vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Сизни бир томчи сувдан пайдо қилиб дунёга келтиришга қодир бўлган Аллоҳ - ризқингизни ҳам, бахтингизни ҳам беришга келганда "ожизлик" қилмайди!
Мухими ҳаракатдан тўхтаманг ва ноумид бўлманг!

Читать полностью…

VAQT QADRI

Иймонни охири нурли келажак,
Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
Мақсад йўқ савоб иш қилишдан бўлак,
Аллоҳим севган кун ЖУМА МУБОРАК.

🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Фойдали маслаҳат ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Мебель устаси ҳайратда...😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қор ёмғир танамни музлатганда ҳам,
Озорли кимсалар бўзлатганда ҳам,
Кўзларим ҳасратдан бўлганида нам,
Сабрга суяндим, сабрга...

Айрилиқ бағримни сукди чокидан,
Булбуллар йиғлади, қалбим «оҳ»идан,
Қолипини олиб мен Алп тоғидан,
Сабрга суяндим, сабрга...

Ким учун олам боғ, ким учун зулмат,
Ҳар дардимдан топдим ўзим-чун ҳикмат,
Ёқамни йиртмадим, қилганча тоқат,
Сабрга суяндим, сабрга...

Сабр дўстим бўлди, сабр дардкашим,
Далда бўлиб артди кўздаги ёшим,
Бугун кўринг, чақнар бошда қуёшим,
Сабрга суяндим, сабрга...

Минг бир ситамларга даво экан вақт,
Сабрнинг ортидан эргашаркан бахт,
Илдизи мустаҳкам илоҳий дарахт,
Сабрга суяндим, сабрга...


©Малоҳат МИРЗАЕВА

#audio298

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Жуда ибратли маълумот экан.
Ўқинг ва бошқаларга ҳам улашинг.


Бугун онам шифохонадан даволаниб уйга қайтдилар. Кўзларини даволатдилар. Олиб келиш учун кетаётганимда йўл тиқин, машина кўп, жуда секин юришга мажбур бўлдим. Рулда бўлишимга қарамай бир оз жилиб, бир оз тураётганим учун у ёқ, бу ёққа қарашга ҳам улгурардим. Йўл четида гул сотаётган гулчиларга кўзим тушди. Кимдир бир гулдасатани танлаб кўряпти. Ўйлаб қолдим, ёшим элликка киряптию, бирор марта гул даста ҳарид қилмадим, бировга гул совға қилмабман. (Масжидимиз учун сотиб олган тувакдаги гулларни ҳисобга олмаганда албатта.) Онамни шифохонадан олиб чиққанда қўлларига гул берсамчи диган фикр ҳаёлимга келди. Эплаб машинани чеккага олдим. Гулчи йигитчага чиройли гулдаста қилиб беришини илтимос қилдим. Йигитча кулиб, «Тоға, гул кимга,» деб мутойиба қилди. Мен ҳам кулдим, индамадим. Айтмадим. Гўё шу бола мендан аввал онамга айтиб қўядигандай... Гулдастанинг қанақаси чиройли бўлишиниям билмайман. Шу йигитчанинг танлаб, тайёрлаб берганини олиб, машинанинг олди ўриндиғига авайлаб жойлаб, йўлимда давом этдим.

Борсам, онам нарсаларини йиғиштириб, чиқмоқи бўлиб турган эканлар. Доктор йигитдан керакли маслаҳатларни олиб, ташаккуримни айтиб, ойимни етаклаб машинага чиқдик. Кўзи тиниб кетмаслиги учун орқа ўриндиққа ўтқаздим. Нарсаларини машина юкхонасига жойлаб бўлгач, жилишдан олдин гулдастани олиб секин қучоқларига қўйдим – «Бу яхши бўпқоганиз учун ая...» Онамнинг бугунгидай қувонганларини биринчи марта кўришим... Янги кўйлак олиб берганимиздаги, ойлигимиз қўлга текса, олдидан қўлларига тутганимиздаги, ёки илиниб янги пишган кабоб, ёки бирор ширинлик олиб келганимиздаги хурсандчиликлари олдида кўзларидаги бу чарақлаган нур - юлдузлар олдида қуёшнинг чарақлашига ўхшарди... «Вой, болам... раҳмат... овора бўлибсанда...» Бу қувонч, бу табассум мен болалигимда, мени эркалатганларидаги табассумнинг айнан ўзи эди...

Боя сотиб олганимда гуллар унчалик чиройли эмасдек эди. Ойижонимнинг қўлларида бу гулдаста шунақа чиройли бўлиб кетдики...

Машинани хайдаб кетяпману, кўзгудан қараб-қараб қўяман, Ойим гулларга қараб кулиб қўядилар.

Уйга етай деганда шу қувончни, шу хурсандчиликни тугаб қолишидан қўрқиб, бир баҳонани ишлатиб машинани шартта орқага, шаҳар томонга бурдим. «Нимага қайтяпсан, уйга етай дедиг-у,» дедилар. Пенсиянгизни банк орқали оладиган қилмоқчи эдим-ку, шунга бориб келамиз деб қачонлардир айтган вазифаларини баҳона қилдим-да, тўғри мазали, покиза таом пиширадиган ошхонага хайдадим.

Машинанинг орқа ўриндиғида она-бола юмшоққина пишган икки кишилик қозон кабоб, бир чойнак кўк чой билан бир кулишиб, бир йиғлашиб маза қилиб таомландик... Гулларини омонатга бергандай олди ўриндиққа қўдилар... Ора-орада секин гулларига қараб қўядилар...
Мен бу воқеани хозир сизларга илиниб, йиғлаб ўтириб ёзяпман. Қилган ишимни мақтаниб эмас, ОНАМ борлигини мақтаниб, сиз биродарларга ҳам шу қувончни илиниб ёзяпман. Онаси борлар ғафлатда қолманг деб ёзяпман.

Онангизга бирор марта гул бериб кўринг...

Facebook тармоғи, Раҳимжон Нишонов саҳифасидан олинди.
Аллоҳ барчаларимиздан рози бўлсин!


#hikoya304

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

"ЎЗБЕКЛАР" сўнгги қисм
"ЎЗБЕКЛАР" 7-қисм 👇http://t.me/vaqtqadri/14423

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Гуноҳни қачон шайтонга тўнкаш мумкин?

Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаси ибрат ва ҳикматга тўла. Гўзаллик тимсоли бўлган Юсуф алайҳиссаломнинг ҳаёти ҳикоясини Қуръони Карим “қиссаларнинг гўзали” деб атаган. Юсуф сураси энг гўзал суралардан. Қиссадаги саноқсиз ҳикматлардан бири сифатида инсон гуноҳни қачон шайтонга тўнкаши мумкинлигига берилган ишорани айтиш мумкин.

Юсуф алайҳиссалом Миср Азизи аёлининг макрига дучор бўлган пайтлари: “Раббим, менга улар мени чорлаётган нарсадан кўра зиндон яхшироқ. Агар мендан уларнинг ҳийлаларини бурмасанг, уларга оғиб кетаман ва жоҳиллардан бўлиб қоламан!” дея илтижо қилганлар.

Орадан вақтлар ўтиб, давлат ва халқнинг Юсуф алайҳиссаломга эҳтиёжи тушади. Шунда у киши зиндондан чиқишдан олдин аввало ўзларига бўлган туҳматдан оқланишларини шарт қиладилар. Миср Азизи аёлларни тўплаб, бўлиб ўтган воқеанинг ҳақиқатини сўрайди. Шунда аёл Юсуф алайҳиссаломга туҳмат қилганини тан олади. Бу иқрор ва оқлов Юсуф алайҳиссаломга изҳор қилинганда у киши: “Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс ёмонлликка кўп ундовчидир, илло Раббим раҳм қилганлар мустасно”, дейдилар.

Вақти келиб акалари ҳам у кишига қилган зулмларини тан олишади ва: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ биздан сени ортиқ кўрди, биз аниқ хатокорлардан бўлдик”, дейишади. Шунда Юсуф алайҳиссалом: “Бугун сизларга дашном йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилади. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир”, дейдилар.

Кейин Яъқуб алайҳиссалом бутун аҳлу оиласи билан Юсуф алайҳиссаломнинг олдига келадилар ва ҳаммалари у кишига таъзим бажо келтирадилар. Шунда Юсуф алайҳиссалом гапнинг орасида: “Эй отажон, мана шу олдинги тушимнинг таъвилидир. Раббим уни рўёбга чиқарди. У мени зиндондан чиқарар ва шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан кейин сизларни саҳродан келтирар экан, менга яхшилик қилди”, дейдилар.

Эътибор қилсангиз, Юсуф алайҳиссалом гап ўзига келганда “Сен сақламасанг, жоҳиллардан бўламан”, дея илтижо қиладилар, бошқалар оқлаб тургани ҳолда “мен ўзимни оқламайман”, дейдилар. Ўзгаларнинг хатосига келганда эса, улар айбларини тан олгани ҳолда: “сизларга дашном йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилади”, “шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузганда”, дея айбни шайтонга ағдариб, Аллоҳнинг раҳматига умидворлик билдирадилар, уларни узрлига чиқариб, хижолатчиликдан қутқарадилар.

Пайғамбарларнинг ахлоқлари ана шундай бўлган. Сунний хулқ шу. “Хулқлари Қуръон эди”, дейилганда ана шундай маънолар назарда тутилади. Бу мезон бузилганда эса натижа аксинча рўй беради. Ўзи хато қилганда “шайтон йўлдан урди‑да” деб, биров хато қилганда эса “ўзи бу шунақа одам‑да”, дейиш айни набавий ахлоқнинг тескариси, шайтоний хулқдир.

Аллоҳ таоло бизларга ҳам набавий ахлоқ‑одобни насиб қилсин!

Facebook: Husaynxon Abu Ubay саҳифасидан

#islom22

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ РАМАЗОН ТУХФАСИ ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўзгалар сени олқишлашган вақтда ҳаволаниб кетма, аксинча ҳушёр бўл, чунки олқишлаётганларни аксари хуфия равишда сени янчиб ташлаш режасини тузаётган бўлади. - Оқил Тўрақул
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳалол яшаш игна билан қудуқ қазишга тенг бўлса, харом яшаш - белкурак билан ўзига қабр кавлашга тенгдир.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

НАФС , СЕНДА ГАПИМ БОР!

Нафс...

Мендан норизо бўлмай эшит..
Арзи ҳолим бор, менинг сенга, бир муддат қулоқ тут..

Сен Ҳокисорни хор қилиб, йўлингда юрганни дилозор қилиб қўйдинг...

Сен туфайли, ажиб , ифорли атиргуллар тиканак янтоқлар қуршовида уволдирлар...

Янтоқлар очкўз, тиканаклар беҳис, мажруҳ , ситамкордир.

Нафс...
Мен шаъмани йиғиштириб, рўйи-рост гапираяпман...

Меъёр ва Инсоф отлиғ дастакларинг бўлар эди , негадир, кўринмайди,
охирги вақтлар...?

Ноҳақликни кўрганингда дастакларингни тиззангга бир уриб, оқибатини эслатиб турардинг, нима бўлди?

Қарагин-а, ҳув , ана арчалар тагидаги ўриндиққа, икки ёш бир-бирини одамлар кўз ўнгида ялаб юлқашаяпти))

Илгариги , Нафсоният бўлганингдами... қувиб солардинг, тартибга олиб, жазосини берардинг...

Энди сен ҳам , ўша лоқайд йўловчидек бепарвосан, кўрмагандай турибсан?!

Замон айбдор - дедингми?
Йўқ! Сен Замонни айблама!
Сени тўрингга ўралашган инсонларда ҳамма иллат!
Бунга Сен айбдорсан, Нафс!

Назаримда...биласанми,
бизга мерос - дилкашлик, кечиримлилик сўнаётгандай, истиғфорлар унутилаётгандай...салмоқлаб тергайдиган Виждон ҳам мудраб тургандай...

Эшитгин-а !
Эшит...
Ахлат қутиси томондан гўдак йиғиси келаяптими?
Ёки, ёки менга шундай туюлдими?

Қулоқ тут, сен ҳам...

Аниқ , чақалоқ «ингаси»ю бу..
Ҳа-я, ҳозир, ёнимиздан ёшгина қиз , қўлида йўргакланган бола билан ўтганди-я...

Сездингми, лекин, аниқ , кўзлари олазарак, бежо эди унинг, юришида саросималик бордай эди назаримда..

Айнан ўшанинг иши бу!
Нафс!
Бу ишда сенинг, сенинг қулингнинг қўли бор Нафс!

Ана, қарагин, яхши битта Инсон уни энди топиб олиб, бағрига меҳр билан босди..

Хайрият, Хайрият!!

Нафс !

Меҳр дарёсининг, оқибат денгизининг суви кўпайсин, майли, ошсин сатҳидан, сен ҳаддингдан ошмагин...

Инсоф дастагингни маҳкам тут-ки, мискин, ҳокисорларнинг ҳам кўнгиллари мурувват ва барака , ҳаққоният ва ҳалоллик ризқидан бенасиб бўлмасин!

©Малоҳат МИРЗАЕВА

#hikoya301

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

АЖАБ ХУЛОСА

Ота ишдан ҳар галгидек кеч қайтди. Эшикни очган хотини юзидаги безовталик саволга ташна эди.

- Тинчликми?
- Яна синф раҳбари келди. Ўғлингиз билан ўзингиз гаплашмасангиз бўлмас экан. Қанақа беэътиборсизлар, деб дакки берди.
- Оиламизга аралашмасин, - асабийлашди у, - Бунча эътиборли бўлишмаса. Бўпти, гаплашаман. Ўғлинг ухлаяптими?
- Ҳа.
Ота эрта кетиб, кеч қайтарди. Дам олиш кунлари ҳам ишда бўларди. Бола билан гаплашишга вақт қани? Хайрият фарзанди битта.

- Яна нима бўлди? Ўғлингми? – ота хотинининг хавотирли боқишига аҳамият бергиси келмади. Ишда роса чарчаганди.
- Лицейда дарс қолдираётган экан. Мен гапирсам, қулоқ осмаяпти. Гуруҳ раҳбари маҳалла вакиллари билан келди.
- Маҳалла нима деди?
- Ўсмирлик нозик палла. Сизлар унинг ҳаёти билан қизиқмаяпсизлар, - дейишди.
- Бизга ақл ўргатмасин, - ота асабийлашди, - Бунча эътиборли бўлишмаса.Ўғлинг ухлаяптими?
- Ҳа.

Отанинг уйга барвақт қайтганига сабаб хотини телефон қилиб чақиргани эди. Милициядан келган чақирув қоғозига кўз югуртураркан, ота тутақди.
- Ўғлинг қани?
- Жўрамникида қоляпман, деб уч кечадан буён келмайди.
Ўғлининг институтдан ҳайдалгани, гиёванд модда истеъмол қилиши ва безориларга қўшилганини билган ота бу қандай содир бўлиши мумкинлигини узоқ ўйлади ва охири топди: мактаб, лицей ва институт ёшларга эътиборсиз, маҳалла-кўй бефарқ.
Аччиқ кўргуликлар ҳали олдинда эканини ота билмасди.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ.

#hikoya302

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

(Бировлардан қарз олиб, қарзини қайтармай, ўзгаларнинг ҳаққини еб кетадиган, лафзсиз инсонлар учун)

Баъзилар бор ниқоб ила қоплаб юзин,
Ёлғонларга қориштирар ҳар бир юзин.
Яхшиларни чув тушириш қилар иши,
Қиёматга қолмас асло бу қилмиши.

Одамларнинг ишончига кириб олиб,
Гоҳ ишини, рўзғорини айтар нолиб.
Йўқ дардига ёлғондакам чекиб ҳасрат,
Секингина гап бошлайди топиб фурсат.

"Сиздан бошқа яқиним йўқ қадрдоним"-
Шундай дея ўзгаларни алдар доим.
Қармоғига илингандан ёрдам сўрар,
Олганларим қарзга дея пул ўндирар.

Димоғи чоғ, сўраганин олгани чоқ,
Йироқлашиш бошланади шу ондаёқ.
Иши битгач кўрсатмайди қорасини,
Ва бошлайди янги нағма, режасини.

Қарз берганга юзсизларча бериб фириб,
Олган қарзин қайтармайди қўл силкитиб...
Ўзгаларнинг ҳаққига кун кўрар доим,
Бундайларга ўзинг инсоф бер Худойим!

{ Дилноза КАМОЛ }

#audio299

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Шайх ва чўпон бола!

Салафларимиздан бирлари
сафарда кета туриб, яйловда қўй боқиб юрган 6-7 ёшлардаги болага дуч келди. Ҳаёлидан бу болага ачиниш ҳиссини ўтказди, таълимдан узоқ қолиб, ёшлигидан қўй боқишга машғул қилинганидан ачинди. Унга Раббини танитиб қўйиш мақсадида яқинлашди.
Салом аликдан сўнг болага шайх шундай деди:
‑ Холиқингни танийсанми?
‑ Холиқини танимаган махлуқ махлуқми?! ‑ деди гўдак.
Шайх жавобнинг теранлигидан сергак тортди ва буни билдирмай
яна сўради:
‑ Қаердан танийсан?
‑ Шу қўйлардан танийман! –деди у.
‑ Юзта қўйим бор. Уларни ўтлатаман, чанқасалар сувга олиб бораман, кеч тушгач эса қўрага ҳайдайман. Шу юзта қўй учун бир тарбиячи зарур экан, бу қадар катта коинотни тарбия қилиб
туриш учун албатта бир Холиққа эҳтиёж бор!
Шайх том маънода саросимага тушиб қолганди. Кутмаган жойидан зарба егандек бўлди.
‑ Холиқингни нимага
ўхшатасан?
‑ Ҳеч нарсага ўхшатмайман, ‑
деди бола ишонч билан.
‑ Ҳеч нарсага ўхшамаслигини
қаердан билдинг?
‑ Шу қўйлардан! – дея гапини
қайтарди чўпон бола!
‑ Ҳали айтганимдек, мен
буларнинг тарбиячисиман! Улар доим бир‑бирларига тикиладию, аммо ҳеч қачон бир‑бирларини менга ўхшата олишмайди. Ҳудди шунингдек, бизнинг кўзимиз
тушган нарсаларнинг ҳам барчаси махлуқдир. Биз махлуқларга қараб уларни Холиққа ўхшата олмаймиз,
махлуқлардан Холиқ андазасини чиқаришимиз мумкин эмас! – деди.
Шайхнинг кўзида ёш қалқиди.
Бошини қуйи эгди. Боланинг қалби иймон билан тўла, тили эса ҳақни нутқ қилаётганини сезди ва:
‑ Ўғилчам, сизга дарс бергани
келиб, сиздан дарс олдик! Бизга насиҳат қилинг! ‑ деди.
‑ Эй шайх, Аллоҳга тақво қилинг! Илмни охират учун олинг! Шунда дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлга
киритасиз! Ҳаргиз дунё учун илм олманг, акс ҳолда дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берасиз!
– деди.

“АЛЛОҲГА ТАҚВО ҚИЛИНГ. ВА АЛЛОҲ СИЗГА ИЛМ БЕРАДИ. АЛЛОҲ ҲАР БИР НАРСАНИ БИЛГУВЧИ ЗОТДИР”. Бақара сураси

#hikoya305

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЛИМОННИНГ ФОЙДАЛАРИ

Қуйида лимоннинг фойдаларини санаб ўтамиз:

– Нафас йўллари, лор касалликлари, вирусли инфекцияларда фойдали;

– Лимон гриппнинг олдини олишда энг мақбул восита ҳисобланади (Чунки, лимон таркибидаги С витамини иммунитетни, организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини кучайтиради. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз: лимон таркибидаги С витамини апельсинга қараганда тўрт баравар кўп);

– Лимон микробларга, яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга;

– Лимон таркибидаги моддалар юрак мускули тонусига ижобий таъсир кўрсатади, қон томири деворларини мустаҳкамлайди, қон томирлари атеросклерози, томирнинг холестерин пилакчалари билан тиқилиб қолиши олдини олади;

– Юрак-қон тизимининг умумий фаоллигини таъминлайди. Лимон таркибида флаваноидс моддаси борлиги сабаб организмдаги қон айланиш тизими яхшиланади. Шу туфайли юракка қон енгил бориши таъминланади;

– Қон босимини пасайтиради;

– Ўт пуфаги ҳолатини яхшилайди;

– Ревматизмни даволашда, унинг олдини олишда ҳам қўлланади;

– Лимон таркибида кайфиятни кўтарувчи моддалар бор. Чунончи, лимон, унинг шарбати асаб касалликларида жуда фойдали;

– Кучли бош оғриғи, невроз олдини олади;

– Лимон шарбати уйқусизлик, тажанглик, тез чарчашга даводир. Лимон таркибидаги калий мияни, асаб тизимларини озиқлантиради;

– Лимоннинг ўткир ҳиди инсонга стресс ҳолатларида ёрдам беради;

– Лимон таркибидаги калций суякларга, айниқса тишларга фойдали;

– Лимон шарбати лимфа томир тизимларини тозалайди;

– Лимон оғир овқатларни ҳазм қилишда ошқозонга ёрдам беради;

– Сиқиб олинган суви ични тозалайди, рангни тиниқлаштиради, сепкилни кетказади, хафақонни босади;

– Лимонни доим истеъмол қилиш соч тўкилиши олдини олади;

– Жигар, ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, танадан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради;

– Уруғи бавосир касаллигида наф беради.

#foydali64

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кашфиёт.. Таржима учун бетакрор қурилма.. Очиғи супер..👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Алам инсонни ўзгартиради... Агар бир инсонни ўзгаришини истамасангиз, уни хеч қачон ҳафа қилманг!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Одамларни айбларини эслашдан олдин, Аллоҳ сени айбларингни яширганини эсла!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Рамазон_тухфаси
Спирт қўшилган атир, дорилар мумкинми?

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Рамазон_тухфаси
Фозил Қори - Шайтон ҳақида

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Терактдан омон қолган қизчанинг табассуми. Эй Аллоҳим ўзинг ҳаммамизни тўғри йўлдан бошла, уруш бўлаётган жойларга ўзинг тинличик-хотиржамлик бер!
Омин!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ватан нима?
Ватан онанг тандирда ёпган тотли кулчалар ҳиди.
Ватан болалигингда ховучинга сиғмай тўкилган нордон довчалар.
Қишлоқнинг юмшоқ ва майин ўша тупроқли йўллари.
Ширин болалик хотираларинг...
Ватан қахратон аёзли қишларда исинганинг қадрдон танчанинг тафти.
Ватан сени ардоқлагувчи яқинларинг.
Қадрдон дўстларинг дийдори...
Ватан соғинч, эзгулик ва ҳаёт уфурган юрагинг мавжидир.
Ватан бу фақат сеникидир...

#audio296

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ИЙМОН қадрини биламизми?

Бир даъватчи домла ҳикоя қилади:
Америка вилоятларидан бирида қайсидир бир мавзуда маъруза қилаётган эдим, маърузам асносида бир киши ўрнидан турдида:
- Домла, бу кишига калимаи шаҳодатни айтдириб, талқин қилиб юборсангиз, – деб, ёнида ўтирган америкалик - сариқдан келган кишига ишора қилди.
Мен хурсанд бўлганимдан: "Аллоҳу акбар" деб юбордим. Зеро, Ислом неъмати Аллоҳ ёрлақаган кишиларгагина насиб бўладиган бебаҳо бир гавҳар...
Америкалик ёнимга келиб, одамлар рўбарўсида тургач, сўрадим:
- Сизни бу Динга киришга нима ундади, ундаги қайси нарса ўзига жалб қилди?
- Мен анчагина бой одамман, ширкатларим, бойликларим кўп, бироқ ҳеч вақт ич-ичдан қалбимда бахт туйғусини, саодат шуурини туймас эдим... Қўл остимда бир Ҳиндистонлик ишчи ширкатимда ишлар, озгина ойлик олар эди.. Қачон олдига бормай, уни доим жилмайган, хотиржам ҳолда кўрардим...
Мен - миллионлар соҳиби эса ўша кўримсиз камбағалчалик ҳеч вақт жилмая олмаётганлигим мени жуда таажжубга солди..
Ўзимга-ўзим: Пуллар, ширкатлар эгаси мен бўлсаму, мана бу қашшоқнинг юзидан табассум аримаса?! дедим. Гўё бу ерда бир сир бордек туюлар, ҳар кўрганимда ўша сирни очишга, ҳақиқатидан воқиф бўлишга иштиёқ менда ортар эди...
Охири бир куни олдига келдимда, ўтиришга таклиф қилиб, сўрадим:
- Нега доим жилмайиб юрасиз, бунда бирор сир борми?
У ўзининг одатдаги жилмайишида давом этиб, хотиржамлик билан, соддагина қилиб:
- Чунки мен Алхамдуллилох мусулмонман, "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Росуллуллоҳ" деб гувоҳлик берганман, - деди...!
- Бу дегани – мусулмон доим бахтли, доим хотиржам деганими?
- Албатта!
- Қандай қилиб ахир?
- Чунки суюкли пайғамбаримиз бизга шу ҳадисни айтиб ўтиб кетганлар:
"Мўъмин иши жуда ажойиб-да.. Унинг барча ишларида яхшилик бор, қандай аҳволда бўлмасин, яхшилик уни тарк этмагай: Қийинчилик, ғам-қайғу етадиган бўлса, сабр қилади, яхшилик кўради.. Енгиллик, хурсандлик етадиган бўлса, шукр қилади, яхшилик кўради.."

Ҳаётимиз шу икки нарсадан холи эмас – ғам-қайғую хурсандлик..
Оғирлигу енгиллик..
Бахт устига бахт.. Айтинг, бахт бу – қалб сокинлиги, дил осойишталиги эмасми?
У гапини ўша одатдаги ширин табассуми ила тугатар экан, мен қатъий қарорга келиб улгурган эдим:
- Мен бу динга кирмоқчиман.
- Жуда осон, ўша юқорида мен айтган калимаи шаҳодатни келтирасиз..
Мана, ўша калимани айтиш учун ёнингизда турибман...

Юрагим бир тўлқинланиб, одамлар олдида унга шаҳодатни ўргатиб турдим, америкаликларга хос бузиб-бузиб, тили аранг келиб, шаҳодатни айтди-да, сўнг ич-ичидан келган йиғисини тутолмади, ҳўнграб юборди.. Юпатмоқчи бўлиб келганларга: "Қўйинглар, кўнглини бўшатиб олсин", дедим.
Йиғидан тўхтагач, бироз ўнғайсизликка тушиб, сабабини баён қилди:
- Шу вақтга довур қалбимга бу қадар осойишталик, сурур кирмаган эди, буни илк бор сезиш кишини жуда ҳаяжонга солиб юборар экан...

Ҳа.. Дил ороми, қалб лаззати ҳеч қачон фильмлар, телесериаллар, мусиқалар, шаҳвоний ҳирсни қондиришлар ила бўлмайди... Аксинча, булар фақат безовталик, юрак сиқишни орттиради, холос.. Қалб осойишталиги эса, Қуръон тиловати, намоз, рўза, садақаю эҳсонлар, бир сўз билан айтганда Иймону Ислом билан бўлади.. Билмаганлар, тажриба қилмаганлар маҳрум ўтмасинлар, тажриба қилсинлар, синаб кўрсинлар..

#hikoya303

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
"Қанийди, итдан вовуллашни эмас, вафони ўрганганимизда эди".
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Уч нарсага узоқ ва чексиз кўз узмасдан қараш мумкин:
Оловнинг ёнишига, сувнинг оқишига ва мурғак гўдакнинг ширингина ухлашига.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel