vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Розилик
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ноеб_фото
Ажойиб расм. Қойилмақом ижро...😊
👉 @vaqtqadri 👍

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара шеъри ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Мени ёқтирмайдиганлар ҳам борлигини тўғри тушунаман. Ҳамманинг ҳам диди зўр эмас, ахир. 😄

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Эшигимни очадиганим.
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Мушукнинг кўзлари ўта яқин масофани деярли кўра олмайди. Шунинг учун тумшуғи остига нон қўйсангиз, топа олмай ҳалак бўлади.
👉 @vaqtqadri 🐈

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Саломатлик рукни ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Жамиятга бир-иккита ғийбатчи одамлар ҳам керак. Чунки, миямизга "одамлар нима деб ўйлашади?" деган фикр келганда баъзи гунох ишларни қилишдан тийиламиз!!!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Умрингизни яхши одамларни қидиришга эмас, балки яхши одам бўлишга сарфланг, шунда яхши одамларни ўзлари сизни топиб келади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Gavhar_Shod - Соғиндим дадажон ....
📝 Муаллиф: .............
#audio_monolog214

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

МУВАФФАҚИЯТ ЕТАКЛОВЧИ 9 ОДАТ

Ҳар бир инсон ҳаёти ўз қўлида. Танлаш хуқуқи доим мавжуд, сен ўз ҳаётингни қандай ва нималарга сарф қилишни ўзинг ҳал қиласан. Бутун ҳаётинг сен кунда қабул қиладиган қарорларга боғлиқ.
Инсонлар кўпинча унутиб қўядиган жуда оддий ҳақиқат… Келажагингга масъул эканингни ўзингга эслатиб тур ва энг тўғри йўлни танла!

Ҳаётда муваффақиятга эришиш учун оддий қадамларни қўй.

🛏 Вақтли уйғон.

Эрта турсанг барча ишларингга улгурасан ва шошилиб, кечикиб юрмайсан. 1 ҳафтадан сўнг вақтли туришга анча кўникасан ва ҳаёт тарзингда ҳам ўзгаришлар сезасан.

📖 Мутолаа қил.

Китобдан янги маълумотларни ўқиш ва сен аввал эшитмаган мусиқани тинглаш мийяни ривожлантирувчи ажойиб усуллардир. Интернетда турли кераксиз нарсаларни излагандан кўра, фойдали мақолалар ўқи, бадиий адабиётларни ҳам унутма. Бу классик асарлар бўлиши шарт эмас, замонавий ва жуда қизғин мавзулардаги китоблар ҳам кўп.

📤 Осонлаштир.

Ҳаёт мураккабликларга тўла, муаммо қидирсанг улар жуда кўп. Дунёга ижобий кўз билан боқ.

☺️ Тин ол.

Шошилинчда, бу қандай соҳада бўлмасин, хатога йўл қўйишинг мумкин. Босиқликни ўрган, масалаларни секин аста, аммо қатъият билан ҳал қил.

🏃 Жисмонан фаол бўл.

Спорт — саломатлик ва тетикликдир. Ўтириб ишлайдиган кишилар саломатлиги бундан азият чекади, аммо сен бир оз танаффус қилиб машқ қилишга вақт топасан. Жисмоний фаолликдан сўнг мийя ҳам яхши ишлайди.

🤸‍♂ Машқ қил.

Бирон иш ўхшамадими, яна бир бор урин! Муваффақиятнинг сири — тажрибада. Ярим йўлда қолмай ҳаракат қилганларга омад кулиб боқади.

💁 Мулоқот қил.

Инсонлар билан алоқа катта аҳамиятга эга. Позитив, ғайратга тўла, ақлли кишилар билан қанча кўп сўзлашсанг улардан кўп нарса оласан. Омадингни қўлдан чиқарма!

😊 Шукур қил.

Яратган уларга берганига шукур қилувчи кишилар — энг бахтли кишилардир. Атрофингдагиларга арзимаган хизмат учун ҳам раҳмат дейишни одат қил. Нима бўлишидан қатъий назар яхшиликка йўй.

💪 Қатъиятли бўл.

Қатъиятлилик ва керакли жойдаги қайсарлик — ижобий сифатлардир. Англа: ярим йўлда қўл силтаганлар — енгилганлардир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тушкунликка тушма.

Ўзингга ишон, қарорларинг ва ҳаракатларингни назорат қил, чунки улар билан ўз келажагингни қурасан. Бугун нима фойдали иш қилдим, деб ўзингга ҳисоб бер, ҳалол бўл! Шунда муваффақиятлар калити қўлингда бўлади.

#ruhiyat42

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Болалардан бетакрор онлар. Кайфиятни кўтарамиз..😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳеч қачон тушкунликка тушманг!.......
Чунки "Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли".

Кимдандир ҳафамисиз? Хеч қачон ҳафа бўлманг!
Бу дунё ҳафа бўлишга, арзимайди......
Табассум қилинг!

Ҳаётга қанчалик кулиб қарасангиз, сизга ҳам шунчалик кулиб қарайди. Ортингиздан гапирганларга эътибор берманг, чунки улар хақиқатдан ҳам ортингиздадир...
Сиз фақат ва фақат ТАБАССУМ қилинг!
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли..




Қаранг Дунё қанчалар гўзал,
Қувноқ юрак, гоҳида ўтли.
Ёзса арзир шеърлару, ғазал,
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Бир зум қараб, эътибор беринг!
Осмон эмас, сиз ерда юринг!
Озроқ тўхтаб ҳаёллар суринг!
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Ғамгин бўлиб, юрибсиз нечун?!
Паришонсиз не сабаб, учун?!
Кўрсатдими, синовлар кучун?!
Ҳ аёт гўзал, яшамоқ тотли.

Кимга азоб, кимларга роҳат,
Кимлар бунга қилолмас тоқат.
Замон дея, айблайди фақат,
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Дунё кезиб, юрганлар қанча!?
Дард азобни кўрганлар қанча!?
Яшаш учун, турганлар қанча!?Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Кўпни кўрдим, ўлишни хоҳлар,
Кўплар акси, кулишни хоҳлар,
Яна кимдир чекади, оҳлар.
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Кулиб юринг, ҳаёт кулади,
Ғамгинликда, ғамгин бўлади.
Шерали ҳам дардни билади,
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

#audio277

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Дилингни оғритса бир нафс бандаси,
Оламни титратса ғайир хандаси,
У шайтон боласи, бахт кушандаси,
Йироқ бўлгин дўстим, бағри қирлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!

Омонат дунёнинг ожизларимиз,
Кимнингдир юпанчи, ёлғизларимиз!
Биз асли ҳақиқат ҳофизларимиз,
Ёмонликка йўлдош мушти зўрлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!

Меҳру оқибатдан юзин бурганлар,
Пойдеворин бойлиқ зардан қурганлар.
Ҳатто ўз отасин койиб берганлар,
Эл ичра қиймати, асли ерлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!

Мевасиз дарахтдан мева кутган кўп,
Ошна деб шайтоннинг қўлин тутган кўп.
Охир пушаймоннинг заҳрин ютган кўп.
Яхшиларнинг қадри баланд қирлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!

Муаллиф ноъмалум.

#sher46

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг....😊

https://instagram.com/vaqtqadriuz

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЭШИГИМНИ ОЧАДИГАНИМ

Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келдик иккиси тунда.

Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳамммси.

Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келиб чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.

Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандикку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?

Отаю онаси кетди боланинг,
Ҳеч ким йўқ экан деб қўя қолишди.
Эри ўйланарди унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлишди.

Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.

Эр деди: очмаймиз дегансан жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди бору жахоним,
Ваъдамни буздим бошламанг сиз жанг.

Улар ота – онам, келдику атай.
Қиз бўлиб қайтариб юбора олмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.

Орадан йил ўтди, уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.

Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.

Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.

Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзи.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар лекин бу сўзим.

Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшигим очадиган қизим туғилди.

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қовоқ – витамин ва минераллар хазинаси

Қовоқ жуда фойдали маҳсулот. Унинг таркибида инсон организми учун муҳим ҳисобланган витамин ва микроэлементлар мавжуд. Бу маҳсулотни ўзида дармондорилар комплексини жамлаган “хазина”га қиёслашади. Қовоқ таркибидаги А витаминининг сероблиги бўйича сабзидан сўнг иккинчи ўринда туради. Темир моддасининг кўплиги бўйича эса у сабзавотлар орасида рекорд натижага эга. Қовоқнинг 50дан ортиқ тури мавжуд. У 90 фоиз сувдан ташкил топган. Бу тарвузга нисбатан 2 фоиз кам дегани. 100 гр қовоқ 22 ккалга тенг. Унинг таркиби темир, калий, кальций, магний минераллари ва Е, А, С, D, F, PP, T, В гуруҳи витаминларига бой. Қовоқ уруғи таркибида эса 50 фоиз мой, 35 фоиз ўсимлик оқсили, қанд, аминокислоталар, лейцин, тирозин кислотаси ва каротиноидлар мавжуд.

👉 Ундан тайёрланган дамлама кўкрак оғриганда, қуруқ йўталда тавсия этилади.

👉 Этини сувда пишириб, сариқ касаллигида, буйрак, қовуқ хасталикларида сийдик ҳайдовчи омил сифатида истеъмол қилиш мумкин.

👉 Қовоқ овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларининг ишини яхшилайди. Шунингдек, пешоб, ўт ҳайдовчи хусусиятга эга. Ушбу маҳсулот ични тозалайди.

👉 Шиш билан кечувчи қон томир касалликлари, жигар, буйрак хасталикларида ижобий таъсир этади.

👉 Ибн Сино қовоқни қўрда кўмиб пишириб, қанд билан аралаштириб, ични юмшатиш учун истеъмол қилишни тавсия этган.

👉 Унинг шираси билан эса, томоқ оқриғини ва мия касалликларини даволаган.

👉 Яна қўрга кўмиб пишириб, қўл-оёқ оғриган жойларига боғланса, оғриқни қолдиради. Шу тарзда пиширилган қовоқни ўсимлик мойи билан аралаштириб битмайдиган яралар устига боғланса, малҳамдек таъсир қилади.

👉 Мазкур сабзавот таркибида пектин моддаси кўп бўлганлиги боис, уни истеъмол қилса, организмни холестериндан фориғ бўлишига кўмаклашади.

👉 Гижжаларни тушириш учун қовоқ уруғини истеъмол қилиш тавсия этилади


#salomatlik64

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Фарзанд ўз онасини тополмай сарсон..😂😂

Читать полностью…

VAQT QADRI

МИХ ҲАҚИДА ҚИССА

Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди.
У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди.
Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма
қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам
мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган
жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.
Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди.
Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни
биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.


#audio278

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

НАФРАТ

4-синф ўқувчилари орасида шундай сўровнома ўтказишибди: “Нимани яхши кўрасизу, нималарни ёмон кўрасиз?” Саволга ҳар ким билганича жавоб ёзибди. Гап ана шу “жавоблар”дан бири ҳақида.
“…Мен ота-онамни ёмон кўраман”.
Сал кам ўттиз йиллик иш стажига эга муаллима бошини чангаллаб қолибди. Бола қандай қилиб ўз ота-онасини ёмон кўради? Инсон табиатига хос ишмас-ку бу?! У секингина ўқувчисини ёнига чақирибди:
– Нега бунақа бемаъни сўзларни ёздинг?
– …
– Менга қара, одам ўз ота-онасини ҳам ёмон кўрадими?
– …
– Сени оқ ювиб, оқ тараётган ота-онангга раҳматинг шуми ҳали?
Бола изиллаб йиғлаб юборибди.
– Ёмон кўраман, дадам аямни ҳар куни уради. Ҳар куни кечқурун уйимизда жанжал бўлади, – дебди бола ҳиққиллаб.
– Болам, ҳамма оилада жанжал бўлади. Бундан хафа бўлиш керакмас, – дебди муаллима ўқувчисини овутиб.
– Бизнинг уйда ҳар куни тўполон бўлади. Дадам ичиб келиб, аямини калтаклайди. Дадам кетганидан сўнг аям дадамни қарғайди. Кейин мен билан синглимни уради…
Сизни билмадиму, ана шу бола менга таниш. Уруш-жанжал, бақир-чақирлардан юраги зада, кўнгли ногирон бўлиб қолган бу боланинг ичида Нафрат улғаймоқда.
Нима у, нафрат? Нафрат – умидсизлик ва хубдинлик! Ичида нафрати бор одам ҳаётга табассум билан қарай олмайди. Кўнглининг туб-тубида нафрат чўкиб ётган одамда эзгу хаёллар бўлмайди. Нафрат инсон қалбини емириб, тошга айлантириб қўяди. Кўнгилни синдиради, умидларни барбод қилади, хусуматни барпо қилади.

Узоқ йиллар бурун қўшни қишлоқдан бир киши йўқолиб қолди. Ёши элликлардан ошиб қолган бу одам, қишлоқнинг подасини боқарди. Одатий кунларнинг бирида, кечқурун пода қишлоққа айтгану, подачи қайтмаган. Шу билан подачи бадар кетди. Қариндош-уруғ бир-икки ой қидирган бўлди-ю, вақт ўтган сари у унутила бошлади. Орадан йиллар ўтиб, подачи эсдан ҳам чиқиб кетди.
Ўтган йили шу қишлоқ атрофидан янги йўл ўтди. Йўлчилар ерни ковлаётиб, эски кигизга ўраб кўмилган бир маййитни топиб олдилар. Текшир-текшир бошланиб кетди. Мурданинг шахсини аниқладилар: подачи эди! Экспертиза унинг бўғиб ўлдирилганини аниқлади. Сўров-суриштирув натижасида қотил ҳам топилди. Қотил ким денг? Ўғил! 21 ёшли бола отасини далада бўғиб ўлдирган!
Ана шу бола судда бир гапни айтди: қилган ишимдан пушаймон эмасман! Ундан бунинг сабабини сўрадилар. “Сабаб” жуда қайғули эди.
– Менинг онам 44 ёшида оламдан ўтиб кетди, – деди у кўзлари ёшланиб. – Бечора онам бир кун ҳам кун кўргани йўқ. Эсимни таниган кунимдан бошлаб, онамнинг отамдан калтак еётганини кўриб улғайдим. Онамни шундай урардики, бечора жойидан туролмай қолган кунлари ҳам бўларди. Мен ёш бола, уларни ажратолмасдим. Охирги марта онамни жуда қаттиқ урди. Орадан икки кун ўтиб, у оламдан ўтди. Онамни қон босимидан ўлди, - дедилар.

Аслида у калтак еб ўлган эди.
Тўғри, нима бўлганда ҳам отасига қўл кўтарган болани мутлақо оқлаб бўлмайди. Лекин сиз онаси калакланаётганини кўриб турган боланинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онанинг азоб чекаётганини кўриб, иложсиз турган ўғилнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Нафрат туйғуси ана шу тариқа вужудга келади ва бир куни “меваси”ни беради.
Нафрат руҳий ногиронликдир. Уни муолажа қилиш жуда қийин. Лекин бедаво деб ҳам бўлмайди.


#hikoya282

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хайрли_тун

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Эй онаси, нолийверма...
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog08

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Францияда чўчқага Напалеон деб ном қўйиш қонунан таъқиқланади, бошқа хайвонларга эса руҳсат бор!
👉 @vaqtqadri 🐖

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Руҳият олами ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Жигаринг жигардир, ёт бўлмагайдир, 
Хўтик эшак бўлур, от бўлмагайдир, 
Эй дўстим, тортишма жоҳиллар билан, 
Жоҳиллар ҳеч қачон мот бўлмагайдир!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel