vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

🎤 Gavhar_Shod - Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун ....
📝 Муаллиф: .............
#audio_monolog218

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хориждан келтирилган мевалар ҳақида муҳим маълумот. (Албатта ўқинг)

Супермаркет ва бозорлар йил бўйи дунёнинг турли чеккаларидан келтирилган мевалар билан тўла бўлади. Эътибор қилган бўлсангиз, хориждан келтирилган мевалар устига маълум рақамли қоғозлар ёпиштирилган бўлади. Бу бежизга эмас. Шу рақамлар — кодлар орқали, сотиб олинаётган мева қай тарзда етиштирилганини билиб олиш мумкин. Демак:

Код жами 4та рақамдан иборат бўлиб, биринчиси «4» ёки «3» бўлса, у ҳолда мевага юқори даражада ўғитлар, жумладан кимёвий ўғитлар ва пестицидлар берилган бўлади.

Код жами 5та рақамдан иборат бўлиб, биринчиси «8» бўлса, у ҳолда мева ГМО (Ирсий Модификацияланган Маҳсулот) ҳисобланади. Бундай маҳсулотларнинг зарарли ёки зарарсизлиги ҳақида дунё олимлари бир-бирига зид фикрлар бериб келишади. Кўпроқ бананлар, қовун ва папайялар ГМО усулида етиштириб келинмоқда.

Код жами 5та рақамдан иборат бўлиб, биринчи рақам «9» бўлса, демак мевага ҳеч қандай кимёвий ўғитлар ёки пестицидлар берилмаган. Мутлақо табиий усулда, минг йиллик деҳқончилик технологияси ёрдамида парваришланган бўлади. «Органик» деб ҳам аталади бундай маҳсулотлар.

Агарда мева устида ҳеч қандай код бўлмаса, унда бу шубҳали ҳисобланади. Нега кодлашмаган? Ёки қай усулда етиштирилганини сир сақлашмоқчими? Ўйлаб кўриш керак.


Adme.ru дан maslaharim.uz ташаббуси билан © Абдулазиз Саидалиханов таржима қилдилар.

#foydali62

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Қахрамон оталар. 👏👏👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

МЕҲРНИНГ НАРХИ

Ўзга шаҳар айланиб меҳмон бўлди бой инсон,
Ўзи учун топарди ҳар йили шундай имкон.
Бу гал гўзал шаҳармас, танлагани оддий жой,
Осмонўпар бинодан чарчагандур ҳойнахой.

Уч кун ўтиб энг кўркам ошхонага йўл олди,
Машинада кетмасдан пиёда юра қолди.
Етиб бориб буюрди овқатларнинг сарасин,
Кўриб қолди кўчада тиламчининг галасин.

Усти боши бир аҳвол тўртта бола турарди,
Ойнавандга ёпишиб овқатга термуларди.
Бой одамнинг овқати ўтмай қолди оғзидан,
Қандайдир ғалати ҳис бўғар эди бўғзидан.

Секин имлаб уларни ҳаммасини чақирди,
Кутиб тургандай улар ичкарига талпинди.
Қолган бой бой казолар бироз норози бўлди,
Уст бошларини кўриб иштаҳалари ҳам ўлди.

Ошхонадан бир ходим ҳайдамоққа шайланди,
Бой мен билан деганди улар келиб шайланди.
Қорни очлиги шундоқ кўринарди кўзидан,
Раҳми келиб кетганди бойнинг уларнинг ҳаддан.

Бир столда ўтириб овқатланди тўртовлон,
Қорни тўйгач шарбатдан ичиб олишди обдон.
Сўнг ҳаммаси севиниб бойга раҳмат дейишди,
Бой сингари улар ҳам нима еса ейишди.

Бой термулиб уларга эсга тушди ёшлиги,
Кўз олдидан ўтди бир беғубор бебошлиги.
Ҳаммасини болам деб силаб қўйди бошини,
Билдирмасдан ўзининг артарди кўз ёшини.

Кетар чоғи ҳисобни келтир деди бойвачча,
Болалар билан мени овқатим бўлди қанча?
Ҳисоб ёзилган қоғоз етиб келди бирпасда,
Унда шундай сўзларни ўқиб қолди бой аста.

Унда шундай сўзлар ёзилганди:

Сизнинг бу қилган хайр эҳсонингиз бизни одамгарчилигимизни эсга солди. Сиз туфайли савоб қилиб туриш керак эканлигини англадик. Сиздаги меҳр қадрнинг баҳоси йўқ. Унинг ҳисоблайдиган машинамиз ҳам йўқ. Меҳр муҳаббатингиз учун Аллоҳ сизни қўлласин! Бугунги савобингиздан ҳам бизга ҳам илининг, баҳраманд бўлайлик. Бугунги таомларимиз сиз учун текин.

АЗАЛБЕГИМ


#audio284

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

“Қоронғу хонада, ҳаётимни “ушлаб” турган аппаратнинг яшил чироқлари ёнганда, у чиқарадиган товушни эшитганимда, ўлим яқинлашаётганини сезяпман, Яратганнинг нафасини ҳис этаяпман...”

Техника оламида ўзига хос мактаб ярата олган машҳур инсон Стив Жобс ҳақида билмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. У IT-технология оламида дунё тан олган шахслардан бири эди. Apple, CEO, Pixar каби йирик компания ва корпарацияларга асос солган Жобс 1955 йилнинг 24 февралида АҚШда дунёга келган. Ҳаёти давомида техника борасидаги ишлари ва ғояларини амалга тадбиқ этиб, жуда катта ютуқларга эриша олди. Ҳаётининг сўнгига қадар у ўз принципларига, ғояларига содиқ қолган. Унинг турли китоблар, адабиётлардан ўрин олган файласуфона сўзлари, қарашлари акс этган сатрлар техника оламида бирор нарсага эришиш истагида бўлган ҳар қандай инсон учун ас қотиши аниқ.

Буни қарангки, 2011 йилнинг 5 октябрида вафот этган Жобс ўлими олдидан яқинларига мактуб ёзиб қолдирган экан. Гарчи орадан 5 йил ўтган бўлса-да, мактубда нима ёзилгани ҳеч кимга маълум қилинмаганди. Бугун, интернет тармоғида Стив Жобснинг ўз яқинларига ёзган, ҳаётидаги сўнгги мактуби ва унинг моҳияти ошкор этилди. Унинг интернет тармоғига қай тарзда тушиб қолгани номаълум. Бироқ мактуб билан танишган инсон унинг ички олами ҳақида жуда кўп нарсани билиб олиши тайин.

Стив Жобснинг сўнгги мактуби яқинларига аталган эди...

“Мен бизнес оламидаги энг юқори чўққини забт эта олдим. Кўпчилик менинг ҳаётимни орзулар рўёбидан иборат, деб ҳам ўйлайди. Аммо, тан олиб айтишим керакки, ишимдан бошқа мени хурсанд қиладиган нарсалар кўп эмас. Бойлик бу ҳаёт ҳақиқати ва мен бунга шунчаки ўрганиб қолганман.
Айни дамда касалхона тўшагида ётар эканман, бутун ҳаётимни кўз олдимдан ўтказяпман. Мен, ўзим фахрланган бойлик ва одамларнинг мени тан олишлари, мен томон яқинлашиб келаётган ўлим олдида ҳеч нарсага арзимас нарса эканини тушуниб етдим.

Қоронғу хонада, ҳаётимни “ушлаб” турган аппаратнинг яшил чироқлари ёнганда, у чиқарадиган товушни эшитганимда, ўлим яқинлашаётганини сезяпман, Яратганнинг нафасини ҳис этаяпман.

Ҳозир, мол-давлатимиз етарли бўлган вақтда, ҳаётимиздаги бойлик билан боғлиқ бўлмаган нарсалар ҳақида ҳам ўйлаш вақти келди. Ҳаётда бойликданда муҳим нарсалар бор. У ким учундир бошқалар билан муносабат, ким учундир санъат яна ким учундир болаликдаги орзу бўлиши мумкин.
Ўлжа учун елиб-югуриш инсонни қўғирчоққа айлантириб қўяди. Бу мен билан хам содир бўлди.

Яқинларимизга меҳримиз, муҳаббатимиз ҳақида айтиш учун Яратган бизга ҳиссиёт деган неъматни инъом этган.

Ҳаётим давомида тўплаган бойлигимни ўзим билан олиб кетолмайман. Ўзим билан фақатгина меҳр ва муҳаббат билан боғлиқ хотираларни олиб кета оламан холос. Аслида мана шу энг олий бахт. Бу бахт сизнинг ортингиздан юриши, сиз билан бўлиши, олға интилишга куч бериб туриши лозим. Меҳр жуда узоқ масофаларни ҳам яқин қила олади. Ҳаётда чегара йўқ. Ўзингиз истаган чўққиларни забт этинг. Қалбингиз қаерга чорласа, ўша ерга боринг, ҳаммаси ўз қўлингизда.

Қўлингизда пул бўлса, сизга уй ва ишда ёрдам берувчи бир тўда одамларни ишга олишингиз мумкин. Улар сиз айтган ишни қилишлари мумкин, аммо ҳеч ким дардингизни ўзига ололмайди.

Ҳамма нарсани ишлаб ёки қидириб топиш мумкин, аммо аслида биз сезмасдан ўтказиб юборган нарсаларимизгина қадрли бўлади. Йўқотганингдан кейин топа олмайдиган бир нарса бор. Бу ҳаёт!

Ҳозир неча ёшда эканингиз, нимага эришганингиз муҳим эмас. Ҳар кимнинг ҳаётида спектакль тугаганидан сўнг пардалар пастга тушадиган кун бор....
Сизнинг бойлигингиз бу оилангиз, севган инсонингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган меҳрдир...

Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бошқалар ҳақида қайғуринг..

#hikoya288

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хайрли_тун

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қизиқ-а...
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди...
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-опасини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
Она мазам йўқ...
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди...
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши мехр беради гоҳо...! Ҳўш нега шундай...? Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки
"БУЮК ИНСОН "ОНА" "

#audio283

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бундан беш олти йилча аввал қишлоқда «Қўшни қишлоқдаги Ориф қассоб деган одам қазо қилибди» деган нохуш хабар бизнинг қишлоққа хам етиб келди. Дадамнинг айтишларича, раҳматли Ориф қассоб ўша қишлоқнинг обрўли одам бўлган экан.
Хабарни эшитиб, қассобнинг яқиндан таниган ёр биродарлари жанозага отланишди.
Жанозадан сўнг, Ориф қассобнинг майитини қабристонга қўйиб келишди.
Эртасига эса, жудаям қўрқинчли хабар бутун туманга тарқалиб кетди:
— Кеча қабристонга қўйилган майитнинг жасади ер юзасига чиқиб қолган эмиш. Бундай қўрқинчли ва нохуш хабар яшин тезлигида ҳамма томонга тарқалиб кетди.
Кимдир, «ит олиб чиқиб қўйгандирда» деса, яна кимдир «Бунда бир гап бор» деб мулохаза қилишди. Ориф қассобнинг ўғли бир иккита жиянлари билан биргаликда ер юзасига чиқиб қолган дадасининг жасадини яна ўз жойига қўйиб келибди. Индинига эса яна қўрқинчли хабар болалади:
— Қассобнинг жасади яна ер юзасига чиқиб қолган эмиш.
Ушбу аянчли холат икки уч бор такрорланавергач, мархумнинг ўғлига қишлоқнинг оқсақоллари туман марказидаги Жоъме масжиди имомидан маслахат олишни таъкидлашибди.
Қассобнинг ўғли махалла фаоллари билан биргаликда имомнинг хузурига борибди ва бўлаётган нохуш холатни айтиб, у кишидан маслахат сўрабди.
Шунда имом мархумнинг ўғлига савол берибди:
— Дадангиз қандай одам эди?
— Яхши одам эдилар домла, — дебди хайрон бўлиб ўғил.
— Ҳаётликларида нима иш билан шуғилланган эдилар?
— Эсимни таниганимдан бери қассобчилик билан шуғулланар эдилар.
— Бирорта ножўя ҳаракатларини сезганмидингиз? — сўрабди яна имом.
Ўғил ерга қарабди, нима дейишини билмай коловланиб қолибди, бу ҳолатини кузатиб турган имом яна сўз қотибди:
— Айтинг жияним, айтмасангиз, дадангизни жасади қўним топмайди.
— Майлими ўзингизга айтсам? — секингина ёнига яқинлашиб изн сўрабди ўғил, атрофидаги одамлардан яширадиган сири борлигини сездириб.
— Бу воқеа аянчлидир, одамлар мархумга нима сабабдан бундай бўлаётганликларини билиши керак, уларга ҳам бир ибрат бўлсин, очиқ ойдин яширмай айтаверинг жияним, кўпчиликнинг дуоси билан марҳумнинг жасадини ўз жойига қўя оламиз, — дебди.
Ўғил бироз ўйланиб ўтириб, айтмасликнинг иложи йўқлигини пайқаб, сўз очибди:
— Дадамизнинг нафслари бироз устун эди, Аллохдан хайиқмасдилар, пул бирмунча кўзларини кўр қилиб қўйганди. У киши узоқ қишлоқлардан эшак харид қилиб, ўша ерни ўзида ҳеч ким билмайдиган пана жойда ўша эшакни сўйиб, гўштни олиб келиб, мол гўштига аралаштириб одамларга сотар эдилар.
Ўтирганлар бирданига «Астағфируллох» деб бақириб юборибди.
«Хайф сендек инсонга» дейишибди.
Имом ҳам кўзларини юмиб, инграб юборибди. Бир муддат жим туриб, ўтирганларни тинчлантирибди ва ўғилга шундай дебди:
— Жияним, дадангиз баднафс инсон бўлган эканлар, харом қилинган нарсани одамларга қўни қўшниларига инъом қилиб юрган экан, мана шу сабаб уни ер ўз бағрига қабул қилмаётган экан, афсус, афсус, — деб надоматлар чекибди.
— Энди ука, одамлар кўз ўнгида катта бир новвосни сўйиб қон чиқаринг ва одамларга текинга тарқатинг! Улардан дадангиз учун кечирим сўранг, гунохларини авф этишини сўраб дуо қилсинлар! Зора Аллох дадангизни гунохларидан кечиб, жасадларини хузурига қабул қилсалар, — деб маслахат берибди.
Ўғил имомнинг айтганларини қилиб бўлгач дадасининг жасадини яна қабрга қўйибди ва ана ўшандан сўнггина унинг жасади тинч бўлибди .

Иқбол Юсуф

#hikoya287

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Илмни фурсат бўлганда ўрганиб қўявериш керак, чунки илм керак бўлганда фурсат бўлмаслиги мумкин.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Бирор инсоннинг сенга елкадош бўлиб турганини кўрсанг, билгинки, Аллоҳ уни ҳолатингни енгиллатиш учун сенга елкадош қилиб қўйган!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_фото.
Инсонийликка чорловчи ажойиб ғоя! 👍
👉 @vaqtqadri 😊

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Суннат.
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Фокус кўрсатайми?..😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Она..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog217

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки бу сизни уйғотиш учун ақлингиз ўйлаб топган тушдир… Чунки айни шу пайтда... 👆👆
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Фойдали маслаҳат ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Дунё кенг, қачонки ўзингни тор қарашларингдан чиқиб кета олсанг.
Оқил Тўрақул
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Аллоҳ таоло сиз истаётган инсонни эмас, сизга керакли инсонни тақдирингизга ёзган.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Излаган албатта имкон топади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Кераксиз ўй-фикрлар бахтсизликнинг энг катта сабабчисидир.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Гап ташиш – иллат, кимларнидир ёмон кўрсатиш учун гап ташиш – оғир гуноҳ.


Гап ташиманг, бўйнингизга олманг гуноҳ,
Жазосини тортганизда чекасиз «оҳ»,
Ўша пайтда йўқ тасалли,
йўқдир паноҳ,
Гап ташиманг, жазолайди йўқса, Аллоҳ!

Кимларнидир лой-балчиққа булаш учун,
Кўролмайин, оёғидан чалиш учун,
Гуноҳ тошин османг, мансаб, ҳар иш учун,
Гап ташиманг, жазолайди, йўқса Аллоҳ!

Сиз аяманг ҳеч бир касдан мурувватни,
Қалбингиздан қувиб, ҳасад, рутубатни,
То ғ мисоли баланд тутинг
адолатни,
Охиратда Аллоҳ берар мукофотни!

Ҳар дақиқа, ҳар бир онинг имкон сенга,
Сўзинг меҳр ўқи, юрак пайкон сенга,
Ҳар учраган инсон билгин, нишон сенга,
Ҳар йўлингда Аллоҳ ёрдир ишон сенга..

Гап ташиманг, жазолайди йўқса , Аллоҳ..

©Малоҳат МИРЗАЕВА

#audio282

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ОҚИБАТ

Шаҳарнинг энг малакали уқаловчи ҳамширасига илтимос тушди: етти ёшга тўлган бўлса-да, ҳалиям юролмаётган болакайда уқалаш муолажасини бажариши керак эди.

Маълум бўлишича, ота-она болани тинимсиз даволатган, бундай муолажаларни жуда кўп қўллашган ва афсуски, натижаси бўлмаган экан.

Ҳамшира коғозда ёзилган манзилга келди ва у ерда бири жуда вайрона, бири эса кошона икки уйга кўзи тушди. Аёл ўйланиб туриб, вайронага айлаёзган уй эшигини тақиллатди.

Эшикни мункайиб қолган кўримсизгина кампир очди. Ҳамшира ундан фалончи аканинг хонадони қайсилигини сўради.

Кампир эса саройдек уйни кўрсатиб, у ўз ўғлининг уйи эканлигини айтди...

Ҳамшира ҳаммасини тушундию, ортига қайтиб кетди.

Соҳиба Муллаева.

#hikoya286

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хайрли_тун

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Германияда мусулмонлар оиласида чақалоқ дунёга келди. Оила аъзолари чақалоқни сочини пайғамбаримиз суннатларига мувофиқ 7 чи кунида тагидан қирдириб олдирдилар ва одамларга садақа қилиб бойлигидан улашдилар.
Ушбу чақалоқни бир неча кундан сўнг шифокор кўригига олиб боришди. Шифокор чақалоқни кўздан кечирар экан сўради:
- "Болани сочини ўзларингиз олдирдингизми ёки сочсиз туғилдими?".
Чақалоқни онаси деди:
- "Ўзимиз олдик" - шифокор таажубланиб деди:
- "Қизиқ, олимлар бундан 2 ой аввал янгилик кашф этдилар. Ушбу янгилик шундан иборатки, янги туғилган чақалоқни сочини 40 кун ичида олинса - чақалоқни миясини иш фаолияти ёрқинлашади, оқилликка йўл очилади, кўз кўриш қобилияти кучаяди ва яна кўп аъзоларга фойдалиги хақида янгилик кашф этдилар. Айниқса соч 7 чи куни олинса мақсадга мувофиқ иш бўлар экан"...
- "Бу янгилик ҳали оммага тарқатилиб улгурмади. Сизлар қаердан билдингиз бу янгиликни?" - сўради шифокор чакалоқ онасидан. Муслима она деди:
- "Сизлар энди кашф килган янгиликни, бизга пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайхи васаллам суннат қилиб қолдирганлар, бундан 1400 йил аввал."
Шифокор, аёлни жавобидан ҳайратда қолди...!

#ibrat48

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Мана киноларда сюжетлар қандай олинади..😄👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…
Subscribe to a channel