Акс садо ва ҳаёт.
Ота билан ўғил тоғда кезиб юришарди. Бирдан ўғли қоқилиб тушди ва жони оғриб, бақириб юборди. Узоқдаги чўққидан у чеккан “оҳ" акс-садоси келди. Бола бу садони эшитиб, ҳайрон қолди ва: “Сен кимсан?” деб бақирди. Яна: “Сен кимсан?” деб акс-садо келди. Бола ғазаб билан: “Сен қўрқоқсан!” деб бақирди. Тоғдан ҳам: “Сен қўрқоқсан!” деган жавоб келди.
Бола отасига қараб:
— Дада, нима бўляпти? — деб сўради.
— Ўғлим, буни билиб ол, — дедию отаси тоққа қараб: “Сенга ҳайронман!” деб бақирди. Тоғдан жавоб келди: “Сенга ҳайронман!” Отаси энди: “Сен муҳташамсан!” деб бақирди. Жавоб келди: “Сен муҳташамсан!” Бола ҳайрон қолди, аммо ҳали ҳам нималар бўлаётганини фаҳмлай олмасди. Отаси бу воқеани шундай изоҳлади:
— Ўғлим, буни одамлар “акс-садо” дейишади, аслида бу ҳаётнинг бир қонунидир. Бошқаларга берганларингни ҳаётдан оласан. Ҳаёт бизнинг қилмишларимиздан иборат. Севги истасанг, кўпроқ сев! Шафқат тиласанг, янада шафқатли бўл! Ҳурмат истасанг, катта-кичикни эъзозла. Инсонларнинг сенга сабрли бўлишларини истасанг, ўзинг ҳам сабрли бўлишни ўрган.
#audio289
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Онамдан қолган ғалати эсдалик (ҳаётий ҳикоя)
Баҳор келди. Ҳар гал баҳорда мени виждон азоби қийнайверади, ўзимни қўйгани жой тополмайман. Чунки ўшанда ҳам баҳор эди.
– Ойи, дам олишга бормасангиз бўлмайдими, уйда маза қилиб ўтирсангиз-чи?
Онамнинг дам олиш масканига кетаётгани менга ёқмаётганди.
– Болам, йўлланманинг пулини аллақачон нафақа пулимдан тўлаб қўйганман, сен фақат олиб бориб, олиб келиб қўйсанг бўлди, – ойимнинг овозида илтижо бор эди.
– Э, гап пулдамас, дадамни ёлғиз қўйманг, деяпман-да, — дедим сохта кулгу билан.
– Даданг нега ёлғиз бўларкан, сизлар борсизлар-ку. Бу йил ўтган йилги ўртоқларим билан келишиб йўлланма олганмиз. Насиб қилса, ўртоқларим билан бирга дам оламан.
Ҳар йили, онам дам олишга бораркан, албатта, менинг болаларимдан бирини ўзига хамроҳ қилиб олади. "Ўзингиз маза қилиб дам олинг" десак ҳам "менга оғири йўқ" деб ёнида олиб кетади. Мана шу гал йўлга чиқиши олдидан нимагадир шайтоннинг гапига кирдим. Ота-онамдан алоҳида яшайман. Йўлга чиқишидан бир кун олдин ҳам уларникига бориб хабар олмадим.
– Ҳар йили онангиз кетишларига сиз харажат қилиб берасиз, бирор сафар бундоқ укангиз ҳам харажат қилсин, уям ўғил, – хотинимнинг жағи очилди.
– Кел, қўй, майдалашма, кетса, юз минг кетар, – аёлимни инсофга чақирмоқчи бўлдим.
– Келинг, шу сафар сиз ҳеч нарса олманг, кўрайлик, укангиз нима олиб бера оларкан?
Ростдан ҳам нимага ҳар сафар мен харажат қилишим, онамни мен машинада олиб бориб, олиб келиб қўйишим керак? Энг каттаси индамайди, деб мени эшак қилиб миниб олдику булар, деб ичимда шайтон ғалаён қиларди.
– Гапингда жон бор, онаси, шу сафар олиб бораман-у, пул ҳам бермайман, харажат ҳам қилмайман.
– Эртасига онамни машинада олиб кетарканман, ишим юришмаётганлиги, пул топишга қийналаётганлигимни бот-бот такрорлардим.
– Ойнадан онамга ўғринча қарарканман, унинг юз ифодасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, фақат аҳёнг-аҳёнда тоғларнинг чиройлилигини қара болам, деб қўярди.
– Онам билан бирга борган боламга ҳам ҳеч нарса бермадим. Онам ҳеч нарса билмагандек хайрлашди. Бизга рўпарадан келган машинадан тушаётган одамлар катта бозорлик қилиб олган мен эса тўрттагина патир ҳам олмагандим. Азбаройи пулим йўқлигидан эмас, балки аёлимнинг кечаги гаплари менга таъсир қилганди. Ҳа, мен олмасам, укам ҳеч нарса ололмабдику, хотинимнинг гапи тўғри деган ўй ўтди хаёлимдан.
Орадан ўн беш кун бир зумда ўтиб кетди. Онамни олиб келадиган вақт бўлганди.
Аксига олиб укамнинг машинаси бузилиб қолибди. Яна ўзим олиб келишимга тўғри келди.
– Машинанг ҳам қачон бузилишни билади ўзи - укамга пичинг қиларканман, онамнинг хизматини қилиш менга тушгани аслида бахтлигини ўша вақтлари билмасдим.
Дам олиш жойида ранги тиниқлашган онам ва фарзандим мени қучоқ очиб кутиб олишаркан, мен куниннг иссиқлиги, ишим кўплигини айтиб, уларни тезроқ кетишга ундардим. Аксига олиб, йўлда машинам бузилиб қолди.
– Ҳа, болам-а, узоқ йўлга чиқардинг, бундоқ машинанинг уёқ-буёғига қараб қўймабсан-да, – ойим танбеҳ бераркан, қўлидаги дастрўмолчаси билан пешонамдаги терни артиб қўйди.
– Мен йўлга чиқмоқчи эмасдим, анави эркатойингиз машинаси бузилиб қолгани учун келдим. Ҳали уям ростдан касалми ёки ёлғон гапирганми?
– Ие, укангнинг машинасига нима бўлди? – ойим ростмана хавотир ола бошлади.
– Э, кўп савол берасиз-да, она, ундан кўра машина тезроқ тузалсин деб дуо қилинг.
– Бахтимга арзимаган нарсаси бузилган экан, дарров тузалди. Лекин мен йўл бўйи шу дам олишингиз бошга бало бўлди-да, нимагаям шу ерга келдим деб онамни силтаб, ғудраниб, борарканман, бу онамнинг сўнгги дам олиши, мен унинг учун бундай хизматни яна хоҳласам ҳам қилолмаслигимни ҳали билмасдим.
Ойим уйга кирди, мен ишларим зарурлигини айтиб хайрлашарканман, битта халта берди.
– Болам, сениям қийнаб қўйдим, майли, хафа бўлма, ма буни ол, машинага керак бўлар, – деди.
– Хўп, хайр, ундан узоқлашарканман, халта ичидаги нондан синдириб еб олдим.
Онамдан қочмасам ҳам Яратганнинг ўзи бизни айро тушираркан… Бу йил дам олишга онамни олиб боришга икки ака-ука шаймиз-у, фақат онам мангуликка юз бурди.
#hikoya293
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
МУЛОҲАЗА УЧУН
Маҳмуд Ғазнавийнинг Аёз деган қули бўлиб, подшоҳ уни яхши кўрар, вазирларининг гапини олмаган ҳолда, Аёз нима деса, шунга кўнарди. Бунга вазирларнинг ҳасади келиб, подшоҳдан бунинг сабабини сўрашибди.
Шунда Маҳмуд Ғазнавий ўзининг жудаям қимматбаҳо олмосини бош вазирининг қўлига бериб, сўрабди:
— Шу олмос ҳақида нима дейсан?
— Ҳазрат, бу олмоснинг дунёда назири йўқ, жуда қимматбаҳо. Бу дунёда ундан фақат сизда бор холос.
— Яхши, энди уни ерга уриб синдир.
— Йўқ, ҳазрат, бундай қимматбаҳо олмосни синдиролмайман.
Подшоҳ бошқа вазирлардан ҳам юқоридаги сўровни талаб қилибди. Барча вазирлар олмосни синдиришдан қўрқишибди.
Шунда Маҳмуд Ғазнавий Аёзни чақириб, шу олмосни синдириши кераклигини айтибди. Олмоснинг тенгсиз эканлигини билган ҳолда, қул уни ерга уриб, парча-парча қилибди.
— Эй, Аёз, қаршингда ўтирган вазирларнинг ҳар бири дунёга тенг илму камолотга эга. Улар шундай қимматбаҳо олмосни синдирмагани ҳолда, сен нега уриб, парча-парча қилдинг? Сенинг улардан кўра ақлинг зиёдами? Ёки улар аҳмоқми?
— Подшоҳим, дунёда нимаики қимматбаҳо бўлса, майли, синиб кетсин. Лекин, сизнинг сўзингиз синмасин! Менга олмосдан кўра сизнинг гапингиз қимматлироқдир...
Тақий Усмоний айтадилар: «Кўрдингизми, бизнинг ҳолатимиз ҳам подшоҳ билан қулнинг ушбу мисоли кабидир. Биз ҳам Аллоҳ таолонинг ҳукмини синдиришдан қўрқмаяпмиз-ку, лекин нафсимизнинг ҳукми олдида бошимизни эгяпмиз».
#audio288
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Минусда чиқдик!
Бир қассоб бор экан. Иши жуда яхши экан. Ҳаридорлар ҳам ундан мамнун экан. Ён атрофдаги қассобларга қараганда кўпроқ гўшт сотар экану ҳар дойим сўраганларга "Минусда чиқдик" дер экан. Уйга қайтётганида ҳам "ҳаа фалончи, бугун сўйган гўштиз тугап кетибти, яхши бўлдими?" дейишса, "минусда чиқдик", деб қўяверар экан. Одамлар унинг шу гапидан ношукур деб, бора-бора ёмон кўра бошлашибти. Бир куни шу маҳаллада бир маросим бўлиб қолибди. Бу маросимда халиги қассоб ҳам бор экан. Суҳбатлашиб ўтирилганда бир ёши улуғроқ отаҳон қассобга қараб: - ҳа қассоб ука, нега сен ҳар дойим нолиганинг-нолиган. Гўё сени қилаётган ишингни ҳеч ким билмайдигандай. Ҳаммадан кўп гўшт сотасану яна "минусда чиқдик" дейсан, дебти. Шунда қассоб бир оз жилмайиб, жавоб қилибди: - Э отаҳон, мен кун бўйи гўшт сотаман. Куним шу дўконда ўтади. Охиратим учун ҳеч нарса қилолмайман. Бу мен учун бир минус бўлса, умримнинг яна бир куни ўтганлиги иккинчи минус. Минусда чиқдик деганимни маъноси шу дебти.
PS. Демак биз ҳам на Қуръон ўқимасак, на бир илм таҳсил қилмасак, на бир инсоннинг хожатини чиқармасак, билайликки шу куни МИНУСДА чиқибмиз.
#hikoya292
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
Тарк этмасин сира қалбларни иймон.
Бу кун савобидан насиб айласин,
ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!!!
🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟
Кучли орзу ва ҳохиш маҳоратли қарорга сабаб бўлган бўлса ажаб эмас..😄
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
АЛДАНИБ ҚОЛМАЙЛИК ЁЛҒОН РЎЁГА!
Не савоб, не гуноҳ нимани билдиқ
Биров йиғлаганда устидан кулдик.
Атайлаб кимгадир ёмонлик қилдик.
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Яхшилардан ўрган, олгин андоза,
Мурувват, эҳсонни қилма овоза.
Ҳалол юр, ҳалол е, дилни тут тоза,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга,
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Бировга пеш қилма кароматингни,
Кўз-кўз этма асло ибодатингни.
Аллоҳ баҳолагай ҳар бир одатингни,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга,
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Гоҳ ғамгин яшадик, гоҳида қувноқ,
Барига шукрона қилмасак гунох.
Бу дунё бизларга омонат даргоҳ,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Бўғизга келганда энг сўнгги нафас,
Шаҳодат каломин айта олсак бас.
Қолган бари бир пул ўткинчи ҳавас.
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Биз ажралиб қолдик фақир-у бойга,
Бугун эҳсон бермай қуйдик гадойга.
Ҳаммамиз борамиз икки метр жойга.
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга!.
#sher47
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Биласизми?
Тож Махални 20.000 дан ортиқ мутахассислар 22 йил давомида қуришган.
👉 @vaqtqadri 🌟
#Кизикарли_лавха
Уюштирилган ҳазил...(ёки кўзи ожиз маҳоратли рассом)
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Мазмунли_сатрлар
Дўст лифтга ўхшайди. Ё сени энг юқорига олиб чиқади, ё энг пастга олиб тушади. Сен юқорига олиб чиқадиган дўст танла!
👉 @vaqtqadri ✍
Аллоҳ берган синовларга чидолмай "қайси гунохим учун жазолаябсан" деб нолиманг. Агар Худо инсонларнинг ҳар бир гунохлари учун жазо берганида эди, ер юзидан инсон қолмас эди!!!
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Агар сен ўзингни ўзинг бошқара олмасанг, унда сени бошқалар бошқаришни бошлайди!!!
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Гугурт чўпи фақат бир марта ишлатиш учун. У ўша биргина ишланганида, яхшиликка ёки ёмонликка сарф бўлади. Инсоннинг умри ҳам ана шундай..
👉 @vaqtqadri ✍
Хушхабар! Барча талаба, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари пахта теримидан 22 сентябрь 17:00 га қадар қайтарилади.
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ОТА ВА ЎҒИЛ
Поездда келарди ота ва ўғил,
Ўғил ҳайратланиб боқарди кўкка.
Манзарани кўриб атрофда ҳар хил.
Отасига боқиб қисарди елка.
Тинмай кулар эди яширмай ҳечам,
Отасин саволга кўмиб ташларди.
Атрофдан одамлар қараб дам бадам.
Айримлар тавба деб ёқа тишларди.
Кимдир жинни дерди қилиқларидан,
Кимдир ачинарди ақли заиф деб.
Рақсга тушарди болакай бирдан.
Отаси кетарди оққандай эриб.
Гоҳида йиғларди билдирмай секин,
Пичирлаб қўярди шукрона айтиб.
Ўғлига жим болам демасди лекин,
Ўргатмаган дерди кўпчилик тартиб.
Оддий нарсаларни номин сўрарди,
Эринмай айтарди ота ҳам обдон.
Бу ўшами дея хурсанд бўларди.
Айрим олифталар дер эди нодон.
Ёнига бир одам келди отанинг,
Ўғлингизга айтинг тинчлансин бироз.
Таъсирлироқ қилиб бирор нима динг,
Кўпчиликдан тушди бундай эътироз.
Ота сал ўзини олдида қўлга,
Ҳаммадан эгилиб узр сўради.
Эсимдан чиқибди, чиққаним йўлга,
Шунга сизлар билан ишим бўлмади.
Бундан ўн саккиз йил олдин бу болам,
Кўзлари кўрмасди туғма ногирон.
Бутунлай бегона эди бу олам,
Лекин умид қилдик Худодан ҳар он.
Бугун биринчи бор кўрмоқда кўзи,
Врачнинг олдидан қайтяпмиз ҳозир.
Бундайин шўх эмас аслида ўзи,
Ҳалақит берибмиз сизларга узр.
АЗАЛБЕГИМ
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
"Реал"-"Бетис" учрашувидаги онлардан бирида майдонда ортиқча футболчи ҳаракат қилди ва бу жамоани мағлубиятдан қутқара олмади..
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Билиш зарар қилмайдиган 15 та психологик “ҳийла”
1. Бир гуруҳ одамлар кулганда, ҳар ким беихтиёр ўзига кўпроқ ёққан одамга (ёки яқин кишим, деб ҳисоблашни истаган одамига қарайди).
2. Бирон масъулиятли ёки диққатни жамлашни талаб қиладиган, хуллас, асабийлашишга мажбур қиладиган бирон ишни бажаришга тўғри келганда, сақич ёки яна бирон нарса чайнашга уриниб кўриш керак. Бу онг остида хавфсизликни ҳис қилиш билан боғлиқ, чунки биз одатда ҳеч қандай хавф йўқлигида овқатланамиз.
3. Агар биздан кимнингдир жаҳли чиқса, биз эса хотиржамлигимизни сақлаб қолсак, ғазаб бундан баттар авж олиши мумкин. Бироқ кейин ўша одам бу қилмишидан хижолат тортади
4. Агар одам берилган саволга қисман ёки мужмал жавоб берса, қайта сўрашнинг кераги йўқ. Унинг кўзига шунчаки тик қараган маъқул. У бу жавоб суҳбатдошини қониқтирмаганини тушуниб, гапини давом эттиради.
5. Юз ифодаси ҳиссиётлар натижаси бўлибгина қолмай, шу ҳиссиётларни пайдо қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун ўзини бахтли ҳис қилишни истаган одам кўпроқ жилмайиши керак.
6. Нутқда ёки хатда “ўйлашимча” ёки “менимча” деган ибораларни ишлатмаган маъқул. Бу сўзлар иккиланиш маъносини ифодалайди.
7. Муҳим интервью олдидан интервью олувчи билан кўп йиллик дўстлик ришталари боғлаб турибди, деб тасаввур қилинг. Вазиятни қандай қабул қилиш деярли ҳар доим ўзимизга боғлиқ, хотиржамлигимиз ва эркинлигимиз суҳбатдошимизга ҳам ўтиши мумкин.
8. Агар кимнидир кўрганимизда, самимий хурсанд бўла олсак, кейинги учрашувда бу одамнинг ўзи ҳам бизни кўришдан хурсанд бўлади.
9. Одамлар катта илтимосимизни рад этгандан сўнг кичкинасига розилик беришга мойилдирлар.
10. Суҳбатдошнинг оёқлари қандай турганига қараб, кўп фойдали нарсани билиб олиш мумкин. Масалан, пойафзалининг учи биздан тескари томонга қараб турган бўлса, бу одамнинг суҳбатни тезроқ тугатишни хоҳлаётганини билдиради.
11. Кўпчилигимизнинг кимдандир қаттиқ танқид эшитиш кутилаётган йиғилишда, вазиятда бўлишимизга тўғри келган. Бундай вазиятда ўша одамга яқинроқ турган маъқул. Амалиётдан маълум бўлишича, у ғазабидан тушиб, ҳужум қилиш фикридан қайтади ёки ҳеч бўлмаганда, бироз юмшоқроқ гапиради.
12. Кўпчилик салобатни ўзига ишонишдан фарқлай олмайди. Агар бутун қиёфангиз билан ўзингизга ишонишингизни намойиш этсангиз, одамлар сизга талпинишади.
13. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиганлар учун яхши маслаҳат: орқангизга ойна осиб қўйинг. Одамлар ўзларини сал маданиятлироқ тутишади: ахир ўзини асабий ва дарғазаб кўриш ҳеч кимга ёқмайди.
14. Танишув чоғида одамнинг кўз рангига эътибор бериш — жуда фойдали одат. Нигоҳлар тўқнашуви узоқроқ давом этганда, унда сизга хайрихоҳлик туғилади.
15. Биринчи учрашувга борганда, ҳамроҳингизни бирон қизиқ жойга олиб борганингиз маъқул. Шунда бу учрашувдан қолган ижобий ҳиссиётлар эсга олинганда, сизни ҳам эсга олишади.
#ruhiyat43
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Кизикарли_лавҳа
Кулмайсизми, айланай...😂😂
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота онам анчадан бери сут ичмаганди бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал: - «Ё Худо қудратингдан» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади , деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди ....
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан камбағал ўтган қиш ота онам роса қийналишганди, совуқ хонада энди, бу пулга уйни таъмирлайман деганди, хамён янаям оғирлашибди....
Ўшанда, камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман, деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди.. ?!
Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.
#audio287
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Абдуллоҳ дўсти Муҳаммадга қарзини берди, Муҳаммад пулни санамай олди. Орадан икки кун ўтиб, пулни санаса пул кам. Муҳаммад дўстига қўнғироқ қилди. Абдуллоҳ пулни санаб, тўғри берганини айтди. Икки дўст бировнинг ҳаққи ҳаромлигини билар ва унга риоя қиладиган даражада парҳезкор эди.
Кам чиққан пулни сўмга ҳисобласак 800 минг, икки дўст учун 800 минг қийматли эди, чунки уларнинг моддий шароити яхши эмасди.
Шайтон икки дўстнинг ҳаёлига ёмон фикрларни олиб келди.
Икки дўстнинг орасига совуқлик тушмасдан пул топилди. Абдуллоҳ дўстига қарзини олиб кетаётиб, уйда тушуриб қўйган экан. Дўстлик яна ғалаба қозонди, шайтон эса ноумид бўлиб қолаверди.
Қиссадан хисса шуки, пул олди-берди қилаётиб қанчалик яқин кишимиз бўладими буни фарқи йўқ, албатта пулни санаб олиш керак ёки санаб бериш керак. Чунки кўпчилигимиз қарзни бераётиб санаб олинг, демаймиз ёки яқинимиздан хижолат бўлиб санаб олмаймиз.
Оқибатда қаердадир тушиб қолган пул, икки дўстнинг орасини бузилишига сабаб бўлади.
#hikoya291
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
МУЛОҲАЗА УЧУН
Бир ёши улуғ донишманд дарё бўйида ўтириб, атрофидаги гўзал манзара ҳақида фикр юритар, нималарнидир хаёл қиларди...
Тўсатдан сувга тушиб кетиб, ундан халос бўлишга ҳаракат қилаётган чаёнга кўзи тушди. Донишманд уни қутқаришга қарор қилиб, қўлини узатган эди, қўлини чақиб олди. Оғриқнинг қаттиқлигидан қўлини тортиб олди. Лекин бир дақиқа ҳам ўтмасдан қария чаённи қутқариш учун яна қўлини чўзган эди, чаён яна чақди. Бироздан сўнг қария учинчи бор қўлини узатди.
Унинг бу ҳаракатларини кузатиб турган бир одам: “Эй инсон! Биринчи маротабада ҳам, иккинчи маротабада ҳам хулоса чиқармадингизми... Нима сабабдан яна учинчи бор ҳаракат қиляпсиз?!” – деди.
Донишманд унинг огоҳлантиришига эътибор бермай, ҳаракат қилиб чаённи қутқаришга муваффақ бўлди. Сўнг ҳалиги киши томон борди ва елкасига қўлини аста қўйиб мулойимлик билан: “Эй болам!
Чаённинг табиати – чақиш. Менинг табиатим – мулойимлик билан раҳм-шафқат қилиш. Нима учун унинг табиати менинг табиатимдан ғолиб бўлишига йўл қўйишим керак экан”, – деди.
#ibrat49
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI