🇸🇦 Саудия Арабистони умра зиёратига келган уйғурларни ушлаб, Хитойга топширди — ОАВ
Умра зиёратини амалга ошириш учун келган ва ҳибсга олиниб ХХРга топширилган 4 нафар уйғурлар орасида 13 ёшли қиз ҳам бор.
@Namanganliklar_LIVE 👈
❗️Қўқондаги бозорда ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилади
Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан ҳеч қандай маблағ олинмайди.
👉 @Namanganliklar_LIVE
Наманган вилоятининг ҳокими иситиш ва ёритишга 14 млрд. ажратди.
Ушбу маблағлар маҳаллий бюджетнинг ошириб қолинган қисмидан ажратилиши белгиланган.
@Namanganliklar_LIVE 👈
⚡️Шавкат Мирзиёев Нукусдаги никоҳланувчиларнинг кутилмаган меҳмони бўлди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
🥵 Эртага Ўзбекистонда чанг бўрони бўлиб, ҳарорат +42° даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Эртага, 7 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг бир қанча вилоятларида чанг-тўзонлари кузатилади. Ҳаво ҳарорати 42 даража иссиққача кўтарилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.
Шу билан Ўзбекистон Президентининг Самарқандга ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
✔️ДХХга янги ваколатлар берилди
Эндиликда ДХХ президент қарори билан:
муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини кузатади, баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқади.
ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда МАИда киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда ривожлантириш устидан назорат ва мониторинг олиб боради.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирокида икки томонлама давлатлараро ҳамкорлигимизнинг янги соҳаларини кенгайтиришга имконият яратадиган халқаро шартномаларни имзолаш va алмашиш маросими бошланди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
#Ана_холос
🍺 Ўзбекистонлик Россияда пиво идишига тушиб, чўкиб кетди
Қайд этилишича, эркак яширинча пиво ичмоқчи бўлган ва шунинг учун идишнинг люкини очган, бироқ унинг карбонат ангидрид газидан боши айланиб, натижада идишга тушиб, чўкиб кетган.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Qatar yetakchisi davlat tashrifining birinchi kuni doirasidagi tadbirlar yakunida Shavkat Mirziyoyev va Tamim bin Hamad al-Soniy Samarqand Xalqaro turizm markazidagi suv havzasida sayr qildi
@Namanganliklar_LIVE 👈
⚡️ Qatar amiri shayx Tamim bin Hamad Ol Soniy boshchiligidagi delegasiya O‘zbekistonga ilk davlat tashrifini boshladi.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Тошкентдаги аквапаркнинг аёллар ечиниш хонасида камера ўрнатилгани маълум бўлди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Қорақалпоғистонда газ қувури участкасида ёнғин содир бўлди : жабрланганлар йўқ.
@Namanganliklar_LIVE 👈
7 июндан Ўзбекистон Президентлигига сайловолди ташвиқотлари бошланади.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Хакерлар Қримдаги айрим телеканалларни бузиб кирди ва томошабинларга Украина Мудофаа вазирлигининг видеоролигини намойиш этди.
Видеода украиналик ҳарбийлар кутилаётган қарши ҳужум олдидан ахборот майдонида сукут сақлашга чақирмоқда.
👉 @Namanganliklar_LIVE
Андижонда маҳкумни уриб ўлдириб қўйган 12 нафар ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшаган, суд томонидан унга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилгани боис 2022 йилнинг 19 март куни ИИВ Жазони ижро этиш департаменти тергов ҳибсхонасига олиб келинган 32 ёшли Санжарбек Мамажонов 21 март куни 12 нафар ички ишлар органи ходими томонидан тергов ҳибсхонасининг камера ўрнатилмаган жойида аёвсиз калтакланиб, қийноққа солинади.
Суд ҳукмига кўра:
• ИИВ ЖИЭДга қарашли 3-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғининг ёрдамчиси – смена бошлиғи Умиджон Абдурасулов 4 йилга;
• 3-сон тергов ҳибсхонаси тартибот бўлими катта инспектори Жавлон Режапов 4 йилга;
• тартибот бўлими корпус каттаси Элёрбек Раҳмонов 4 йилга;
• тартибот бўлими катта назоратчиси Мадаминжон Жамолов 4 йилга;
• тартибот бўлими катта назоратчиси Сардорбек Ибрагимов 4 йилга;
• тартибот бўлими катта назоратчиси Мансурбек Маматкаримов 4 йилга қамалди.
Бундан ташқари, ушбу жиноятда айбли деб топилган:
• тергов ҳибсхонаси бошлиғи Ғуломжон Ғоппоров 3 йил;
• тартибот бўлими корпус каттаси Зуҳриддин Шобурхонов 3 йил;
• тезкор қидирув бўлинмаси катта тезкор вакили Иномжон Имолдинов 3 йил;
• тартибот бўлими назоратчиси Жаҳонгир Мадаминов 3 йил;
• даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи Тўхтақул Алламаматов 3 йил;
• даволаш профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими шифокор-психиатри Шукурилло Алимов 3 йил муддатгa озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.
Марҳумни камерада калтаклаган маҳбус Жасурбек Усмонов эса 4 йил-у бир ойга қамалган.
Суд томонидан Санжарбек Мамажоновнинг ўлимида айбдор деб топилган 12 нафар собиқ ходимнинг 10 нафари бир ярим йил, 2 нафари эса бир йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
@Namanganliklar_LIVE 👈
☀️❄️Ўзбекистонда +40 даража иссиқ бўлаётган бир пайтда, Ёқутистонда қор ёғяпти
Синоптикларнинг фикрича, бу нормал ҳолат, шимолдан совуқ ҳаво массалари келиши туфайли бу ерда июлда ҳам, августда ҳам қор ёғиб туради.
👉@Namanganliklar_LIVE
⚡️"Biz tinchlik yoʻli bilan kelishuvga olib kelishi mumkin boʻlgan muzokaralardan voz kechganimiz yoʻq" – Putin
@Namanganliklar_LIVE 👈
Техаснинг Мексика кўрфази соҳилидаги пляжда минглаб ўлик балиқлар соҳилда пайдо бўлди.
Бунга сабаб, сувнинг ҳаддан ташқари қизиши туфайли балиқлар нафас ололмаган.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Андижонда қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири ушланди.
У мижозларга четдан пул ўтказмалари орқали келган қарийб $3000 ни қалбакисига алмаштирган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасидаги музокараларнинг якунлари тўғрисида
👉@Namanganliklar_LIVE
Норин дарёсида талаба йигит чўкиб кетди
Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ хабар берди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
⚡️⚡️Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими
@Namanganliklar_LIVE 👈
Тошкент вилоятида 19 ёшли қизни интим суратларини тарқатиш орқали қўрқитиб, 1000 АҚШ доллари талаб қилган фуқаро қўлга олинди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Расман: Бензема Саудия Арабистонининг клубига ўтди.
Саудия Арабистонининг “Al-Ittihod” клуби франциялик ҳужумчи Карим Бензема билан 2 йиллик келишувга эришди. Бензема йилига 200 миллион евро ишлаб олади.
👉 @Namanganliklar_LIVE
❗️Бўкада фуқаро қийноқ оқибатида ҳалок бўлди, 2 нафар тезкор ходимлар қамоққа олинди
Бўка туманида терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Телевиденияда пиво рекламаси...
Ўзи шу қолган эди реклама қилинмаган, аёлларни хар балосини реклама қилишди энди навбат пивога.
Кимдир назорат қиладими ўзи буларни?
👉🏼 @Namanganliklar_LIVE
💥Бугун 5-июнъ Оталар куни.
❗Бир қатор мамлакатларда ҳар йили нишонланади. Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади.
@Namanganliklar_LIVE
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда:
- Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни,
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни,
- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Махмудовани,
- Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Хамзаевни, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
❗️Чархпалак тескарисига айланиб кетди, энди Украига Россияга бостириб хужумга ўтди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳужум бошлаганини эълон қилди
4-июн куни Украина Жанубий Донеск йўналишида беш секторда кенг кўламли ҳужум бошлади, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги 5-июнга ўтар кечаси.
Воқеалар ривожини бизда кузатинг
👉🏻 @Namanganliklar_LIVE