vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аспирин дориси нафақат оғриқ қолдирувчи, балки рўзғорда бекаларимизга асқотиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Марҳамат, улар билан танишинг!

🤗 Ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради

Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 та дона аспирин таблеткаси майдалаб, лимон соки билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.

🐝 Ҳашаротларнинг чақишида қичималарнинг олдини олади

Аспирин ҳашаротлар чаққанда келиб чиқадиган шишларни ва қичималарнинг олдини олади. Бир дона таблеткани қобиғини ювиб ташланг. Сўнгра дорининг ичини бирозгина сувга қўшиб маз ҳолатига келтиринг ва чақилган жойга қўйиб бир неча дақиқа ушлаб туринг.

😀 Юздаги тешикчаларни кичрайтиради

Тайёрланиши учун 5 дақиқа вақтингизни олувчи ушбу ниқоб юз терисидаги тешикчаларни кичрайтиради, силлиқлаштиради ва текислайди. Бунинг учун:
• 7 дона қобиқсиз аспирин таблеткаси;
• 3 қошиқ ёгурт ёки сметана;
• 1 қошиқ асал керак бўлади.
Ниқобни тайёрлаб юзингизга суринг, 3-5 дақиқадан кейин ювиб ташланг.

💆 Қазғоқларни бартараф этади

Қазғоқларни бартараф этиш учун 2 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир марта ювиш учун мўлжалланган шампунга қўшиб бошингизни ювинг.

🙂 Аспирин – эксфолиант (пилинг)

2-3 дона аспирин таблеткасини сувга аралаштириб танангизга яхшилаб суриб чиқинг, бироздан сўнг ювиб ташланг, тана териси майинлашади. Агар терингиз нозик бўлса бундай суртмани қўлламаганингиз маъқул, акс ҳолда қизартириб юбориши мумкин.

🏃 Оёқдаги қадоқларни кетказади.

7 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир қошиқ лимон сокига аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани пошнангизга қўйинг ва иссиқ ҳолатда ушлаб туринг. 10 дақиқадан сўнгра ювиб ташланг.

💁 Сочларни мустаҳкамлайди

Аспирин ҳатто сочларни мустаҳкамлашда ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир пластинка аспиринни бир пиёла илиқ сувга аралаштиринг, хосил бўлган маскани бошингизни ювгандан кейин яхшилаб қўйиб чиқинг. 15 дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Сочларингиз нафақат мустаҳкамланади, балки жилоланиб ялтирайди.

👕 Киймлардаги доғларни йўқотади

Кийимлардаги тердан пайдо бўлган доғларни кетказиш учун аспирин доналарини сувда эритиб ўша жойига суртиб кечга қўйинг. Кейин одатдагидек кийимларни ювиб ташлашингиз мумкин, кийимларингиз асл ҳолатига қайтади.

🛁 Ваннани ялтиратади

Ваннани тозалаш учун 5 дона аспирин таблеткасини тозалаш воситасига қўшиб ишқалаб қўйинг. Ярим соатлардан кейин ваннани губка билан енгил ювиб ташланг.

🌹 Атиргулларнинг умрини узайтиради

Атиргуллар турган гулдонга бир дона аспиринни ташланг. Аспирин сувда бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди.

#foydali61

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

"КАЛТА КЎЙЛАК" кияман деб оиласидан ажралишига бир бахя қолган "КЕЛИН"

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Куч-қуввати етиб туриб, тиламчилик қилиш, ўзига етмиш камбағаллик эшигини очишдир!
Тиламчиликдан эҳтиёт бўлиш, орият белгисидир!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам - укам, опа - сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК!!!

🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЖАННАТДАН ОЛИБ КЕЛДИМ

Машҳур муҳаддис, аллома ва буюк зотлардан бири шогирдларига ҳадис фанидан дарс берар эди. Имтиҳон қилиш мақсадида талабаларга юзланиб: «Эй шогирдлар! Эй талабалар! Эртага менинг олдимга энг қиммат нарсани олиб келинглар!», — деди. Талабалар уйларига қайтишди. Сўнг, эртаси куни, бомдод намозидан сўнг ҳаммалари Устоз ҳузурида тўпланишди ва ораларида қуйидаги суҳбат кечди.

Устоз: «Хўш, энг қимматли нарсани олиб келдингизми?», — деб сўради. Шогирдлар олиб келган нарсаларини навбатма-навбат устозга тақдим қила бошладилар. Устоз қараса, талабалардан бири қўй, бири туя, бири қимматбаҳо кийим, яна бири олтин, бошқаси кумуш, хуллас, ҳар бири ўзи қиммат деб ўйлаган нарсани олиб келибди. Навбат 12-13 ёшлардаги ёш талабага келди. У устозининг олдига бир кўзача қўйди.

Устоз ҳайрон бўлиб сўради: «Сен энг қимматли, деб шуни олиб келдингми? Бу нима ўзи?».

«Ҳазрат, бу тупроқ!», — деди шогирд, — бу мен учун энг қиммат бўлган нарса. Мен буни жаннатдан олиб келдим!”.

Устоз бу ҳолдан ҳайрон бўларкан: «Жаннатдан олиб келдим, дейсанми!? Нима сен жаннатни топдингми?», деб сўради.

— «Ҳа, жаннатдан олиб келдим, жаннатдан», — таъкидлади шогирд, — «онам ҳовлимизга чиққанида, қадамлари остидаги тупроқларни олиб, ҳузурингизга келтирдим, устоз. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат- оналар оёғи остидадир!», деганлар”.

Бу жавобдан устоз беҳад хурсанд бўлди. Чунки шогирдларидан худди шу жавобни кутган эди. Унинг кўзларидан мамнуният ва розилик кўз ёшлари тирқираб кетди ва талабага «Берган таълим ва ўгитларим зое кетмабди. Сен ёш бўлишинга қарамай, топширган вазифамнинг ҳақиқий моҳиятини англабсан», дея мазкур шогирдни мақтаб, уни бошқаларга ўрнак қилди.

Ҳа, дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек, «Жаннат- оналар оёғи остидадир». Бу сўз ҳақида тафаккур юритар эканмиз, Аллоҳ таоло дунёдаги барча обиду зоҳидларнинг, олиму солиҳларнинг энг буюк мақсудини оналарнинг оёқлари остига ташлаб қўйганлигини англаб етамиз. Она деган номга сазовор бўлган зотлар учун бундан ортиқ шараф, бундан зўр ҳурмат борми?!

Она… Шу биргина сўз замирида олам-олам маъно мужассам. Ер юзида оёқларини ўпишга лойиқ зот, бу — Онадир. Онаси ҳаёт бўлганлар унинг қолган умрини ғанимат билсинлар, унга мулойим муомалада, доим тавозеъда бўлсинлар.

Ҳаргиз унга баланд овозда гапирмасинлар, унинг юзига қараб уф тортмасинлар! Нима учун? Чунки, шундай бир кун келадики, онанинг ўрнини босадиган ҳеч нарсани тополмай қолади киши. Уни излайди лекин тополмайди, унинг қадрига етмаганига, қўлларини кўзига суртмаганига надомат чекади.

Бошинга мушкул иш тушганда ҳамма дўстларинг сени ташлаб кетиши мумкин. Аммо ёлғиз битта дўстинг сени ташлаб кетмайди. Бу сенинг Онангдир. Бу дунё йўқотганларингни қайтариши мумкиндир. Лекин онангни йўқотсанг қайтариб бера олмайди.

Она шундай муқаддас ва буюк зот. У ҳамманинг ўрнини боса олади. Лекин ҳеч ким унинг ўрнини боса олмайди.

Аллоҳ таъоло ота-оналаримизнинг умрларини баракали қилсин, уларнинг розилиги сабаб бизларга жаннатни вожиб айласин!


#audio274

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

1993 йилда Англияда таҳсил олиб юрган кезларимда Даллас Барнес Хьюз исмли нафақадаги аёлнинг уйида ижарада турардим. Даллас ёшига нисбатан анча тетик, қувноқ, хушчақчақ, қизиқувчан ва зийрак аёл эди. Крикет ўйинига менинг меҳримни уйғотиш учун теваракдаги барча ўйинларга эргаштириб бориши менга бироз ёқмаса-да, биз у билан жуда дўстлашиб кетган эдик. Яхшиликками, ёмонликками - билмадим-у, аммо ҳали -ҳануз ушбу ғалати ўйиннинг туб моҳиятини умуман тушуна олмадим.
Кундузлари ўқиб, кечалари маҳаллий қахвахоналардан бирида соатига 4 фунт эвазига идиш-товоқ ювиб ишлардим. Гарчи бир талаба учун керакли бўлган маблағни ишлаб топаётган бўлсамда ўз уйимни жуда соғинардим. Ҳозир ҳам 2 ҳафтадан ортиқ вақт уйимдан йироқда яшай олмайман. Оилам ва улғайиб келаётган бир ёшли гўдак ўғлимнинг ёнига қайтиш истаги кундан-кунга ортиб борарди. Баъзида талабалик даврининг қийинчиликлари, яқинларим ва уйимга бўлган соғинч ҳисси устун келиб, барчасини ташлаб ватанимга қайтиб кетгудей бўлардим.
Менимча, Даллас хоним умумий ҳолатимдаги бу ўзгаришларни сезганди. Одатий кунларнинг бирида мен "I think...", дея оғиз жуфтлаб гапирмоқчи бўлган онимда “th” ҳарф бирикмасини бироз хато юмшоқ "с" га ўхшатиб талаффуз қилдим. Даллас эса “Don't sink. Think (Чўкма, ўйла)”, дея менинг хатоимни тўғрилаб- “Ва бу фақатгина талаффузингга тааллуқли эмас”,-дея кўзларимга тик қараб таъкидлади.
Биласизми, баъзида кўзимизни катта-катта очиб, гуё уйқудан уйғониб атрофимиздаги ҳодисаларга янгича нигоҳ билан боқишимиз учун биргина лаҳза, жумла ёки белги ҳам етарли бўлади. Айни шу дам мен учун муҳим бир бурилиш нуқтаси бўлди, десам янглишмаган бўлардим.

Орадан анча йиллар ўтган бўлишига қарамасдан, мен ҳамон турли мураккаб вазиятларда тушкунликка тушмаслик учун ўзимга-ўзим “Don’t sink. Think”, дея такрорлаб қўяман.

#hikoya278

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳамма нарсаси етарли янги бой бир куни олтин балиқ тутиб олди-ю, нима сўрашни билмай деди:
— Қани, мен учун учта тилак ўйлаб топ!


😂 😂 @VAQTQADRI 😂 😂

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир қиз учрашувга кеч қолиб келди.
Йигит:
— Нега кеч қолдинг?!
Қиз:
— Билмайсизми, чиройли қизлар доим кечикиб келишга одатланган.
Йигит:
— Буни биламан, лекин сан нимага кеч қолдинг..??


😂 😂 @VAQTQADRI 😂 😂

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кулгу бекати ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👉 Ижтимоий тармоқларда таомимиз суратини қўймаслигимиз бизнинг овқатланмаслигимизни билдирмайди. 

👉 Аёлларимизнинг суратини қўймаслигимиз бизнинг бўйдоқлигимизни билдирмайди. 

👉 Сажда қилиб турганимиз суратини қўймаслигимиз намоз ўқимаслигимизни билдирмайди. 

👉 Шифохонада муолажа олаётганимизни қўймаслигимиз касал бўлмаслигимизни билдирмайди. 

👉 Тоғу-тошлар ва хорижга саёҳатимизни қўймаслигимиз уйимизга қамалиб олиб, калитни ютиб юборганимизни билдирмайди. 

👉 Оналаримиз қўлларини ўпиб тушган суратларимизни қўймаслигимиз уларга оқ бўлганимизни билдирмайди. 

👉 Мутолаа ҳолатидаги суратларимизни қўймаслигимиз китобёқмас жоҳиллигимизни билдирмайди. 

Бизнинг бундай йўл тутишимизнинг бор-йўқ сабаби, ҳаётимизнинг гўзал лаҳзаларини ҳужжатлаштиришдан кўра улардан жонли баҳра олишни яхши кўрганимиздир. Зеро ўзимизнинг ҳаётимиз ўзимиз учундир, сиз учун эмас!

#status52

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Янги туғилган кенгуру чой қошиқда ўтира оладиган даражада кичик бўларкан.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ

Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:
- Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?
Мирзо жавоб бердиларки:
- Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди - мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

#audio273

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Умрида биринчи марта Азон товушини эшитган америкалик қизалоқни реакциясини томоша қилинг. Жудаям таъсирли.😊

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Фойдали маслахатлар ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

ҚИЁМАТ..!

Сўрашади мендан баъзилар,
Қиёмат кун қай замон келар?
Ҳадисларда бордир кўп сўзлар,
Ундан олдин аломат бўлар.

Одамларда қолмас оқибат,
Аёлларда ҳаё ҳам қолмас.
Омонатга бўлар хиёнат!!!
Яхшиликка дуо ҳам олмас.

Тарозидан урушлар бўлар,
Яхшиларнинг устидан кулар.
Бенамозлар дунёга тўлар,
Ширк келтириб яшашар улар!!

Ота она қаровсиз қолар,
Номард ўғил мол дунё йиғар.
Ёри учун совғалар олар,
Унутади қон қардош жигар.

Эркак қолиб аёл кўчада,
Фарзандларин боқиб юради.
Эри бўлса ҳовли дачада,
Ўзгасининг кўнглин олади.

Баъзилари Аллоҳни билмас,
Сиғинишар қабр тошига!!!
Ҳатто Қуръон тиловат қилмас,
Чўкиб борар ўз кўз, ёшига.

Ҳалол туриб харомни ютар,
Шайтон изин кўз юмиб босар.
Ҳар бир кунни гунох қиб ўтар,
Бир кун келиб ўзини осар!!!

Қиёматнинг аломати кўп,
Барин ёзиб тугатолмайман.!!!
Эй дўстларим тавба қилинг хўп,
Қиёматни тўхтатолмайман.!!!

#audio275

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЯХШИЛИК.

Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
- Банан қанча туради?
- Ўн икки динор.
- Олмачи?
- Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди. Кампир "алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди ", деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб шу йўлни топдим. Яъни, унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."
Ҳалиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб унинг пешонасидан ўпдим".

Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади.

#hikoya279

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ҚОРА КУН

P/S : Ушбу шеър Мьянмада мусулмонларга нисбатан қилинган вахшиёна ҳаракатларидан таъсирланиб ёзилди. Табиийки ички кечинмалар ва ҳиссиётлардан таъсирланиб ёзилган мисраларда хатоликлар бўлса авф этасиз деган умиддамиз. Қўрқамизки, диний билимларимиз мукаммал эмаслиги учун баъзи эътирозларингиз бўлиши мумкин. Агар бу каби хатоликларга билиб билмай йўл қўйган бўлсак Яратганни ўзи бизни авф этсин. Зеро бизни ҳам, муаллифни ҳам ниятимиз имкон борича фақат холисона ёндашув холос.

Мьянмарда мусулмонлар сиғмай қолди,
Ё чопилди, ё осилди, ёки ёнди.
Худоликка даъво қилган бутпарастлар,
Ҳатто гўдак жонини ҳам қийнаб олди.

Дуч келганди аямасдан ўлдирдилар,
Ариқларни қизил қонга тўлдирдилар.
Виждони йўқ, иймони йўқ лаънатилар,
Вахшиёна ишини зор дўндирдилар.

Чидолмайди кўплар бундай ишга рости,
Қуръонга тенг гўдакларни тепиб босди.
Яна камдай ота она кўз ўнгида,
Боласини аямасдан дорга осди.

Токка қўяр гохо мурғак боласини.
Ёки сўяр ўтмас тиғда онасини.
Лаънат бўлсин сенга дўзах одамлари,
Тингламасанг наҳот одам ноласини.

Ўзанлари жасад билан тўлиб кетди,
Қанча қанча қариялар ўлиб кетди.
Шахид кетди ўлдирилган мусулмонлар,
Қон хидлари дунёни ҳам тутиб кетди.

Залворли юк босиб ўтди тирик жонни.
Сесканмади бирортаси тўкиб қонни.
Танасидан жудо қилди бошларни ҳам,
Кўрмаганди ҳеч бир одам бундай онни.

Отаси тенг одамларни отиб ташлар,
Уч тўрттасин бирга қилиб ёқиб ташлар.
Бўлди қилинг бу дунёни кофирлари,
Қочганларнинг оҳу доди юрак ғашлар.

Ҳали сенлар жазо топиб хор бўласан,
Қарғиш ёмон ўлиминга зор бўласан.
Қолиб ҳали шахидларнинг уволига,
Аллоҳдан авф сўраб ҳамменг жўр бўласан.

Майли қасос қиёматга қолиб кетди,
Чалажонлар Худойимга солиб кетди.
Эсдан чиқмас бўлди энди бу қора кун,
Ўрнак бўлиб кўплар юртин қадр этди.

Шукр дейман юртимда бир нохушлик йўқ,
Бошимиздан вахшийларча ёғилмас ўқ.
Англайин ўзбегимнинг тинчлигидан,
Уруш бўлмас бизда ҳечам кўнглимиз тўқ.

Тинчлигимиз қадри мана шундай пайтлари билинаркан. Барчамизни Аллоҳ ўз панохида асрасин!

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавха
Яхшиликлар занжири. Ёхуд ҳаётда омад ва хотиржамлик сизга хамроҳ бўлишини истасангиз доим яхшилик қилинг!
👉 @vaqtqadri 🎬

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Болаларингизга бой бўлишни эмас, бахтли бўлишликни ўргатинг.
Шундай қилсангиз, ҳаётларида эришган нарсаларининг нарҳини эмас, қадрини биладиган бўладилар.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Қийинчиликлар ўтмиш учун жазо эмас, балки келажак учун имтиҳондир.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Имтиҳонда талаба биронта саволга жавоб бера олмади. Жаҳли чиқиб кетган профессор бақирди:
— Эшшак!!!
Ва ёрдамчиларига ўгирилиб деди:
— Менга бир қучоқ похол олиб келинглар!
Шунда талаба деди:
— Менга эса бир пиёла қаҳва келтиринглар!


😂 😂 @VAQTQADRI 😂 😂

Читать полностью…

VAQT QADRI

Тарбия:
Ўзинг ифлос қилдингми, ўзинг тозалайсан.... 😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мухлис_мактуби.
Ёқимли таассуротлар...
Инсонларни ҳаётига мазмун олиб кираётганимизи ҳис қилиш ва уларга далда бўлаётгамизи сезиш..
Ташаккур қадрдонлар....😊

Читать полностью…

VAQT QADRI

Шундай ғариб кимсалар борки улар учун дунёнинг бор севинчи бир стакан "Кола"да. Сизничи? Сизни эса нима билан ва қандай севинтирса бўлади, диндошим?

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Дунёдаги энг беғубор, энг самимий ва энг ажойиб кулгу болалар кулгуси, нима дейсиз?..😂😂😂👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Қизлар ёмон бўп кетди деманглар, шунчаки яхши қизлар сизга ўзларини кўрсатишмайди. Атрофингизда ёмон қизлар кўпми, демак муаммо сизда.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel