Сурхондарёда терговчилар фуқарони қийнадими?
Ижтимоий тармоқларда “Терговчилар мени электр токи билан қийнашди” номли хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, Бойсун туманида яшовчи фуқаро А.А. ўзининг мурожаатида жияни М.А.ни жорий йилнинг 10 январь куни туман ИИБ ходимлари уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилгани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.
Терговга қадар текширув давомида фуқаро М.А.нинг 10.01.2024 йилда туман ИИБ биносига кириб чиққанлиги тегишли тартибда қайд қилинганлиги, унинг келиши ва бинони тарк этиши ҳамда сўров-суҳбатхонасида суҳбат ўтказиш жараёнлари туширилган видео тасвир процессуал тартибда расмийлаштириб олиниб, кўздан кечирилганда, фуқаро М.А. соғлом ҳолатда келиб, соғлом ҳолатда ИИБ биносини тарк этганлиги аниқланган.
Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан ҳолат бўйича ўтказилган идоравий хизмат текшируви хулосасига кўра, туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланмаган.
Бундан ташқари, суд-тиббий экспертиза текшируви давомида фуқаро М.А.нинг баданидаги енгил тан жароҳати етказилган вақти фуқаро баён қилган вақтга мос келмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
@uztezkorxabarlar
Air Samarqand авиакомпаниясининг Истамбулга илк парвози. Бизни кутгил, қадим турк элим. Компания амбассадори Севара Назархондан жонли ижро — ватаним.
@uztezkorxabarlar
#Қойилмисиз
🌗Атига уч ярим соат Рўза тутиладиган жой ҳақида эшитганмисиз?
📍Уммон давлатида жойлашган, табиати Жаннатнамо Вакан қишлоғи аҳолиси учун қуёш 11:00 да чиқиб, 14:30 да ботади
Ушбу ҳудуд Дунёдаги энг қисқа вақтли рўза тутиладиган макон сифатида тан олинади
@uztezkorxabarlar
Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи 130 метрли ерости туннели топилди
Жалолобод вилоятида яшовчи фуқаронинг уйида аниқланган туннель одамлар ва юкларни ноқонуний олиб ўтиш учун ишлатилган
@uztezkorxabarlar
Пропискадаги бегоналар ва кутилмаган солиқ – Адлия масъуллари изоҳ берди
Сўнгги вақтларда кўчмас мулк объектларининг олди-сотдисидан кейин ҳам унинг аввалги эгаси номига солиқ ҳисобланиши ёки баъзан айрим фуқароларнинг уйида “прописка”да бегона шахслар пайдо бўлиб қолиши каби ҳолатлар учрамоқда. Бу каби хатоликларга нима сабаб бўлмоқда? Адлия вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Санжар Абдуллаев ушбу саволга жавоб берди.
@uztezkorxabarlar
Катта тезликда ҳаракатланган BMW I 3 электромобили ҳалокатга учраган
Бугун соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудида, юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган BMW I3 русумли электромобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳайдовчи олинган жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирувлар олиб бормоқда.
@uztezkorxabarlar
#Қойил #Рекорд
❗️20| 000.00.00 телефон рақам 1 млрд. 70 млн сўмга сотилган эмиш😳
Чиройли рақам ишқибозларига юборинг!
@uztezkorxabarlar
#Сенсация
⚡️Биз бугун Метан ишлармикан деб юрган бир пайтда Хитойда учар мошиналар сотувга чиқди
Хитойнинг Эҳанг компанияси аеротакси дронларини сота бошлади
У ҳаттоки Таобао маркетплейсига ҳам чиқарилган ва нархи 2 млн 390 минг юан деб кўрсатилган. Жорий курсда бу қарийб 330 минг АҚШ долларини ташкил этади. Аеротакси учар қурилмасининг крейсер тезлиги 100 км/ҳ. 220 кг юк кўтара олади. 3 км баландлик, 35 км узоқликка уча олади.
@uztezkorxabarlar
#Ана_холос
⚡️Ўзбекистонда BYD автомобилларини олиб кириш чекланади
BYD компанияси электромобилларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани важи билан тартибсиз импортни чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан.
Президент 18 март куни имзолаган қарорга кўра, шу муносабат билан 2024 йил 1 июлга қадар «Ўзавтосаноат» ва масъул вазирликлар томонидан BYD бренди остидаги электромобил ва гибрид автомобиллари импортини тартибга солиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Оддий тушунтирганда, 1 июлдан кейин BYD брендига тегишли автомобилларни хусусий тадбиркорлар ва бошқа норасмий дилерлар Ўзбекистонга импорт қилиши чекланади.
@uztezkorxabarlar
Инновацион, орқасидаям кўзи бор ГАИ🚨😁
Тез кунларда, юртимизда ҳам 360 градусда штраф урадиган шунақа ГАИлар оммалашса ажабланманг!
@uztezkorxabarlar
ИИВ Ахборот хизмати рахбари Ш.Гиясовнинг хабар беришига кўра ички ишлар органларида коррупция кўринишларига қарши муросасиз кураш давом этмоқда.
Шу жумладан ички ишлар органларида ҳам ўз сафларини турли ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил ходимлардан тозалаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ушбу долзарб вазифаларни ижросини таъминлаш жараёнида, жорий йилнинг 16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходимлари гиёванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашганлари аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида қўлга олинганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳеч бир кўринишдаги жиноий қилмишлар жазосиз қолмаслигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш ишлари давом этмоқда.
@uztezkorxabarlar
“ТИНЧЛИК ДАВРИДАГИ УРУШ”
Ёхуд сценарийсиз, режиссёрсиз ва актёрларсиз олинган “ужас” “кино”!
Ушбу “кино” Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” романи асосида тасвирга олинмаган. Аксинча, шу кунларда ўзимизнинг Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги қишлоқлардан бирида тасвирга олинган. Агар номлаш керак бўлса, унга “Тинчлик давридаги уруш” деб ном берардик.
“Кино”ни кўрар экансиз, бу кетишда қачон ҳуқуқий давлат қурамиз? – деган савол уйғонади. Ёки шоирнинг машҳур “Қачон халқ бўласан сен, эй оломон?!” сатрлари ёдингизга тушади.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасидан “кино”нинг салбий “бош қаҳрамон”ларини аниқлаб, уларга кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида таҳририятга расмий муносабат йўллашларини сўраб қоламиз.
“Муштум” бобо
@uztezkorxabarlar
ПУЛАТ БОБОЖОНОВ СИЗ НАЗОРАТГА ОЛИНГ, БИЗГА ЁРДАМ БЕРИНГ, ИШЛАШГА ҚЎЙМАЯПТИ БУЛАР
Видеони кўриш 👇👇👇
https://youtu.be/5jCMDbiFe-M
#Заправкадаги_заправкача
Бу "Реклама"ми ёки ноқонуний Биснесменларни ушлаб бериш усулими...
@uztezkorxabarlar
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасида иккита яширин ерости йўли аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилоят бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳрининг “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи 2 та яширин ерости йўли аниқланиб, улар орқали товар-моддий бойликларни юртимизга олиб ўтиш билан шуғулланган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек куйилди.
Дастлаб Қирғиз Республикаси фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга 16 та қопда жами 813 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, юртимиздан эса 1 кг. 745 гр. олтин ёмбилари ва заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Андижон шаҳридаги бошқа шериклари аниқланди ҳамда уларга тегишли 10 та манзил кўздан кечирилганида, мазкур ерости йўлаклари орқали олиб ўтилган мобил телефон аппаратлари, планшет, ноутбук ва уларнинг аксессуарлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ер ости йўли 20 метр чуқурликда жойлашган, кенглиги 70-80 см.ни, баландлиги 170-180 см, биринчисининг узунлиги 350 метрни, иккинчисиники эса 135 метрни ташкил қилади.
Тезкор тадбир давомида, гуруҳ аъзоларидан дастлабки киймати 11 млрд. сўмни ташкил қилувчи жами 3813 дона турли мобил телефон аппаратлари, 50 дона планшет, 97 дона ноутбук ва 1000 донадан ортиқ аксессуарлар, шунингдек 1 кг. 745 гр. олтин ёмби ва заргарлик буюмлари олинди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Видеони томоша қилиш 👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=Eo7yilsCKD0
Логопед Дилором Жабборовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Логопед Дилором Жабборованинг дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга уринган ҳолати ўрганилиб, усул «илмий асосланмаган ва педагогика қоидаларига зид» деб топилди. Шунингдек, у алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилишда айбланиб, фирибгарлик бўйича жиноий иш очилди.
Дефектолог, логопед Дилором Жабборовага нисбатан дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани ортидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида у Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида бир болани даволаётгани акс этган видео тарқалган ва ҳолат омбудсман назоратига олинганди.
Қайд этилишича, Дилором Жабборованинг иш услубига илмий ва касбий баҳо бериш учун киритган сўров асосида дефектолог ва логопедлардан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш ўтказган.
Натижада педагогнинг иш усули мутлақо илмий асосланмаган, мураккаб дудуқланиш муаммосига тор ва ибтидоий ёндашувда экани, Жабборованинг дудуқланишни бартараф этишда қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғи ва тарбиясига жиддий зарар келтириши ҳамда педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган, дейилади омбудсман хабарида.
Экспертлар ишчи гуруҳи хулосаси ва аниқланган бошқа ҳолатлар асосида унинг ҳаракатларида алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва унинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган.
27 февраль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Дилором Жабборованинг Instagram саҳифасида 538 минг обуначиси бор, YouTube`да эса уни 25 мингдан, Telegram`да 8000 мингдан ортиқ киши кузатади.
@uztezkorxabarlar
Қайси давлатни нечта Атом электростанцияси борлиги ҳақида маълумот.
@uztezkorxabarlar
Баҳодир Аҳмедов: Openbudget бўйича овоз йиғишга мажбурлаш жазога тортилади.
@uztezkorxabarlar
Uzdiplomat uz мухбирларига жамоат жойида тасвирга олишга тўсқинлик қилинди
Бугун, «Чорсу» буюм савдо бозорида интервью олаётган uzdiplomat .uz журналистларига Миллий гвардия ходимлари қаршилик билдириб қўполлик қилган.
Ходимлар журналистлардан бозорда тасвирга олиш учун рухсатнома ва таҳририят ҳужжатини талаб қилишган.
Миллий гвардия ходимларининг камера ва микрофон кўтарган фуқаролардан қўрқиши ва уларга қўполлик қилиши нимага ишора?
@uztezkorxabarlar
Бухорода йўл белгисига қасддан шикаст етказган вайнерлар қамалди
Улар шу мазмунда саҳналаштирилган ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
@uztezkorxabarlar
Бухорода ҳалокатга учраган автобус ЙПХ ҳамроҳлигида бўлмаган
Кеча Бухоро вилояти Когон тумани Янгиҳаёт мавзесида автобус ва юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлди. Автобусда бошқа шаҳардаги театрга кетаётган мактаб ўқувчилари бўлган.
Маълумотларга кўра, ушбу ходиса оқибатида бир бола вафот этгани ва бир нечта ўқувчи тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Видеодан маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақтда чорраҳада светафор ишламаган.
Бу ҳолатда юк машинаси асосий йўлда ҳаракатланаётган бўлган. Болаларни бошқа шаҳардаги театрга олиб кетаётган автобус эса ЙПХ машинаси ҳамроҳлигида бўлмаган.
@uztezkorxabarlar
Рўйхатнинг бошида Қашқадарё ва Сурхондарё турганини кўриб, нима ҳам дейиш мумкин? Гўшт енг, кўп-кўп гўшт енг - умрингиз узоқ бўлади!
@uztezkorxabarlar
🎖🥊Пўлат Бобожонов Исроил Мадримовга “майор” ҳарбий унвонини топширди
@uztezkorxabarlar
Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ.
✍️Шайх Али Тантовий, "Эй қизим" асаридан.
@uztezkorxabarlar
Мактабларга ўқитувчи ва ўқувчилардан ташқари бегоналар кириши таъқиқланмоқда.
Ўқув муассасалари қулф-калитлик бўлмоқда.
@uztezkorxabarlar