Айни дамда ўксик бу кўнгилнинг тилангани озгина эътибор, қатра меҳр, икки оғиз ширин сўз...
Менга фақат шуларгина керак, холос. Кўп нарса эмас. Икки оғиз ширин сўз.
Кўнгилнинг кутгани, тилангани сиздан шу икки оғиз ширин калом...
Вақтида муҳаббатни қадрлашни билинг, азизим.
Вақти келиб сизнинг айбингиз билан бу ажиб туйғулар ҳам интиҳога юз тутгайдир.
Уволидан қўрқинг, негаки сув қўйилмас гулнинг қисмати барчага аёндир.
Бавақт сўлиши мумкин... Сўниши мумкин...
Ҳаёт йўлида эса меҳр кўрмасдан, ҳис туйғуларсиз яшаш мушкулдир..
Унутманг...
Унутманг, ўрганиш ҳисси билан яшаш эса ундан-да оғирроқдир...
#audio302
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Шайх Али Тонтовийни Ироқдаги бир университетга адабиёт ўқитувчиси этиб тайинлашди. У аудиторияга, дарсга киришдан олдин Бағдод кўчаларида анча вақт пиёда айланиб сайр қилди. Дарсга кириб келганида шайхнинг уст-боши чанг бўлиб кетган, хонада эса бошқа бир ўқитувчи талабаларга гапираётган эди. У шайхни ҳам талабалардан бири деб ўйлаб, "Эй эшак! Нега дарсга кеч қолдинг?" - деди. Шайх Али ундан узр сўраб, биринчи қатордаги талабалар ёнига бориб ўтирди.
Ўқитувчи гапини келган жойида давом этдирди: "Тез орада сизларга дарс бериш учун йирик адиб, Али Тонтовий келади. Унинг олдида юзимни ерга қаратманглар".
Кейин улардан баъзи нарсалар ҳақида сўрай бошлади: Шайх Али ҳам бошқаларга каби оддий талабадек жавоб берар эди. Ўқитувчи унга:
- "Ал-Буҳтурий ва Абу Тамом ижодини қиёслаб бера оласанми?" - деб савол берди. Шайх жуда чиройли тарзда, муфассал жавоб берди.
Ўқитувчи ҳайратга тушиб:
- "Сен янги талаба бўлсанг керак-а? Исминг нима?"
- "Исмим Али Тонтовий" - жавоб берди шайх. Ўқитувчи бу жавобдан ҳушидан кетаёзди.
Қачон одамларга ташқи кўринишига қараб баҳо бермасликни ўрганамиз?!
Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги энг машҳур шоирлардан.
Musannif Adham сахифасидан.
#hikoya309
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Мазмунли_сатрлар.
Ўтган кун хақидаги: "Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдиму, нималарга улгура олмадим? деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларингиз уйқуга кетмасин.”
👉 @vaqtqadri ✍
Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат,
Тавбалар қилайлик умр ғанимат.
Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат,
Мусулмон аҳлига Жума муборак!
🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟
#Мазмунли_сатрлар
Ҳамма одамлар адашади, бироқ буюк одамларгина адашганини тан олади.
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Ҳеч ким сиздан кучли эмас, ҳеч ким сиздан ақлли эмас, улар шунчаки эртароқ бошлашган.
👉 @vaqtqadri ✍
Суратлардан, ҳикоя ва тасвирлардан таъсирланамизу, воқеъликка парво қилмаймиз. Бу бизнинг мунофиқлигимизни кўрсатади.
🎓 @VAQTQADRI 🎓
#Фойдали_лавҳа
Ортиқа МГ байтлар сарфини қандай тежаш мумкин!?
Саволларингиз бўлса 👉 @omonat
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
🎤 Бахром Исраилов – Аёл..
📝 Муаллиф: ......
#audio_monolog232
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1
Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман.
🌺 Йўлингда келин куёвларнинг машинаси ўтиб кетаётган бўлса «Аллоҳим, уларга марҳаматингдан ёғдиргин. Ҳаётлари ҳамиша тинчлик ва фаровонликда ўтсин», деб ғойибона дуо қилгин.
🌹Йўлингда хомиладор аёл учраб қолса, табассум билан «Аллоҳим, уларга солиҳ ва солиҳа зурриётлар ато этгин», деб ғойибона дуо қилгин.
🌼 Муҳим бир ишингни ҳал қилаётганингда ўзингдан кейинги навбатда турувчиларга боқиб «Эй Роббим, мени мушкулимни осон қилганинг каби уларнинг муаммоларини ҳам осон этгин», деб ғойибона дуо қилгин.
🌸 Аҳволинг яхшиланиб, комил шифо топганингдан сўнг Роббингга ғойибона дуо қилиб, барча мўъмин ва мусулмонлар хаққига ҳам комил шифо ато этишини сўраб қол.
🌷Уйингга қайтганингда волиданг ёки аёлинг сенга таом улашиб турганида табассум қилиб «Парвардигор, бизни бир-биримиздан айирмагин. Умримизни барокатли эт ва бизга ҳалол, пок ризқлардан насиб этгин, амийн» деб ғойибона Аллоҳдан сўраб дуо қил.
🍂 Жаноза бўлаётганини кўрдинг ёки биров сенга «фалончи қазо этибди» деб хабар берди.
Сен: «Аллоҳим, уни раҳматингга олиб, гуноҳлардан мағфират эт», деб ғойибона дуо қил.
Чин дилдан қилган дуоларинг сенга қанчалар наф этишини билмайсан.
Эҳтимол бир мусибатинг арир…
Эҳтимол танг аҳволдан чиқишингга сабабчи бўлар…
Эҳтимол дардингга шифо бўлар…
Зеро, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деб айтганлар:
«Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин», дейди (Муслим ривояти).
Шунга амин бўлгингки, бировга яхшилик тиласанг ёки уни улашсанг, албатта ўзингга қайтажак ин шаа Аллоҳ!
✨Ҳикматлар чашмасидан
Қанчадан қанча ерда машҳур кимсалар борки, осмонда эса улар номаълум. Қанчадан қанча ерда номаълум зотлар борки, осмонда эса улар машҳурдир. Демак, меъёр ва мезон тақводадир, кучда эмас!
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз — энг тақводорингиздир»
Дуо мусибатларни даф этар..
#islom23
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Мазмунли_сатрлар
Маълумотинг қанақалиги муҳим эмас, муҳими тарбия "олий" бўлиши керак.
👉 @vaqtqadri ✍
Ҳаёт оқар сув, бугун кўрган инсонинг эртага бўлмаслиги мумкин. Бировни дилини оғритиб ҳузур топгунча, уни кўнглини олиб савоб ол! Зероки, бу дунёга сен ҳам устун бўла олмайсан!!!
👉 @vaqtqadri ✍
Ҳаёт...
Кўп эзилиб бағринг қийнама дўстим,
Дард дорига ўзинг бойлама дўстим,
Сабр қил, нолиб хеч сўйлама дўстим,
Дақиқалар ўтиб кетаверади,
Дўстим! Ҳаёт давом этаверади..
Йўлингдан чиқар гоҳ, яхши ёмонлар,
Гоҳида қоронғу ёруғ осмонлар,
Хайвондай сўзлайди қара одамлар,
Сени узун йўллар кутаверади,
Дўстим, хаёт давом этаверади!
Ишонганинг сени сиринг сотади,
Дўстим деганинг хам сени отади,
Жим ўлишинг қараб кулиб ётади,
Ҳаёт сенга азоб тутаверади!
Чида! Ҳаёт давом этаверади!
Бошингга ёғилса тухмат тошлари,
Ортингдан жимрилса ивғо қошлари,
Майли рост бўлсин-а , кўрган тушлари,
Ортингдан ёмонлик отаверади,
Парво қилма ҳаёт ўтаверади!
Боғ қурсанг боғингни бузмоқчи бўлар,
Бахтнинг толаларин узмоқчи бўлар,
Йиқилсанг мириқиб устингдан кулар,
Синишингни улар кутаверади,
Тургин! Ҳаёт давом этаверади!
Мардон Зиё
17-май 2016-йил.
#audio07
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.
Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.(Ҳаётий воқеа)
#hikoya56
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Шукр
Унинг тўрт яшарли қизи бор эди,
Яна ҳомиладор, севинди аёл.
Ультратовушда аттанг қиз деди.
Олиб кетди уни бемаъни ҳаёл.
Тушкунликка тушиб, кириб келди у
Эрига ийманиб, яна қиз деди.
Эри лой қўл билан қучоқлади-ю
Нега хафасан деб далдалар берди.
Ўғилми, қизми у, Аллоҳ неъмати,
Неъматига ҳеч ҳам бўлма ношукр
Қисматни албат бўлар хикмати,
Фарзанд яшашинга бағишлар хузур.
Вақт соати етди, келди ўша кун,
Аёл бирозгина қийноқлар кўрди.
Жаррохлик йўли билан туққани учун,
Анча вақт бечора, бехуш хам бўлди.
Бир маҳал зулматда кўрди ўзини,
Жарни ёқасида турганмуш қўрқиб,
Эри хам кўринди, кўрди қизини,
Лекин боролмасди ёнига ўтиб.
Қизчаси талпинди онаси томон,
“Онажон” деганча қўлидан тутди.
Шу овоз сақлади жонини омон,
Аросат йўлданам у аёл ўтди.
Кўзини очганда эри ёнида,
Кўзларин ёшлаб йиғлаб турарди
Яхши кўриб кетди шундай ҳолида
Аввалдан меҳрини яхши биларди.
Яна бир хушхабар, туққан фарзанди.
Қиз эмас, пахлавон ўғил бўлибди.
Ҳозир бу холатнинг йўқ эди фарқи,
Шукр дерди лекин, бахт хам кулибди.
Ўйларди бахтлиман, жудаям ҳозир.
Чунки мени жондан суйганларим бор.
Аллоҳ ҳар қандайин қудратга қодир
Шундайин яшашга розиман такрор.
Чунки ҳар қандайин қолган холатда,
Эрини далдаси беролди қанот.
Аста шивирлади: “Эрим бу бахтда
Унинг муҳаббати хамиша нажот”
Ҳикояни шеърий холатга келтирди: Азалбегим
Ғоя ва ҳикоя муаллифи бизга номаълум
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI
#Кизикарли_лавха
Сизни "қойил" дейишга мажбур қиладиган кадрлар...😄👍👏
👉 @vaqtqadri 🎬
....Ҳаёт, мохир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
....Ҳаёт, одил хакам, унда ҳеч ким ғирром уйнай олмайди...
....Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
....Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни ҳохлаган куйига ўйната олади...
....Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
....Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик...
....орзу ва армон...
....муҳаббат ва нафрат...
....хурмат ва иллат...
....доно ва нодон...
....оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
....Ҳаёт, бахоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
....Охирида бахоларингизга қараб ё жаннат ёки дўзахга йўлланма оласиз...
....Ҳаёт, кичкина ҳовли, ховлингизга ҳохласангиз гул экасиз...
....хохласангиз тиконзорга айлантирасиз.!
#audio118
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI
Қабрдаги ТИРИК гўдаклар (Хаётий йиғлатувчи қисса)
Дарҳақиқат қисса ҳақиқий ва чиндан ҳам содир этилган бўлиб у газета ва журналларда чоп этилган ва бир қанча каналлардаги дастурларда ҳам муҳокама этилгандир.Бу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва қалбсиз инсоннинг қиссасидир. Бу қисса нафақат Миср халқини балки жамиики араб давлатларида истиқомат қилаётган миллионлаб халқни йиғлатган ва ҳар бир ота ва онанинг қалбини ларзага солган қиссадир.
Аёл хомиласининг биринчи ойларидаёқ умр йўлдошидан айрилган ва ундан тахминан 4 ёшлик қизи бор бўлган. Вақт соати яқинлашган сари аёл туғиш жараёнида ўлим фариштаси келиб унинг жонини олишини хис этар эди. Шундан сўнг у акасидан вафот этгудек бўлса қизига ва туғилажак гўдагига ўзи ғамхўрлик қилишини айтиб тайинлайди. Аёл касалхонага боргач уни амалиёт хонасига олиб кетадилар...Аллоҳ уни гўдак билан сийлагач, ўлим фариштаси унинг руҳини олгани келади. Ака синглисини дафн этгач унинг икки фарзандини олиб уйига қайтади. Аёли болаларни кўргач эрига ё у ёки синглисининг фарзандлари бу уйда қолишини айтиб, қичқира кетади...
Тоға болаларни олиб, наъузу биллаҳ тунда мақбара томон йўл олади. Синглисининг қабрини очиб, гўдакни қабрга қўяди. Қизчани қўймоқчи бўлганида эса қизча йиғлаб юборади. Шунда тоға унга (шақилдоқли) ўйинчоқни тутқазиб деди:
- Агар чақалоқ йиғлагудай бўлса, мана бу ўйинчоғи билан уни ўйнатгин. Мен эса сенга ҳар куни таом келтириб бераман, - деб қабрни ёпиб жўнаб кетади... Эртасига эрталаб мозор ёнидан ўтиб кетаётса, қабр ичидан ўйинчоқнинг шиқирлаган овозини эшитиб, қўрққанидан тезда ўтиб кетади. Бошқа сафар ўтиб кетаётса яна ҳудди шундай шиқирлаган овоз эшитилиши биланоқ тезда қўрққанидан югуриб ўтиб кетади. Бераҳм тоға "Бу қабр ичида нима бўлаётган экан" деб ўйласа ҳамки у ерга анча вақтгача бормай қўяди.
Орадан ўн беш кун ўтгач ўзи билан бир қанча шахсни тўплаб, овозни эшитиш учун у ерга қайтиб боради. Одамлар ҳам у билан қабр томон йўл оладилар. Улар чиндан ҳам у ерда шиқирлаган овозни эшитишлари биланоқ қабрни очиб қарасалар у ерда баданни зирқиратиб юборадиган даражадаги тасодифга дучор бўладилар. Қизалоқ ва гўдак она жуссаси ёнида тирик ўтирар эдилар. Одамлар қизалоқнинг тоғаси томонидан нималар содир бўлганлиги ҳақида саволга тутиш учун ўша захоти миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва ички ишлар органлари терговчилари ҳамда суд тиббий экспортини чақира бошлайдилар. Қизалоқдан сўрайдилар:
- Сен ва мана бу кичкина гўдак икковингиз таомсиз, ичимликсиз қандай қилиб тирик қолиб кунингизни ўтказдингиз?
Қиз жавоб беради:
- Укам йиғлашга тушганида унга ўйинчоғини шақиллатар эдим. Шунда онам уйқудан туриб уни овқатлантирар сўнгра яна ётиб уйқуга кетар эдилар. Агарда мен очиқсам (мен танимаган) оппоқ кийим кийган амаки келиб менга таом бериб, қайтиб кетар эди.
Суд тиббий экспертидан қизча ва гўдак қабрдан чиқарилгандан кейинги жуссанинг холати ҳақида сўралганида у шундай деб жавоб берди.
- Субҳаналлоҳи таъала, онанинг жуссаси дафн этилгандан кейин 20 кун ўтгандай эмас, балким ҳудди у тирик бўлгани каби унинг жуссаси ҳали ҳам илиқ...
Сўнгра миршаблар болаларнинг раҳм-шафқатсиз бўлган жиноятчи тоғаларига синглисининг фарзандларини (тириклайин) кўмганлиги ҳақидаги айбловни қўйиб ўша захоти ҳибсга оладилар...
У қалбларни ларзага солган жаримасини тан олади ва қамоқ жазосига маҳкум этилади.
Эслатма учун маълумот:
Мисрликларнинг қабри икки хил шаклда бўлади. Бири оддий қазилган қабр бўлса, яна бири ер остида пастқам этиб қурилган хоначалардир. Бундай хоначалар аёл ва эркакларга алоҳида этиб қурилади...
Шунингдек бир киши сиғадиганчалик қилиб қулфли эшик қўйилади. Янги маййит қўйиладиган бўлса, эшикни калит билан очиб, зинапоядан тушадилар-да , жасадни эски маййитлар билан ёнма-ён этиб қўяверадилар ...
#hikoya98
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI
ЎҚИНГ, СИЗ УЧУН КЕРАКЛИ МАНБА
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган.
Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
#status62
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Азалбегим – Дўстларнинг тури.
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog231
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1
#Биласизми?
Энг катта сон - центильон деб номланиб унда 600та нольга эга бўлган бирлик мавжуд...😳
Кўнгил иши нозик масала.
Ҳар нарсани албатта савол жавоби бор, ҳушёр бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g