vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

🇺🇿 🇺🇿 @VAQTQADRI 🇺🇿 🇺🇿

Читать полностью…

VAQT QADRI

Унутмаймиз ва бажарамиз
"Ҳеч кимдан кам бўлмаймиз ва ҳеч кимга қарам бўлмаймиз."
Охиратингиз обод бўлсин...

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Соатнинг 30$ лигини тақсангиз ҳам, 3000$ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади... 

Сумканинг 30$ лигини кўтарсангиз ҳам, 300$ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди... 

30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади...
 
Ниҳоят билдимки, машинанинг олди ўриндиғида ўтирсам ҳам, орқа ўриндиғида ўтирсам ҳам манзилга БЕЛГИЛАНГАН вақтда етиб келар эканман... 

Болаларингизга бой бўлишни эмас, БАХТИЁР бўлишни ўргатинг.. 
Катта бўлганларида нарсаларнинг нархига эмас, қиймати (яъни МОҲИЯТИга) боқсинлар.. 

Қалбингизни ДУНЁга боғламанг... У фонийдир.


Саййид Мутаваллий Шаъровий.

#status51

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

АГАР СИЗГА, ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ АЙТИШСА, ҚУЙИДАГИ ФАКТЛАРНИ ЁДГА ОЛИНГ:

👉 Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газетадан ишдан ҳайдалган.

👉 Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилятсиз деб ҳисоблаган.

👉 Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.

👉 Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқтувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолган деб таъкидлаган.

👉 Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: - Менинг ўғлим ахмоқ. У 3 сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, - деган экан.

👉 Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.

👉 Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман деганда, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган. Лекин бир неча ойдан сўнг, унинг радиоси кўпчилик денгизчиларни ҳаётини сақлаб қолган.

#ruhiyat41

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир кафт тупроғингдан яралган одам.
Жумбоқларга бойдир, гўзал бу олам.
Бағрингда улғайдик, ҳеч бўлмадик кам.
Қиблагохим, панохим ўзингсан Ватан.

Тоғларингда қайнайди меҳр булоғи
Ҳатто бизга азиз чўлинг тупроғи.
Боболарим топган илм ўчоғи,
Доим юксакдадир ўзбек байроғи.

Дунёга келтирдинг буюк шоирлар,
Мадхингни улуғлаб, битишди ғазал.
Ўзга юрт заридан тупроғинг афзал,
Ўзингсан муқаддас, мустақил Ватан.

Эзгуликка чорлайди, қалбда иймонинг,
Мангуликда барқ урар тилда достонинг
Менга илҳом бахш этган шарафли номинг,

Ўзингсан муқаддас, мустақил Ватан.

#audio271

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,
Дуода энг гўзал ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Азиз юртдошим!
Қадрли диндошим!
Тақдир тасодифи ила улуғ кунларни бир кунда нишонлаш шарафига муяссар бўлаётган бахтли инсон сиз эмасми!?
Алҳамдулиллаҳ!😊

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Эслатма

ҚУРБОН ҲАЙИТ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ.

Яқинларингиз ва дўстларингиз ҳам улашинг..

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

ОМОНАТГА ХИЁНАТ

Аллоҳ таоло томонидан бандасига берилган ҳар бир аъзо Парвардигорнинг омонати ҳисобланади. Масалан, кўз омонати шундан иборатки, банда Аллоҳ таолонинг қудрати билан бўлган ишларга қарагай.
Қулоқ омонати эса Аллоҳ таолонинг каломини ва Расулуллоҳнинг ҳадисларини, авлиёлар насиҳатини эшитишдан иборат.
Тил омонати у орқали Аллоҳ таоло зикрини айтишдан иборат.
Қўл омонати эса у билан элга наф келтирадиган ишларни қилишдан иборат.
Мабодо киши кўзини ҳаром нарсаларни кўришга очса, қулоғини номаъқул сўзларга солса, тилини ёлғону бўҳтонга югуртирса ва қўлини мусулмонларга озор берувчи ишларга узатса, Аллоҳ таолонинг омонатига хиёнат қилган ҳисобланур.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

#audio270

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР. (ДАВОМИ)

Биз гўзал бир вилла олдида тўхтадик ва машинадан тушиб, вилланинг ичкарисига кирдик. Мен унга: “Эй муҳтарам устоз! Бу вилла, анави машина ва сиз хоҳлаган миқдорда умрбод ойлик ҳамда ўғлингизга бизнинг муассасадан иш ўрни мендан сизга қарзимнинг тўловидир”, дедим.
Устоз бундан қаттиқ ҳайратда қолди ва: “Лекин бу жуда ҳам кўп-ку!!”, деди.
Мен: “Ишонинг устоз, ўша вақтдаги менинг бир риёл учун бўлган қувончим бугунги кунда ўнта виллага эга бўлганимдан кўра бир неча баробар каттароқ эди. Ҳали ҳануз ўша қувончимни унутмайман" , дедим.

Ушбу ибратли қиссани ўқиб туриб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги: “Аллоҳнинг йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савоби)нинг мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган етти бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ кимга хоҳласа, (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва (барча нарсани) билувчидир” (Бақара сураси, 261-оят) деган ояти беихтиёр ёдимизга тушади.
Аллоҳ таоло бизларга омонат қилиб берган мол-дунёни Ўзи рози бўладиган йўлларга сарфлашни барчамизга муваффақ қилсин!!!


Қудратуллоҳ Сидиқметов
(араб тилидан эркин таржима)


#hikoya276

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўтиб бораётир муборак кунлар,
Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар.
Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак,
Арафа кунингиз бўлсин муборак!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ИЛТИМОСИМ

Қурийди кун келиб мен эккан дарахт.
Қор ёғиб ёпилар босган изларим.
Танам тор қабримда титраса дағ-дағ.
Мени эслаб туринг ўғил қизларим.

Мен йўқ ҳам кун кўрар бу Ўзбекистон.
Тупроққа тўлади менинг кўзларим.
Эсингизга тушсам топсангиз имкон.
Қабрим йўқлаб туринг ўғил қизларим.

Фасллар кетма-кет ўзгараверар.
Ким ёзни, ким қишни қиларлар ҳавас.
Менга сиз борлигиз таскинлар берар.
Биз қурган шу Ватан омон бўлса бас.

Сиздан бир ўтинчим ўрним посбони.
Мендан шу эл қолди, эҳтиёт қилинг.
Фаққат сал соддароқ ишонч осмони
Илтимос шу элни қадрини билинг.

Шу битта армоним қолган эди-я
Ўзбекни кўрсатгим келган жаҳонга.
Энди росса кучга тўлган эди-я.
Куним қолиб кетди Лахад айвонга.

Ардоқланг Ватанни болажонларим.
Ушбу нарсаларни сиз учун қурдим.
Энди келган эди шодлик онларим.
Мен шодликка эмас қабрга кирдим.

Биз куйдик биргина ёш авлод учун.
Кун келиб албатта беради мева.
Ўшалар кўрсатар Ўзбекнинг кучин.
Менда қўшилмабди ризқу насиба.

Мендан хафа бўлманг чемпионларим.
Сиз ютдиз бу бошим кўкларга етди.
Афсус қисқа экан умр йўлларим.
Эртароқ тақдирим ўзгариб кетди.

Билинг шу Ватаним, орим сизларим.
Кучингиз куч қўшсин яна танага.
Кўргингиз келганда ўғил қизларим.
Бир келиб кетарсиз Шохи Зиндага.

Ардоқланг Ватанни эҳтиёт қилинг.
Минг-минг тарихи бор аждодидансиз.
Сиз ким унутманг бир шуни билинг.
Кимсан Темурийлар авлодидансиз.

Адолатли бўлинг, иноқ бўлинглар.
Шунда бузилмайди биз қурган қўрғон.
Яхши ёмон кунда елка туринглар.
Мен маънгу яшарман, сиз билан ҳамон.

Жаллод деб атаган Темурдек зотни.
Қабрини очишиб хақорат қилди.
Ўзбек деб аталмиш буюк авлодни.
Асли ким эканин жудда кеч билди.

Мана неча йилки елкадош бўлдик.
Иморатлар қурдик, йўллар битказдик.
Барча оғир кунни биз бирга кўрдик.
Ташвишли онларни бирга ўтказдик.

Кимлардур хаққимда нелар дегандур.
Мен давр келажак ёшларга дедим.
Мана хақиқатни АЛЛОҲдан сўранг.
Унинг ҳузурига қуп қуруқ келдим.

Ватан орим эди, номусим эди,
У учун жонимни, борини қўйдим.
Одамлар ортимдан не деса деди.
Мен ўзимга эмас сизларга куйдим.

Мендан нима қолди сенга эй Ватан.
Не қилсам келажак ёшларга дедим.
Бор йўғи олганим бир парча кафан.
Ахир мен шулар деб дунёга келдим.

Эй Ватан, сени дедим, бир сени суйдим.
Шу элимга кўрсат саҳоватингни.
Лек содда меҳрибон элимга куйдим.
Топширдим жону тан омонатимни!

Шухрат Абдуллаев

#audio51

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хажга борди бир ўғлон,
Қалби тўрида иймон,
Кўриб бундай хушрўйни
Араблар қолди ҳайрон.
Араб йигитдан сўрди,
Қай макон, қай элдан сиз?
Кечиринг мен ожизни,
Қай ватандан келгансиз?
Йигит бошлади сўзин,
Арабдан узмай кўзин:
Диёрим таърифласам,
Тилим ожиз сўзлар кам.
Менинг элим мустақил,
Инсонлари дўст ахил,
Қўли дуода боболар,
Шукронада момолар.
Элимдир қуёшли юрт,
Ариқларда сув зилол,
Инсонлари меҳмондўст,
Ҳар уй олдидир гулзор.
Мевалар ширин шакар,
Тилни ёрар қовун, тарвузлар,
Ор деб жон берар эрлар.
Дарахтда қушлар сайрар,
Тинглаб танангиз яйрар."
Aраб деди: «Бас шошманг,
Мен сўрдим диёрингиз,
Нечун менга жаннатдан
Бунча таъриф бердингиз»
Йигит деди: гулистон,
Ватаним Ўзбекистон!
Мен сенга бу диёрдан,
Оз таъриф бердим ишон.
Бу менинг ватанимдир,
Ёниб турган танимдир.
Англагин аҳли инсон,
Жаннатдир Ўзбекистон!!

#ibrat44

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
- Нимага мактаб ремонтига пул олиб келмадинг?
- Ие, мактабни мен бузганим йўқку, устоз! 😳

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аллоҳ бир бандасига синов юбориши натижасида нафақат у бандани синовдан ўтказмайди.
Шу билан бирга атрофдаги одамлар ҳам синовдан ўтадилар.
Ким ёрдам қўлини чўзадию, кимлар тескари ўгирилиб кетадилар

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мухлис_мактуби.
Бизга самимий хатлар йўллаётган инсонларни барчасига ўз ташаккурларимизни изхор этамиз. Раҳмат сизларга, қадрдонларим.😊

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Нью Йоркда ўзини баланд иншоатлардан ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлганлар ўлим жазосига тортилади. Қизиқ, тирик қолса ҳам фойдасиз....😄
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Умр берди Аллоҳим шукрлар бўлсин.
Исломни яратди зикрлар бўлсин.
Қалбингиз илм - нурларга тўлсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

Юлдуз Усмонова –Хақ билан бўл! (Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланади)

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ИБРАТЛИ ВОҚЕА.

Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.

Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. У манзилни, маҳалладаги қайси хонадон эканлигини аниқ билмасди. Аллоҳнинг хоҳишини қарангки, у киши қўйни дўстининг қўшниларига берди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.

У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.

Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Тавба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.

Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.

Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим - а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар - да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг - чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.

Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай - да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.

Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима дебди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.

Ҳали киши:
- Субҳаналлоҳ, Аллоҳим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.

ХУЛОСA

Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, надомат қилманг! Албатта яхшисини беради. Сиз «Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз» денг.


#hikoya277

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🇺🇿 Бундан 26 йил аввал....
1991- йил 31- августда Биринчи президентимиз И.А Каримов мустақиллигимизни эълон қилгандилар.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

http://telegra.ph/ODAM-ATO-VA-MOMO-%D2%B2AVO-RIVOYATLARI-05-04-2

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўзбекистоннинг энг муҳим ўйини олдидан сиз азизларнинг дуо ва илтижоларинг муҳим. Келинг далда бўлайлик...🙏

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Саудия Арабистони қироли Салмон Ибн Абдул Азиз ва намунали миллиадер Сулаймон Рожиҳий.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР.

Биз сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган шахс кўплаб хайрия ишларни амалга оширган, жумладан масжид, мадраса, маъҳад, таҳфизул Қуръон, тиббиёт университети, йўл, кўприк, шифохоналар каби бир қанча муассасаларни Аллоҳ таолонинг йўлида вақф қилган Саудиялик миллиардер Сулаймон Рожиҳийдир. (1920 йил туғилган)
У киши ўз бойлигини вақф қилиш мақсадида уламолар ва оила аъзолари билан маслаҳат қилиб, бор мол-мулкининг учдан икки қисмини, яъни, ўн миллиард доллардан зиёд маблағни Аллоҳ таолонинг йўлида вақф қилиб юборган ва қолган қисмини эса оила аъзоларига тақсим қилиб берган. Бугунги кунда у киши эгнидаги кийимидан бошқа нарсага эга эмас. У киши ҳар доим ўзини Аллоҳ таолога муҳтож, бир фақир банда деб билиб, қўлидаги барча мол-дунёнинг ҳақиқий эгаси эса Аллоҳ таолодир, деб таъкидлаб келади. Аллоҳ таоло у кишининг умрини узоқ қилсин!!

Сулаймон Рожиҳий ўзининг ибратга тўла ҳаётида бўлиб ўтган ажойиб бир воқеа ҳақида ҳикоя қилади:
Мен ёшлигимда жуда ҳам камбағал оилада ўсган эдим. Бир куни ҳатто мактабда уюштирилган экскурсияга бориш учун тўланадиган бир риёлга ҳам қодир бўлмаганмиз. Ота-онамга ёлвориб йиғлашимга қарамасдан улар менга ана шу бир риёлни топиб бера олишмаган эди. Экскурсиядан бир кун олдин уй вазифасини жуда гўзал суратда жавоб берганим учун синф раҳбари мени синфдошларим қарсаклари остида бир риёл билан тақдирлади. Мен ҳеч нарсани ўйламай, шу заҳоти бориб, экскурсия пулини тўлаб, номимни рўйхатга ёздириб қўйдим. Кечаги қайғули йиғиларим бугун чексиз қувончга айланди. Орадан кунлар, ойлар ва йиллар ўтди. Яшаш тарзимиз қийин бўлгани сабабли мен мактаб даврим тугамасаданоқ тирикчилик қилишга киришиб кетдим. Бир неча йиллар ишлаб маълум миқдорда мол-дунёга эга бўлганимдан сўнг Аллоҳ таолонинг фазли-карами ила хайрия ишларини тушуниб етдим.
Кунларнинг бирида мен менга бир риёл берган ўша Фаластинлик устозимни эслаб қолдим ва менга бир риёлни мукофот тарзда берган эдими ёки садақа тарзидами?, - деб кўп ўйлаб, жавобини топа олмадим. Лекин мен ўзимга ўзим: “Устозимнинг нияти қандай бўлганидан қатъий назар, ўша вақтда у мен учун катта муаммони ҳал қилган эди-ки, буни на мен, ва на бошқалар англаб етган эдик”, дедим.
Мана шу ўй-фикрлар мени Фаластинлик устозимни излаб, таълим маскани бўлган мактабим сари боришга ундади. Ниҳоят устозимнинг қаерда эканини суруштириб билганимдан сўнг у билан учрашишга ва унинг ҳолидан хабар олишга қарор қилдим. Муҳтарам устозим билан учрашганимда унинг ишсиз қолгани ва молиявий қийинчилик сабабли юртига қайтиб кетишга тайёргарлик кўраётганидан хабар топдим. У билан ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг мен унга: “Эй муҳтарам устоз! Менинг зиммамда бир неча йиллардан бери сизга беришим лозим бўлган жуда катта қарзим бор”, дедим.
Шунда у қатъият билан: “Ҳеч кимнинг мендан қарзи йўқ”, деди.
Мен эса унга: “Бир вақтлар ўқувчиларингиздан бири дарсдаги саволга тўғри жавоб бергани учун уни бир риёл билан мукофатлаганингизни эслайсизми?”, дедим.
Устоз бироз ўйланишдан сўнг табассум билан: “Ҳа, ҳа … ... ўша бир риёлни қайтариш учун мени излаб келдингми?”, деди.
Мен: “Ҳа”, дедим ва узоқ давом этган илтимосларимдан сўнг уни машинамга ўтиришга кўндирдим ва ўзим билан бирга олиб кетдим.

(Давоми бор)

#hikoya276

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Келажакка Аллоҳга таваккал қилиб ишонч билан боқинг!!.. Келажакда нима бўлажаги фақат Аллоҳгагина аён, асло ҳавотирланманг!!

Ўтмишни Аллоҳга истиғфор айтиб, табассум билан эсланг!! Ўтмишга ачинманг... Аксинча сабоқ ола билинг!!..

Биз билан бўлиб ўтаётган ҳодиса ва воқеалар ўз вақтида ўз жойида содир бўлмоқда. Сиз асло:
- "Агар уни ундоқ қилганимда бундоқ бўлармиди?"- деб ўйламанг...
Асло ва яна асло..
Аллоҳ шундек бўлишини хоҳлаган. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас...

СОКИН БЎЛИНГ!!!..

#status50

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…
Subscribe to a channel