ИККИ ОЙЛИК БАХТ
(ўқинг, фақат йиғламанг)
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..
Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...
Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...
#hikoya299
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Шукурхон Ғофуров – Номусин арзонга сотган беюзлар..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog224
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Олмахон ўз жуфтига севгисининг белгиси сифатида гул тақдим қиладиган заминдаги ягона ҳайвон экан. Субҳаналлоҳ!!!
👉 @vaqtqadri 🐿
Кўпинча биз инсонлар билан алоқамизни Аллоҳникидан кўра яхшилашга ҳаракат қиламиз. Уларга ишонамиз. Лекин, ишларимиз касодга учраб, ҳолимиз танг бўлганда, биз билан фақатгина Аллоҳ борлигини биламиз.
Читать полностью…"ЎЗБЕКЛАР" 5-қисм
"ЎЗБЕКЛАР" 4-қисм 👇http://t.me/vaqtqadri/14357
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Компютер ривожи..
Шубхасиз ажойиб тараққиёт..👍
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Рамазон_тухфаси
Фозил Қори - Эр эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин..
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Маккани юқоридан кўриниши. Қанчалар гўзал манзара-а? Яратган барчамизни ҳам зиёрат қилишимизни насиб этсин!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
БИЗНИ ҚИЙНАЁТГАН АРМОНЛАР
Армон... Бу оддий сўз замирида не синоатлар яширин.
Негадир кўпчилигимиз АРМОН деганда, ёр васлига етолмай қолганлик ҳолатини тушунамиз.
- Бу мени армоним, - деб қўямиз, бир вақтлар бизни ишқ дардига мубтало этган, ҳозирда бир этак болалари қуршовидаги ҳаёт қийинчиликларидан юзларида ажин, сочларига оқ оралаган аёлни ногоҳ кўриб қолганимизда.
Аммо бу ҳаётда ҳақиқий армонлар аслида бошқа эканини ҳеч ўйлаб кўрганмизми?
- Кимдир онасини сўнгги сўзини эшитолмаган;
- Кимдир отасини сўнгги манзилга кузатолмаган;
- Кимдир вақтида ёрини қадрига етмаган;
- Кимдир оилани муқаддас деб билмаган;
- Кимдир фарзандларини оталик (оналик) меҳридан жудо қилиб гўдакларни тирик етимга айлантирган;
- Кимдир бурч ёки вазифасини бажаролмаган;
- Кимдир ўз бахтини ушлаб қола олмаган;
- Кимдир кимгадир айтиши керак бўлган гапларини айта олмай уни бир умрга йўқотган;
- Кимдир кимнидир ранжитиб узр сўрай олмаган, бу эса унинг қалбида мангу доғ бўлиб қолган;
- Кимдир ватанидан узоқда ва ўз қондошининг тўй-маъракасида ёнида тура олмаган;
Айтинг буларни қайси бирини орқага қайтара оламиз? Имконсизми? Демак бу армон эканда?! Бизнинг дилимизни ўртаётган, вайрон этаётган ва биз билан бир умр ҳамроҳ бўлаётган армонлар...
Бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Унинг чек-чегараси бормикан ўзи? Ўзи бу дунёда армони бўлмаган одам бормикан?
Армонлар қачон бизни тарк этади? Қачонки биз бу дунёни тарк этсак...
Ҳазилнамо бир ҳикояда айтиладики:
Бир одам қабристон оралаб юриб, бир қабртошга кўзи тушади. Унда, фалончи фалон йили туғилиб, фалон йили вафот этдилар. Бор йўғи уч йил яшаганлар, деб ёзилган экан. Киши қарасаки марҳум яшаб ўтган ёш - 70 ёш. Ҳайрон бўлиб қабристон қоровулидан сўраганида, қоровул шундай жавоб берибди:
- Бу инсон подшоҳ ўтганлар, умрларини роҳат-фароғатда ўтказганлар. Аммо ўлими олдидан, мен армонларга тўла етмиш ёшни яшадим, шунинг учун қабртошимга 3 йил яшаган деб ёзингки, бу 3 йил армонсиз ҳаётимдир, деган экан, - дебди.
Шунда ҳалиги киши:
- Биродарим, борди-ю мен бандаликни бажо келтирсам қабртошимга, туғилди-ю ўлди, деб ёзинглар, - деган экан
#audio294
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
БИРОВНИ УСТИДАН КУЛМАГИЛ ЗИНҲОР…
Ўша куни Нодирбек Жумъа намозини ўқиш учун Кўкча масжидига борганди. Асосий қаватида жой тирбандлиги сабабли пастки қаватига тушишга мажбур бўлди. Аста-секин у ер ҳам гавжум бўлиб одамга тўлди. Суннат намозини ўқиётганида ёнидаги нотаниш йигит эътиборини тортди. Намоз вақтида чалғиш ёмонлигини билсада унинг ҳаракатлари ғашига тега бошлаганди. Аниқроғи – ҳаракатларидан чиқаётган овоз. Яъни ҳар сафар саждага бораётганда оёғининг қайсидир бўғини шақиллаб қўярди. Бу ўша йигитга боғлиқ нарса эмаслигини Нодирбек яхши тушунарди. Лекин ҳар сафар бу товуш уни намоздан чалғитарди. Эшитмасликка ҳаракат қилса ҳам иложи бўлмасди. Охири "Намунча шақилламаса!” деб юборди ичида. Бу вақтда фарз намози ҳам бошланиб бўлганди. Астағфируллоҳ, биринчи саждага бораётганида Нодирбекнинг тиззасидан "шақ!” этган овоз чиқса бўладими! Этлари жимирлаб кетди! Кейин саждадан тураётганида ҳам ҳудди шундай овоз эшитилди! Аллоҳнинг қудратини қаранг, ўша ондаёқ Нодирбекка жойида хатосини кўрсатиб қўйди. Бир масжидда имомнинг "Кимки бу дунёда бировнинг устидан кулса, ўзи ҳам бошидан шуни ўтказмагунча бу дунёдан ўтмайди” мазмунида айтган сўзлари ёдига тушди. Зудлик билан истиғфор айтди. Тавба қилди! Иккинчи ракатда саждага борганида эса тиззасидан товуш чиқмади. Ва намоз сўнгига қадар қайтарилмади. Ўзи билан ўзи оввора бўлиб ёнидаги йигитни ҳам унутиб юборди. Намоз сўнгида яна бир бор истиғфор келтириб, хато қилган оннинг ўзида кўзини очиб қўйганига Яратувчига шукрлар айтди. Шу-шу ҳаттоки ҳаёлда ҳам биров ҳақида хулоса чиқаришга шошмайди... ("Ҳ.С")
Ҳаётда жиддий нуқсонга эга бўлган, оғир аҳволда қолган одамлар кўп, лекин уларнинг устидан кулиш керак эмас. Сизни ҳам унинг аҳволига тушмаслигингизга хеч ким кафолат бермайди. Қуйидаги бўлган воқеа буни исботидир.Уч дугона ўқишдан уйга қайтаётган эдилар. Уларнинг кулгуси кўчани тўлдирар ва атрофдагиларни эътиборини тортарди. Бу вақтда қарама-қарши томондан уларга қараб бир йигит келаётган эди. Йигит яқинлашганида қизлар унга кўз ташладилар. Йигит хушрўйгина бўлгани билан кўзлари ожиз эди. Икки қиз “- Эсиз шундай йигит” деб, унга ачиниш билан қарадилар. Учинчиси эса “- Вой, ануни кўзини кўрдиларми, ғилай эканку?!” деб, росмана устидан кулибди. Шунда қизлардан бири “- Бировни устидан кулиш яхшимас” деб дугонасига танбеҳ берибди. Учинчи қиз эса “- Ман бунақа ғилайга эрга тегмасдим!” деб, йўлида давом этибди. Кўп ўтмай, дугоналар машиналар серқатнов чорраҳага етишибди. Пиёдаларга йўл очиқ бўлгани учун қизлар чорраҳадан ўта бошлабдилар. Йўлнинг ярмидан ўтиб бўлишганларида яшил чироқ ўчиб-ёниб, машиналар юришидан дарак бера бошлабди. Шунда икки дугона югуриб, чорраҳадан тезда ўтиб олибдилар. Учинчи қиз эса “улгурмайман” деб, чорраҳанинг ўртасида туриб қолибди. Машиналар шошиб тезлик билан бирин-кетин ўта бошлабдилар. Шу пайтда икки қиз дугонамиз қани деб орқаларига ўгирилиб, уни қидирибдилар. Ва уни, чорраҳа ўртасида, икки қўли билан юзини ёпиб чинқираётган ҳолда кўрибдилар. Машиналар тўхтаб, пиёдаларга йўл очилганида қизлар дугоналарининг олдига шошибдилар. Учинчи қиз тинмай чинқирар, юзини ёпган қўллари орасидан қон сизиб чиқарди. Қизлар нима бўлганини тушунишмас, қандай ёрдам беришни билмай карахт бўлиб, бир муддат туриб қолдилар.Сўнг, тезлик билан машина тўхтатиб, уни яқин атрофдаги касалхонага олиб бордилар. Касалхона қабул бўлимида қизлар нима воқеа юз берганини айтиб беролмадилар. Жароҳатланган қизнинг ўзи ҳам буни тушунтиролмас эди. Қабулхона шифокори қизни кўрикдан ўтказиб, жароҳат сабабини тушунибди. Қиз чорраҳада турган вақтида ўтаётган машиналардан бирининг ғилдираги остидан майда тош учиб келиб, қизнинг бир кўзига теккан ва уни қаттиқ жароҳатлаган эканлиги маълум бўлибди. Натижада қиз бир қўзидан бир умрга айрилибди. Бу, кўзи ожиз йигитнинг устидан кулган қиз эди...
#hikoya298
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳақиқий дўст шуки, сен бугун кун бўйи у билан тортишасан-да, эртага сен ҳам, у ҳам кеча ораларингизда ҳеч нарса бўлмагандек, аввалгидек муомалани давом эттираверасизлар.
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Оиланинг бузилишига нима сабаб бўлди: эр гўзал қоматга, хотин эса мол-дунёга учган эди.
👉 @vaqtqadri ✍
🎤 Азалбегим – Шукур қилайлик..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog223
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Диний ва дунёвий…
Имом Ибн Жавзий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) шундай дейди:
Дунёвий ишларингизда қандай йўл тутсангиз, диний ишларингизда ҳам шундай йўл тутинг. Кийимингиз бирон михга илиниб қолса, дарҳол ортга қайтиб, уни халос этганингиздек, қалбингиз гуноҳлар михига илиниб қолса, дарҳол ортга – надомат сари икки қадам ташлаб, уни халос этинг.
«Қалам» учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси
#status58
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
«С 777 АВ» авторақами 81млн 926 925 сўм(10156$)га сотилди. (Рекорд сумма)
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Муслима опа сингилларим Аллоҳ учун охиригача ўқинг!
Ҳатёингизда асқотиши мумкин деган мақсадда илиндик ..
Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи васаллам олдиларига келиб деди:
– Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга
чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз?
Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
кулиб дедилар:
– Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми?
– Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди:
– Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ?
– Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас.
– Яна борми?
– Агар эрингни рухсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади.
– Яна борми?
– Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда
тилинг билан осиласан.
– Яна борми?
– Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, охиратда юзинг қора бўлади.
– Яна борми?
– Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда
закотларингни қабул қилмайди.
– Яна борми?
– Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун
кийган дея".
Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:
– Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди.
Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди:
– "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит"
– Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан
афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл
қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик
қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкиссақласанг ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади.
(Али ибн Абу Толиб ривояти) .
#islom21
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Мазмунли_сатрлар
Амалинг билан (бирор савоб ишни) эриша олмасанг, ҳеч бўлмаса ниятинг билан эришгин, чунки Аллоҳнинг ҳузурида қалбларнинг ўрни юқоридир.
👉 @vaqtqadri ✍
Муборак Жумага етказди
Аллоҳ,
Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
Яратганга
шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
Келаси Жумагаҳам етказсин Аллоҳ!
Жума айёми муборак бўлсин!
🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟
Мен озиқ-овқат магазинида сотувчиман. Районимиз кичкина, шунинг учун ҳамма бир-бирини танийди. Мен ҳам доимий мижозларимни танийман.
Мен 8 ёшли болакайга эътибор қарата бошладим. У оддий, лекин озода кийинади. Магазинга ҳар доим рўйхат билан келиб харид қилиб кетади.
Яқинда билсам, унинг уч нафар ака ва опаси бор экан. У энг кичиги экан. Онаси уни туғаётиб вафот этган. Дадаси эса турмуш қийинчиликларига дош беролмай ичкиликка берилиб кетган. Оила боқиш ташвиши энг катта фарзанд зиммасида. У ишлаб пул топади. 14 ёшли синглиси эса уйларни йиғиштиради, кирларни ювади.
Болакай яқинда хурсанд келди: унга кучук сотиб олиб беришибди. Унга қараб йиғлагим келди. У тенги болалар айфони бошқача рангда эканлигидан хафа бўлишади. У эса кучук олиб беришгани учун ўзини бахтли сезмоқда.
#audio293
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
АНТИҚА ЖАЗО...
(бир аёл ҳикоя қилади)
Куни кеча супермаркетдан мандаринлар сотиб олдим. Мевалар махсус тўрли халтачага солинган экан. Уйга келиб очсам ичидаги 15 тасидан 5 донаси моғорлай бошлаган экан. Табиийки, мандаринларни ва ҳарид чекини олиб маркет томон йўл олдим. Яхшилаб урушиб ёки пулимни ёки янги мандаринларни олиб қайтиш мақсадида албатта.
Сўроқни кассирдан бошладим, лекин фойда бермади.
Кейин савдога маъсул ёш менеджер йигит келди. У чекимни олиб кўрди.
Алам қилгани – ўша йигит ёмон мол сотилгани учун узр сўраб, алиштириб бериш ўрнига принципга кетиб “Туппа-тузук мандаринларку” деса бўладими!
- Яхши,- дедим,- агар туппа-тузук бўлса уларни ўзинг егин.
- Ейман ҳам. Нима қилибди,- деди тиржайиб.
- Кўрамиз қандай еркансан!- дедим жаҳлим чиқиб.
У шарт олиб ейишни бошлади. Иккитасини нафсига тиқиб олгач тўхтади.
- Бўлди, бошқа емайман. Кундалик нормам бу.
- Қанақа норма?! Бошладингми, ҳаммасини егин.
Хуллас ўша қайсар менеджер моғорлай бошлаган мандаринларнинг бештасиниям еб ташлади. Кўриниб турардики унга жуда қийин эди – ранги ўзгарди, башараси буришди. Лекин ўжарлиги деб айбини тан олишни истамасди. Бир амаллаб тугатди.
- Яшавор,- дедим,- энди катта хўжайинни чақир.
Мен чақиртирган одам келганидан кейин эса шарт мақсадга ўтиб қўя қолдим.
- Менга янги мандаринлар беришингизни талаб қиламан! Ҳозиргина мана бу ходимингиз мени мандаринларимни еб қўйди!
Бу гапимни эшитиб менеджер йигитнинг кўзлари косасидан чиқиб кетай деди, лекин индолмади. Мен эса янги мандаринлар билан ҳотиржамгина уйимга қайтдим…
#hikoya297
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Бир шаҳарда икки қўшни яшар эди. Бирининг оиласидагилар ҳамма нарсада бир-бирларини айблар, ҳеч келишолмас, уйларидан бақир-чақир овозлари келиб турарди. Иккинчи қўшнининг уйидан эса, ҳеч қаттиқ овоз эшитилмасди. Бир куни жанжалкаш қўшнининг бекаси эрига:
– Боринг, нега уларнинг жанжаллашмаслиги сабабини билиб келинг, – деди.
Эри қўшнисининг уйига кириб, бир бурчакка беркинди, пойлай бошлади. Уй бекаси идишларни артаётган эди. Бирпасдан сўнг телефон жиринглаб қолди. Аёл қўлидаги кўзани стол четига қўйиб, телефонни олди. У қайтгунича эри бошқа хонадан чиқиб, бехосдан ҳалиги кўзани ерга тушириб юборди. “Энди жанжал бўлади”, деб ўйлади қўшни беркинган жойида.
Аёл келиб, афсус билан:
– Кечирасиз, хўжайин. Мен айбдорман, идишни столнинг четига қўйибман, – деди.
– Йўғ-е, нима деяпсан? – жавоб берди эр. – Мен айбдор. Доим шошиб юраман, эътиборсизман.
Кейин қўшиб қўйди:
– Ҳа, майли, синса-синар, идиш экан-ку!..
Жанжалкаш қўшни уйига келган заҳоти хотини саволга тутди:
– Ҳа, бунча қолиб кетдингиз? Нима экан?
– Нима, нима? Ҳеч нима. Уларнинг иккаласи ҳам айбдор экан. Бизда эса айбдор йўқ, ҳаммамиз доим ҳақ бўламиз...
Ёқуб УМАР тайёрлади
#ibrat51
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI