O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 gen.kpro@exat.uz 👉www.prokuratura.uz 👉https://www.instagram.com/boshprokuratura 👉https://www.facebook.com/UZBBoshprokuraturasi
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ёшларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшлар билан ишлашнинг янги тизими яратилди.
Фарғона вилоятида 1 млн. нафардан ортиқ ёшлар истиқомат қилади, вилоятдаги 1 062 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар баланси” асосида 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар таҳлил қилиниб, 3 та тоифага ажратиб олинган.
Алоҳида эътибор талаб этувчи “қизил” тоифадаги ёшлар сони 26 422 нафарни ташкил этади.
Ушбу тизим бўйича вилоят прокуратураси масъуллари ва туман (шаҳар) прокурорларига ёшлар бириктирилган.
Прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида ёшларга 1 100 та ҳолатда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бунда ҳар бир ёш билан учрашиб, уларнинг муаммолари мунтазам ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурор раҳбарлигида ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммолари тингланди ва уларнинг 8 нафарига жойида амалий ёрдам берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Тошкент шаҳрида ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Расмий баёнот
Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Тошкент шаҳрида "Мен шу юрт фарзандиман" ҳарбий-ватанпарварлик тадбири
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда 2023 йил 6 ойида прокуратура органларининг вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Мажлисда вилоят прокуратураси, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари масъуллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида 5 300 дан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 5 800 дан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Прокуратура аралашуви билан 1 473 та ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилиб, қонунбузарликка йўл қўйган 2 083 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, жиддий қонунбузарликлар бўйича 290 та жиноят ишлари қўзғатилди, терговда жами 55 млрд. сўмлик зарар ундирилиши таъминланди.
Шу билан бирга, мажлисда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгиланди.
Мажлисда Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида ҳам аниқ вазифалар белгиланиб, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Сирдарё вилоятида табиат муҳофазасида қонунчилик ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан Президентнинг 22.02.2022 йилдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-141-сон қарори ижроси юзасидан доимий равишда назорат тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида, тегишли вазирлик ва идоралар мутассадилари иштирокида “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши маҳаллий инвесторга танлов асосида ишончли бошқарувга берилган бўлиб, танлов якунларига кўра, тегишли малакага эга Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган “PRO FISH LINE” МЧЖ танлов ғолиби деб топилган ва тегишли тартибда шартнома имзоланган.
“Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ ишончли бошқарувга берилган вақтдан ишончли бошқаруви “PRO FISH LINE” МЧЖ томонидан кўллар тизимининг Тузкон кўли 20 тонна (400 минг дона) маҳаллий балиқ чавоқлари билан балиқлаштирилган, балиқлаштириш республика ва вилоят экология, ветеринария ва “Балиқсаноат” уюшмаси мутасаддилари иштирокида амалга оширилган.
Шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими билан вилоят прокуратураси ҳамкорликда ишончли бошқаручи “PRO FISH LINE” МЧЖ томонидан кўллар тизимида ноқонуний балиқ овлашни олдини олиш мақсадида, балиқларнинг урчиш даврида саноат мақсадида балиқ овлашга таъқиқ пайтида Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан, ноқонуний балиқ овлаш бўйича 5 та жиноят иши қўзғатилган, ҳуқуқбузарларга нисбатан 500 млн. сўмдан зиёд жарима қўлланилиб, давлат бюджети ҳисобига ундирилиб, ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига самарали чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу жумладан, 19.07.2023 йил ҳолатига “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖда 220 та иш ўрни очилиб, кўллар тизими ҳудудида яшовчи балиқчилар қонуний иш билан таъминланмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, шунингдек вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 96 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 31 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 65 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.
Шу билан бирга, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вилоятга бириктирилган мутасадди вакиллар иштирокида инвестиция дастурлари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида ҳарбий хотин-қизлар учун белгиланган комплекс тадбирларнинг Тошкент шаҳридаги қисми якунланди.
Тўрт кун давом этган тадбирларда пойтахтимиздаги барча ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган аёл-ҳарбийлар иштирок этди.
Дастлаб, уларнинг ижтимоий ҳимоясига доир қонунчилик моҳияти юзасидан учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, Республика Ҳарбий прокуратураси раҳбарияти томонидан шахсий қабуллар ташкил этилди.
Тадбир доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик, шу жумладан, аёллар орасида кўп учрайдиган онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида махсус текширувлар ўтказилди. Тиббий кўрикларда 500 га яқин ҳарбий хотин-қизлар қатнашди.
Жараён маданий-маърифий тадбирларга уланиб кетди. Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ва бошқа диққатга сазовор масканларга ташрифлар уюштирилди.
Самимий суҳбатлар ва концерт дастурлари барчага байрамона кайфият бағишлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Бир жиноят изидан
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Яшнобод туманидаги 53-сонли умумтаълим мактабида ёзги таътилдаги ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун “Мен шу юрт фарзандиман” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик оромгоҳи ташкил этилди.
Ушбу оромгоҳга тумандаги умумтаълим мактабларидан 50 нафар ўқувчилар жалб қилинди.
Шунингдек, болаларга “Olimp-Lider” махсус ҳарбий спорт клубида спорт сирлари ўргатилди.
Тадбир доирасида ўқувчилар учун турли ташкилотларда сайёҳат ташкиллаштирилди.
Хусусан, ўқувчилар тумандаги Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш “Ишга марҳамат” мономаркази, Чирчиқ ҳарбий полегони, туман Ёнғин ва ёнғинга қарши курашиш бўлими ва "Темурбеклар" мактабига бориб, ўз билим ва кўникмаларини оширишди.
Бундан ташқари, турли кўнгилочар маънавий ва маърифий тадбирлар ҳамда таниқли ижодкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Ҳарбий хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси юзасидан комплекс чора-тадбирлар ўтказилмоқда
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Навоий вилоятида болажонларнинг ёзги таътили мароқли ўтмоқда
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан болаларнинг моддий таъминоти ва алимент тўлови билан боғлиқ 42 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 10 мингга яқин ижро ҳужжатларини ижроси тамомланди.
Вояга етмаганлар фойдасига 85,4 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.
Шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 1 885 та оилалар яраштирилган.
Ўтказилган меҳнат ярмаркалар натижасида жами 2 085 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди.
Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 1 263 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.
Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 89 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Бундан ташқари, “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан болалар фойдасига 710 млн. сўмдан ортиқ зарарлар қоплаб берилган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
2023 йил 23-24 июль кунлари Франция пойтахти Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун миллий кураш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида болаларнинг моддий таъминоти ва алимент тўлови билан боғлиқ 41 632 та ижро ҳужжатлар мавжуд бўлиб, шундан 6 882 таси тамомланиб, вояга етмаганлар фойдасига 146,5 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 1 741 та оилалар яраштирилган.
Ўтказилган меҳнат ярмаркалар натижасида жами 3 454 нафар алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 616 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.
Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 56 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Бундан ташқари, “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан болалар фойдасига 353,5 млн. сўм зарарлар қоплаб берилган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Қурoлли Кучлaр тизимидаги вазирлик ва идораларнинг 2023 йилнинг 6 ойида қонунийлик, ҳуқуқ-тaртибoт aҳвoли, ҳуқуқбузaрликларнинг олдини олиш вa ҳарбий интизoмни мустaҳкaмлaш борасидаги фаолияти юзасидан мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Отабек Холбоев олиб борди.
Унда ҳарбий прокуратура ходимлари, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари, ИИВ Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликлари вакиллари ҳамда масъул офицерлари иштирок этди.
Муҳокамаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишларидаги чора-тадбирлар натижалари сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида шакллантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ тавсиялар билдирилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувга жами 55 212 та 18,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 8,2 млрд. сўмлик 24 864 та ижро ҳужжатлари тамомланган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида тўлаб қўйиш қатъий белгиланган.
Агар ана шу давр мобайнида белгиланган жарима тўланмаса, тўпланган ҳужжатлар бюрога юборилади.
Бюро органларига келиб тушган ҳар бир ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилиниб, давлат ижрочиси томонидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Жиззахда экологик барқарорликни сақлаш учун назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Расмий баёнот
2023 йил 20 июль куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Маълумки, солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши, халқимиз турмуш тарзини қўллаб қувватлаш учун сарфланади.
Аммо, айрим жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини қасддан тўламасдан келишмоқда. Бу эса ўз навбатида солиқларни мажбурий тартибда ундиришга олиб келмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 2,2 млрд. сўмлик 25 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 11 мингдан ортиғи тамомланиб, 1,5 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.
Мисол учун, ижро ҳужжатига асосан "P.Е” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Юнусобод тумани ДСИ фойдасига жами 2,6 млрд. сўм қарздорлик ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари натижасида, қарздорлик тўлиқ ундирилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов раислигида вилоят прокуратураси органларининг вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2023 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар ҳамда бошқа масалаларга бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Ҳайъат мажлисида вилоят прокуратураси, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари масъуллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида 3 минга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, натижада 12 мингдан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Прокуратура аралашуви билан 612 та ҳужжатлар қонунга мослаштирилди, қонун талабларини бузган 1 210 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилишлар юзасидан 220 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Прокурор текширишлари ва жиноят ишлари терговида ундирилган жами зарар миқдори 39 млрд. сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, мажлисда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ҳайъат мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Хоразм вилоятида ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Яшнобод тумани 2-секторидаги маҳаллаларда ислоҳотлар самараси
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Навоий вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Андижон вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, шунингдек вилоятга хорижий инвестицияларни жалб
этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 88 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 12 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 76 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.
Шу билан бирга, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан
вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вилоятга бириктирилган мутасадди вакиллар иштирокида инвестиция дастурлари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан оммавий сайёр қабул ҳамда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда вилоятдаги ташкилот ва идоралардан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилиниб, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар, ёшлар шунингдек, фуқаролар иштирок этишди.
Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал тўловлар, ҳарбий гувоҳнома олиш масалаларида жами 22 та мурожаатлар тингланиб, шундан 4 та мурожаат қаноатлантирилди, 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 8 та мурожаат бўйича ўрганиш ишлари бошланди.
Бундан ташқари, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркасида иштирокчиларнинг 4 нафари доимий иш билан таъминланди, 10 нафар фуқарога турли корхона ва ташкилотларга ва 6 нафарига касб ҳунарга ўқитиш учун мономарказга йўлланмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Меросга беписандлик кечирилмайди!
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Шундай тадбирларнинг бирида Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан “Қорахон” маҳалласида жойлашган I-ХII асрларга оид “Марказтепа” археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилгани аниқланди.
Оқибатда, фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланиб, объектга жуда кўп миқдорда 13 млрд. сўм зарар етказилган.
Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз!!! Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан оғир жиноятлар тоифасига ўтказилган ва айбдор шахсларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокуратураси органлари ҳайъат мажлисида 2023 йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Ҳисобот даврида вилоят прокуратураси органлари томонидан 6 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди.
Прокуратура аралашуви билан 1800 дан ортиқ ноқонуний ҳужжатлар қонунга мослаштирилди, 9 минг нафардан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 1000 га яқин тақдимномалар киритилди, қонун талабларини бузган 2 500 нафар шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилишлар юзасидан 400 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Прокурор текширишлари ва жиноят ишлари терговида ундирилган жами зарар миқдори 74 млрд. сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, ҳайъат йиғилишида Департамент ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Умуман, ўтказилган ҳайъат йиғилишида асосий эътибор прокуратура органларининг жорий йилдаги фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга қаратилди.
Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Қайд қилинганидек, қонунга зид бўлган 2 мингдан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди, қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйган 3 мингга яқин шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди, жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 450 та жиноят иши қўзғатилиб, 14 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Текширишлар ва тергов давомида қарийб 96 млрд. сўмлик зарар ундирилиши таъминланди.
Прокурор секторларида яшовчи қарийб 17 мингга яқин муҳтож оиланинг муаммолари ҳал қилинди. Натижада, “Темир дафтарга” киритилган оилаларнинг 97 фоизи эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқарилди. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган 24 мингдан ортиқ фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатилди.
Қарийб 1 518 нафар тадбиркор ва инвесторларга муаммоларини бартараф этилишида кўмаклашилди, 1 314 та тадбиркорга тўсқинлик ҳолатлари бартараф этилиб, 2 мингдан ортиқ тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Ҳайъат йиғилишида Департамент ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook