vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

Ҳурматли обуначилар!
Якшанба дам олиш куни сиз азизларга мароқли ўтишини тилаган ҳолда бугун одатга кўра биз ҳам дам олишимизни  маълум қиламиз!


Таклиф ва шикоятлар учун @helpvam га мурожаат қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Алам қиларкан!
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Мардлик. Жасорат ва самимият..
Ҳаиқий эркаклик аломати.. Тасанно. 👍👏

(вақти келганда етарлича танқид қилганмиз, аммо шундай инсонлар ҳам бор..😊)

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўзбекларда шундай “гаплар” юради: “Аёл кишининг жони қирқта”, “Қиз бола 7, ҳатто 8 ойлик туғилса ҳам яшаб кетади”, “Хотинлар бало бўлади”, «Ит — вафо, хотин — жафо», «Сигиринг хўра бўлса- берди худо, хотининг хўра бўлса – урди худо”, “Хотинларга бало ҳам урмайди” ва бошқалар. Медицинага оид мана бу фактларни ўқиганимдан сўнг буларнинг сабабини топдим. Бу фактларни ФБдаги дугонам Галина Флорованинг саҳифасида ўқидим, қойил қолдим ва уни дўстларим, талабаларим учун ўзбек тилига таржима қилдим марҳамат:

1. Аёлларнинг юраги эркакларнинг юрагига нисбатан тезроқ уради.

2. Аёллар эркакларга нисбатан икки марта кўпроқ кўзларини пириллатишади.

3. Аёллар ёғни эркакларга нисбатан секинроқ ҳазм қилишади, шунинг уларда семиришга мойиллик кучли.

4. Аёлларнинг иммунитети эркакларникига нисбатан икки баробар кучли бўлади.

5. Аёллар сочининг диаметри эркакларникига нисбатан икки баробар юпқа бўлади, шунинг учун эркакларнинг сочи қалин бўлади.

6.Аёлларнинг мияси эркакларникига нисбатан “қалинроқ”, унда 30% тўқималар кўп, шунинг учун аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни эплашади.

7. Аёлларнинг тилида таъм билувчи рецепторлар кўп.
Аёлларда оғриқли нуқталар кўп, аммо шамоллаш жараёнларини блокировка қилувчи эстроген туфайли аёллар оғриқларни енгилроқ ўтказишади.

8.Аёллар эркакларга нисбатан рангларни яхши фарқлашади, чунки уларда рангни фарқлаш Х-хромосомалар билан тўғридан-тўғри боғланган.
9.Аёлларнинг териси эркакларникига нисбатан 10 марта сезгирроқ.

10.Аёллар тўқималарида эластин коллагенга нисбатан кўпроқ, шунинг учун улар эркакларга нисбатан эгилувчанроқдир.

11.Аёллар юқори частотали товушларни эркакларга нисбатан яхшироқ фарқлашади.

12.Аёллар миясининг фаоллиги уйқу вақтида 10% га сустлашади, шунинг учун аёлларнинг уйқуси – “қуш уйқуси” ҳисобланади.

13.Аёллар эркакларга нисбатан ширин таъмни яхши фарқлашади ва яхши кўришади.

14.Аёллар эркакларга нисбатан маконга мослашишда суст бўлишади.

15. 82% эркаклар параллель парковка қилиш қобилиятига эга, 71% эркаклар биринчи уринишдаёқ парковка қила олади. Аёлларнинг бу масалада кўрсаткичлари жуда чатоқ! Фақат 22% аёл параллель парковка қилиш қобилиятига эга.

16. Аёлларда миянинг икки маркази нутқ учун жавоб беради, шунинг учун улар бир кунда 8000та сўзни, 3000та товушни, 10000та новербал сигналларни (имо-ишораларни) бемалол ишлата олади.

17. Аёллар эркакларга нисбатан хидни яхши сезишади.
Аёлларнинг бўйни жуда ҳаракатчан, шунинг учун уларни чақирсангиз бошини буриб жавоб бера олади. Эркаклар эса бутун гавдаси билан ўгирилиб жавоб берадилар.

18. Соч тўкилиши эркак кишига онасидан “ўтади”.

19. Аёллардаги иккита Х-хромосамалар туфайли уларда касалликларнинг асорати кам қолади ва сурункали касалликлар кам учрайди.

20. Аёллар бир йилда ўрта ҳисобда 30-64 марта йиғлайди, эркаклар эса 6-17 марта.

21. Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гармонларининг аёлларда кўп учраши уларда безовталик ва хуркаклик туйғусини ошириб туради, шунинг учун аёллар эркакларга нисбатан хавфни олдиндан сезиш қобилиятига эга.

#bilasizmi01

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Болалардан бетакрор табассумга чорлаган ажойиб онлар..😄

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Савдоси кўп бозорми дунё?
Озоридан тилка пора жон.
Ёки мендан безорми дунё,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Тоғдай бардош бормоқда нураб,
Кўк қўйнида руҳим паришон.
Кутавериб бахтни мўлтираб,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Армонлардан ўксик юрагим,
Наҳот қадри шунчалар арзон?
Ўзгасига йўқ деб керагим,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Баҳоримни айириб мендан,
Куз келмайин бошланган ҳазон,
Хотиралар қўзғаб янгидан,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Кетгим келар бу ердан олис,
Ўзгачадек туюлар осмон.
Ҳаммасига қўл силтаб бугун,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!


© Дилноза Камол

#audio300

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

30 чақирим

Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман.
– Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди...
Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим.
– Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман.
Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик...
Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим».

#hikoya306

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир доно аёлга ҳаётда тажрибаси йўқ аёл хасрат ва алам билан мурожаат қилди..
- Опажон мен турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчиман. Мен ундан ўч олмоқчиман. Унга шундай азоб берайки! У қийналсин, аламидан фарёди кўкка етсин. Нима қилсам у азобда қолади?
Шунда доно аёл ёш жувонга шундай маслаҳат берди:
- Сиз хожангизга гўёки уни ўта севиб қолган аёл ролини ўйнанг. Ҳаммаси шундек табиий бўлсинки, натижада у сиз кўрсатаётган меҳр муҳаббатдан ҳеч қаёққа қоча олмай сизни севиб қолсин. Сиз шундай ҳаракат қилингки, ўзингизни телбаларча севдиринг. У сизни севиб қолгандан сўнг эса, марҳамат сиз уни ташлаб кетаверинг. Ана у азоб дунёдаги энг олий жазо бўлади!

Бу маслаҳат аёлга маъқул тушиб дебди:
- Агар маслаҳатингиз натижа бермасачи?
Доно аёл:
- Албатта натижа беради. Менга ишонинг, - дебди табассум билан..
Аёл уйига жўнаб кетибди. Ўша кунданоқ доно аёл айтган ҳар бир сўзига амал қила бошлабди...
Орадан бир йилча вақт ўтиб, кўчада ушбу аёл доно аёл билан беҳос учрашиб қолибди..

Доно аёл сўрабди:
- Нима бўлди? Ҳожангиз билан ажралишмоқчи эдингиз?
Шунда аёл жавоб берибди:
- Мен ажралишарканманми? Мен-а!? Мен ҳаётимдан кечсам кечаманки, ҳаётим мазмуни бўлган ҳожамдан ўлгунимча ажралмайман. Менга уларсиз, уларга менсиз ҳаёт йўқ!- дебди...

#ibrat53

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЭНДИ БИЗНИ FACEBOOK ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ:

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/VAQTQADRIUZ

Читать полностью…

VAQT QADRI

«Ҳозиргина онлайн эдинг, менга жавоб ёзмадинг!» деган гап ажаблантиради.

«Онлайн»
Бу ибора одамларнинг бир - бирларига ишончларини сўнишига сабаб бўлмоқда.
Нимага биз узрли сабаб қидирмаймиз?
Эҳтимол вақтим тиғиздир. Банддирман! Ёки қайсидир яқиним билар гаплашаётгандирман! Ухлаб ётган, телефонимни болаларим ўйнаётгандир. Адашиб тармоққа киргандир...
Балки, ким биландир қизғин баҳс олиб бораётгандирман...
«Онлайн» эканлигим, бу сизни кутиб ўтирибман дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим, контактимда фақат сиз борсиз, дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим сизни кўриб туриб, кўрмасликка оляпман дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим, сиз билан гаплашиш учун фурсатим бор дегани эмас.
Яна бошқа ибора «last seen» (охирги бор кирган, кўринган)...
Сиз нимадир юборсангиз, мен уни очиб қарамасам, «қачон кирибди?» деб дарров титманг! Билмайсизку, эҳтимол кирган бўлсам ҳам кўришга улгурмагандирман!
Кўнглингизни тозаланг! Узр қидиринг! Бошқалар билан ўзаро риштангизни заиф санаб, шайтоннинг васвасаларига учманг! Айнан «Онлайн» сабаб қанчадан - қанча қалбларга дарз етди, алоқалар узилди, кўнгиллар бир - биридан узоқлашди!?
Бас «Чиройли гумон қилинг!» шунинг ўзи кифоя!

Умму Абдуллоҳ таржимаси

#status60

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Бошқатдан ярат!..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog227

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Дунёда ҳар 7 секунда битта чақалоқ туғилар экан.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Саломатлик рукни ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Атрофга назар солдим, ҳамма ўзи билан ўзи овора. Рост, энди катта одамлардай эътибор қилдим.
Авваллари ўйинқароқ, шаддод, ҳар нимани шунчаки тўғри қабул қиладиган қиз эдим.
Бугун бошимга бир ташвиш тушди, мен учун жудаям оғир ташвиш..
Бу дилозорлик эди. Дилимни оғритишди, индамадим.
Биласизми нима учун, чунки уларга ўхшагим келмади.


Совқатиб кетябман танамда титроқ,
Қуёшнинг тафтини сезмаяпти тан.
Юзимга тарсаки тушгандай шундоқ,
Дилингни оғритса алам қиларкан.

Ор талашмай фақат мол дунё деса,
Жигаринг миннатли бурда нон берса.
Йўқлашни бошласа, омадинг келса,
Бир сўз деёлмасанг алам қиларкан.

Севсангу, қадрини ерга дарз урса,
Сохтадан юзингга термулиб турса,
Зерикиб бир пастда юзини бурса,
Ишқинг увол кетса алам қиларкан.

Ширин сухбат қуриб яқиндан яқин,
Сирларинг бўлишсанг қилганча талқин.
Сотса кўзларингдан чақнаса чақин,
Ишончга кул тўлса алам қиларкан.

Кўнгилга яқининг кўнглинг оғритса,
Орзуйингдагиларинг армонни тутса,
Ёқтирмаганларинг бир умр кутса,
Бемаврид келганинг алам қиларкан.

Совқатиб кетябман танамда титроқ,
Қуёшнинг тафтини сезмаяпти тан!

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Қармоқ билан тутилган балиқлар тўр билан тутилган балиқлардек соатлаб қийналмаганлиги учун гўшти ширинроқ бўлади.
👉 @vaqtqadri 🦈

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ БИЛАСИЗМИ? ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Одамларни мухокама қилишга сарфлаган вақтингизни, мақсадларингизни мухокама қилишга алмаштирганингиз фойдалироқ.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Сенинг эплай олмаслигингни айтаётганлар, ўз имконият чегараларидан келиб чиқяптилар, сеникидан эмас.

Айман Ёғий
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Доно маслаҳат.
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Ўзбек йигитига эрга тек ва 1000 та қариндош бонусига эга бўл! 😄

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Россиянинг Владимир вилоятида автобусда қайтаётган юртдошларимиз билан содир бўлган аварияда ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирамиз ва жарохатлаганларга Яратганни ўзи шифо берсин. Дуодамиз..🙏

Читать полностью…

VAQT QADRI

Агар синовлар бўлмаганда Аллоҳнинг ҳузурига қуруқ қўл билан борган бўлардик.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Шукурхон Ғофуров – Ота ҳасрати..
📝 Муаллиф: Шукурхон Ғофуров ..
#audio_monolog228

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

(Инсон доим соғлом бўлиши учун қуйидагиларни ёдда тутмоғи лозим.)

👉 Поклик имондандир;
👉 Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
👉 Доим тоза, покиза овқатлар енг;
👉 Ҳаромда шифо йўқ;
👉 Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
👉 Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
👉 Қон олдириш – шифо;
👉 Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
👉 Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
👉 Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
👉 Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
👉 Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
👉 Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
👉 Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
👉 Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
👉 Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
👉 Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
👉 Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
👉 Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
👉 Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
👉 Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
👉 Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
👉 Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
👉 Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
👉 Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
👉 Ёлғиз овқатланманг;
👉 Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан..

#salomatlik66

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавҳа
Бу кунларимизни фақатгина қадрига етайлик, шукр қилинг🙏

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…
Subscribe to a channel