⚡️🌪 Американинг Техас штатида кучли торнадо бўлиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 75 дан ортиқ киши жароҳатланди
@Namanganliklar_LIVE 👈
#Тезкор
⚡️Эртага Шавкат Мирзиёев Эронга боради
Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Лондон марказидаги Potters Field Паркида Ўзбек миллий маданияти фестивали бошланди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
⚡️Наманганда йигит маст божасининг юзига шапалоқ уриб, уни ўлдириб қўйди.
@Namanganliklar_LIVE
Ўзбекистонга автомобил олиб киришда божхона божи камайтирилади. «Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
#Диққат
❗️Ўзбекистон Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан(октябрь) бошлаб олишни бошлайди
Бу келаётган қиш мавсумида Ўзбекистонда газ муаммоси бўлмаслигига умид беради...
Кузатамиз!
@Namanganliklar_LIVE 👈
Аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади
Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
Бундай тадбиркорларни рағбатлантириш учун 2030 йилга қадар яна 6 миллиард доллар маблағ ажратилади.
Бу дастур доирасида, қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳа ташаббускорларига инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади (ҳозир – 200 миллиард сўм).
Шунингдек, ушбу тадбиркорлар:
- камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминлаганда мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;
- “Ижтимоий реестр”га киритилган фуқароларни ишга қабул қилса, ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади;
- барча солиқларни бир йилгача кечиктириб тўлашлари мумкин бўлади;
- фаолиятига доир солиқ текширувлари ўтказилмайди.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.
Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.
@Namanganliklar_LIVE 👈
💵Namanganda qalbaki 52 dona jami $2600 dollarlarni sotmoqchi bo‘lgan shaxs ushlandi – DXX
@Namanganliklar_LIVE 👈
Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бошланди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бошланди.
Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.
@Namanganliklar_LIVE
❗️Наманганда соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга олинди
Қўлга олинганлар 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни $20 мингга сотмоқчи бўлишган.
@Namanganliklar_LIVE
Ишлатилмаётган эски намунадаги пуллар янгисига алмаштириб берилади.
Марказий банк бошқарувининг 2023-йил 3-июндаги тегишли қарорига асосан тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали қабул қилиш ва алмаштириб беришни давом эттириш белгиланди.
👉@Namanganliklar_LIVE
❗️Тошкентдаги цехда юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 16 киши тан жароҳати олган
Цехнинг том қисми конструкциялари қулаб тушиб, 50 квадрат метр майдонда ички қисм ва дастгоҳлар ёнган.
👉@Namanganliklar_LIVE
⚡️Туркиянинг қайта сайланган Президенти Эрдўғаннинг жисмоний ҳолати яхши эмас – ОАВ
👉 @Namanganliklar_LIVE
🥵Бугун чўл, жануб ва шимолда +42° иссиқ бўлиши кутилмоқда
Туш пайти қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси хавфли 10 баллга етади.
Кечга томон ва кечаси баъзи тоғ ва тоғ этакларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда.
Тоғ этакларига яқинроқ текисликларда кечга томон кучли шамоллар ва чанг тўзон кўтарилиши мумкин.
👉 @Namanganliklar_LIVE
#Диққат #Тарқатинг
☀️🥵Эртага ушбу 3 та вилоятда ҳаво ҳарорати +45°га чиқади:
▪️Бухоро
▪️Навоий
▪️Сурхондарё
Қолган ҳудудларда ҳам ҳаво харорати +40° бўлиши прогноз қилинмоқда!
❗️💨Қуйидаги ҳудудларда кучли шамол ва чанг тўзони кузатилади:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси;
▪️Хоразм;
▪️Бухоро;
▪️Навоий вилоятлари.
@Namanganliklar_LIVE 👈
#Тезкор
Андижон, Наманган, Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига тўғридан-тўғри янги авиақатновлар йўла қўйилмоқда!
Водийда ҳозирда фақатгина Фарғонадан Истанбулга рейс бор эди, энди тез орада Намангандан ва кейинчалик Андижондан ҳам тўғридан-тўғри рейслар қўйилади.
❗️Ўзбекистонда фақатгина Андижон аэрпорти ҳозирда тўлиқ ремонт учун ёпилган ва қачон очилиши хали аниқ эмас.👇
@Namanganliklar_LIVE
⚡️Фарғонанинг Данғара туманидаги Саид Аҳмад жомеъ масжиди таҳоратхонасида 31 ёшли эркак 39 ёшли эркак билан жанжаллашиб, унга пичоқ урган.
@Namanganliklar_LIVE 👈
#Яхши_хабар
⚡️Растаможка очилди
Мотор хажми 1-1.2 литрли мошиналар (Трекер, Оникс.. каби мошиналар тоифасидек) га очилди
Яқинларга юбориб қўямиз
@Namanganliklar_LIVE 👈
💥🏖 Бугун 17-июн халқаро сайр қилиш мароқли вақт ўтказиш куни
Оила, севги ва садоқат ҳаётдаги энг муҳим ва қимматли нарсалардир. Оилангизни қадрланг ва уларга ғамхўрлик қилинг.
Бугун бутун оилани кечки овқатга йиғиш, сайр қилиш ёки тоғларга чиқиш учун ажойиб имконият.
Оила ва дўстларингизга улашинг
@Namanganliklar_LIVE 👈
🇺🇿 “ОАВ — ислоҳотларимизнинг кўзгуси, менинг ишончли кучим” — Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар ҳақида фикр билдирди.
Президент айни дамда Наманганда бўлиб турибди
👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
/channel/+2TDJY5V2L_00NDNi
#online
#Наманган
Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида тадбиркорлик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлашни янада ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.
Хусусан, мамлакатимизга чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очишни рағбатлантириш ҳамда депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси кескин оширилиши таъкидланди.
“Наманганлик тадбиркорлар хусусий банк очиш ташаббуси билан чиқса, биз албатта уларни қўллаб-қувватлаймиз.
Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг муқобил тизимлари жорий қилинади. Жумладан, Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
@Namanganliklar_LIVE 👈
Тошкент вилоятида ўқувчи қиз тоғда сайр қилиб, селфига тушмоқчи бўлиб, қоядан қулаб, чўкиб кетди .
Читать полностью…🇺🇿 “Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз” — Шавкат Мирзиёев Қўқонда бўлган ёнғин ҳақида муносабат билдирди
“Бир масалага алоҳида тўхталиб ўтсам. Шу ҳафтада Қўқондаги буюм бозорида содир бўлган ёнғин юзлаб тадбиркорларимизга зарар етказди.
Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз!
Бу бозор узоғи билан бир ойда тўлиқ тиклаб берилади, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Ким қайси дўконда фаолият юритган бўлса, ўша ерда тадбиркорлигини давом эттиради.
Ёнғиндан зарар кўрган барча тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилади. Уларнинг қайтадан “оёққа туриб олишлари” учун айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ёнғин оқибатида бозорга туташ ҳудудларда зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
👉@Namanganliklar_LIVE
🇺🇿🇰🇬🇨🇳 “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой халқаро темир йўл қуриш мега лойиҳасини бошлаяпмиз” — Шавкат Мирзиёев
Лойиҳа Андижонлик тадбиркорларнинг ҳам узоғини яқин қилиб, Хитой билан юк ташиш масофасини 1,2 минг километрга, муддатини эса, 10 кунгача қисқартириш имконини беради.
👉 @Namanganliklar_LIVE
2030 йилга қадар йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришамиз — Шавкат Мирзиёев
“Бир рақамга эътибор қилинг: Асака туманидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари республиканинг 9 та вилояти саноатидан юқори.
Биз автомобилсозлик саноатини янада ривожлантириш учун қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция киритамиз.
Бу орқали, келгуси икки йилда автомобиль ишлаб чиқаришни ҳозирги 300 минг донадан 500 минг донага олиб чиқамиз.
2030 йилга қадар эса йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришамиз. Шунингдек, Асакада 13 та корхона иштирокида йирик машинасозлик кластери ташкил этилмоқда”, – деди Шавкат Мирзиёев👇
@Namanganliklar_LIVE
#Диққат
❗️Ноқонуний массажхоналар аниқланди!
Ҳозирда рейдлар давом этмоқда...
👉🏼 @Namanganliklar_LIVE
🇰🇿🔥Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида 6 кундирки газ қудуғи ёнмоқда
Ёнғин “Қоратурун жанубий” нефть-газ конида бурғулаш вақтида бошланган.
Қудуқда диаметри 15 метр, чуқурлиги 3 метргача бўлган кратер ҳосил бўлган.
Мутахассислар уни бурғулаш аралаштирмаси билан тўлдиришни ёки ёнбошдан қўшимча йўл очишни таклиф қилишяпти.
@Namanganliklar_LIVE
#Tezkor #tashrif
⚡️Президент Наманганга келиши мумкин
Бизга келган маълумотларга кўра, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи кутилмоқда. Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашади.
👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
/channel/+2TDJY5V2L_00NDNi
👨👩👧👦 Бугун 14 июнь - Ёшликни эслаб, бутун оила тўпланадиган кун экан!
Ҳар бир оиланинг ўз тарихи бор. Оила ҳар бир инсон ҳаётининг асосий таянчларидан биридир.
Оиламиз бирдамлиги, яқинлар соғлиги ҳар доим муҳим. Бугун кечки овқат учун барча қариндошларни йиғиш ва оилавий дастурхон устида ёшликдаги хотирага муҳрланган қизиқарли воқеаларни эслаш куни экан.
👉@Namanganliklar_LIVE