vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

БУГУННИНГ МУАММОСИ

Муаллима ўқувчиси Одилнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини мактабга чақиртирди. Ота келгач, унга: «Жаноб! Ўғлингиз «Риталин» (диққатни жамлашга қийналувчи ва ҳаддан ташқари ҳаракатдан азият чекувчилар учун дори) таблеткасини ичиши керак. Чунки у дарсларни яхши ўзлаштирмайди, кўпинча синфдошларига дарс асносида халақит беради», деди.

Одилнинг отаси ўқитувчининг таклифига рози бўлди. Аммо Одил отасига синфдошлари олдида дори ичишдан уялишини айтди. Шунда муаллимаси Одилга «Ундай бўлса, танаффус вақтида ўқитувчилар хонасига бориб, дорини ичиб, менга қаҳва олиб келасан», деди. Одил рози бўди.

Бир ой барча ишлар худди улар келишганидек давом этди. Муаллима Одилнинг отасини иккинчи бор чақиртирди. Унга ўғлининг хулқ-атвори ва дарслари яхши тарафга ўзгаргани ҳақида мақтаниб гапирди. Одилнинг отаси муаллиманинг гапларидан жуда хурсанд бўлди. Ўғлига қараб жилмайди.

Улар уйга келгач, отаси Одилга: «Олдингидан янада яхши ўқиётганинг жуда зўр бўлибди-да! Энди менга қандай ўзгарганинг ҳақида гапириб берарсан», деди. Шунда Одил отасига қараб: «Отажон! Бу жуда ҳам оддий. Мен ҳар сафар ўқитувчиларнинг хонасига бориб, муаллима учун қаҳва тайёрлаб, бир дона «Риталин» таблеткасидан қаҳвага солиб қўярдим. Шундай қилиб, кундан-кунга муаллимамизнинг асаблари тинчланиб, бизга дарсларни маромида бера бошлади», деди.

🎓Қиссадан ҳисса шуки, ўзингизни бир сарҳисоб қилинг. Эҳтимол, камчилик ўзгаларда эмас, ўзингиздадир. Айбни аввал ўзингиздан қидиринг, ўзгаларнинг айбини ахтарманг. Барчамиз айбларимизни ўрганиб чиқиб, уни муолажа қилишга, яхши томонга ўзгартиришга муҳтожмиз.

#hikoya281

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳурматли обуначилар!
Якшанба дам олиш куни сиз азизларга мароқли ўтишини тилаган ҳолда бугун одатга кўра биз ҳам дам олишимизни  маълум қиламиз!


Таклиф ва шикоятлар учун @helpvam га мурожаат қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

VAQT QADRI

Pepsi ичимлигига ОИВ юқтирилган қон қўшиляптими?!
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган саволга UzReport аниқлик киритди.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Салоҳиддин Файзиев - Қизимга қайдларим ..
📕 Муаллиф: .........
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати..😄😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

САБАБЛАР

Ҳар куни шу савол “Ажрашдинг нега?”,
Жавоби бўғзимда қолар ҳар сафар.
Орзу ҳавас эмас ёлғизлик менга,
У яхши бўлганда яшардим агар.

Ўзимдан ўтганин ўзимга аён,
Бир ўзим биламан ўтказганларим.
Бу расво саволдан қочайин қаён,
Ғийбатимни қилманг меҳрибонларим.

Билсангиз ёлғизлар унсиз йиғлайди,
Битта ҳамрохи бор у ҳам қатра ёш.
Ҳеч кимга билдирмай юрак тиғлайди,
Лекин ҳар нимага топади бардош.

Ажрашган аёлга жудаям қийин,
Гап-сўзлар, бўхтонлар эзар бағрини.
Дийдаси қаттиқроқ бўлар вақт сайин,
Охири кимгадур сочар қахрини.

Қадалган кўзларга гох кўзгу бўлар,
Гоҳида манзилсиз босиб ўтар йўл.
Баъзи бир пайтлари аламга тўлар,
Сўнгги дақиқада силтаб кетар қўл.

Нима қилсин айтинг, маслаҳат беринг!
Шу қадар ақлли бўлсангиз агар.
Қўлингиздан келса мурувват қилинг!
Нимадандур умид қиласиз ҳар гал!?

Дунёнинг тенг ярми ажралиб кетган,
Сабабини билмай айбдор қилманг.
Олдин бир донишманд зап билиб айтган,
Одамсиз одамни устидан кулманг.

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кальций етишмовчилигини қандай аниқлаш мумкин?

Инсоннинг нормал ҳаётий фаолияти учун турли-туман витамин ва минераллар зарур. Улардан баъзиларига кўпроқ, баъзиларига эса камроқ муҳтожмиз. Бироқ улардан бирортасининг етишмаслиги турли хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Организмда кальций етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Кальций етишмаслиги белгилари

Кальций ҳар куни таом тановул қилиш билан бирга организмга тушиши кераклигидан хабардормисиз? Бу минералнинг етишмаслигидан нафақат болалар ва кекса кишилар, балки аҳолининг ишчи қатлами ҳам азият чекади. Бундан ташқари, организм уни етарли миқдорда қабул қилмаса, кексайган пайтда бўғин ва суяклар билан боғлиқ муаммолар кафолатланади. Шунинг учун қуйидаги белгилар сизни эътиборсиз қолдирмаслиги лозим:

Тирноқ, суяк ва сочларнинг синувчанлиги.

Сочлар хиралашиб, тўкила бошлайди, тез синувчан бўлиб қолади. Тирноқлар эса юпқа бўлиб, секин ўсади. Енгил шикастланганда ҳам синиш ва лат ейишлар юзага келади;

Тишлар ҳолати ёмонлашади.

Ушбу минерал етишмаса, тишлар ҳолати кескин ёмонлашади;

Асаб тизими ҳолати.

Кальций етишмовчилиги қайд этилган киши асабий, тез таъсирланувчан, тез чарчайдиган ва бироз паришонхотир бўлади;

Болалар ривожланиши сусаяди

Болалар ўсишининг секинлашуви ушбу минералнинг етишмаслигидан далолат беради.

Организмдаги кальций захирасини тўлдирамиз

Кальций етишмаслиги ҳақида сўз юритар эканмиз унга бой маҳсулотларни эслатиб ўтамиз. Уни D витамини билан бирга истеъмол қилиш тезроқ ўзлаштирилишига сабаб бўлади. Фосфор ҳам унга яхши қўшни бўла олади. Агар ўзингизда кальций етишмовчилигини пайқасангиз, қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилинг:

Сут ва сутли маҳсулотлар: творог, қатиқ, пишлоқ, қаймоқ ва йогурт;
денгиз маҳсулотлари, хусусан, сардина ва лосось;
цитрус мевалар: апелсин, лимон, грейпфрут ва лайм;
мавсумий мева-сабзавотлар: карам, реза мевалар.


#salomatlik63

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Уюштирилган хиёнат..😜
👉 @vaqtqadri 🎬

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЯХШИЛИК УНУТИЛМАЙДИ

Луқмони ҳаким доимо бошқаларга қарз берар экан. Унинг ҳиммати ва сахийлигини эшитган кишилар узоқ шаҳар ва қишлоқлардан қарз сўраб келишаркан. Кунлардан бир кун номаълум бир савдогар унинг ҳузурига келди ва деди:
- Эй Луқмон, мен машҳур савдогар эдим. Давр ҳодисотлари туфайли бутун мол-мулкимдан ажрадим. Ҳозир қўлимда ҳеч нарсам йўқ. Қўлимдан ҳеч бир иш келмайди, касбу ҳунарим йўқ. Сендан қарз сўраб келдим!
Луқмон уйидан минг динор чиқариб, савдогарнинг қўлига тутқазади. Буни кузатиб турган Луқмоннинг ўғли отасига қараб:
- Эй ота, шунча пулни ҳеч вақоси йўқ нотаниш одамга бериб юбордингиз, у тониб кетса нима қиласиз? - деди.
- Эй ўғлим, - деди Луқмон, - одамлар ҳеч қачон яхшилигингизни унутмайдилар. Вақтинча улар сендан юз ўгирсалар ҳам, вақти билан инсофга келадилар. Ҳар бир инсон қўлидан келса бошқаларга яхшилик қилиши ва қилган яхшилигини унутиши зарур. Аммо бошқаларнинг ўзига қилган яхшилигини эса унутмаслиги керак.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.-

#audio276

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

АЛКАШ ҚИСМАТИ

Носир алкаш деса бутун қишлоқ танирди, доим ичиб маст бўлиб, кўчада ҳам ётиб қолаверадиган Носир алкашга ҳеч кимни сўзи ҳам, маслаҳати ҳам кор қилмасди. Бир куни Носир алкаш йўлда гандираклаб келаётганида масжид имоми уни тўхтатди:
- Носиржон, уялмайсанми шундай юришга? Худодан қўрққин, дўзах азобидан қўрққин - деди.
- Эй қори ака, мени бўлганим шу, мен билан ишингиз бўлмасин.
- Ҳеч бўлмаса болаларингни ўйласангчи!
- Болаларимними? Мен ичсам уларни Худо ризқсиз қўядими?
- Худо ҳеч кимни ризқ-насибасиз қўймайди, лекин уларни келажагини уйлагин. 4-5 йилда қуда-андали бўласиз.
- Сизга нима?
- Борингей, сизни Худо кечирсин.
Имом домла ачиниб йўлида давом этди. Кечқурун тушида Носир алкаш имомни ёнида жаннатда юрган эмиш. Имом тонгда турибоқ бу тушни таъбирини билиш учун Носир алкашни уйига борди. Дарвоза очиқ экан Носир алкаш кенжасини ўйнатиб ўтирарди. Имом бироз кутиб турдида аста Носир алкашни олдига бориб “салом” берди. Носир алкаш “алик” олиб дастурхонга таклиф қилди. Имом кўрган тушини сабабини тушунтириб беришини сўради. Носир кулимсираб:
- Умримда бир марта бўлса ҳам намоз ўқимаганман, қанақасига сиз билан жаннатда бирга юраман домла, устимдан куляпсизми?
- Йўқ Носиржон яхшилаб эсланг, бирор сабаби бўлиши керак.
- Билмадим, биласиз биз тенгилар Шўро тузими пайтида армияга борганмиз. Мен ҳам Афғонда хизмат қилганман, эслашни ҳам хоҳламайман. Ўшанда 300 та ҳарбийдан 6 киши тирик қайтганмиз. Бир рус йигити бўларди, Саша деб чақирардик. Бир куни полкка қайтганимизда менга:
- Сен мусулмонсан, менга ҳам динингни ўргат - деди. Мен унга аввало Худога ишониши ва шаҳодат келтириши кераклигини, ислом динини қабул қилса, бу диндан чиқса катта ва оғир гунох бўлишини тушунтирдим, у ўжарлик қилиб, ўргат деб туриб олди. Аввал қандай тахорат қилиш кераклигини, кейин “Шаходат” келтириш шартлигини айдим. Унга “Калимаи Шаходат”ни ўргатдим. У бир кунда ёдлаб олди, мусулмон динини қабул қилди. Кейин 4 ойдан сўнг урушда, ҳалок бўлди.
Мен уйимга қайтдим, лекин ўша пайтларда дадиллик учун овқатимизга оз миқдорда наша қўшиб беришаркан, буни кейин билдим. Домла ичмасам ўша кунлар ёдимга тушаверади, инграб ўлаётган одамларни чинқириғи қулоқларимда жаранглайверади. Ичсам буларни бироз унутаман. Мен ҳам ичиб юришни хоҳламайман, лекин унутиш учун ичаман. Қанийди ўша лаънати урушга бормаганимда эди деб йиғларди.
Имом Носир алкашни елкасига қўлини қўйиб:
- Ука сиз ростдан ҳам жаннати одамсиз, пайғамбаримиз Муҳаммад С А В айтганлар:

"Кимки бирор одамга Калимаи Шаходатни ўргатса ва ўша одам динга эътиқод қилса, ўргатган одам жаннатийдир" - деганлар деди.

Йиллар ўтиб Носир алкаш аста секин ичкиликни ташлади.

#hikoya280

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Хазил остидаги жиддий ҳақиқат 2....😄
👉 @vaqtqadri 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Ўзбек футболчиларни ғалабаси учун шундай майдон керак..😂😂😂
👉 @vaqtqadri 😁

Читать полностью…

VAQT QADRI

Агар хафагарчилик етса, онангдан узоқда хафа бўлгин. Агар хурсандчилик берилса, уни аввал онанг билан бўлишгин!

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Кимдир қила олган бўлса, сиз ҳам қила оласиз. Ҳеч ким қила олмаган бўлса, сиз биринчи бўласиз!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хайрли_тун

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳар бир қиз узатаётган отанинг юрагида туб тубида сўзлари бўлади:

Қизимга қайдларим...

Оппоқ қизим, жон қизгинам,
Бўйларингдан ўргилай,
Кетар чоғинг кел, бу азиз
Бошгинангни бир силай.

Кел, қизгинам яна бир бор
Ўпайин пешонангдан,
Рози бўлгин, мен отангдан,
Рози бўлгил онангдан.

Борар жойингда бахт топгин
Кўзимнинг нури, моҳим,
Ўзи қўллаб ҳам асрасин
Ҳар қадамда Илоҳим.

Кўзга нурдай кўрингайдур
Болам, босган изларинг,
Билгин, сенга ибрат бўлсин
Расулуллоҳ қизлари.

Демагилки, доно қизим
“Бердингиз мени кимга!”,
Бугун сени топширгум мен
Сени берган Роббимга.

Ёдимда... кўп қувонгандим
Сен дунёга келган кун,
Бул кун ҳам кўп қувончдаман
Чеҳрам бўлсада маҳзун.

Бахтинг тилаб эрдим сени
Йўргакка ўрашганда,
Қувонгандим дояларинг
Суюнчи сўрашганда.
Пандим эшит қизим:

Эсли аёл эрта-ю, кеч
Эрнинг измида юрган,
Эрга итоат ишини
Аллоҳ Ўзи буюрган.

Агар эрга бўй эгмасанг
Амалинг бир чақадур,
Ҳадис борким, эрга хизмат –
Бул ҳам бир садақадур.

Майли ема ёғли палов,
Егин оддий қатлама,
Соҳибингдан бесўроқ сен
Ҳеч остона ҳатлама.

Уйингда ҳавотирли,
Бўлмасин сира ҳолинг.
Ҳурмат топсинким ҳамиша,
Сендан жуфти ҳалолинг.

Кел қизим, азиз бошинг силай,
Кўрмасин бало доми.
Сени бизга берган, Аллоҳ
Бахтингни ҳам берсин Амин!

#ibrat46

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳар бўладиган Нурафшон шаҳрининг видео лойиҳаси тақдим этилди

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Сабаблар.
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Чумолилар ҳар қандай баландликдан йиқилсалар ҳам тирик қолишар экан.
👉 @vaqtqadri 🐜

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Саломатлик рукни ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Агар кераксиз нарсалар сотиб олсанг, кўп ўтмай керак нарсаларни сотишга мажбур бўласан.

Бенжамин Франклин
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Хеч қачон таслим бўлма! Буюк натижалар учун сабр керак!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЗАРРА МИСҚОЛИЧА ЯХШИЛИК

Бир фақирнинг қабрига ёруғ дунёдан учта тарнов тушиб келибди. Фақир ҳайрон бўлиб, Аллоҳга юкинибди:
- Эй, Яратган Эгам, бу қандай мўъжиза? Тарновлардан мен нима кутай? Жавоб бўлибди:
- Савоб...
- Қандай савоб?
- Биридан эккан дарахтинг ва яратган боғларингдан савоб оққай.
- Оҳ, қанийди. Умрим бино бўлиб битта ниҳол кўкартирган бўлсам. Демак, бу тарновдан умид йўқ.
- Иккинчисидан зурриёдларингдан савоб келгай.
- Э воҳ, бу марҳаматдан ҳам бенасибман. Ёруғ дунёдан бефарзанд ўтдим. Орқамдан дуо юборадиган ҳеч кимим йўқ.
- Учинчисидан солган кўприкларнинг, қазиган ариқларнинг, қурган мадрасаларинг, тегирмонларингдан савоб келгай.
- Воҳ, нақадар пешонам шўр экан. Лоақал биттагина ариқ қазимабман, эҳ аттанг.
Фақир шундай деб афсус ва надоматлар чекиб турган экан, учинчи тарновдан чакиллаб шарбат тома бошлабди. Фақир яна Аллоҳга юкинибди:
- Эй, ҳамма нарсани билиб-кўриб тургувчи Зот, бу қандайин марҳамат бўлди? Мен қулингни бунчалар сийладинг? Жавоб бўлибди:
- Ҳаётлик пайтингда кўприк қураётганларга икки дона иссиқ нон билан бир қумғон чой элтган эдинг. Шу ишинг кўприк қурганлар қаторида кўрилган эди. Энди шу кўприк бузилиб битгунча сенга савоб келиб тургай.

« Зарра мисқолича яхшилик унитилмагай » дегани шу бўлса керак.

#ibrat03

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мухлис_мактуби.
No comment....😊
Сизни эътиборингиз ва меҳрингизни қозониш бизнинг бурчимиз..
Ташаккур, азизлар...

Читать полностью…

VAQT QADRI

....Истасанг юзта қиз билан гаплаш, мазза қилиб юр.
....Эпласанг юзта қизни алда, қандингни ур.
....Уддалай олсан юзта қизни ишонтир, омадингни берсин.

....Лекин шуни унутма.!..
Бир кун қиз фарзандли бўлишинг мумкин. Қизингни кимдир алдаб кетса, айб у йигитда эмас, айб сенда бўлади. Чунки бу, қайтар дунё.


#status53

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…
Subscribe to a channel