vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Оддий апельсиндан санъат даражасигача..👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кўпдан бехабар ва бешавқат ўтинчи бор эди. Йўқсилларнинг ўтинини арзон баҳога сотиб олиб, юқори бойларга сотар эди. Бир дил кишиси унинг бу зулмларига тоқат қила олмай:
–Илонмисан сен? Кимни кўрсанг, тиқиласан. Ёки бойқушмисан? Қаерга қўнсанг, вайрон қиласан. Бизга ўтган ва бизни паришон қилган бу зуғумларинг, зўрлигинг Аллоҳга етиб боришини билмайсанми, сен? Яхшиликча бу ишингдан воз кеч, халққа зулм қилма, уларнинг қарғишига қолма! Йўқса, мазлумларнинг дуоси кўкларга кўтарилади.
Уқувсиз ўтинчи, бу гапларга парво ҳам қилмади. Бу гапларни айтган дил кишисидан хафа бўлди. Ғурурга берилиб ҳаволанди ва қовоғини солиб ўтаверди. Бир кеча нимадир бўлиб, ошхонадан ўтин омборига бир учқун сачради. Бир зумда ўтинлар гуриллаб ёна бошлади. Шиддатли олов ўтинчининг уйидан, бору-йўғидан айирди. Бутун мол-дунёси ёниб кул бўлди. Золим ўтинчи чорасиз, дўстларига дард ёриб:
–Нима бўлди-ю, қўноғимга қаердандир ўт тушди, билмайман! – деб турганида дил кишиси ҳам шу ердан ўтиб қолди. Ва золим ўтинчининг гапларини эшитиб:
–Йўқсилларнинг дилхиралигидан! – деди. Ва ортидан қўшиб қўйди: – Дедиларки: “Дилхираликдан сақлан! Чунки кўнгил яраси эртами кечми куртак ёзади. Қўлингдан келса, бировларни ранжитма. Биргина оҳ, бутун жаҳонни паришон қилур”.

#audio291

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бугун бобоси Сталин томонидан Ўзбекистонга сургун қилиниб, ўзи юртимизда туғилган таниқли қрим-татар сиёсатчиси билан кўришдим. Ўша одам бир ибратли воқеани айтиб берди. Бобоси сургун қилинган пайти ўн уч ёшда бўлиб , Сурхондарё томонларга жўнатилган экан. Ишчи кучи етишмаганидан барча болалар қатори колхозда ишлашга мажбур бўлган экан. Омочга қўшилган отни юганидан тортиб ер шудгор қилар экан. Бир куни от елкасидан тишлаб олибди, ёш бола қўрқиб қочиб кетибди, жаҳлдор бригадир кейин ушлаб олиб чала ўлик ҳолига келгунча урибди. Ўлим тўшагида ётган болани қишлоқдаги серфарзанд оилалардан бири асраб олибди. Ўз боласидек тарбиялабди, болаларига нима едирса ажратмай бу болагаям ўшандан едирибди, бошқа болаларига нима кийдирса кийдирибди, хуллас бегона эканлигини билинтиришмабди.
Бобоси яқинда саксон уч ёшида оламдан ўтибди. Шу одам доим болаларига, невараларига "Бир ўзбек мени аёвсиз калтаклади, ўлиб кетишимга оз қолди, иккинчи ўзбек эса мени ўлимдан сақлаб ўз боласидек тарбиялади. Унутманглар-ки, миллатнинг ёмони бўлмайди, одамнинг ёмони бўлади" деб насиҳат қилар экан.

#hikoya295

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир донишманд Каъбани тавоф қиларкан, соч-соқоллари оқарган бир кишини елкасига опичлаб олган одамга дуч келибди. Ҳалиги одам ҳадеб елкасидаги қарияга:
- Ёшлигимдагиси камлик қилгандек, энди кексайганимда ҳам бошимга дард бўлдинг! - дермиш. Буни эшитган донишманд ҳайратини яширолмабди:
- Эй дўст, афсус, сен бу миннатларинг билан отангга қилган яхшиликларингни савобидан жудо бўляпсан. Отангни эъзозлаш сенинг бурчинг-ку!
- Эй биродар! Нималар деяпсиз? Елкамдаги отам эмас, ўғлимдир. Мен унинг отасиман, - дебди ҳалиги киши.
Донишманд баттар ҳайратланибди:
- Ахир унинг соч-соқоллари оппоқ, сендан қари кўринади-ку!
- Ҳа-а, - дебди бошини чайқаб у одам. - Ўғлим номаъқул, бадфеъл хотинга уйланиб қўйиб шу кўйга тушди...
Донишманд уйга қайтгач, бу воқеани шогирдларига айта туриб, дебди:

Эркакнинг афт-ангори унинг хотини ҳақидаги энг ишончли ҳужжат экан!

#ibrat50

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Аёллар эркакларга нисбатан ширин таъмни яхши фарқлашади ва яхши кўришади.
👉 @vaqtqadri 😋

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЭНДИ БИЗНИ FACEBOOK ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ:

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/VAQTQADRIUZ

Читать полностью…

VAQT QADRI

Агар сен менинг қовурғамдан бўлсанг, мен сенинг борингдан яралганман.
Айман Ёғий

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Баҳора – Худо берсин..
📝 Муаллиф: .......
#audio_monolog222

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

2. Тишларингизни тоза тутинг.

3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.

10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

12. Уйқуси қочган одам асал яласин.

13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

17. Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

23. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

#salomatlik65

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кун_янгилиги
1 октябрдан бошлаб пахта терими учун ҳар бир килограм учун 500 сўмдан берилиши кутилмоқда..

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Сизга ўзингиз хоҳлагандай муваффақиятга эришишингизда бўш чўнтак эмас, балки ақлсиз бош халақит қилиши мумкин.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳаёт велосипедга ўхшайди. Ҳаракатда бўлмасанг мувозанатни сақлай олмайсан. (Альберт Эйнштейн)
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Бало – офатларга йўлиқишимиз гунохлардан тўхтаб, ўзимизни ўнглаб олишимиз учундир.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ғам келганда куюниб кетманг,
Бахт келганда суюниб кетманг
Сокин яшанг, осуда яшанг
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Ёмон хотин.
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ноеб_фото.
Ушбу расм сиздаям харакатга келдими? 😄👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

"ЎЗБЕКЛАР" 2-қисм
"ЎЗБЕКЛАР" 1-қисм 👉 http://t.me/vaqtqadri/14277

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

☕️ ОДОБ:

Италиядаги бир қаҳвахона эгаси одамларга одоб - ахлоқни ўргатмоқчи бўлиб, пештахта ёнига қуйидагича нархномани илиб қўйди:
«Битта қаҳва» – 3 евро.
«Илтимос, битта қаҳва» – 2 евро.
«Хайрли тонг. Илтимос, битта қаҳва» – 1 евро.

Ахлоқнинг ҳам қиймати бор!
Жуда доно одамакан!
Фарзандларимизга ёшлигидан одоб ва ахлоқ қоидаларини миясига қуйиб борайлик! Кейин кеч бўлиб афсусдан фойда йўқ!

P.S. Бу мисол холос. Италия деганига эьтибор бермаймиз! Мағизини чақишга ҳаракат қиламиз!

#status56

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Чарчадим..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog221

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўқинг қизиқ. Андижондаги UZ KORAM KO корхонасида СИГАРЕТНИ ЗАРАРИ ҳақида шунақа эълон ёпиштирилган экан. Шубхасиз мулоҳаза чорлайдиган ажойиб ғоя бўлибди..👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZ

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Саломатлик рукни ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Кайфиятни кўтарамиз. Уюштирилган ҳазил...😄😂
👉 @vaqtqadri 🎬

Читать полностью…

VAQT QADRI

Табассум ажойиб дори:

Уни дўстингизга берсангиз хурсанд бўлади.

Душманингизга берсангиз пушаймон бўлади.

Онангизга берсангиз умри узаяди.

Фарзандингизга берсангиз меҳри ошади.

Танимаган кишингизга берсангиз сиз учун садақа ажри бўлади.

Севган ёринизга берсангиз севгиси ортади.

Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.

Салгина табассум қилсангиз бўлди, ажойиб бепул дори тайёр.

Бир бирингизга табассум улашинг азизлар.


#audio290

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

КУТИЛМАГАН, АММО ҲАҚ БЎЛГАН ҚАСОС.

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст - бошини булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. Уни ўлимга ҳукм қилишди.

Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
- Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки - уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез - тез кўрадиган бўлдим.

Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир - биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.

Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
- Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? - дедим.
- У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим - деди.

Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
- Аллоҳдан қўрқинг! - деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди - ю уни забт кўтариб дедим:
- Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ - қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади.
Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади.
Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ушанда.

Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан.
Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман.
Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим.
Бегуноҳ бўла туриб ўлдирилябман.

Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди.

Сўнг у қатл қилинди.

Эй азизлар! Нима қилсангиз қилаверинг, барибир ўзизга қайтади.
Ҳоҳ яхшилик, ҳоҳ ёмонлик.


#hikoya294

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel