Ушбу роликдаги ҳолат баъзи инсонларнинг қалбига ўхшайди. Бошида гўзал, хулосалар эса фожеали...
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Агар "ХОТИНСИФАТ" эркак бўлмаса, "ЭРКАКСИФАТ" аёл юзага келмас эди!!!
– Агар "тушунмайдиган" ЭРКАК бўлмаса, "асабий" АЁЛ ҳам бўлмас эди.
– Агар "меҳр ва ҳиссиёт" улашишда бахил ЭРКАК бўлмаса, "беэътибор" ХОТИН ҳам бўлмас эди.
– Агар "қаттиққўл" ЭР бўлмаса, "исёнкор" ХОТИН ҳам бўлмас эди.
– Агар ЭРНИНГ эркаклик "ҳисси" кучайса, ХОТИННИНГ ҳам АЁЛЛИК "латофати" ўз ўрнига қайтади.
– Агар ЭР "тушунишни" бошласа, ХОТИНДАГИ "асабийлик" ҳам барҳам топади.
– Агар ЭР "севишни" бошласа, ХОТИНДА ҳам "нозиклик" ва "мулойимлик" ўрнашади.
– Агар ЭР "мулойимлик" билан бир иш талаб қилса, ХОТИН ҳам ўзи истамасада "итоат" қила бошлайди.
Бу сўзларни ёзиш билан лаганбардорлик қилмоқда, деб ўйлайсизларми?
Лекин бу АЙНИ ҳақиқатдир!!! ЭРКАКНИНГ эркаклиги ХОТИН устидан ҳақиқий маънодаги бошлиқлигидир. Яъни, унга ЯХШИ муомалада бўлади, оқибатда ХОТИН ҳам ЭР хоҳлаганидек ҳолатда бўлади.
#status64
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Азалбегим – Онамга мактуб.
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog237
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Статистикага кўра, ҳаво билан саёҳат энг хавфсиз саёҳатдир!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
1. Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса – узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.
2. Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир. Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни тортиб олади.
3. Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз, қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.
4. Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади, кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.
5. Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир. Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.
6. Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг: оилангиздаги муаммолар ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.
7. Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам кабидир...
#foydali65
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Кизикарли_лавҳа
Болалардан бетакрор табассумли лаҳзалар-3..😊
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1
Бир доно аёлга ҳаётда тажрибаси йўқ аёл хасрат ва алам билан мурожаат қилди..
- Опажон мен турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчиман. Мен ундан ўч олмоқчиман. Унга шундай азоб берайки! У қийналсин, аламидан фарёди кўкка етсин. Нима қилсам у азобда қолади?
Шунда доно аёл ёш жувонга шундай маслаҳат берди:
- Сиз хожангизга гўёки уни ўта севиб қолган аёл ролини ўйнанг. Ҳаммаси шундек табиий бўлсинки, натижада у сиз кўрсатаётган меҳр муҳаббатдан ҳеч қаёққа қоча олмай сизни севиб қолсин. Сиз шундай ҳаракат қилингки, ўзингизни телбаларча севдиринг. У сизни севиб қолгандан сўнг эса, марҳамат сиз уни ташлаб кетаверинг. Ана у азоб дунёдаги энг олий жазо бўлади!
Бу маслаҳат аёлга маъқул тушиб дебди:
- Агар маслаҳатингиз натижа бермасачи?
Доно аёл:
- Албатта натижа беради. Менга ишонинг, - дебди табассум билан..
Аёл уйига жўнаб кетибди. Ўша кунданоқ доно аёл айтган ҳар бир сўзига амал қила бошлабди...
Орадан бир йилча вақт ўтиб, кўчада ушбу аёл доно аёл билан беҳос учрашиб қолибди..
Доно аёл сўрабди:
- Нима бўлди? Ҳожангиз билан ажралишмоқчи эдингиз?
Шунда аёл жавоб берибди:
- Мен ажралишарканманми? Мен-а!? Мен ҳаётимдан кечсам кечаманки, ҳаётим мазмуни бўлган ҳожамдан ўлгунимча ажралмайман. Менга уларсиз, уларга менсиз ҳаёт йўқ!- дебди...
#audio308
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Йигит Шайхга деди:
- Аёлимга мафтун бўлган пайтимда назаримда Аллоҳ Таоло оламда унга ўхшашини яратмагандек эди.
Унга унаштирилганимдан кейин унга ўхшаган кўп аёлларни кўрдим .
У билан турмуш қурганимиздан кейин эса қанчадан қанча унданда чиройли аёлларни кўрдим .
Турмуш қурганимиздан бир неча йил ўтиб эса барча аёллар мени аёлимдан чиройли экан деган фикрга
бордим .
Шунда Шайх деди:
- Сенга бунданда даҳшатли, бунданда оғир нарсани айтайми?!
У одам: - Ҳа , - деди
Шайх айтди:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланганингда ҳам, кўчаларда санқиб юрган дайди итлар дунёдаги барча аёллардан чиройли кўринаверади.
У одам жилмайиб сўради:
- Нима учун бундай деябсиз?
Шайх деди:
- Чунки бу ердаги муаммо аёлингдамас, муаммо шундаки, агар инсонда таъмагир қалб ва қинғир назар бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилишдан махрум инсон бўлса, унинг кўзларини қабридаги тупроқдан бошқа ҳеч нарса тўлдиролмайди.
Сендаги муаммо эса сен Аллоҳ харом қилган нарсалардан кўзингни тиймаганингдир.
Аёлингни ўша олдинги (дунёдаги барча аёллардан чиройли) ҳолатига қайтишини хохлайсанми? У одам: «Ха» деб жавоб берди - Шунда шайх дедилар: - Кўзингни Аллоҳ харом
қилган нарсалардан сақлагин ...!
#hikoya318
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ва Бахром Исралов ижро этди... @vaqtqadri
Читать полностью…#Мазмунли_сатрлар.
Тўғри, мақсад сари интилиш, ҳаракат қилиш керак. Аммо хеч қайси мақсад виждон билан иймонни оёқ билан топталаб ўтиб кетишга арзимайди..!!!
Бегойим Камиловна.
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Ҳар бир инсоннинг баҳоси қилган яхшиликлари билан ўлчанади.
👉 @vaqtqadri ✍
#SKETCHshou ҚИЗЛАРГА ГУЛ БЕРИШ УСУЛИ..😄
Ҳар чоршанба 19:00 да ZO'R TV да
@zak_pro
@vaqtqadri
https://www.youtube.com/watch?v=VbfT9xC_xTc
Малайзия Ислом Университети йўлакларига сотувчисиз сув қўйиб шу сўзлар ёзиб қўйилибди:
"Ҳар бир харомдан ўсган гўштдан кўра жаҳаннам ўти яхшироқдир."
🎓 @VAQTQADRI 🎓
🎤 Марварид – Катталарга насиҳат.
📝 Муаллиф: Марҳабо Каримова..
#audio_monolog238
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#SketchShou MEBELLAR SALONI
@ZakProduction
👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAERuWa0mrLXSNaffPg
👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ва Бахром Исралов ижро этди... @vaqtqadri
Читать полностью…#Мазмунли_сатрлар
Баъзи инсонлар бола бўлгану, лекин болалиги бўлмаган.
👉 @vaqtqadri ✍
НЕГА?!
Бу саволнинг сийқаси чиққан,
Кимнингдир йўлига қарайверамиз,
Бизга ҲАЁТ берган ПАРВАРДИГОРДАН,
Яна нималардир сўрайверамиз.
НЕГА?
Ҳеч тўлмайди туби йўқ кўнгил,
Нега бу дунёнинг доим бири кам,
НЕГА?
Қўй биродар, этагингни қоқ,
Ўзи шу саволнинг сийқаси чиққан.
Нега шошиламиз,қайга шошар вақт,
Югур, бўл, бўлақол, тўхтама, кетдик,
Нега бошламасдан туриб яшашни,
Ўзимиз бўл-бўллаб сўнгига етдик.
Нега, дўст омонат, ёрда йўқ вафо,
Нега борларига шукур қилмаймиз,
Нега кун оралаб, кулиб туриб ҳам,
Овозсиз ўкириб йиғлайверамиз...
НЕГА?
Нима учун,
Нима сабабдан,
Бир кўз иккинчисин ўймоқ истайди.
Яхши кунларингда ёнингда турган,
Ёмон кунингда ҳам бирга бўлсайди...
Шукурни унутиб, мутлоқ унутиб,
Оллоҳдан бетиним сўрайверамиз,
Кирар еримизнинг қадрига етмай
Қўл етмас осмонга қарайверамиз!
НЕГА...?!
#audio121
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI
БИЗ УЧУН ИБРАТ
ЎҚИНГ БУ ҚИЗИҚ
Бу воқеани менга имомлардан бири сўзлаб берган эди :
" Ҳар уч- тўрт йилда умра зиёратига боришни одат қилганман. Навбатдаги хар доимгилардан бошқача бўлди. Барча зиёратчилар каби ҳамма амалларни тўла- текис адо қилдим. Рамазон рўзаси билан жисмим Умра амаллари билан руҳим енгиллашганини дилдан ҳис қилиб турар эдим. Айниқса , Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилар эканман , у ердан таралаётган муаттар бир хид киши руҳиятига бошқача таъсир кўрсатарди...
Бирдан уйга қайтиш олдидан мана шу муаттар хид таратаётган мушки анбардан албатта олиб кетаман деган фикр ҳаёлимга келди.
Чунки бу хидга жуда сармаст бўлиб қолган эдим . Сафаримизнинг охирги кунлари уйга, қўни- қўшни қариндош- уруғ ва биродорларга эсдалик совғалари олиш учун расталар ёнига бордим.
Олмоқчи бўлган нарсаларим ичида менга мушки анбар мухим эди. Уни барча расталардан астойдил қидира бошладим. Лекин хеч бир мушк унга ўхшамас эди . Нихоят бир Яманлик дўкондордан :
" Ассалому алайкум , кечирасиз , сотаётган мушкларингиз орасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари атрофида таралаётган мушкдан борми ?" деб сўрадим .
У эса ажабланиб шундай жавоб қилди :
"Сиз Пайғамбар алайҳиссалом хақларида ҳеч нарса билмас экансиз, бориб яхшилаб ўрганинг!"
Бу гапдан ҳангу манг бўлиб қолдим , ўртамиздаги гап араб тилида бўлаётгани учун унга яхши тушунтира олмадим шекилли, деб ўйладим.
Унинг гапи мени жуда ажаблантирган эди. Шунда мен унга Қурьони Каримни ёд олганимни ва бир масжидга имом хам эканимни айтдим.
У барибир яна ўша "Сиз Пайғамбаримиз хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб яхшилаб ўрганинг!" деган гапни такрорлади. Барибир ҳеч нимага тушинмадим.
Шунда у : Биродар , сиз айтаётган мушк сотувда йўқ , бўлмайди ҳам. У зотнинг қабрлари ёнига хеч қандай мушк сепилмайди. Балки бу хид Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хидлари бўлиб ўн тўрт асрдан буён шу хушбуйлик таралиб туради..."
:- Бу гапни эшитиб ўзимдан уялиб кетдим. Ҳа, бу мен учун Умра зиёратидан топган энг катта ҳикмат ва хақиқат эди. Менимча бу мўъжиза дунёнинг бирор нуқтасида учрамаса керак.
Шундан буён масжидлар атрофида мушк олаётган кишиларнинг ўзаро суҳбатларини эшитиб қолсам яманлик сотувчининг гаплари эсимга тушаверади : " Сиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб ўрганинг !"
#hikoya05
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
БЕМИННАТ БЕРАР
Чорасиз қолсангиз ташвишда, ғамда,
Кўз ёш тўксангизу, бўлиб аламда,
Дуога қўл очинг ана шу дамда,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Бандаси берсаю, таъналар қилса,
Ҳар доим гапириб қалбингиз тилса,
Афсус надоматдан қадрингиз синса,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Сабр қилганларга Худо мададкор!
Ҳеч бир одамзотдан бўлманг умидвор,
Бир кун омад берса бўласиз иқрор,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Соғликни, бойликни, тож ила тахтни,
Ҳеч ким эришмаган энг гўзал бахтни,
Жойнамоз устида аямай вақтни,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Ота онангизга умрлар сўранг,
Борида қадрлаб меҳрга ўранг,
Ҳеч қачон енгилиб ноумид бўлманг,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Фарзандингиз оши ошдай ўтмаса,
Қариган чоғингиз қўлин тутмаса,
Дарвозангиз чертиб хатлаб кетмаса,
Аллоҳдан сўранг сиз у инсоф берар!
Аллоҳ сўраганни суяркан доим,
Сўраганлар кўпроқ бўлсин илойим.
Ака-ука, опа сингил иймонга бойим
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
АЗАЛБЕГИМ
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI