Ассаламу алайкум
Бугунги кун барчангизга хайрли ва барокотли бўлсин!!!
Х 02.03.1439
(3-ой Робиъул Аввал)
М 20.11.2017
(11-ой Ноябрь)
Канал админига ёзиш учун қуйидаги линкни босинг
👉 @UzgenAdmin
Чек сотилади
6 сотих
Қизил китоби бор
Келишилган нархда
Манзил: Янги-хаёт
Мўлжал: Тош йўлини юқориси
Мурожаат учун тел
+996552502020
Пиёз уруқ сотилади
Сумбула,
Ҳарсидон ва бошқа тез пишар навлари бор.
Манзил: Ўзган (Тўрт кўча)
Мурожат учун тел.
0557959012
0773391329
Ювиниш хонаси сотилади
(душевая кабина)
Нархи: 20 000сом
Мурожаат учун тел:
+996556149899
Хар-хил хажмдаги сифатли тандирларга буюртма оламиз ва тайёр тандирлар хам бор.
Келишилган нархда.
Ўзган шахар ичига етказиб бериш бепул.
Мурожат учун тел:
+996556208123
+996772672517
Ибратли, лекин жудаям аянчли ҳикоя.!
Албатта автомашина ҳайдайдиган ака-укаларимиз буни ўқиб кўринг...
Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди:
- Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да.
Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
- Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин?
Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
- Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан.
Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди.
Ўзим ҳарид қилган нарсалар учун ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
- Бу менинг синглимга, у жуда яхши кўрарди ва шундай қўғирчоғи бўлишини хоҳларди. Мен унинг туғилган кунига совға қилмоқчи эдим.
Мен бу қўғирчоқни аямга бермоқчиман, яқинда аям синглимни ёнига борганда, қўғирчоқни унга бериб қўяди.
... Бу гапларни айтаётганда унинг кўзлари жуда ҳам мунгли эди.
- Синглим Худонинг ёнига кетган.
Дадам менга шунақа деди. Ва яна айтдики, яқинда аям ҳам Худонинг ёнига кетар экан, шунинг учун қўғирчоқни аям орқали синглимга бериб юбормоқчиман.
... Шу жойда юрак уришим тўхтаб қолгандек бўлди, гўё.
Болакай менга қараганча сўради:
- Мен дадамга тайинлаб келдим, уйга қайтмагунимгачааям кетмай турсинлар деб сўрадим, - шундан кейин у менга хурсанд ва бахтли қиёфада тушган суратини кўрсатди. – Бу расмни ҳам аям ўзи билан олиб кетишини ҳоҳлайман, шунда синглим мени унутиб қўймайди.
Ва яна қўшимча қилди:
- Мен аямни жудаям яхши кўраман, у мени ташлаб кетишини ҳоҳламайман. Лекин дадамнинг айтишича, аям синглимни ёнига бормаса бўлмас экан.
Бу гапларни айта туриб, у яна бир бор маъюс нигоҳи билан қўғирчоққа қараб қўйди... Мен тезда ҳамёнимни қўлимга олиб, болакайга дедим:
- Агар сен пулларинг қўғирчоқ сотиб олишга етади деб ҳисоблаётган бўлсанг, балки бошқатдан уларни санаб кўрармиз?
- Ҳа, менимча пулим етиши керак эди.
Шунда болакайга кўрсатмасдан, секингина пул қўшиб қўйдим ва биз қайтадан санаб кўрдик. Эндиликда пул миқдори қўғирчоқ сотиб олишга бемалол етар эди, ҳаттоки бироз ортиб ҳам қолди.
Болакай деди:
- Раҳмат, Художон, менга пул берганинг учун!
Сўнгра менга ўгирилиб, қўшимча қилди:
- Кеча ухлашдан олдин, Худодан менга пул беришини илтимос қилгандим. У пулга синглимга бериб юбориш учун қўғирчоқ сотиб олмоқчи эдим. Худо мени эшитибди! Мен яна оқ атиргуллар сотиб олиш учун ҳам озгина пулим бўлишини хоҳлагандим, аям оқ атиргулларни жуда яхши кўради... Лекин буни Худодан сўрамагандим. Аммо барибир у мени эшитибди! Энди синглим учун қўғирчоқ ҳам, аям учун оқ атиргул ҳам сотиб оламан.
Шу билан болакай билан суҳбатимиз якунланди. Мен жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. У билан бўлган суҳбатимиз сира ҳаёлимдан кетмас эди.
Шунда ногаҳон бир нарса ёдимга тушди. Маҳаллий газеталардан бирида, икки кун олдин бир ҳабар чоп этилганди. Унда айтилишича, маст ҳолда юк автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи бир аёл ва қизчани уриб юборганди.
Қизалоқ воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган, онаси эса жуда оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди.
Шифокорлар умид йўқлигини айтишгани учун, аёлнинг яқинлари унга сунъий ҳаёт бериб турган аппаратни узишга розилик беришганди.
Наҳотки, синглисига қўғирчоқ сотиб олишни иҳтиёр этган болакай ўша оиланинг фарзанди бўлса?!
Орадан яна икки кун ўтиб, ўша газетада аёл ҳам вафот этганлиги ҳақидаги янги ҳабар босилди...
Мен кўз ёшларимни тутиб тура олмадим.
Оқ атиргуллар сотиб олиб, дафн маросимига бордим.
Аёлнинг тобутида ўша менга таниш бўлган қўғирчоқ ва болакайнинг сурати ҳам бор эди. Тобутнинг бошқа тарафида эса оқ атиргулларга кўзим тушди.
Токи кўз ёшим чиқмай қолгунгача йиғладим. Шу онда ҳис қилдимки, бу воқеадан кейин ҳаётга бўлган қарашим тубдан ўзгариши табиий эди.
Мен бир умр ўша болакайнинг ўз онаси ва синглисига бўлган муҳаббатини унута олмасам керак!!!
Шу ўринда ИЛТИМОС қилмоқчи эдим:
ҲЕЧ ҚАЧОН МАСТ ҲОЛДА РУЛГА ЎТИРМАНГ, ҲЕЧ ҚАЧОН!!!
Сиз бу билан нафақат ўз ҳаётингизни барбод қиласиз, балки...
@UzgenHabar
Ассаламу алайкум
Бугунги кун барчангизга хайрли ва барокотли бўлсин!!!
Х 01.03.1439
(3-ой Рабиъул Аввал)
М 19.11.2017
(11-ой Ноябрь)
Канал админига ёзиш учун қуйидаги линкни босинг
👉 @UzgenAdmin
Уй сотилади
6 сотих
3 хона уйи бор
Қизил китоби бор
Келишилган нархда
Манзил: Қўш қўрғон
Мурожаат учун тел:
+996557479763
Эшик-ром ва бошқа ёғоч билан ишлайдиган (дурадгор)
усталар учун махсус мослама сотилади.
Тезлиги 3000
3 кв
Нархи: 50 000сом
Қўшимча малумотлар учун тел:+996556466623
Исга тўлган қувур(мўри)ларни
тозалаш хизмати
Мурожаат учун тел:
+996550020100
+996550520523
+996777170047
"Ўзган шаҳридан Москва, Санкт-петербург, Самара" шаҳарларига тез кунда йўлга чиқиш арафасида.
Йўловчиларни қулай ва арзон баҳода олиб кетилади.
Мурожаат учун тел:
+996554696966
1$ = 69.65 сом
1$ = 69.80 сом
1 Рубль = 1.170 сом
1 Рубль = 1.178 сом
1000 Тенге = 206 сом
1000 тенге = 210 сом
1000 сум = 8.50 сом
1000 сум = 9.00 сом
Тел: +996551270707
Шаҳримизда спорт янгиликлари:
Кеча 17- ноябрь, кечки соат 19:00да Россия Федерациясининг Магнитогорск шаҳрида «Рамазанова» номидаги спорт саройида профессионал жанглар бўлиб ўтди.
Бу ҳақида «Космос» спорт клуби мураббийси Обиджон Алимов билдирди.
Ўзганлик Фозилжон ўғли Иқбол (вес 63,5 кг ) 3:0 хисоби билан ўз рақиби Россиялик спортчи Сирожиддин Рахимов устидан ғалаба қозонди! ва КУБОКни қўлга киритди.
Фозилжон ўғли Иқболнинг бундан кейинги камар учун олиб борадиган жангларида ҳам Ғолиблик насиб этишини тилаб қоламиз!
Ғалаба муборак бўлсин!
@UzgenHabar
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
☆Бизларни фош этган масжидлар!☆
Масжидлардан бирида намозимни адо этиб бўлганимдан сўнг бир кекса одам қулоқларимга шивирлаб, эътиборимни ўзига жалб этди.
У шундай деб гап бошлади:
- Масжиднинг биринчи сафига назар солиб, ибодат қилаётганларга бир эътибор беринг.
Мен бепарволик билан у кишига юзланиб:
- Кечирасиз, нима демоқчилигизни тшунолмадим, дедим.
У гапида давом этиб:
- Уларнинг орасида обрў эътиборли, мансабдор, бадавлат одамларни кўраяпсизми?
- Жуда ҳам оз, дедим.
- У ердагиларнинг ҳаммаси ёки кўпчилиги ишчилардир. Ҳайдовчи, ишчи ёки оддийгина бир ходим!
Мен «Ҳа» деб жавоб бердим.
- Аллоҳнинг ҳузурига бўладиган манзилимиз ҳам ҳудди шундайдир.
Менинг жойимга қаранг ёки сизникини олайлик. Тўртинчи ёки бешинчи сафлардан жой олганмиз. Қиёматда ҳам ҳудди шундай бўлади.
Сўнгра бир оз тин олиб гапларига қўшимча қилиб деди:
- Аллоҳники бўлган ушбу масжидлар биноси бизларни ҳижолат этиб, Аллоҳнинг ҳузуридаги ўрнимизни фош этиб қўйди.
Бу кекса одамнинг суҳбати ва унинг фикрлари мени жуда ҳам хайратга солди. Шу он кимдир менга тарсаки тортиб юборгандай бўлдим.
Шунда Аллоҳ таолонинг қовли ёдимга тушди:
(Эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир. Айнан ўшалар (Аллоҳга) яқин зотлардир. (Воқеа 10,11)
✨Ҳикматлар чашмасидан✨
Солиҳлардан бири шундай деди:
"Ким бойлар билан бирга ўтирса, Аллоҳ уни дунё ва ундаги нарсаларга қизиқадиган қилиб қўяди. Ким камбағаллар билан бирга ўтирса, Аллоҳнинг берганига яна ҳам рози бўладиган қилиб қўяди".
@UzgenHabar
Шаҳримиздан спорт янгиликлари:
Бугун 19- ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Андижон шахрида кўп томонлама (Универсал) жанглар бўлиб ўтди.
Бу жангда Ўзган шахридан мураббий Ойбек Мусаев бошчилигида бир нечта спортчилар қатнашди ва юқори натижаларга эга бўлишди.
(Профессионал)
Юқори даражали жангда
75 кг вазнда Шахбоз Насимов 1- ўринни эгаллади.
Ёш спортчилардан
1-ўринни эгаллаганлар қуйидагилар:
Аманжанов Мухамадали.
Нуриллаханов Ахмадилло.
Давранжанов Мухамадали.
Эргашбаев Мухамадамин.
Уранбеков Аманэл.
Бундан ташқари
2- ўринни 10та спортчи
3- ўринни 3та спортчи
эгаллаб яхши натижаларга эришдилар .
Барча иштирокчиларнинг ютуқлари муборак бўлсин!
@UzgenHabar
Тўрт-кўча чорраҳасида жойлашган “Табака"хонага ишчи аёлларни ишга таклиф қиламиз.
Иш вақти: 10:00дан 22:00гача
Иш хақи: 400сомдан юқори
Мурожаат учун тел.
+996558010404
Машина ювиш ишхонасига ишчилар қабул қиламиз .
Манзил: Эргаш Қори маҳалласи (Каппон)
Мурожаат учун тел:
+996556542300
“Осоо Азия Гранит” Компаниясига
Травертин тошларини кесиш ва пардозлаб қайта ишлаш учун ишчиларни қабул қиламиз .
Иш вақти 12 соат
Иш хақи 250$ (17450сом)
Уч махал овқати бор.
Манзил: Ўзган шахрига киравериш
Мўлжал: Қора дарё яқини
Мурожаат учун тел:
+996554170700 (Абдурахмон)
Бугун 18-Ноябрь куни Ўзган шаҳридан 26 киши билан биргаликда Зохидхожи ака «Умра» сафарига йўлга чиқди.
Ҳамшаҳарларимизга «Умра» сафарларини беҳатар , ибодатларини соғ саломатликда бажариб қайтишларини Аллоҳдан сўраб қоламиз.
Ўзганхабар Маъмурияти
Уй сотилади
5 сотих
Хужжатлари бор
Икки тарафи кўча
Нархи: 27 000$
Манзил: Янги-хаёт
Мўлжал: Тош йўли
Мурожаат учун тел:
+996555315919
+996557404042
Уй сотилади (Зудлик билан)
5 сотих
Келишилган нархда
Манзил: Қўш-қўрғон
Мурлжаат учун тел.
+996552150553
+996772674586
Тайёр пиширилган товуқларга буюртма оламиз .
Нархи: 250 сом (улгурча 230сом)
Манзил: Манас кўчаси
Мўлжал: Кўп қаватли уйлар орасида (Дом)
Мурожаат учун тел:
+996550223160
Жаноза!!! 18.11.2017
Янги-ҳаёт маҳалласидаги Бахтиёржон акани Дадалари (Йўлдашвой) тоғани жаноза намози соат 14:30 да уйида ўқилар экан
Мўлжал: Эски заправкага етмасдан ўнг кўлдаги кўча
@UzgenHabar
Соғломлаштириш учун маҳсус мослама (аппарат) сотилади Келишилган нархда
Қўшимча малумот учун :
+996554082554
Ёш қиз айтади:
- Бир куни баралла жаранглатиб мусиқа тинглаётган эдим. Азон овози эшитилиб қолди. Тугашини кутиб мусиқани ўчирдим. Муаззин азон айтаркан, унинг овози менга ғалатироқ туйилди. Азон ниҳоясига етди! Яна мусиқани эшитишда давом этдим.
Орадан йигирма дақиқа ўтиб, қаттиқ қичқириқ эшитилди. Кўча томон ошиқдим. Чиқсам, бошқа одамлар ҳам чиққан экан. Ҳамма ҳар ёққа сарсон югурарди. Осмонга боқишарди.
- Нима бўлди? Нима бўляпти?, деб сўраган сўроғимга ҳеч кимса жавоб бермасди.
Отамнинг ёнига чопиб бордим...
- Нима бўляпти, дада? - деб сўрадим. Отам осмондан кўзини узмасдан жавоб берди:
- Ҳаммаси тамом, тавба эшиги ёпилди! Қуёш ғарбдан чиқди, қизим! - деди.
Бу сўзларни эшитиб бутун вужудим, барча аъзоларим тўхтаб қолгандек ҳис қилдим.
Бироз ўтиб одамлар ўзларини унутдилар. Ота - она, эр - хотин, бола - чақа бир - бирларини пайқамай қолдилар.
Ўша дам қулоғимга бир овоз чалинарди.
«У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор» (Абаса сураси,34-37 оятлар)
Онам мени қаттиқ яхши кўрарди. Унинг ёнига бордим. Аммо онам мени танимас, ўзи билан ўзи овора эди.
Қўрқиб, қаттиқ қичқириғим билан уйғондим.
Ҳа, бу туш эди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бу тушим эди! Энди, лекин кун келиб бу туш ҳақиқатга айланишини яхши биламан ва охиратим учун мусиқадан кўра Қуръон тинглашни, бекор ишлардан кўра Қуръон ўқишни ва Намозларимни вақтида адо этишни лозим кўраман...
Вақтларимни бекорчи-фойдасиз мусиқага сарфлашимдан қутқарган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин!
@UzgenHabar
Ассаламу алайкум
Бугунги кун барчангизга хайрли ва барокотли бўлсин!!!
Х 29.02.1439
(2-ой Сафар)
М 18.11.2017
(11-ой Ноябрь)
Канал админига ёзиш учун қуйидаги линкни босинг
👉 @UzgenAdmin 👈