbektoshijodi
#ўзбектош

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#замоншеъри #долзарб #дард
.

Бизда иш йўқ, дейиш бир баҳонами,
Ё чет элда ишлаш ҳозир мода-ми?.
Тунлар қучоғида таъмсиз висоллар –
Эри мусофирга кетган аёллар.

Чилласи чиқмасдан келинчак ёлғиз...
Чимилдиқ йиғилмай қолар эгасиз...
Ёрининг ортидан жўнайди ҳиссиз...
Эри мусофирга кетган жувонлар.

Ҳусни булут тўсган ойга ўхшайди,
Узун бўйгинасин эгиб яшайди,
Ёр-жони ёнида бўлса, яхшийди,
Эри мусофирга кетган аёллар.

Акасин мурдаси келган ёқларга,
Ука йўл олмоқда боқмай “оҳ”ларга.
Кўксим тўла йиғи, тан титроқларда,
Эри мусофирга кетган аёллар.

Эшиги ногаҳон тақиллаб қолар,
Бесарҳад ғийбатлар тўрт ёндан олар.
Маст-аласт нокаслар йўлини пойлар,
Эри мусофирга кетган аёллар.

Ўғлини жўнатиб, ғам босар ўйин,
Номуссизни кўринг, ўйламас гўрин.
Янги севги пайдо – “қайнота-келин!..”
(Ёлғиз аёлларнинг қўрингиз уйин,)
Эри мусофирга кетган келинлар.

На тўкин, на етим болам, деёлмас,
На бева, на тулман, онам, деёлмас,
Шоир шоҳ сатри ҳам дардин ололмас,
(Ўзбектош шеъри ҳам малҳам бўлолмас,)
Эри мусофирга кетган аёллар.

Нима деймиз, эрлар кетмасин, деймиз,
Аёллар бағрин чок этмасин, деймиз!
Биз шоирлар ҳар вақт ишқ ғамин еймиз!
(Биз шоирлар ҳар вақт эл ғамин еймиз...)
Эри мусофирга кетган аёллар!


Муаллиф: 👇👇👇👇👇👇
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, #Alisher_Navoiy_580_yoshda калит сўзи (ҳэштеги) билан чорлов
***
Ҳурматли ижодкорлар, сиз ҳам Алишер Навоий асарларидан ўқинг ва адабий чорловда қатнашинг.
***
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Ўттиз йил изланиб, ўзимни излаб,
Кўнгил гавҳарига мос сўз топмадим.
Пул топдим, уй қурдим, омад топдим-у,
Ўзимга ўзимдек бир дўст топмадим.

Бир жон йўқ дилимга, феълимга ошно,
Дилдош деганларим пулимга ошно.
Қондошларим қилди қонимга ташна,
Ўзимга ўзимдек бир дўст топмадим.

Муҳаббат яхши-ю ёмондир доғи,
Висол кунлари кам, кўп тун фироғи.
Жононалар бўлди жоним қийноғи,
Ўзимга ўзимдек бир дўст топмадим.

Меҳр берганларим меҳрим билмади,
Қадрдон деганим қадр қилмади,
Ҳаёт мен истаган ҳаёт бермади,
Ўзимга ўзимдек бир дўст топмадим.

Ўзимда йўғини дўстимга тутдим,
Эртакдаги марддек ёвга лутф этдим.
Ўзимни унутиб, ўзимдан кетдим,
Ўзимга ўзимдек бир дўст топмадим.

Ҳар ким ўз кўмочин ўзига тортар,
Ўз юкин ўзганинг кифтига ортар.
Меҳр бермай туриб муҳаббат кутар,
Ўзимга ўзимдек бир дўст топмадим.
***/channel/uzbektoshijodi...

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Эрнинг азиз боши хўрлик кўрмасин,
Иззати йўқолиб, изза бўлмасин.
Қисматнинг чалкашли ўйинларида,
Эр-йигитнинг куни қарзга қолмасин.

Демасин: “Шунча дард ютганим кам-ми,
¬Бир йигит бошига шунча ситам-ми,
Лафзида турмаса, одам одам-ми...”
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Ерга сиғмас кўнгли бир осмон чўкар,
Тунлари ухлолмай тўлғониб чиқар,
Юрагин мағзидан чаёнлар чақар,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Кунлари қарз олиб тўлашга кетар,
Уйини барака, ҳузур тарк этар,
Эркаклик қудрати исрофга ўтар,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Сирдоши, кўнглини сўровчи бўлсин,
Оқсаганда оқ йўл тиловчи бўлсин,
Тўй маъракасида тўйловчи бўлсин,
Бахт фаришталари кўмакка келсин,
Ўзингдан бошқага муҳтож бўлмасин,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!
***🌍🌎🇺🇿 /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Алдама, ёр, дил тўлмас,
Севгида алдов бўлмас.
Кўз кулар, юрак кулмас,
Мени севмай қўйгансан.

Ёр, деб билма ўзингни,
Кўзинг айтар сўзингни.
Пинҳон тутиб нозингни,
Мени севмай қўйгансан.

Ҳол сўрашга ҳолинг йўқ,
Лабда таниш болинг йўқ.
Ёноғингда олинг йўқ,
Мени севмай қўйгансан.

Юрагимда йўқ мадор,
Кўз ёшларим шашқатор.
Нега, билмам, бош қотар,
Мени севмай қўйгансан.

Севинчсиз ботар кунинг,
Соғинчсиз ўтар тунинг.
Дилингман ахир сенинг,
Мени севмай қўйгансан.
***🌍🌎🇺🇿 /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…
Subscribe to a channel