🎤 Sevda Aliykhan – Ҳақиқат...
#audio_monolog17
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ТАВСИЯ
• Намознинг фарзларини ўзинигина ўқилса бир кунда йигирма беш дақиқа вақт сарфланади.
• Бу ҳафтада уч соат бўлса, бир ойда ярим кунлик вақтни олади.
• Бир йилда эса намоз учун фақат олти кунгина вақт ажратилган бўлинади.
• Агар кунлик намознинг суннатларини ҳам қўшиб ўқилса:
- бир кунда қирқ беш дақиқа;
- ҳафтада олти соат;
- бир ойда бир кун;
- бир йилда эса ўн икки кунгина намоз учун вақт ажратилган бўлинади.
• Етмиш икки йил намозини канда қилмай ўқиган инсон бу умри давомида фақатгина бир йилини намоз учун ажратган бўлар экан.
• Намоз ўқимаслик учун вақт йўқлигини баҳона қилаётган дўстим, шуни билармидингиз?!
• Туринг, Роббимиздан уялинг, намозни бошланг!
• Ўзи шундоқ ҳам анча вақтларни бекорчи нарсаларга сарфлаб қўйдик! Ҳеч йўқ шу намозимиз билан йўлиқайлик, Холиқимизга!
#islom18
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Мазмунли_сатрлар
Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади Зеро, «ишқ» сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, «меҳр» сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқ
👉 @vaqtqadri
Ҳафтанинг муборак кунида азизлар,
Қалбингиз иймон нурига тўлсин.
Меҳрибон онажон, қадрли отам,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Хазил_фото
Дунёдаги ҳамма саволларга жавоб топа оладиган "Google" ҳам ҳаттоки ожиз.....👆😂😂😂
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Мазмунли_сатрлар
Ҳаётни нотўғри тушуниб оламиз-да, кейин «Ёлғончи дунё», деймиз.
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Ҳар бир нарсанинг хотимаси бор. Мана шуни аввалдан билмоғимиз даркор.
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Кўзгу мени ҳақиқий дўстим, чунки мен йиғлаганимда у ҳеч қачон кулмайди.
👉 @vaqtqadri ✍
🎤 Азалбегим – Енгил ҳаёт..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog215
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Хитой мактабларида ўқитувчилар ўқувчиларни яхши ўқиши учун синфда 20 дақиқа ухлашга рухсат беришади.
👉 @vaqtqadri 😴
#Рамазон_тухфаси
Тафаккур қилинг, зикр қилинг ва хулоса қилин..!!!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ЭНДИ БИЗНИ FACEBOOK ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/VAQTQADRIUZ
- Чиптангиз борми?
Шундай дея автобусдаги тиқилинчни ёриб, йўловчилар орасидан ўтиб бораётган назоратчи ҳамма қатори нуроний отахонга мурожат қилди.
- Ҳа, - деди отахон салмоқ билан, - йўлкира ҳам бировнинг ҳақи. Фалокатдан асрасин, тўртта ғилдирак устида кетяпмиз, ахир.
Бу сўзларни эшитиб ўйга толдим. Устозлардан бири сўзлаб берган воқеани эсладим.
Айтишича, у кишининг отаси ва бобоси Қўқон аравада узоқ сафарга чиқишибди. Ўғил отларни бошқарар, ота эса аравада ухлаб кетаётган экан. Бир маҳал арава йўл четида тўхтабди. Уйғониб кетган ота қараса, ўғли дала четидаги тутга тирмашаётганмиш.
- Ҳа, болам, нима гап? – деб сўрабди.
- Қамчим синиб кетди,- жавоб берибди ўғил, - хипчин учун новда кесмоқчиман.
- Эгасидан сўрадингми?
- Қизиқчимисиз, ота, каттакон дала бўлса, эгасини қандай топаман?...
- Эгасини рози қилмай олган нарсанг билан манзилга омон етаман деб ўйлаяпсанми, нодон! - дея ўғлини урушибди ранжиган ота. – Отга мин, анави арқонни кесиб, қамчи қил!
Шу ўйлар билан борарканман, дилимда ифтихор туйғулари уйғонди – қандай улуғ аждодларга авлодмиз! Ҳалоллик ҳамиша миллатимизнинг бош фазилати бўлиб келган.
Илоҳим, умр йўлимизни ҳалоллик билан босиб ўтиб, саодат манзилига саломат етиб бориш барчамизга насиб этин.
Собиржон Отабоев,
“Ҳидоят” журналидан олинди.
#audio281
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
БУЮК САДАҚА
Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди ҳол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил...
— Мана шунақа дайди гадойларнинг дастидан бемалол гаплашиб ҳам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли, хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари ҳам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга ҳам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.
“Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди“ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг:
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... - деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим, бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман.
Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.
Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч ҳосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.
Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса ҳам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини, гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб ҳам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб ҳам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола ҳам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” - деб қолди.
Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада беҳол ўтирган экан. Йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги ҳамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди:
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илоё топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин!
Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди:
— Боя ҳам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни ҳам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди:
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. Сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса ҳам бахтиёр кўришни истадим.
Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин экан.
#hikoya285
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Деярли барчанинг ёшлиги бир хил ўтган. Ҳамиша, ҳар доим фарзандлар ота онанинг меҳри билан улғайиб катта бўлган. Ҳеч бир фарзанд ота онанинг меҳрига мухтож бўлмаган. Ота оналар фаарзандларини бир хилда кўришган. Вақт ўтгандан кейин эса, ёшимиз улғайгандан сўнг, ҳар нарса ўзгариши мумкин. Ҳар нарса....
УЙИМИЗ ЭНДИ БОШҚА.
Тўртта ўғил бир уйда,
Униб ўсганмиз шодон.
Чанг тепиб кўча куйда,
Ажралмаганмиз бир он.
Битта нонни тўрттамиз,
Тўртга бўлиб ер эдик.
Ҳакам эди акамиз,
Уни гапи ҳақ дердик.
Тўрт тарафда тўрттамиз,
Отамни талашардик.
Уй ишида ҳаммамиз,
Онамга қарашардик.
Ўша пайти ғамимиз,
Ҳеч нимада бўлмасди.
Сезмаганмиз камимиз,
Отам оч ҳам қўймасди.
Вақтлар ўтиб бир зумда,
Бўйларимиз чўзилди.
Ният қилардик кунда,
Орзулар ҳам чизилди.
Акаларим уйланди,
Кириб келди бекалар.
Ажиб меҳр жойланди,
Сал ўзгарди акалар.
Ҳақ талашдик уялмай,
Бойликка ружу қўйдик.
Қисматингдан айланай,
Жанжалларингдан тўйдик.
Отам дерди ўйланиб,
Қаерда хато қилдик.
Онам йиғлар қийналиб,
Қани ўша аҳиллик.
Миннат қилишга ўтди,
Акам топган пулини.
Уйдан кўчди-ю кетди,
Кўтариб тугунини.
Қолган икки акам ҳам,
Бошқа яшаймиз деди.
Бардош беролмай онам,
Ич этларини ерди.
Ҳамма ўзи билан банд,
Ўз оиласи зўр чиқди,
Айрилиқ наҳотки бахт,
Ота онам ичикди.
Бир ҳафтада бир марта,
Йўқламасди акамлар.
Гапирай дердим шартта,
Дилни ўртаб аламлар.
Соғинаман ташвишсиз,
Ўтган ўша ёшлигим.
Гоҳида дейман эссиз,
Қанисан бебошлигим.
Ўзгармаганда ҳозир,
Оғаларим бўларди.
Яхшилиги беназир,
Бағрим яна тўларди.
Тўртта ўғил бир уйда,
Ажралмагандик бир он.
Ҳеч бир оилада, ҳеч бир фарзандлар оқибатини йўқотмасин.
АЗАЛБЕГИМ
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Фарзандларингиз сиздан расм чизиб беришни сўрашди? Билмайман дейишга шошилманг. Марҳамат, тез ва чиройли расм чизиш сирлари...
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Демак сен тириксан...
Босган қадамингни, қилсалар танқид,
Ҳаттоки топилса этгувчи тақлид.
Ўзингни санайвер дунёда бахтли:
Демак сен тириксан, демак ҳаётсан!!!
Ерга урар бўлса, юз, қошингни ҳам,
Эслашиб кулишса, кўз ёшингни ҳам.
Ҳатто, эгнингдаги, уст-бошингни ҳам;
Демак сен тириксан, демак ҳаётсан!!!
Кимсалар, ёнингда дўст бўлиб турар,
Ўгрилсанг, ортингдан, ханжарин урар.
Ҳозирги одамлар тил билан юрар,
Демак сен тириксан, демак ҳаётсан!!!
Комил инсоннингда, душманлари бор,
Баъзилар номингни хор этар, такрор.
Билки қаерингдир ундан устувор:
Демак сен тириксан, демак ҳаётсан!!!
Сўнгги борар сўқмоқ, манзилгоҳ қабр!
Бўхтону иғволар гар жонга жабр.
Шунда ҳам Аллоҳ деб айлагил сабр!
Демак сен тириксан, демак ҳаётсан!!!
Ўл деса ўсавер, тик кўтаргин қад,
Айбинг юварларга айт майли, раҳмат.
Фақат ўликгина кўрмайди ҳасад,
Демак сен тириксан, демак ҳаётсан!!!
Шерзод Комил
#audio280
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
ИСРОФ ЁМОН.
Суриялик ёзувчи Иброҳим Кукий айтади:
Ироқда дабдабозлик, ҳашамат авжига чиқди. Улар овқатни еб қолганини ахлат яшигига ташлайдиган бўлишди. Натижада Аллоҳ уларни қамалга мубтало қилди. Улар қотган нонларни ҳам ейишди. Очлик ва фақирликдан миллиондан ортиқ ёш бола ҳалок бўлди. Димашққа келганимда унда ва унинг атрофларида ахлат қутиларида нонларни кўрдим. Ҳатто бир хотин кишининг халтасидан нон тушиб қолганида кўрган бўлса ҳам олмай кетганини кўрдим. Яна бирини эса ерга тушган нонни оёғи билан тепиб чеккага суриб қўйиб кетганини кўрдим. Менинг диёримда исроф қўрқинчли суратда кўпайди. Мен билдимки, қора кунлар яқин. Ҳали биз ахлат қутисидаги қотган нонга ҳам зор бўламиз.
Отамни Аллоҳ раҳматига олсин! У киши кечаги овқат бўлса бугунги овқатни емас эдилар. Доимо қотган нонни сувда бўктириб кейин ер эдилар. Ҳеч қачон уни ташламас эдилар. У зот биринчи бўлиб тўяр , охирги бўлиб дастурхон устидан турар эдилар. Дастурхондаги гуруч доналари, нон увоқларини ташлашга қўймас, уларни териб ер эдилар. Агар ошхонада овқат қолдиғи қолган идишни кўрсалар уни тозалаб қўйишдан орланмас эдилар. Ҳатто айний бошлаган овқатни ташланганини кўрсалар ниҳоятда ғазабланар эдилар. У киши 72 ёшларида вафот этдилар. У киши элликдан ошганлар шикоят қиладиган касалликдан, қон босимидан, қанд касаллигидан, рематизмдан, юракдан бирор марта шикоят қилмадилар. У киши бизга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини бот-бот такрорлар эдилар:
"Аллоҳнинг неъматлари ила қўшниликни чиройли қилинг. Уларни қочириб юборманг. Улар бир қавмдан кетса камдан кам ҳолда қайтган" .
Туркияга борган биродарларимизнинг айтишларича кўплаб Сурияликлар ахлат қутиларидаги овқатларни ҳам кўзларига суртиб ейишаётган экан.
Биз ўзбеклардаги исрофларни кўриб ишонинг баъзан қаттиқ қўрқаман. Бизга берилган бу неъматлар бизнинг неклигимиз, яхшилигимиздан эмас. Зеро саҳобалар, тобеъинлар , салаф уламолармиз биздан чексиз афзал бўлишсада биз кўрган неъматларни кўришмаган. Шундай экан бу неъматларнинг шукрини қилайлик, исрофга йўл қўймайлик. Ейиш-ичишда исроф, маърака-тўйда исроф, кийинишда исроф, вақтдан фойдаланишда исроф, исроф....исроф...исроф! Тағин бизнинг исрофларимиз сабаб неъматлар қочиб кетмасин.
БАС , АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИ ИЛА ҚЎШНИЛИКНИ ЧИРОЙЛИ ҚИЛАЙЛИК!
#hikoya284
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳамма нарсадан тўйиб кетдим... Таниш гап...
Бу сўзларни ҳар-бир инсон ҳаётида бирон қийинчилик, тўсиқларга рўпара келганда беихтиёр айтиб юборишади...
Ҳаётида нималар бўлаётгани фақат ўзларигагина аён дўстим...
Тушунаман...Кимдадир кўнгил оғриғи. Кимда моддий муҳтожлик. Кимда қашшоқлик.
Кимдадир эса виждон азоби...
Охири тўйиб кетдим деган сўзни айтишга мажбур бўлиб қоламиз...
Дўстим...Тўхтанг, бир дам!
Тўғри, мен сизни ўрнингизда бўла олмайман.
Эҳтимол, сизни ҳолатингизни тушуна олмасман...
Лекин, лекин, сиз ўзингизни бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўрганмисиз?
Сиздан ҳам ҳоли танг бўлган инсонлар бор....
Кўзингизни юминг...
Бир-оз очмай туринг...
Менга айтингчи?
Сиз юмуқ кўз билан нимани кўраяпсиз? Жавобни ҳамма билади...
Зулматни! Қоронғиликни!
Дилингизда шукроналик ўйғонди, дўстим, шу ёруғ оламни кўраётганингиз учун, яшаётганингиз учун...
Яхши...
Дарҳол кўзларингизни очдингиз... Ёруғликка, гўзалликка ютоқиб қарадингиз...
Бир зумдаёқ соғинганингиз шу тирикликка нима етсин...
Кўрдингизми, тириклик - буюк неъмат экан!
Шуни билинг-ки, бу дунёда ҳамма нарса ўтиб кетади.
Бу сийқаси чиққан гап дедингизми?
Албатта, дунёда энг ҳаққоний гаплар кўп айтилар экан, эсланар экан...
Амали ҳам шунга яраша бўлиши керак...
Демак, ўткинчи дунё экан, бахт ҳам, қайғу - кулфатлар ҳам ўтиб кетади...
Бугун қийналган бўлсангиз, эртага роҳатини топасиз! Сабр қилинг, чунки Аллоҳ энг биринчи бизларга сабр қилишни ўргатган...
Сабр қилсангиз албатта ажрини оласиз! Бир марта чуқур нафас олингда, ҳаммаси ўтиб кетади деб ўзингизни ишонтиринг..
Сиз учун ширин ҳаёт ҳали олдинда. Билинг-ки, сиз энг бахтли ва омадли инсонсиз!
Сизга яхшилик ёр бўлишини тилаб:
Малоҳат МИРЗАЕВА
#audio279
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Кичкинтой қизимнинг негадир иштахаси йўқолиб, жуда кам овқат ейдиган бўлиб қолди. Бир куни хотиним қизимга яна овқатини едира олмаётганлигидан хуноб бўлиб, менга арз қилди.
Ошхонага чиқиб, қизалоғимни овқат ейишга кўндиришга харакат қилдим. У бўлса кўзларида ёш билан:
- Агар овқатимни охиригача есам, менинг бир илтимосимни бажарасизми? - деб сўради.
Мен эса ўйлаб хам ўтирмай:
- Ваъда бераман, қизим, - дея унинг кўз ёшларини артдим.
Бунинг нима қийин томони бор, дея ўйладим. Қизалоғимнинг кўнгли бирор ширинликми ёки янги ўйинчоқми, тусаб қолгандир-да. Менинг ваъдамни олгач, унинг юзлари ёришиб кетди, идишида турган овқатни иштаха билан охиригача эди. Кейин эса хеч кутилмаганда:
- Мен сочимни олдириб ташлашни хохлайман! - деб қолса бўладими.
Бу гап хотиним ва мени хайрон қолдирди. Чунки қизчам белига тушиб турадиган қўнғироқ сочлари билан мақтанишни жуда яхши кўрарди. Бошимдан биров худди бир челак совуқ сув қуйиб юборгандай бўлди. Бу фикр унинг хаёлига қандай келиб қолди экан-а? Онасига қарайман:
- Сочига нима қилган?
- Сочлари топ-тоза, - дейди хотиним хам хайрон бўлиб.
Шундан сўнг мен боламдан бу илтимосни бошқасига алмаштиришни сўрадим. Унга ўйинчоқлар, китоблар, чиройли кўйлакчалар, ширинликлар, хуллас истаган нарсасини олиб беришга ваъда бердим. Лекин фойдаси бўлмади. Хотиним жиғибийрон бўлиб, агар шундай қилса, уни жазолашини таъкидлай бошлади.
Қизим бўлса менга мўлтираб қарар:
- Дадажон, ахир ваъда бердингиз, берилган ваъдани бажариш керак, деб ўзингиз айтгансиз-ку. Нахотки, катталар хам ёлғон гапиришади, - дерди кўз ёшлари юзини ювиб.
Мен чорасиз қолдим. Аслида ўғилларимга қараганда кўпроқ шу қизимни яхши кўрардим-да. Унинг ширингина эркаликлари, ишдан келганимда бўйнимга осилиб, акаларидан арз қилишлари менга завқ бағишларди. Қизимнинг кўнглини синдиргим келмади.
Хотинимнинг қаршилигига қарамай у билан сартарошхонага йўл олдик. Бир зумда қўнғироқ сочлар эр билан битта бўлиб ётар, қизимнинг боши тап-тақир алфозга тушганди.
Уйга қайтганимизда хам, эртасига эрталаб мактабга кетаётганида хам унинг кайфияти аъло эди. Лекин мен бу кайфият мактабга етиб боргандан кейин болаларнинг “кал-кал” деган мазахларидан сўнг йўқ бўлишидан ва қизчамнинг кейинги рухий изтиробидан хавотирда эдим.
Мактабга етиб борганимизда қизим машинадан сакраб тушди-да, синфхонасига чопиб кета бошлади. Бир пайт орқадан бир болакайнинг қизимни чақиргани эшитилди. Мен хам дарров ўша томонга қарадим.
Болакай хурсанд холда чопиб келарди. Қизиғи, болакайнинг хам бошида бир тола тук йўқ, тап-тақир! Ҳайрон бўлиб турган эдим, ёнимга ўрта ёшли бир аёл келиб ўзини таништира бошлади.
Маълум бўлишича, бу аёл ўша болакайнинг онаси экан.
- Биласизми, - деди аёл чопиб кетаётган болаларимизнинг орқасидан кўзида ёш билан кузатаркан, - менинг болам оғир касалга чалинган эди, дори-дармонлар таъсирида унинг сочлари битта ҳам қолмай тўкилиб кетди. У ҳар куни мактабдан хафа бўлиб қайтарди.
Қизингиз эса ўғлимга доим далда бериб уни руҳан қўллаб тураркан, улар жуда яхши дўст эканлар-да. Ўтган куни ўғлим уйга биринчи марта хурсанд қайтди. Чунки қизингиз ўғлимга, мен ҳам сенга ўхшаб сочимни олдириб келаман, иккаламиз бир хил бўламиз, деб ваъда берибди.
Тўғриси, мен ўғлимнинг гапига унчалик эътибор бермаган эдим. Ҳар қанча дўст бўлишмасин, ҳарқалай, қиз боланинг чиройли сочларини олдириб ташлашга жазм этишига ишонмасдим-да . . .
Бугун қизингизни кўргач, боламнинг кўзлари биринчи марта қувонч билан порлади. Уни яқин орада бунчалик қувноқ кайфиятда кўрмаган эдим. Ҳаммаси учун қизингизга раҳмат! Биз фидокорликни болалардан ўрганишимиз керакка ўхшайди . . .
Мен аёлга ҳеч нима деб жавоб қайтара олмадим. Чопиб кетаётган қизимнинг ортидан қараб қоларканман, менинг болажоним, менинг жажжигина фариштам биров учун борлиғидан хам кечиши мумкин эканлигини исботлаганидан хам лол эдим, хам фахрланардим . . . ! ! !
#hikoya283
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Бир кекса кампирнинг таъзиясига бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан. Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам кўзларидан ёш тинмас эди. Одатимизга кўра одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб таъзиямни изхор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик сўзларни айтдим. Шунда отахон қўлимдан ушлаб:
- «Сиз мени кампиридан айрилиб бева қолганига йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Менинг йиғлашимга бошқа сабаб бор,» - деб йиғисининг сабабини айта бошлади:
«Менинг оёғимда бодим бор. Ҳаво айниса, ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар эдим. Кампиримнинг ҳам дарди бор - қон босими юқори. Босими кўтарилганда боши қаттиқ оғрийди. Дори-дармонлар хам қилдик. Лекин ёш ўтган сари дорилар хам унчалик кор қилмай қўяр экан. Кеча оқшомга борганда бош оғриғи кучайиб қолди. Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни бошлади. Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай қолади. Кечаси билан безовта бўла бошладим. Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб оёғимни уқалай бошлади. Мен унга:
- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг хаста бўлсанг. Бир оз дам ол. Босимингга зарар қилмасин, - десам, у:
- Майли, қўяверинг. Бошим анча тузук. Анча яхши бўлиб қолдим, - деб оёғимни ушлай бошлади.
Бир қанча муддатдан сўнг жим бўлиб қолди. Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди-да, деган хаёлда:
- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни ол, - десам индамади.
Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин елкасидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам... оёғимни ушлаган кўйи узилиб бўлган экан.
Ҳа, домла. Ўзи касал бўлишига қарамай, охирги нафасигача менинг хизматимни қилганига йиғлаяпман”...
#ibrat47
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI