ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ
(ибратли ҳикоя)
Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан келса хотиннинг авзойи бузуқ. Бунинг сабабини сўраган эди, онасининг устидан шикоят қилиб, анчагина ёмон гапларни гапирди. Ўғил бундай сўзларни кўп эшитган бўлса-да, бу сафар тоқат қила олмади. Бироқ жаҳли чиққанини билдирмасдан онасига "бир жойга бориб келамиз", деб айтди. Улар тоғлик томонларга етиб келишганларида ўғил:
- Эй она! Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни ўзгартирмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман! - деди.
Бечора она чорасиз қолганидан ўғлига илтимос қилди:
- Майли, ўғлим. Ўзинг биласан. Фақат рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олсам, - деди.
Ўғил рухсат берди. Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ютиб юборди. Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани ердан чиқариб олиш учун дарҳол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Охири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим ҳолатни кўргач, онага:
- Бу оқ бўлишнинг жазоси. Сиз токи ўғлингиздан рози бўлмас экансиз, ҳеч ким ўғлингизни қутқара олмайди, - деди.
Она дарҳол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди ва ўз розилигини изҳор қилди. Аллоҳнинг изни билан ер юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, аммо энди унинг оёқ-қўллари ишламас эди. Натижада у бировнинг ёрдамисиз ҳеч нарса ея олмайдиган ва ича олмайдиган бўлиб қолди. Энг қизиғи бошқаларнинг қўлидан тановул қилса қониқмас, фақат онаси едириб-ичириб қўйсагина қаноат қила олар эди. Шунча нобакорлигидан сўнг ҳам унинг онаси ҳеч оринмасдан, беминнат унинг хизматини қилар эди.
Бу ривоят ибрат учун ёрқин мисол бўлади. Ачинарлиси шундаки, хотинининг йўлига кириб онасини тоғдан ташлаб юбормаса ҳам, ҳар ҳолда қаттиқ ранжитадиганлар орамизда йўқ эмас. Ҳа, азизлар, ота ва она биз учун кўмилишга тайёр турган хазина деганлар. Уларнинг ҳаёт эканлиги биз учун бебаҳо ғанимат!
#ibrat52
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
- Бобожон нимага сиз бувимдан қўрқасизми?
- Нимага болам қўрқарканман.
- Нимага унда бувим жахл қилсалар, койисалар, сиз яхши гапирасиз? Дадам ойим жахл қилсалар сўкиб берадику!...
- Болам бувинг ҳам, ойинг ҳам бизлардан кучсиз, лекин вақт келса бизга тоғ бўлиб суянч бўлади..
Эркак киши "ожиз" бўлсагина ўзидан ожизга зулм қилади!!
#status59
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Азалбегим – Омадим кушандалари..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog225
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Мушукнинг кўзлари ўта яқин масофани деярли кўра олмайди. Шунинг учун тумшуғи остига нон қўйсангиз, топа олмай ҳалак бўлади.
👉 @vaqtqadri 🐈
Ривоят қилишларича, бир йигит отасининг ёнига келиб шундай дебди:
"Отажон, мен бир гўзал қизни учратдим. Унга уйланишни истайман. У шу қадар дилбарки, кўзларига маҳлиё бўлиб тўймайди киши."
-Бу жуда яхши холку, ўғлим. Аввал унинг қўлини сўраб кўрамиз. Қизга маъқул келсанг, унга уйланасан, - дебди отаси қувониб. Эртаси куни ота- бола қизникига совчиликка боришибди.
Ўғли таъриф этган гўзални кўргач, ота айниб қолибди. Ўғлига бу қизга у номуносиблигини, бу дилбарга ўзи уйланишини айтибди.
"У мендек кўпни кўрган ва унинг қадрига ета оладиган инсонга муносиб", - дебди ота.
Отасининг муносабатидан ҳайратга тушган ўғил падари билан талашиб кетибди. Нафс куйида телба булган жигарлар муаммога муроса излаб, қозининг ҳузурига боришибди.
Уларнинг арз додини тинглаган қози дилбар тўғрисидаги таърифлардан сўнг бу жононни кўрмоқ истагида қизни маҳкамага чақиртирибди.
Маҳкамага ял-ял товланиб кириб келган қизни кўриб, қози ҳам ақл хушидан айрилибди ва ота билан ўғилга дағдаға қилиб, уларни маҳкамадан ҳайдаб юборибди.
- Бу гўзал сенларга ўхшаган ахмоқлар учун яратилмаган. У мендек нуфузли одам учун Яратганнинг ҳадясидир, - дебди уларнинг ортидан. Қозининг килиғидан жахли чиққан ота-бола ечим излаб вазирнинг олдига боришибди.
Вазир уларни дардини тинглагач, қози билан қизни ҳам махкамага чақиртирибди ва унинг ҳам кизга ишқи тушиб, худбин ошиқларни покиза қиз номига доғ туширишда айблаб, жазога буюрибди.
- Бу ойчеҳрага фақатгина вазир билан яшамоқ ярашади. Сен ялангоёқларга унга уйланишга йўл бўлсин, - дебди.
Аммо бу гап-сўзлардан хабар топган шахзода вазирни хам қўшиб жазога тортибди.
- Бундай гўзаллар фақатгина шаҳзодаларга ярашгай, - дея вазирни хам доғда қолдирибди шаҳзода.
Бу баҳс - мунозарага гувоҳ бўлганча, сукут сақлаб турган гўзал эса тўсатдан каҳ-каҳ отиб кулиб юборибди.
- Кимга турмушга чиқишни ўзим ҳал қиламан, - дебди сўнг айёрона кўз сузиб.
- Майли, шундай қил, паричеҳра, - дейишибди телба ошиқлар.
-Менинг шартим бор. Ҳозир мен югураман, агар ортимдан ким менга етиб олса, мен ўшаникиман! - дебди киз.
Унинг ишқида кўзи кўр бўлган ошиқлар дарҳол рози бўлишибди. Қиз эса югуриб кетибди. Нафс ва худбинлик қули бўлган, бир-бирини босиб янчиб чопаётган ота-ўғил, қози, вазир ва шахзода кўп ўтмай чуқур бир ўрага тушиб кетишибди.
Шунда қиз ўранинг тепасига келибди ва уларга жилмайиб шундай дебди:
-Эҳ сиз ғўр инсонлар! Менинг кимлигимни сўрамай ортимдан югурдингиз. Менинг исмим мол-дунё. Англадимки, менга эришиш учун ҳатто ота ўғилни, жигар жигарни ўлдиришга, одамлар бир-бирини йўқ қилишга тайёр экан. Лекин охир-оқибат уларнинг бу хоҳиш истаклари мана бу қабр. Мен эса яна одамларни синашда давом этавераман...
Қиссадан ҳисса шуки, мол дунё вақти келса, қон-қариндошларни бир-биридан айиради.
Фақат қалбида эзгу хислатлар жо бўлган инсонларгина қадр-қиммат, меҳр-оқибат каби бебаҳо қадриятларни ўткинчи хою-хавасларга алмаштирмайди.
#audio30
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
"ПОСТ"...
У таксист эди. Ҳар куни кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
- Постдан эсон омон ўтиб
олдингизми, - дейди у эрига
хазиллашиб, у кулади.
“Постдан сездирмай ўтдим” дейди бироз жиддийлашиб.
Улар яшайдиган ховлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг онаси яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта ўғилга бу ёқмайди.
Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига ҳам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин “пост” деб номлаб олишган.
- Онангиз жуда таъмагирда,
эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, - деб суйкалади хотин.
Она эса ҳавотир олади. Замон нотинч. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор, ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб ҳайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон омон келсин-да. Ҳар куни она шу хақида ўйлайди. Қўша қарисин.
Турли бало қазолардан ўзинг
асрагин. Ишқилиб умри отасига ўхшамасин. Етим боласини ҳеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга хорлатиб қўймади.
Армони - ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти. Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга алла вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади. Ташқарида эса тошбағр ўғил сездирмай уйга кириб олиш дардида - ишқилиб “пост”дан эсон омон ўтиб олай-да...!!!
#hikoya300
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳурматли обуначилар!
Якшанба дам олиш куни сиз азизларга мароқли ўтишини тилаган ҳолда бугун одатга кўра биз ҳам дам олишимизни маълум қиламиз!
Таклиф ва шикоятлар учун @helpvam га мурожаат қилишингиз мумкин.
#Хазил_фото
Пазанда аёллар учун махсус ....😂😂🙊
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Ёнбошлаб ухлаш ҳолатида мияда тўпланган чиқиндилар энг яхши тарзда чиқиб кетади
Латерал позициядаги уйқу, яъни ёнбошлаб ухлаш, миядаги чиқиндиларни қорин ёки тепага қараб ухлашга қараганда самаралироқ чиқаришга сабаб бўлади. Натижада, у Альцгеймер, Паркинсон ва бошқа неврологик касалликлар юзага келиш хавфини камайтиради. Мазкур хулоса Нью-Йорк шаҳридаги Стони-Брук университети олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда қайд этилган (университет пресс-релизида). Кашфиёт сичқонларда динамик ранг таъсирли магнит-резонанс томография (MRI) ёрдамида ўтказилган лимфа ўтказувчи йўлларни (мазкур тизим чиқиндиларни ва бошқа хавфли химик эритмаларни миядан чиқариб юборишга жавоб беради) суратга олиш жараёнларига оид бир қатор тажрибаларидан маълум бўлди.
Олимлар шунингдек сичқонларни наркоз таъсирида ёнбошда, куракда ёки қоринда бўлган уйқу ҳолатларини кинетик моделлаштириб орқа мия ва миядаги хужайралараро суюқлик нисбатини текширишган. Рочестер университетидаги ҳамкасблари эса, флуоресцент микроскопия ва радиоактив маркерлар ёрдамида олинган маълумотларни ҳамда уйқу ҳолатида вазият амилоидларни чиқаришга қанчалик таъсир ўтказишини текшириб чиқишган. Юқоридаги хулоса тасдиқланган.
“Қизиқ, латерал вазиятда ухлаш, шундоқ ҳам инсонлар ва ҳайвқонлар орасида жуда оммалашган бўлишига қарамай – бу ҳолатда биз кун давомида миямизга йиққан чиқиндиларни самарали тарзда чиқариб юборишни уйқу ҳолатида уддалаймиз”, - дейди илмий иш ҳаммуаллифи, Рочестер университети олими Мейкен Недергаард (Maiken Nedergaard).
Миядан чиқиндиларни чиқариш уйқу ҳолатида энг фаол бўлади. Бу вақтда орқа мия суюқлиги ўз ўрнида хужайралараро суюқлик билан алмашиниб, лимфа тизими тананинг бошқа аъзоларидан чиқиндиларни чиқаргани каби, лимфа ўтказувчи йўллар миядаги чиқиндиларни чиқариб юборади. Миядаги чиқиндилар таркибида – бета-амилоидлар ва тау-протеинлар мавжуд. “Тадқиқот натижалари - уйқунинг алоҳида биологик функцияларидан бири “мияни тозалаши” деган концепцияни яна бир бор тасдиқлади. Ақлий заифликнинг кўпгина турлари - уйқунинг бузилиши, шунингдек ухлашниг қийинлашишидандир. Уйқунинг бузилиши оқибатида, Альцгеймер касали вақтида хотира йўқолиши тезлашиши ҳолати юзага келиши аниқ ва равшан бўлмоқда”, - қўшимча қилди Мейкен Недергаард. Илмий тадқиқот натижалари “Journal of Neuroscience”да чоп қилинган.
Ўнг қўлни юз остига қўйиб ухлаш Суннатга мувофиқдир. Бароъ инб Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ Соллаллоxу Алайxи Вассалам айтадилар:
“Уйқуга кетишдан аввал намоздаги каби таҳорат олинг, ўнг томонга ёнбошлаб ётинг...” (Имом Бухорий).
Шунингдек, чап томонга ёнбошлаб ётишда ҳам таъқиқ йўқ.
#foydali63
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
😁 Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол.
🍲 Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол.
👫 Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингга келтир. Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган, ёшлигида тугаганларни эслагин.
👩👩👧 Фарзандларингдан шикоят қилишдаг олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин.
🚪 Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин.
⚒ Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй.
👉 Бировни бармоғинг билан кўрсатиб, унинг гуноҳларини санашдан олдин, ўзингнинг ҳам гуноҳкор банда эканлигинг ва бир кун Аллоҳ олдида жавоб беришинг кўз олдингда турсин.
💎 Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигинг учун Аллоҳга шукрона айт.
Ҳаёт – бу бебаҳо ҳадя. Доимо шукр ва фикрда бўл!
#audio295
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Хазил_фото
Уйқу қаришни олдини олади. Айниқса рулдаги уйқу. 😄😄
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
"ЎЗБЕКЛАР" 7-қисм
"ЎЗБЕКЛАР" 6-қисм 👇http://t.me/vaqtqadri/14403
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
...Ота-онага яхшилик қилиш бир қисса бўлиб, уни сен ёзасан, фарзандларинг эса сенга ўқиб беришади. Шундай экан ҳар бир қиссангни чиройли ёзгин!
🎓 @VAQTQADRI 🎓
🎤 Sevda Aliykhan – Кўрмаганни кўргани қурсин...
📝 Муаллиф: .......
#audio_monolog226
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Мазмунли_сатрлар
Жуда кучли хоҳиш - инсонни харакатга ундайди. Агарда сен харакат қилмаяпсанми, демак чин кўнгилдан хоҳлаганинг йўқ.
Оқил Тўрақул
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Бахт излаб ҳар ерга ташлама қадам,
Олисга нигоҳинг тикма дам бадам.
Уйида бахтини топмаган одам,
Бахтини тополмас кезса ҳам олам.
👉 @vaqtqadri ✍
МУСОФИР ОНАНГНИ КЕЧИРГИН БОЛАМ!
Йўқчилик жонимни жон сарақ қилди,
Юрагимга қўшиб бағримни тилди.
Хафасан жудаям ўзим ҳам билдим,
Мусофир онангни кечиргин болам.
Чет элда юришимм зор ҳавас эмас,
Биламан кўпчилик тўғри йўл демас.
Эшитган аёлларинг ичида менмас,
Мусофир онангни кечиргин болам.
Ҳалол луқма билан катта қиляпман,
Осонмас қийналиб ишлаб келяпман.
Ўзимдан ўтганим ўзим биляпман,
Мусофир онангни кечиргин болам.
Бирга ётмаганим менга ҳам алам,
Тарбиянг қоляпти шуям битта ғам.
Бемеҳр демагин фақат шу онам,
Мусофир онангни кечиргин болам.
Ҳар куни кутасан биламан буни,
Ўзим ҳам соғиндим билиб қўй шуни.
Тушимга киргандинг ҳўв тунов куни,
Мусофир онангни кечиргин болам.
Оналардек эртак айта олмасам,
Ваъда берган куним қайта олмасам,
Ким боқар бизларни куйиб ёнмасам,
Мусофир онангни кечиргин болам.
Шундайин қилишга мажбур де онам!
АЗАЛБЕГИМ
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
"ЎЗБЕКЛАР" 6-қисм
"ЎЗБЕКЛАР" 5-қисм 👇http://t.me/vaqtqadri/14385
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g