vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

⭐️ РАМАЗОН ТУХФАСИ ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Сиз бу дунёда яшанг, лекин дунё сизни ичингизда яшамасин. Чунки қайиқ дарёнинг устида мустаҳкам сузади. Аксинча, дарёнинг ичига кирса чўкади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Инсон бошқаларни муҳокама қилишдан олдин, ўзига "мен ўзим кимман" деган саволни бериб кўрсин.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

ТАЪСИРЛИ ВОҚЕА...

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:
- Уйнинг нархи қанча?
- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб пулни санаб олди.
- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
- Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда хам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради:
- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!!!

#ibrat54

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Аёл киши машина ҳайдаганда, уни шундай тасаввур қилади. 😃

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Туркия мактабларнинг бирида етим болакай ўқитувчига, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғанга ота-онаси сифатида ота-онасининг йиғилишига келишларини сўраб хат ёзишни сўради.

Ўқитувчи иккиланиш ила болакайни илтимосини ерда қолдирмади ва мактубни юборди, лекин у “агар у кела олмаса, хафа бўлмаслигини, чунки у жуда банд ва кўп нарсалар қилиши керак"лиги айтди.

Аммо умид билан ёзилган мактуб жавобсиз қолмади, президент мажлисга келди ва болани отаси сифатида йиғилишда қатнашди.

Бир болани қутқариш дунёни ўзгартирмайди, лекин бу бола учун дунё абадий ўзгаради.

#status61

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Шукурхон Ғофуров – Гўдак ноласи..
📝 Муаллиф: Шукурхон Ғофуров ..
#audio_monolog230

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🔮 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг - ки улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг! Фахрланиб кибрга кетманг!

🔮 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

🔮 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

🔮 Бошқаларнинг ақли билан машғул бўлган ақл пасайиб боради. Ўз устида ишлаган ақл буюклашади.

🔮 Қийин ҳолатларда сукут сақлай билиш эҳтиромни юзага келтиради. Жазавага тушиш, мужодала қилиш нафратни уйғотади.

🔮 Келишган, чиройли, кўркам киши Суқротнинг ёнида ўзининг ҳусни, бежирим либосларига маҳлиё бўлиб фахр - ла турарди. Суқрот деди:
«Гапир, сўзларинг қанчалик гўзал, кўрай! Зеро у сенинг аслингдир!».

🔮 Ҳакимдан сўрашди:
«Нимага сизга озор бергандан ўч олмайсиз?».
Кулиб деди:
«Мени тишлаган итни мен ҳам тишлашим дурустми».

🔮 Ҳар бир шахс билан шундай муомала қилинг - ки, гўё у ўзини сиз учун дунёдаги энг аҳамиятли инсон деб ўйласин. Бу билан сиз ўзингизни бахтиёр ҳис қилмаслигингиз мумкин. Лекин, сизга ҳам айнан шундай ҳиссиётларни бера оладиган дўстларингиз кўпаяди.

🔮 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга қўшилинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз. Бошқаларга ўз таъсирингизни ўтказасиз.

🔮 Кимдир қўрслик билан насиҳат қилса, гапини бўлманг! Мулоҳазасидан фойдаланинг. Унинг қаттиққўллигининг орқасида муҳаббат бор. Сизни уйғотиш учунгина жиринглаган қўнғорироқли соат (будильник)ни синдирадиган кимсаларга ўхшаманг!

🔮 Табассум сизга нон сотиб олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Дунёда қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Робнинг бандаси бўлиш қандай яхши! ☺️

© Умму Абдуллоҳ

#ruhiyat45
.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Миллий ҳазил..😂😂👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир одамнинг уч орзуси боракан. У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машҳур бўлиб танилишни хоҳларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир қария йиқилиб тушибди. Агар унга қўл чўзсам қабулга кечга қоламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб ҳаёлидан ўтказибди ва қарияга ёрдам бермабди.Аммо у барибир ишга қабул килинмабди. Суҳбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса, кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир қиёфасидаги актриса югуриб келиб, томоша ҳакидаги фикрини сўрабди. Ҳалиги одам кампирдан жирканиб унга индамасдан кетиб қолибди.
Бир куни ёмғирли кунда одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир аёлга тушибди. Аёл ундан ёрдам сўраб, бир кечага бошпана сўрабди лекин одамни аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага ҳаётини нолиб сўзлаб берибди.

"Эсингдами -дебди фаришта - Йиқилиб тушган бир қария сенга қўлини чўзганди, ўша қария сен ишга жойлашмокчи бўлган фирма бошлиғи эди. Актриса кампирни эслайсанми, у аслида гўзал-ёш аёл эди. Сени бир кўришдаёк ёқтириб қолганди. Ва ниҳоят, эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машхур адиба эди, у ўша куни ниҳоятда хасратлашмоққа мухтож эди. Сен унга ёрдам берганигда, шубҳасиз сен хақингда оламга достон ёзарди, афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар хаммаларига ёрдам қўлингни чўзганингда сени хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва сен бой-пешқадам одам бўлардинг. Сени гўзал аёлинг, ажойиб оиланг бўларди ва сен машҳур инсон бўлардинг...."

ХУЛОСА: Доим эсингизда бўлсин, бахтни-омадни кўриниши яширин бўлади....

#audio10

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Мастура бу сафар ҳам онасига қайнонасининг қай тариқа “адаби”ни бераётганини “тўлиб-тошиб” сўзлаб берди:
– Ўғлимнинг китобларига ғилоф тикаётсам, шум кампир бир зумда алллақандай мато кўтариб чиқибди. Кўйлак тикиб берармишман. Сўнг жаҳлим чиқиб, жеркиб бердим.
– Боплапсан, қизим, – Ҳаётхон опа қизини олқишлади. Бундан мағрурланган Мастура гапида давом этди:
Қарасам, Мурод акам олган маошларини онасига қилт этмай беради. Уни алдаб-авраб маошининг ярмини менга беришга кўндирдим. Қайнонам пулни “чўғи” камайгач, сабабини сўраган эди, эрим “берганимни оласиз” дея хўмрайиб қўйди, – яйраб кулди Мастура. Унинг “шодлиги”га онаси ҳам шерик бўлди.
Мастура тамадди устида қайнонасига қандай зуғумлар ўтказганини, кампир шўрликни қандай қилиб кўчага ҳайдаганини оқизмай-томизмай айтиб берди. Унинг ишлари онанинг “баракалла қизим” деган олқиши билан “мукофотланди”.

Кунлар ўтиб Ҳаётхон опа ўғли Адҳамни уйлантирди. Ажабки, келинининг феьл-атвори терс, қўпол. “Ажраштирай” деса, набираларини кўзи қиймайди. Бир куни қайнона келинига охорликкина матони бериб, кўйлак тикиб беришини сўрадию, боши балога қолди. Келинининг айтган гаплари кўнглини оғритди…
Кунлар ўтгани сари ўғлининг маоши камая бошлади. Сабабини излаган она жанжал ичида қолди. Аста ўзига олиб келинган коса идишларга тикилар экан, қизига айтган гаплари, қайнонасининг устидан кулганлари ёдига тушиб, қаттиқ афсусланди. У ўз вақтида берилмаган яхши тарбия, вақтида қайтарилмаган иллат, илдиз отиб, ўз остонасида куртак ёзганини кеч англаб етди.

Авазбек МЎМИНОВ

Эй инсонлар! Ўзгаларга нисбатан қарор чиқараётганизда хушёр бўлинг...
Хар бир нарсани , хар бир харакатни жавоби бор, ёмонлик уруғини эккан бўлсангиз ёмонлик, яхшилик эккан бўлсангиз яхшилик мевасини оласиз....
Унутманг бу дунё ҚАЙТАР ДУНЁ..!!!!


#hikoya307

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Ажойиб уюштирилган ҳазил....😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Моддий бойлик...

Уни йўқотиш - фожеа эмас!
Интилсанг, албатта,
Омад яна эшик қоқиши тайин...

Унутма!
Ҳаёт йўлагида, тошли сўқмоқларида орингни, номусингни , шаънингни билиб билмай тушириб қўйсанг- бу катта йўқотиш…

Шон-шуҳрат , обрў пешвоз чиқса рўпарангдан, барига ўралашиб, дилгир дунёнгни зинҳор унутиб қўйма..

Обрў-эътибор қозонганингда, шухратинг осмон қадар кўтарилса, бил-ки, турфа одамларни кашф қилишинга, садоқатли ёки бевафо дўстларни ажрата олишинг учун берилган энг ҳаққоний имкон бу!

Иймонингдан, виждонингдан кечганинг эса - ўзлигингни бой берганингдир..

Ғафлатда қолма, ҳақдан туҳфа инсоний фазилатларни кўзинг нуридай асраб авайлагин, дея

©Малоҳат МИРЗАЕВА

#audio301

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айиганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўши йигитни менга кўрсат - чи? – деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

«Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».


#hikoya308

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

💎 Ҳурматли обуначилар диққатига..!!!!
Юзага келган техник носозлик туфайли кун учун аталган барча мавзулар дам олиш куни якшанбага кўчирилган ҳолда сиз азизларга тақдим этилади...
Бунининг учун каналимиз обуначиларидан узр сураймиз...
Барча камчиликларимизни бартараф қилган ҳолда фаолиятимизни эртадан давом эттирамиз.
Ҳурмат билан "Vaqt Qadri" телеграм канали администратори...

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Буюк совға.
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Оилавий саёҳат...😄
Кам кам учрайдиган ажойиб кадр..👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир болани қутқариш дунёни ўзгартирмайди, лекин ўша бола учун дунё абадий ўзгаради...

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳақиқий эркаклар эркак бўлиш учун муайян вақтни кутиб ўтирмайдилар. Оналари уларни эркак қилиб туққан бўлади.

Айман Ёғий

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг....😊

https://instagram.com/vaqtqadriuz

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Жигарлар..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog229

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Соябон аслида қуёшдан сақлаш учун ихтиро қилинган. Ёмғирдан эмас..😄
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Руҳият олами ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кунингизни икки "калит" ила бошланг!

1. Яхши ният.
2. Ширин сўз.

Биринчиси, ризқ эшикларининг калитидир.
Иккинчиси, қалб эшикларининг калитидир.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Куни кеча шу болажон ўрнида сиз эдингиз, бугун эса шу она ўрнидасиз. Биласизми бу нима? Бу - БАХТ...
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel