vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Табиат.
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг....😊

https://instagram.com/vaqtqadriuz

Читать полностью…

VAQT QADRI

Вақт Қадри телеграм каналида эртага соат 18:00
да янги лойиҳа, янги рукн...
Ўтказиб юборманг...👍😊

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Йигирма биринчи асримизнинг айрим оналари ярим тунда чойшаби очилиб қолган фарзанди ҳақидаги ҳадик билан эмас, телефонини зарядлашга қўймагани сабаб уйғониб кетмоқда...

🎓 🎓 @VAQTQADRI 🎓 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Ахрор Алижонов - Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак..
📝 Муаллиф: ......
#audio_monolog220

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш суннатида илмий мўъжиза бор

Ғарб олимлари инсон ухлаётган пайтида танасидан ўлик хужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, унга қайтиб ётган инсоннинг жисмига ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини, ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан кетишини аниқладилар, дейдилар. Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай турда эканлиги, қанақа касалликлар келтириб чиқариши номаълум.
Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг «Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам» (Ҳааққоҳ: 38-39 #оят) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ. Замонавий илм ҳам кўрпа- тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озуқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20- 30та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80 % ли намликда шиддат билан кўпаяди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди» дедилар #ҳадис («Саҳиҳиул Бухорий» 6320).

👉 1. Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир.

👉 2. Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.

👉 3. «У ҳаводан нутқ қилмас» (Нажм 3 #оят) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўжизалар борлигини исботлайди.

Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо

#islom19

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ РАМАЗОН ТУХФАСИ ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Садақа қилишга тўғри келиб қолса, энг кичик пул бирлигини қидириб қоламиз. Аммо Аллохдан сўрасак, олий Фирдавс жаннатини сўраймиз. Беришимиз қай ахволдаю, сўрашимиз осмонда!
Жамолиддин Фарфур.

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Хато қилмайдиган инсон бўлишга уринма. Балки, хатоларингдан сабоқ оладиган инсон бўл!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

ТУПРОҚЛИ ЙЎЛЛАР

Тупроқли йўлдан кетиб бораяпман....Тўпиғимгача кўмизган илиққина тупроқли йўлдан...

....Усти боши чанг болалар қулоқни қоматга келтиргудек қийқиришади...кимлардир тут шохига осилган, қайсилари сигирини ўтлироқ жойга боғламоқчи бўлиб, қозиғини тош билан тақиллатиб қоқмоқда... Лекин..биргина бола, ҳув бир четда бу манзарани кузатганча хаёл денгизига ғарқ бўлган...

Ўт уланлар устида умбалоқ ошган болаларга термулганча ўз хаёлий дунёсида кезмоқда...

Юзларига қуёшнинг нури тушганидан...кўзларини қисиб боқади...
Ҳайратли ва маъсум кўзларини...

Яйдоқ жой бўлганигами эпкин шамол ҳам эмин-эркин ўйноқлайди...дарахтларни тебратади, япроқчалар қувнаб қарсак чалишади..

Ҳаммаёқда беғуборлик, шаффофлик қамраб олгандай...

Бу манзара бир умр юрагимга муҳрланган...

Ҳаётимнинг ўша лавҳаларида яна бир муддат яшагим келмоқда...
Қалбим исёнини босиш учун кетиб бораяпман ўша жажжи оёқчаларни кўмизган тупроқли йўлда...

Қулоғимда ўша шодон қийқириқлар, қозиққа урилаётган тошнинг «тақ-тақ» и....ва кўз ўнгимда бир чеккада ёлғиз ўтирган хаёлчанг бола...

Ширин хотиралар силсиласида хаёлларга чўмганча кетиб бораман...

Тупроқ илиққина, олис хотираларим каби...

©Малоҳат МИРЗАЕВА

#audio285

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ОТА

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни ташлаб чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди. Мени бошқа давлатга ишга қўйишди...

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отам сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...

Алқисса:
« Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди. Лекин инсон ожиздир... »

Одамзод фақат ўзи ақли етган йўлдан бахтни кутади.
Аллоҳни эса йўллари кўп.


#hikoya289

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Суриянинг умумий майдони 185 000 квадрат километр. Флорида штатининг майдони 170 000 квадрат километр. «Ирма» тўфони бир кундаёқ АҚШнинг Сурия ҳудудича келадиган штатини АҚШ Сурияда бир йилда қилмаган вайроналикни келтирди.
• 3 миллиондан ортиқ қочоқлар.
• 500 000 га яқин уйнинг вайрон бўлиши.
• 150 миллиард доллардан ортиқ пулнинг йўқотилиши.

Ҳеч қандай кимёвий қурол билан эмас, фақатгина Аллоҳнинг тўфони билан вайрон бўляпти.

#status54

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Телефонга муккасидан кетиш оқибатлари..😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👶 7 ёшли болага савол беришди:

- Сенинг битта-ю битта орзуйинг нима?

- Тезроқ катта бўлиш...??


🎓 18 ёшли ўсмирга ҳам шу саволни беришди:

- Олий Таълим Юртлари (ОТМ)га ўқишга кириш...??


❤️ 29 ёшли йигитга ҳам шу савол берилди:

- Идеалимдаги қизни топиб, у билан бирга яшаш...??


😊 40 ёшли эркакка ҳам шу саволни беришди:

- Болаларимни ва умр йўлдошимни беками-кўст яшашларини...??


👰 51 ёшли кишидан ҳам сўрашди:

- Фарзандларимни эсон-омон турмушга бериш...??


💑 62 ёшли инсондан ҳам сўрашди:

- Невараларимни тўйларини кўриш...??

😢 73 ёшли кишидан сўрашган-да:

- Қанийди кичкиналимга қайтсам-да, ота-онамни яна кўрсам...??


Сизда ҳали вақт борлигида, бор нарсаларингизни қадрланг...??
Чунки орзу кўпинча армон бўлиши мумкин...??


#status55

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Баъзилар..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog219

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми Хитойда яшар экан.
👉 @vaqtqadri 👨‍👨‍👧‍👧

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Рамазон_тухфаси
Одамзодга қўйилган исм унинг тақдирига таъсир кўрсатадими?

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизиқарли_лавҳа
Мана сизга маҳорат....
Коптоклар ердамида яратилган мусиқа...Охиргача кўринг...👍
👉 @vaqtqadri 👏👏

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир киши олма боғли янги ҳовли сотиб олганидан жуда хурсанд эди. Бироқ ён қўшнисининг ҳурмача қилиқлари кайфиятини бузарди: гоҳ эшиги олдига ахлат тўкарди, гоҳ дарвозани бежарди.
Бир куни янги уй соҳиби яхши кайфият билан уйғониб, ташқарига чиқди. Дарвозаси олдида бир челак ахлат турарди. У бир оз ўйланиб тургач, челакни ахлатхонага бўшатиб келди ва ялтирагунича тозалаб ювди. Сўнг энг сара олмалар билан тўлдирди ва қўшнисининг эшигини қоқди. Бундан қўшни қувониб кетди: “Ниҳоят, жиғига тегдим. Ҳозир жанжал бошланади”, – дея эшикни очди. Қаршисида турган қўшни унга бир челак олма тутди ва деди:
–Ҳар ким ўзида борини бировга ҳам илинади. Бизда бори шу... олмалар!

#audio286

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Омонатга хиёнат қилманг!...

(Мулоҳаза учун мавзу)


Мунофиқликнинг уч аломати бор, сўзласа ёлғон сўзлайди. Ваъда бериб ваъдасига вафо қилмайди. Омонатга хиёнат қилади. (Ҳадисдан)

Кунларнинг бирида йўлда кетаётиб, жанжалнинг устидан чиқиб қолдим. Икки киши муштлашгудай бўлиб, баралла нималарнидир мухокама қилишарди. Қизиқувчанлигим устунлик қилиб, бир тўда одамлар ичидаги қариядан воқеанинг сабабини сўрадим. Отахон бош чайқаганча, "Омонатга хиёнат - бу жуда катта гуноҳ" - дедию бошқа бирор сўз айтмади. Воқеанинг асл моҳиятини тушунмаган бўлсамда, сабабини англаб етдим. Уларнинг қайсидир бири унга ишонган инсон омонатига хиёнат қилган кўринади.
Шу ўринда бир ҳикоят эсимга тушди. Ўғирлик билан ном таратган ўғрибошининг йўлида бир мўйсафид дуч келиб, бир халта тилло танга берибди-да "Бу омонатимни масжиддан чиқгунимча ушлаб турсанг" деб илтимос қилибди. Ўғри ҳам иккиланмай халтани олибди. Чол эса бемалол намозини ўқиб чиқиб, ўғрибошидан тиллоларни олиб йўлида давом этибди. Бу ҳолатни кўрган ўғрилардан бири нега тиллоларни қайтариб берганини, ўғирлик қилиш учун туғилган қулай имкониятни қўлдан бой берганининг сабабини сўрабди. Шунда ўғрибоши "У менга омонат деб айтди. Қилаётган ишимдан кўра омонатга хиёнат оғир гуноҳ" деб жавоб берибди.

Баъзан шундай ҳикояларни ўқиб ўйланиб қоламиз. "Биз ҳам омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?" деган савол ҳаёлимизга келади. Ўз-ўзимизда содир бўлган шундай воқеаларни таҳлил қиламиз. Ўзимизча хулоса ясаймиз. Зеро, энг катта омонатларга хиёнат қилаётганимизни биламизми?!
Аллоҳ томонидан бизга берилган бу азиз жон, умримиз ҳам омонат. Ўтиб бораётган ҳар бир дақиқамиз орқали оғир гунох қилмаяпмизми? Умримизни бекорчи нарсаларга сарфлаб, вақтимизни ютказиб, бировларнинг қалбига озор бериб омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?!
Эътиборингизга ибрат бўлиши учун яна бир ҳикоятни тақдим этамиз.

Гавжум бозорнинг чиқаверишида, темирчилик дўконида ёши киркларга кирган киши устачилик билан шуғулланарди. Кунларнинг бирида ёш йигит бозордан тўрт дона нон солинган целофан билан чиқди-ю, нимадир ёдига тушиб безовталанди. Атрофга олазарак қараб темирчининг ёнига келди. Қўлидаги нонларни бериб, нималарнидир тушунтирди ва бозор ичига қайтиб кириб кетди. Орадан вақтлар ўтиб, қоронғу туша бошлади. Аммо бояги йигитдан дарак бўлмасди. Уста хавотир билан йигитни кутар, омонатни бериб, сўнг хотиржам уйга кайтишни хохларди. Лекин йигит келмади. Темирчи эртасига эрталаб бозор ичкарисига кириб, тўртта янги ёпилган нон олиб, дўконига келди. Бугун ҳам куни билан йигитни кутди. Ҳар куни бу холат такрорланар, уста тонгда иссиққина нон солинган целофан билан дўконини очарди. Бироқ омонатнинг эгасидан ҳеч қандай дарак йўқ эди.
Кунлар ўтди. Темирчи қўлидаги омонат билан бозордан чиқаётиб, елкасини тоғдек эзиб турган, тўртта ноннинг эгасини учратиб қолди. Хурсандлигидан унинг ёнига бориб, қўлидаги эндигина тандирдан узилган, иссиққина нонни йигитга узатди. Йигитнинг омонатини топширди ва енгил нафас ола бошлади. Ноннинг эгаси эса хатто бу нарсани унутиб юборганди.

Мана, икки ажойиб ҳикоя. Хулоса чиқариш ва керакли ғояларни олиш ўзингизга ҳавола. Барчамизни омонатга хиёнатдан ўзи асрасин. Аллоҳим ҳар кимга инсоф берсин!!!!

#hikoya290

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Агар икки одам жанжаллашса, бу икки одамдан бири ақилли бўлса, бу жанжалнинг келиб чиқишида айбдор ақилли одам бўлади!!!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Баъзи одамларга инсоф худди "грипп"дек келиб, "грипп"дек тарқаб кетади!!!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бола улғайишга қизиқади. Кекса эса болаликка қайтишни орзу қилади.

Аққод

🎓 🎓 @VAQTQADRI 🎓 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг....😊

https://instagram.com/vaqtqadriuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel