vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

http://telegra.ph/FARZAND---ZHAZO-EHMAS-MUKOFOT-09-06

Читать полностью…

VAQT QADRI

Эсини танибдики, отаси унга нисбатан жуда қаттиққўл эди. Арзимаган нарсага ҳам танбеҳ бераверар, унинг ҳар бир ҳаракатини эътибор билан кузатарди. Қизгина падарини дугоналарининг оталари билан солиштириб, бир куни ҳатто онасига йиғлаб арз қилганди:

– Дадам мени ёмон кўради, яхши кўрганида бунчалик қаттиқ уришмасди…

– Йўқ, қизим, ундай дема! – юпатганди онаизор қизини, – аксинча, даданг сени жудаям яхши кўради, фақат ўзингга билдирмайди, туғилганингда шунақа хурсанд бўлган эдики... Ҳали катта бўлсанг, ҳаммасини тушунасан…

Аммо қиз отаси ҳақидаги фикрини ўзгартирмади: отаси уни яхши кўрмайди!

Йиллар ўтди. Ота назорати, она тарбияси таъсирида ҳавас қилса арзигулик ақлли, одобли қиз бўлиб улғайди. Дугоналари билан бирор ерда тўпланмоқчи бўлишса, дадасидан кўпда рухсат ололмасди, тўй-тантаналарга ҳам дадасининг розилиги бўлмаса, боролмасди. Яна ўша ўй кўнглидан кечарди: отаси уни яхши кўрмайди!

Вақти-соати етиб, рози-ризолик, ёруғ юз билан бахт остонасига қадам қўйди – келин бўлди. Тўй куни қадрдон уйини тарк этар маҳали остонада отасининг пойига бош урди. Отанинг қўллари дуога очилди, овози титраб, жигаргўшасига оқ фотиҳа берди:

– Берган тузимга мингдан-минг розиман, қизим! Борган ерингда тошдай қотгин! Бахтли-тахтли бўлгин! Омин!

Келиннинг кўзлари беихтиёр ёшланди, кўнгли алланечук бўлиб кетди. Лекин ўша ўйида қолди: отаси уни яхши кўрмаса керак!

Тўйдан сўнг чарлар баҳонасида ота уйига чақирилди. Турмуш ўртоғи, қайнонаси етовида туғилган гўшасига келар экан, кўчаларига бурилишлари билан дарвоза ёнида у ёқдан-бу ёққа бетоқат юриб, ўзларини кутиб турган отасини кўрди. Машинадан туша солиб, қизариб-бўзарган кўйи салом берди. Пешонасидан ўпиб, кўришаётган отасининг кўзларига ёш қалқиганини пайқади. Пайқади-ю ўзинингда мижжалари намланди, аммо қалби бир кашфдан мунаввар эди:

Онаси рост айтган экан, ҳа, падари бузруквори уни жуда-жуда яхши кўрар экан! Қоғоздаги қанддай асраб-авайлаб, тергаб-койиб яхши кўрар экан!

#ibrat45

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
😄...Тажрибали инсонлардан аччиқ хақиқат....👆

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ШИФО СЎРАЙМАН.

Онанин бахти бу фарзанд саналар,
Боласи соғ юрса етади унга.
Ниш кирса юракка ўқлар қадалар,
Ухламасдан улар тунларни кунга.

У ҳам фарзанд кўрди тану жони соғ,
Қувончи сиғмади бутун оламга.
Иккинчи фарзандни ҳам етказди Аллоҳ,
Кўз тегмасин дерди икки боламга.

Йиллар ўтди секин бир бирин қувлаб,
Шўх бўлиб улғайди икки фарзанди.
Энди ҳаётлари турганди гуллаб,
Бирдан бетоб бўлди кичик дилбанди.

Оёғи юрмасдан қолди бехосдан,
Операция қилди қайсидур жаррох.
Жиддий тус олганди касали ростдан,
Онага бир синов берганди Аллоҳ.

Бир йил бўлибдики бола бечора,
Шифтга термулгунча ётар эмиш жим.
Ундан баттар азоб чекмоқда она,
Унинг аҳволини тушунмас ҳеч ким.

Ўтириш мумкинмас, юриш мумкинмас,
Кичкина жонига шунчалар жабр.
Бир жойда ётармиш, туриш мумкинмас,
Она ва болага бер Аллоҳ сабр!

Она дер: Боламга термулиб доим,
Шифо сўраганча тўкаман кўз ёш.
Тузалиб кетсинда ўғлим илойим,
Унинг саволига йўқ менда бардош.

У дейди, онажон тураман қачон?
Тезроқ тузатишсин докторлар айтинг.
Мен ҳам акамдайин юраман қачон?
Жаррох амакидан бир сўраб қайтинг.

Ўртоқларим ҳар куни тепади тўплар,
Ўйнагим келяпти мени ҳам она.
Бирга ўйнашимни кутмоқда кўплар.
Биттта жойда қанча ётаман яна

Дод солиб йиғлайди билдирмай аёл,
Ичидан эзилар юзин беркитиб.
Ўзидан ўтгани ўзига аён,
Жажжи қўлларини ушлар энтикиб.

Ҳали чопқиллайсан, мен айтдим болам,
Аритиб ташлайсан бутун ғамимни.
Қараб туради деб ўйлама онам,
Бўлмаса бераман оёқларимни.

Эй Аллоҳ, шифо бер хасталарга сен,
Сендан умид қилиб қўлларда дуо
Муҳаббатинг чексиз, караминг ҳам кенг.
Мен ҳам дуодаман меҳрибон Худо!

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Миллионлаб эътирозлар бир пул. Ёки Сергеев яна асосий таркибда...

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Касалликларни чой билан енгишни истайсизми?


Айтишларича, чой ичиш нафақат чанқоқни қондиради, балки турли касалликларни енгишда ҳам ёрдам бериб, юрак-қон томирлари ҳамда ичакларни заҳарли модда ва инфекциядан тозалайди. Айрим чойлар эса инсонни қувватлантиради. Халқ табобатида қадимдан ҳар хил чойлардан фойдаланиб келинган. Қуйида сизга ана шундай шифобахш чойлардан айримларини тавсия этамиз.

КИЙИКЎТЛИ ЧОЙ АРТЕРИАЛ ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ

Кийикўтли чой халқ табобатида қадимдан шифобахш чой сифатида қадрланган. Уни томоқ оғриганда, ўпка ва юрак хасталиклари безовта қилганда, артериал қон босими кўтарилиб, уйқусизликдан қийналганда ва кўз хиралашганда ичиш тавсия этилган. Бундай чой бўғимларнинг оғриғини қолдириш, жигарни мустаҳкамлаш ва пешоб ҳайдаш хусусиятларига ҳам эга.
Кийикўт қайнатмаси ёки чой қилиб дамланганини ичиш кўкрак ва ўпкадаги қуйилиб қолган моддаларни ҳайдайди, иштаҳани очади, кўнгил айнишини тўхтатади ва кайфиятни кўтаради.
Кийикўт чойи ёки қайнатмаси ичак фаолиятини яхшилайди ва қабзиятдан халос этади. Кундалик овқатланиш рационига кийикўти дамламаси киритилса, у буйрак ва сийдик қопидаги тошларни майдалаб туширади.
Кийикўтли чойни тайёрлаш учун 0,5 литрли чойнакка бир чой қошиқ қуритилган кийикўт солиб, бостириб қўйсангиз, кифоя. Унга ярим қошиқча кўк чой қўшсангиз, янада хушхўр бўлади.

ЛИМОНЎТЛИ ЧОЙ АҚЛНИ ПЕШЛАЙДИ
Бундай чой юрак, мия ва сезги аъзоларини қувватлантиради. Бундан ташқари, лимонўтли чой ақлни пешлайди, жигар ва ошқозон фаолиятини яхшилайди. Лимонўт қоринда, буйракда ва бошқа ички аъзоларда пайдо бўладиган санчиқни қолдиради. Ибн Синонинг «Тиб қонунлари»да ёзилишича, лимонўт мия тиқилмаларига фойда қилади, оғиздаги бадбўйликни йўқотади, юракдаги безовталикни бартараф этади, ошқозонда ҳазм ишини енгиллаштиради ва ҳиқичоқни тўхтатади. Лимонўтдан чой дамламоқчи бўлсангиз, унинг 4 дона баргини совуқ сувда чайиб, ярим литрли чойнакка солинг ва устидан 1 чой қошиқ қора чой қўшиб, қайнаган сув қуйинг. Лимонўтли чойни шу алфозда 5-10 дақиқа бостириб қўйсангиз, тобига етган шифобахш дармондорига айланади.

ДОЛЧИНЛИ ЧОЙ — ЮРАК ҚУВВАТИ
Долчин қишин-ёзин кўм-кўк турадиган, тропик мамлакатларда ўсувчи доривор дарахт. Таркибида юқори сифатли эфир мойи бор. Халқ табобатида долчинли чой юракни тетиклаштирувчи, жигар тиқилмаларини очувчи дори сифатида қўлланилган. Бу чой ёрдамида ошқозон ва ичакда қотиб қолган таом қолдиқлари, қуюқлашган ёғ ҳамда заҳарли моддалар танадан чиқиб кетади. Долчин тумовни бартараф қилади.
Бунинг учун 0,5 литрли чойнакка 0, 5 чой қошиқ долчин, кичкина қошиқда қора чой, 4 чой қошиқ шакар солиб устидан қайноқ сув қуйинг ва 5-7 дақиқага бостириб қўйинг.

ЗАНЖАБИЛЛИ ЧОЙ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
Занжабил ични юмшатувчи бўлиб, қорин дам бўлишининг олдини олади. Бу чой хотирани мустаҳкамлайди, ҳазм қилиш ишини осонлаштиради. Жигар ва меъда совуқлигига мувофиқ келади. Ҳўл мевалардан заҳарланганда ҳам кони фойда.
Бунинг учун 0,5 литр совуқ сувга 10 грамм занжабил кукунини солиб, 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг одатдагидек, қора чой дамлаб, баробар миқдорда олинган занжабил қайнатмаси билан қўшиб, чойнакка яна 4 дона оқ қандми, 2 ош қошиқ асал ёки бўлмаса ёнғоқдек икки бўлак новвотми солиб, дастурхонга тортинг.

ЗИРКЛИ ЧОЙ ЗАҲАРЛИ ҲАШАРОТ ЁКИ ИЛОН ЧАҚҚАНГА ШИФО

Зирк тоғларда ўсадиган бута ўсимлигининг мевасидир. Меваси майиз катталигида бўлиб, ранги тўқ кўк ёки қора бўлади. Зирк қўшилган чой сафрони ҳайдаш, чанқоқни қолдириш, жигарни бақувват қилиш, қон босимини пасайтириш учун қўлланилган. У юрак хасталигида, заҳарли илон ва чаён чаққанда ҳам дори бўлган.
0,5 литр сувга 1 ош қошиқ зирк солиб, қопқоғи жипс ёпилган ҳолда қайнатилади ва бекик ҳолида 10-12 соат давомида совитилади. Сўнгра 0,5 литр қайноқ сувга 1 чой қошиқ қора чой дамлаб, зирк қайнатмасидан қўшиб ичилади. Зиркли қайнатма яхна ҳолида ичилса, янада фойдалироқ бўлади.

З. ИСОҚОВА тайёрлади.

#salomatlik62

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Туркия Мьянмадаги зулм туфайли ўз уйини тарк этган мусулмонларга ёрдам кўрсатди. 😢

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳаёт ҳикмати

Кўпчилик яхшиликнинг замирида фақат маънфаат ётади деб бутунлай янглишишади.

Эзгулик ва ўзаро қадр- қиймат, ҳурмат-иззат ва оқибат деган хусусиятлар одатда бизни инсонийлик даражамизни белгилаб беради..

Демак, имкон қадар савоб қилишда, ён атрофингиздаги кишиларга, яқинларга яхшилик улашишдан тўхтаманг...

Зеро, биз ҳаётга инсонлигимизни оқлаш учун келганмиз..

#audio272

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

- Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди.
- Қанақа дорини айтяпсан? - сўради у.
- Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг!
- Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди.
- Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам "Аллоҳнинг мўъжизаси"дан бера қолинг!
Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди.
- Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан? - дея сўради у.
- Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, "Аллоҳнинг мўъжизаси"гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим, - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб.
- Хўш, ёнингда қанча пулинг бор? - деб сўради ҳалиги киши.
- Ўн ярим рупия!
- Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим.
Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди.

Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди:
- Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди.
- Кечирасиз, - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси.
- Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади?
Жаррох жилмайди.
- Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция.
Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди:
- Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман.
Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди.

#hikoya10

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Расман! Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8100 сўм бўлди.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳаёт қанчалик бешафқат бўлмасин сенда ҳамиша икки йўл бўлади. Яъни "яхши" ёки "ёмон" бўлиш имкони, қандай Инсон бўлишни эса ўзинг ҳал қил.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Одамларнинг юзларига қараб бахо берманг. Тангри юзсизларга ҳам юз берган.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

БОЙЛИКЛАРИМ

Қадрим баланд қаддим ҳам тетик,
Кўксим ҳам тоғ каби эмасдур кемтик.
Бошимни ҳеч ерда тутмайман эгик.
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Ҳаётда кўрсам гар оғир зарбалар,
Кўнглимга яқиним қилса зардалар.
Дўстларим юз бурса мендан кейин магар
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Баъзида ўз болам олмайди гапим,
Балки бу ожизлик сиғмайди ҳаддим.
Кўпайиб кетганда ҳасрату дардим,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Отам дер ҳар ерда ор талаш болам,
Одам бўлсанг сенга эгилар олам.
Кўнглимни кўтарар ҳамиша онам,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Савол берар кўплар бойлигинг неда?
Катта гапирасан яна ҳар ерда,
Худди бутун дунё қудрати сенда.
Дейман суянчиғим отам бор шукр,
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Отаю онамни асрасин Худо!
Хикмати дуодан қилмасин жудо!


АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Биринчи президентимиз 1955 йил, Самарқанд вилоятида мактабни олтин медалга тамомлаган ягона битирувчи бўлган!
👉 @vaqtqadri 🇺🇿

Читать полностью…

VAQT QADRI

ОРТИҚЧА МГ БАЙТЛАР САРФИНИ ТЕЖАШНИ ЎРГАНАМИЗ...

Ўтказилган сўровнома натижалари шуни кўрсатдики кўпчилигимиз телеграм мессенжеридан фойдаланиш давомида, айниқса канал ва гурухлари мавжуд бўлган инсонлар ортиқча МГбайтларни ўзлари билмаган ҳолда сарфлаб қўйишар экан. Оқибатда, бизда МГбайтлар камайса гурух ва каналларни тарк этишни бошлаймиз. Ваҳоланки, биз МГ байтларимиз кам қолган ҳолатда ҳам гурух ва каналларни тарк этмасдан туриб назорат қила олишимиз мумкин. Умуман ҳар доим ортиқча МГ байтлар ишлатишдан қутулишни ва тежашни имконияти мавжуд. Хўш, қандай?

Авваломбор келинг аниқлаб олайлик. Сиз юқорида эътироф этилган яъни ортиқча МГбайтлар сарфлаётган инсонлар қаторасига кирасизми?

- Агар сизда гурух, каналлардан келган расм, ГИФ форматидаги расмлар ўзидан ўзи очилса, аудиолар ва видео роликлар ўзидан ўзи тортиб олинса демак “ҲА” кирасиз.
Хозир сизга қуйидаги ролик орқали уларни бошқаришни ўрганасиз. Оқибатда сиз қуйидаги қулайликларга эга бўласиз.

👉 Биринчидан сизга келган манбалар (расм, аудио, ГИФ ва ҳ.к) ўзидан ўзи очилмайди. МГ байтларингиз камлигида бу сизни ҳавотирга солмайди. Аввалгидан фарқли равишда ўзингиз ёқтирган гурух ва каналларни тарк этишга мажбур бўлмайсиз.

👉 Иккинчидан бу сизга танлов имкониятини тақдим қилади. Яъни сизга келган манбалар (расм, аудио, ГИФ ва ҳ.к)ни ўзингиз ёқтирганини тортиб оласиз, ёқмаганини йўқ.

👉 Учинчидан сизга боғлиқ бўлмаган тортилма(загрузка)лар йўқолишини хисобига ортиқча МГ байтлар сарфламайсиз ва телефон хотирасини сизга кераксиз бўлган манабалар билан тўлдириб банд қилмайсиз.


Агар сизда тушунарсиз вазият ва қўшимча саволлар пайдо бўлса @omonat га мурожаат қилишингиз мумкин.

#foydali60

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Бандасига кўп хам ишонаверманг.
Бугун гул тутган қўллар, эртага тош отиши. Бугун тош отганлар эса вақти келиб гул тутиши хам мумкин.
Бегойим Камиловна.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавҳа
Меҳр ва оқибатни унутиб қўётган инсонлар, балки хулоса қиларсиз..😢

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
ОК – дунёдаги энг машҳур сўз..
👉 @vaqtqadri 👍

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Саломатлик рукни ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Мазлум мусулмонларнинг дуолари ва қарғишлари Мьянмада золим бутпарастларни ибодатхонасини АЛЛОҲ ерга ғарқ қилди. Яратган буюк ва қудратлидир. Уларни ўз паноҳингда асра эгам. Амин.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Ўғил отага деди:
"Ахлатчи келди".
Ота деди:
"Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради".
Тарбия мана шундай бўлади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Кўп билган одам эмас, билганларини ҳаётда қўллай олган одам ақллидир!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан...!!!
Отам туфайли барча мўъминларни иззат қиламан....!!!
Синглим туфайли барча қизларни....
Укам туфайли барча биродарларимизни азиз биламан...!!!
Чунки мени
Онам...
отам...
синглим ва укам мен учун қанчалик қадрли бўлса, бошқалар учун ҳам ўз яқинлари шундайин азиздир...!
Бировни қизини, кимнидир синглисини ва яна кимнидир опасини ўйинчок ўрнида ўйнайдиган " Бек "лар... !!!
Унутманг сиздаям сингил, сиздаям опа ва Худо ҳоҳласа сиздаям жондай ширин қизалоқ бўлади....
Сиз шундай яшанг - ки, эртага сизни қилмишингизни товони азизаларингиз бўйнига юк бўлиб қолмасин, зеро бу дунё " Қайтар дунё " деб бежиз аталмаган...

#audio17

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

http://telegra.ph/IMTIHON-09-04

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳурматли обуначилар!
Якшанба дам олиш куни сиз азизларга мароқли ўтишини тилаган ҳолда бугун одатга кўра биз ҳам дам олишимизни  маълум қиламиз!


Таклиф ва шикоятлар учун @helpvam га мурожаат қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Фойдали_лавҳа
Ортиқа МГ байтлар сарфини қандай тежаш мумкин!?

Саволларингиз бўлса 👉 @omonat

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Фойдали маслаҳат ⭐️

Читать полностью…
Subscribe to a channel