vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

#Рамазон_тухфаси
Қўшниларга яхшилик қилиш...
(манба: mehrob.uz)

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавҳа
Етти буюк инсон каби қироат қила олган оддий инсон..
Бас, кўринишларга қараб хулоса қилмайлик....

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1

Читать полностью…

VAQT QADRI

ҚАЙТАР ДУНЁ!
(ҳаётий воқеа)


Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди.
- Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди.
- Ие, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд.
- Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Маҳаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни.
- Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - ахир, ожиз одам бўлса...
- Иккинчи бемаҳалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди.
- Балки бирор ҳожат билан чиққандир.
- Ташвишини ейишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар...
Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг хотинини тўлғоқ тутиб, туғруқхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
- Ҳа, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими?
- Болам, хунук хабар. Хотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи ҳам ожиз. Ҳайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беихтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди...!

#audio303

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ОНАНИНГ САККИЗ ЁЛҒОНИ..

Фарзанд деди:
Онам менга ўз улушларини таомимга қўшар ва ўзлари эса жуда ҳам оз ер эдилар.
Бир куни мен уларга «Эй она, керак эмас. Бу ахир сизнинг улушингиз» десам ҳам: «Мен оч эмасман болам» деб менга балиқ бердилар.
Сўнгра менга кулиб боқиб «Мен унча балиқни хуш кўрмайман-да. Сен еявер, ош бўлсин», дедилар.
Мен уларни кўп толиқишларини кўрар эдим. Лекин менга «Менинг толиққаним йўқ, саломатлигим жуда ҳам яхши» дер эдилар.
Ичишларига сув келтирсам, улар менга «Мен чанқоқ эмасман болам, ўзинг ичақол» дер эдилар.
Отам вафот этганларидан сўнг бошқа турмуш қурмасликка қарор қилдилар. Ва менга «Мен бошқа ҳеч ким билан турмуш қуришни истамайман. Мен фақат сен учун яшашни истайман" дедилар.
Улғайиб катта бўлдим. Ширкатлардан бирига ишга жойлашгач, ойлик маошимдан уларга деб маблағ ажратдим. Аммо пулларни олишдан бош тортдилар ва менга «Мен пулларга муҳтож эмасман. Уларни ўзинг учун асраб қўй. Менинг ўзимга етарли маблағим бор» деб айтдилар.
Бир куни онамни ташлаб, иш юзасидан ўзга юртга сафар этдим. Орадан бир қанча кунлар ўтгач аҳволим анча яхшиланди. Сўнгра онамга қўнғироқ қилиб, аҳволим яхшиланганини айтдим. Ва уларга «Ёнимда, мен билан бирга бўлишингизни истайман» дедим. Аммо онам таклифимни рад этиб «Сени сиқилиб қолишингни хоҳламайман» деб айтдилар.
Йиллар ўтган сайин онажоним ҳам кексайиб борар эдилар. Аммо бир куни менинг ҳаёлимни бир четига ҳам келмаган мудҳиш хабардан гангиб қолдим.
Онажоним, менинг меҳрибоним саратон касалига дучор бўлибдилар. Бу хабарни эшитишим биланоқ қаттиқ изтироб чекдим, йиғидан ўзимни ҳеч боса олмадим.
Меҳрибонимнинг ҳузурларига ҳам кўзларим тўла ёш билан кириб бордим. Аммо.. онам менга яна ёлғон гапирдилар.
Айтдиларки "Йиғлама болажоним. Кўз ёшларингни тўкма. Менга озор берадиган оғриқнинг биронтасини ҳис этаётганим йўқ".

Барчамизнинг ҳаётимизда ОНАнинг аҳамияти жуда ҳам улуғ. ОНА ўзининг жонини фидо этишлари-ю, пок меҳрини ато этишлари нақадар буюк.
ОНА меҳри, жамийки оғриқларга марҳамдир.
ОНА меҳри, бу ҳеч нарса ўрнини боса олмайдиган ягона туйғудир.
Аллоҳим, ҳеч кимни ота-она меҳридан маҳрум этмагин!

#hikoya312

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Одамларни гўзал ёки хунук деб ажратманг! Негаки одам ўзи танламайди, қандай кўринишда туғилишни...
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Эркаклар нега зебу зийнат тақмайдилар, биласизми?
Чунки уларнинг зийнатлари аёллари биландир!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

"Кунлар жуда тез ўтиб кетмоқда" бу гапни барчамиз айтамиз
Диндошим! Ҳушёр тортинг... Ўтиб бораётган кун эмас, балки УМРДИР !!!!...

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤Улуғбек Шодмонов – Кимдан ибрат олай .
📝 Муаллиф: .....
#audio_monolog234

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

ТАБАССУМИНГИЗ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

- Вақти-вақти билан қаттиқ нон истеъмол қилинг.
Бу тишни табиий равишда тозалайди ва мустаҳкамлайди.
- Милклар яллиғланганида маълум муддат прополис чайнаш
тавсия этилади.
- Қайноқ ёки муздай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ярамайди.
- Тишлар ёнғоқ чақадиган “мослама” эмаслигини доимо ёдда сақланг!
- Ширинликларни иложи борича камроқ истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Юқоридаги оддий қоидаларга риоя қилсангиз, тишларингиз соғлом ва мустаҳкам бўлади.

Дарвоқе, тиш пастаси ҳақида…
Шу кеча-кундузда ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган тиш пасталари тури кўплигидан қай бирини танлашни билмай, иккиланиб қоляпсизми?
Ҳеч ўйланмасдан, истаганингизни танлаб олинг. Фақат танлаган тиш пастангиз таркибида кариеснинг олдини оладиган фтор моддаси бўлишига албатта аҳамият беринг.
Оқартирувчи хусусиятга эга тиш пасталаридан кўп фойдаланмаган маъқул.
Чунки улар тишлар таъсирчанлигини ошириб юбориши мумкин

Қарсилдоқ чипслар

Гўё қоғоз юпқалиги мисол нозик тилимлардан иборат бўлган чипслар кўпчиликнинг севимли маҳсулотига айланиб улгурган. Ҳозирда энг оммалашган “фаст-фуд”лар орасида айнан ана шу маҳсулотни учратиш мумкин.

Хўш, чипслар инсон организми учун фойдалими?

Чипс ва газли ичимликлар зарарли маҳсулотлар ичида энг юқори ўринларда туради. Унинг таркибида углеводлар, ёғ, туз, бўёқ ва таъм берувчи моддалар мавжуд. Картошкани пишириш жараёнида ўзидаги барча фойдали хусусиятларни йўқотади. Ундаги юқори калория, ортиқча туз суякларнинг ўсишига тўсқинлик қилиб, шишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Истеъмолчиларнинг айримларида қон босимининг кескин кўтарилиб кетиши, юрак билан боғлиқ бўлган муаммолар вужудга келгани аниқланган.
Унинг таркибидаги гидроген ёғлар саратон касаллигини чақириш хусусиятига эга. Организмдаги холестерин миқдорини ошишига, юрак хуружи, инфаркт ва атеросклерозни келтириб чиқаради. Сунъий озуқавий бўёқлар ва зираворлар эса аллергиянинг юзага келишига сабабчи бўлади.

Унинг ягона ижобий томони қорин оч ҳолда, айниқса, вақт кам бўлганда истеъмол қилиш мумкин ва бу инсон кайфиятни кўтариш хусусиятига эга. Агар чипс уй шароитида сифатли картошкадан тоза ўсимлик ёғида тайёрланса, унинг зарари бир мунча камаяди. Мутахассисларнинг маслаҳатига кўра уни қатиқ ёки кефир билан истеъмол килган маъқул.

#salomatlik67

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Тунда ёлғиз қолган эгизаклар...😊😄

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Сабр бу дардларинг тўлиб кетса ҳам ҳаммани олдида табассум қилишдир..
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ РАМАЗОН ТУХФАСИ ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Инсон курашдан тўхтагани учун ҳам бахтсиздир. Бахтга эришмагунча тўхтаб қолманг. Унутманг, нима бўлганидан қатъий назар ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақли!

Оқил Тўрақул
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Имкон туғилган ерда яхшилик қил. Имконсиз қолганингда асқотади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Мураббий болаларга “Оллоҳдан ўзингиз учун нима сўраган бўлардингиз?” деган мавзуда иншо ёзиш ҳақида топшириқ берди. Ҳамма вазифани бажаришга киришди…

Кечқурун уйда ёзма ишларни текшираркан, бир иншо ўқитувчининг диққатини тортди. Уни ўқиркан, юрак-бағри қон бўлди, кўзларидан дув-дув ёш тўкилди. Шу вақтда хонага эри кириб келди, аёлининг йиғлаётганини кўриб ҳайрон бўлди ва сўради:

— Нима бўлди, тинчликми?

Аёл:

— Ўқинг, — дея унга қўлидаги иншони узатди.

Иншо шундай ёзилганди:

“Парвардигорим, бугун Сендан бир нарсани ёлвориб сўрамоқчиман — мени телевизорга айлантириб қўйгин. Ҳа, худди шундай, уйимиздаги телевизорнинг ўрнини эгаллашни истайман.
Мен ҳам уйда алоҳида жойга эга бўлиб, оиламизни ўз атрофимда жам бўлишини хоҳлайман. Гапираётганимда гапларимни бўлишмасин, аҳамиятсиз нарсаларни гапирмаслигимга ишонишсин, диққат-эътибор марказида бўлишни истайман. Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, дадам ишдан чарчаб келсалар ҳам, “Мен чарчаганман” демасдан, менинг ёнимда бўлардилар. Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, онам хафа бўлиб, ёлғиз қолганларида ҳам мени эътиборсиз қолдирмасдилар. Қанийди, ота-онам ҳамма нарсани ташлаб, ҳар куни озгина вақт бўлса ҳам мен билан бирга бўлишса…Парвардигорим, балким кўп нарса сўрагандирман, лекин чин дилдан ўтинаман: илтимос, мени телевизорга айлантириб қўй!…”

Ўқитувчининг эри бу ёзма ишни ўқиб бўлиб, ҳайқириб юборди:

“Даҳшатнинг ўзи бу! Бечора бола! Қандай ота-она экан-а улар? Одам деган ҳам шунчалик бўладими?”

Ўқитувчи аёл ёш тўла кўзларини эрига қадаб, маҳзун жавоб берди:

— Бу иншони бизнинг ўғлимиз ёзибди...

Фарзандлар учун елиб югурамиз, аммо улар учун энг керакли бўлган эътиборни беришни унутиб қўямиз. Хулоса ҳукми ўзингизга ҳавола....

#audio14

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Масжид қурилаётган эди, катта қурилиш…

Имом мавъизадан сўнг эълон қилди:

- Биродарлар, ким қанча қурби етса…

Бир ҳафта ўтди: жимлик. Наҳот юртдан ҳиммат кўтарилган бўлса?!

Имом кейинги жума мавъизадан сўнг яна ҳайру саҳоватдан гапирди.

- Биродарлар ким нима топса…

Яна жимлик. Қурилиш орқага қараб бораверди. Имом дуо қилди: «Ё, Раббий, гуноҳларимизни афу эт!..»

Маҳаллада Мирзааҳмад исмли бир девона яшарди. Кимдандир эшитиб қолди: ка-ат-та масжид қурилармиш. Омбордан замбилгалтагини олиб чиқдида, уйида бор ғиштларни юклади: ўн еттита чиқди. Масжидга сургалади.

Имом боши қотиб ўтирган эди.

- Ма, мачитингни қуриб ол,- деди Мирзааҳмад девона.

Имомнинг кўзи маюсланди.

- Шугина ғишт билан мачит қуриб бўладими?

Мирзааҳмад:

- Ман қаттан билай,- дедида, ғиштларни бир чеккага ағдариб, замбилғалтагини ғилдиратиб, ҳовлидан чиқди-кетди.

Кейинги жумада имом дуо қилди:

- Биродрлар, Мирзааҳмад ака масжидимиз қурилишига ўн етти дона ғишт эҳсон қилдилар, Аллоҳ даргоҳида қабул этсин…

Издиҳом бир қалқигандай бўлди: «Омий-йн…»

Эртаси кимдур масжид эшигига ўн ети минг дона ғишт тўктириб кетибди. Кейин кимдур яна ўн минг… яна… кимдир ёғоч, қум дегандай…

Шундай қилиб, бор-йўғи ўн ети донагина ғишт ва яна озгина ҳиммат ила маҳаллада тез орада улкан ва кўркам масжид қад ростлади.

#hikoya311

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

— Келинингизга «болани олдир», деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказолмай юрибман... - ҳасрат қилди ўғил онасига.
—Шундай дегин... Отанг ҳам бир вақтлар сени, бешинчи фарзандимни «олдир» демаган эканда? Шунда бойиб кетармидик? Сенсиз...

Ўғилни ток ургандек бўлди.

© Нодирабегим Иброҳимова

#status63

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Эҳтиёт қилгин.
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog233

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизик.
200 мл сув билан бутун баданни ювиб чиқиш мумкин.....👆😄
👉 @vaqtqadri 🚿

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Саломатлик рукни ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Гўдак онасин тополмай сарсон....😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

САККИЗ МЎЪЖИЗА

Дунёда 8 мўъжиза борлигига ишонамиз лекин аслида айнан қайсилар ҳақиқий мўъжизалар эканини биласизми???
Билмаслигингиз аниқ!!!
Мен сизга бугун айтмоқчи бўлганларим асл мўъжизалардир. Пирамида ва ҳоказолар эса аслида инсон томонидан бунёд этилгандир, ҳақиқий ҳаётимиздаги мўъжизалар эса қуйидагилардир:

1.Эшитаяпмиз!!!

Бир зумга эшимай қолишни тасаввур қилиб кўринга! Буни олдида мана ман деган медицина ҳам ожиз бўлиб қолади.

2. Кўраяпмиз!!!

Инсон кўзи 296 мегапиксел кўришга қодир. Кўзларингизни бир зумга юмиб зулматга чўмиб кўрингчи! Бир умр шундай юришни тасаввур қила оласизми?!

3. Ҳис қилаяпмиз!!!

Ушлаган нарсаларингизни ҳис қилишга, ҳидларни ҳис қилишга қодирсиз, дунёни бемаза, шаклсиз ҳис қилиб кўрингчи!

4. Гапираяпмиз!!!

Кимдир сизга гапираяптию, сиз жавоб қайтаролмай фикрларингизни айтолмай қандай яшашингизни тасаввур қилиб кўринг!

5. Фикрлаяпмиз!!!

Инсоннинг ҳайвондан ҳам фарқи айнан шунда эканини унутманг, зеро фиклаш қобилиятимизни, онгимизни яхшиликларга сарфлаш керак!

6. Ҳурсанд бўламиз!!!

Бахтсиз, қувончсиз ғам қайғуда бир умр яшашга сабр бардошингиз етармиди?!

7. Меҳр-муҳаббат!!!

Ҳаётда меҳр олмай, меҳр бермай тош юрак билан яшашдан на маъно? Зеро гул ҳам меҳр билан суғорилгандагина униб ўсади!

8. Оналик бахти!!!

Аёлнинг вужудида, қоқ юрагининг тагида митти юракча уриб, 9 ой давомида шаклланиб, митти одамча ҳолига келиб дунё юзини кўради, не азоб уқубатларда дунёга келтирган она, биргина йиғисини эшитиб чексиз қувонади, катта бўлгунча жонини беради, азобларини ичига ютади, фарзандининг биргина табассуми табассумига дунёларни алмашади. Оналик мўъжиза бўлмай нима аҳир!!!

Мана сизга ҳақиқий мўъжизалар!!! Мўъжизаларингиздан фақат ва фақат яхшилик йўлида фойдаланишингизга тилакдошман!!!

#audio12

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

АЛЛОҲНИНГ ИНОЯТИ

(ҳаётий ва ибратли воқеа)

Катта бўлган сарим ойим ва дадамнинг ҳаётини англай башладим, чунки дадам ва ойим 7 йил бефарзанд бўлиб кейин мени дунёга келтиришган экан, шундан сўнг бошқа фарзанд кўришмаган эканлар. Қўни-қўшни, маҳалла-куй олдида онажонимга ҳар хил маломатлар, ирим-сирим қилиб қарашар экан, аммо мен туғилгач бу бироз барҳам топган экан. Вақтлар ўтиши билан яна ўша эски аламлар бошланиб кетди, эсимда, маҳаллага ўйнагани чиқсам аёллар менга қараб: "Бечорагиналар шу қиздан бошқа фарзанд кўришмади, бу ҳам қиз бола, ўғил бола бўлганда ҳам майли эди” дейишарди...
Йиллар ўтди, менинг бўйим ўсиб, улғайиб борардим, коллежни ҳам битириб ўқишга кириш учун ҳужжат топширдим, аммо ўқишга кириш насиб бўлмади. Ёлғиз фарзанд, қиз бола бўлганим учун дадажоним мени тикувчилик ва пазандачилик курсларига қўйди, энди менинг овунчоғим, севимли ишим бор эди. Ўша ерда ўқиб юрганимда бир бола билан танишиб қолдим, албатта у ўша ерда биз билан бирга ўқир эди. У бошқа бўлимда эди, аммо битта бинода ўқир эдик...
У билан жуда совуққон муносабатда эдим, ич-ичимдан унга бефарқ эмасдиму, аммо ота-онамнинг ёлғизи бўлганим учун уларнинг обрўси менинг зиммамда эди...
У йигит тез-тез йўлимни тўсар, аммо фақат одоб юзасидан гапирар, тинмай учрашувга таклиф қилар эди, мен ишонмасдим, чунки йигитларнинг мақсади нима эканлигини билар эдим...
Бир куни йўлда кетаётсам ортимдан кимдир келаётганини сездим, жуда қўрқиб кетдим, чунки кун ботиб шом тушган, атроф қоронғулашган эди... Бахтимга бир ёши улуғ отахон ҳам бизга ҳамроҳ бўлди, мен ортимга қарамасдан шошиб кетар эдим, мана уйимизга ҳам яқин келдим, эшикни очиб ичкарига кираётб:
- Тўхтанг, узр шошманг, - деган овоз келди. Таниш овоздан сесканиб ортимга қарадим, ўша йигит...
- Ҳа сизмисиз, тинчликми? - дедим саломни унутиб қўрқув билан...
- Ҳа сизни қўрқмасин деб кузатиб қўйдим, - деди.
- Ҳа раҳмат, майли уйга кирай дадамлар ҳавотирда бўлса керак, - деб эшикни ёпиб олдим.
Биламан бу беодоблик бўлди, аммо қиз боланинг ортидан келган йигитга ҳамма ҳам мана шундай йўл тутса керак. Чунки маҳалла куй олдида қиз боланинг шаъни ота-онага юк бўлади.
Эртасига ишда эдим, ўқиш жойимиздаги уй телефонга ойим қўнғироқ қилиб "совчилар келишди, тез келиб кет" деб қолди, ҳайрон бўлиб уйимга бордим....
Чойнакни олиб совчилар олдига кириб чой сузиб бердим, одатдагидек совчиларнинг шивир-шивири бошланиб кетди, уялганча ташқарига чиқиб кетдим... Ойим ёнимга келиб роса мақташга тушиб кетди, мен эса энсам қотиб туравердим...
Бир вақт қўлимга бир расмни бериб КУЁВ БОЛАНИ РАСМИ ЭКАН ЯХШИЛАБ КЎРИБ ОЛ, ЖАВОБИНГНИ АЙТАСАН деб чиқиб кетди...
Юрагим дук-дук урарди, секин расмга қарадим...
Наҳотки...
Бу сиз, ҳа бу ўша мени доим таъқиб қиладиган бола эди. Ўзим билмаган ҳолда кулиб юбордим...
Мен ростдан бахтли эдим... Учрашув куни ҳам келди...
У доимгидан ҳам бошқача эди, у менинг юрагимдан жой олишга аллақачон улгурган эди...
-Салом қочоқ...
-Салом...
-Мана бу гул сизга...
-Раҳмат...
-Ота-онангиз рози бўлишибди, ўзингиз ҳам розимисиз? Севганингиз йўқимди...
-Розилигимиз ҳаммасини англатмайдими, - дедим роса уялиб...
- Биласизми, нима яхши қиз...
- Эшитаман, - ичимдан ип узилди...
- Агар сиз бошқа қизларга ўхшаб ноз қилмай, мен билан учрашишга рози бўлиб кетганингизда мен сизга уйланмаган бўлардим, сиздаги орият, номус ва уятчанлик менинг қалбимда муҳаббат туйғуларини уйғотди... Мен излаган қиз сиз бўласиз, - деди...
Уят ва хурсандчиликдан қизариб кетдим, Аллоҳим менга тўғри йўл кўрсатганига шукрлар айтдим, ўшанда нафсимга сабр бериб, барчасига сабр берганим ва ўзимга, хоҳишимга қарши чиқиб унга доим рад жавоб берганимга роса хурсанд эдим...
- Ўша онлардаги қўполлигим учун узр, мени кечиринг, - дедим.
Чунки мен унга кўп бепарволик қилган, баъзида қарамасдан ўтиб кетар эдим...
- Узр сўраманг, аслида бу тўйга ўша қочоқлигингиз сабаб бўлган яхши қиз, - деди ва қўлидаги катта қизил гулдастани қўлимга узатди...

Мен бахтдан сармаст эдим.

#hikoya310

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel