Ҳаёт фалсафаси
Мункиллаб қолган аммам бўларди. Ўта художўй кампир эди. Болалигимда олдига ўтказиб қўйиб, бир гапни кўп айтарди.
- У қулоқ, бу қулоғинг билан ҳам эшитиб ол, болам. Одамнинг у елкасида ҳам, бу елкасида ҳам биттадан фаришта ўтиради. Ўнг елкангдаги фаришта умр бўйи қилган савоб ишларингни, чап елкангдагиси гуноҳларингни ҳисоблаб боради. У дунёга борганингда ҳисоб-китоб қилиб кўришади. Савобинг ортиқ бўлса, жаннатга, гуноҳинг ортиқ бўлса, дўзахга тушасан…
Саводсиз кампирнинг содда фалсафасида қанчалик чуқур маъно борлигини энди тушуняпман.
Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Ўткир Ҳошимов
#audio45
@vaqtqadri
Ривоят қилишларича, БИР ҚАВМ АҲОЛИСИ бир дарахтни танлаб олиб, унга сиғина бошлади... Бундан хабар топган зоҳид қўлига болтасини олиб, дарахтни кесиб ташлаш учун йўлга тушди...
Дарахт олдида одам қиёфасидаги ИБЛИС уни қарши олди.
- Эй одам, нима учун дарахтни кесмоқчисан..? - деб сўради шайтон.
- Қавмим бу дарахтга сиғиниб адашмоқда, гуноҳга ботмоқда, - деди зоҳид...
- Улар билан нима ишинг бор..?
- Уларнинг ҲИДОЯТ топишларини истайман...
- Дарахтга сиғинишнинг нимаси ёмон..? - деб сўради яна шайтон.
- Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ..! - деди зоҳид. - Шайтонга эргашувчилар адашганлардир..!
- У ҳолда дарахтни кесишингга йўл бермайман..!
Бу гапдан кейин зоҳид унинг ШАЙТОН эканлигини билди, ўрталарида кураш бошланди... Кечга қадар давом этган курашда зоҳид ғалаба қозонди...
Шайтон чекинди, аммо жуда қаттиқ чарчаган зоҳид дарахтни эрталаб кесишга аҳд қилиб, уйига қайтди...
Эртаси тонгда яна шайтонга дуч келган зоҳид ажабланди:
-Кеча енгилган эдинг, яна нима истайсан..?
-Бугун сендан кучлироқман, барибир муддаомга етаман..!
Яна кураш бошланди... Бу сафар ҳам зоҳид ҒАЛАБА қозонди, шайтон енгилди...
Кеч кирди, хориган зоҳид уйига қайтди...
Бу ҳол бир неча кун такрорланаверди...
Зоҳидга кучи етмаслигини англаган шайтон ҳийлага ўтди:
-Бир неча кун мени курашда енгяпсан, аммо дарахтни кесишга кучинг етмай қоляпти...
Сенга бир йиллик аҳдлашувни ТАКЛИФ қиламан...
Йил давомида ҳар тонгда ёстиғинг тагида икки тилла танга қўяман... Қавмнинг ишига аралашмайсан.. Дарахтга келсак, ўзи қуриб қолар, қуримаса, бир йилдан кейин кесиб ташлайверасан...
Зоҳид камбағал эди, бу таклиф кўнглига ҒУЛҒУЛА солди... Ўйлай ўйлай шайтон билан шартлашди.
Ҳар тонг ёстиғи остидан икки танга олиб нафси ва эҳтиёжини қондира бошлади...
Шу зайлда кунлар ўтаверди, дарахтни ва унга сиғинувчи қавмни унутди...
Кунларнинг бирида ёстиғи остига қараса-ки, тангалар йўқ...
Ғазабланиб, шайтонни учратиш мақсадида дарахт томон юрди.
-Нега келдинг..? – деди шайтон.
-Эй шайтон, аҳдингни буздинг, - деди зоҳид. – Тилла тангаларимни бер, йўқса дарахтни кесаман...
-Мен зоҳид билан аҳдлашганман, - деди шайтон... – Тилла тангалар ҳам уники. Сени эса танимайман...
Яна КУРАШ бошланди... Бу галги кураш узоқ давом этмади, шайтон рақибини осонгина енгди...
Чунки бир йил аввал Аллоҳ йўлида курашга кирган зоҳид энди шайтон билан олишишга киришмасдан олдин ўз нафсининг қурбони бўлган эди...
Тохир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» асаридан...
Беихтиер ҳикояни ўқиб, динимизни ниқоб қилиб ёвуз мақсадларини амалга ошираётганларни дарахтга сиғинаётган инсонларга ўхшатдим. Меҳрибонлик, яхшилик, раҳмдиллик ва саҳоват каби энг яхши хислатларни тарғиб қилувчи асл Ислом динини ўз нафслари йўлида ўзгартириб фойдаланишга интилаётганларга ўзинг инсоф бергин, парвардигор. Хаммамизни ҳақ йўлдан яратганни ўзи адаштирмасин...
#hikoya24
@vaqtqadri
#Мазмунли_сатрлар
Ҳар сўз отилган ўқ, юраклар нишон,
Тил осон ўқланар, отилар осон.
Бехуда сўз қадаб неча юракка,
Қалблар қотилига айланма инсон!
👉 @vaqtqadri ✍
Сўнгги пушаймон – ўзингга душман...
Ёшлигидан дадасининг соясида катта бўлган Жаҳонгир умри давомида қийинчилик кўрмади. Оддий деҳқон бўлиб, кейинчалик маҳалла оқсоқоли даражасига етган Ортиқ ака ўғлим мендек ғам чекмасин, умри роҳатда ўтсин, деб уни авайлаб-асради. Ҳолида опа ҳам ёлғиз ўғил деб Жаҳонгирни еру кўкка ишонмади. Ўзлари емай фарзандларига едиришди, ичмай ичиришди. Кўнгли нимани тусаса ҳаммасини муҳайё қилишди. Шу сабабми Жаҳонгир ёшлигидан эрка бўлиб ўсди. Улғайган сайин хоҳишлари ҳам кўпайиб борди. Дастлаб, магнитофон, велосипед деб хархаша қиладиган Жаҳонгир энди сўнгги русумдаги телефон, ноутбук талаб қила бошлади.
Ортиқ ака ўғлим бошқалардан кам бўлмасин, дея ҳаммасини муҳайё қилди. Жаҳонгир институтга кирган кун уйда байрам бўлиб кетди. Қувончидан ичига сиғмаган ота ўғлим энди катта йигит бўлиб қолди, эҳтиёжлари ҳам шунга яраша, дўстларининг олдида уялиб қолмасин, деб қўлига даста-даста пул тутишни канда қилмади...
Ортиқ ака хизмат сафари билан бир ҳафтага Тошкентга кетди. Жаҳонгир уйда ойиси билан қолди. Телефонини ўйнаб, тунни ярим қилар, эрталаб ойисининг тергаши билан зўрға уйқудан турар, нонушта қилиб, ўқишга жўнарди. Ойисининг ҳар кунги:
– “Ўғлим, ошхонадаги розетка бузилиб қолибди. Янгисини олиб келдим, алмаштириб бер, микротўлқинли печни ишлата олмаяпман,” – деган сўзлари у қулоғига кириб, бунисидан чиқиб кетарди.
– “Эртага, ойи, бугун ишим кўп,” – жавоб қилди. Аслида эса розеткани олиб алмаштиришга эринар, дадаси келса ўзи тузатиб қўйишини биларди. Шу сабаб вақтни чўзарди.
Дарсга борди. Кеч ухлагани сабаб қулоғига ўқитувчининг гапи кирмасди. Телефонида интернетга кириб ўтираркан, қулоғига устозиининг гапи чалинди:
- Инсоннинг тутундан тўғридан-тўғри икки дақиқа нафас олиши ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. Чунки, тутун таркибидаги 4-6 % ис гази қон таркибидаги гемоглабинга таъсир қилиб, кислород ташиш қобилиятини ...
Жаҳонгир яна телефонига “шўнғиб” кетди. Кунлар ўтди. Жаҳонгирнинг димоғи чоғ. Бу йил институтга кирди. Институтни битирса бўлди, дадаси уни “ёғли иш”га жойлаштириб қўяди. Дадаси ҳар доим айтганини қилган. Ўқишга кирса машина олиб беришини айтган эди. Мана янги Nexiaда юрибди. Курсдошлари унга ҳавас билан қарашади. Ҳамма у билан яқин бўлгиси келади, дўст бўлишга уринади. Аммо, Жаҳонгир ҳам анойилардан эмас. Ҳамма билан ҳам дўст бўлавермайди. Ахир, у оддий бола эмас. Шаҳарнинг энг кўзга кўринган, обрўли кишиларидан бирининг фарзанди. Дўстлари ҳам шунга яраша.
Бугун Жаҳонгирнинг туғилган куни. Дадаси эрталаб телефон қилиб табриклади. Аммо, ҳали ишлари битмаганини, шу сабаб кела олмаслигини, лекин зўр совға олиб қўйганлигини айтди. Жаҳонгир хурсанд бўлди. Бир тарафдан келмагани ҳам яхши, мазза қилиб ўртоқлари билан кўчада юради, ресторанга боради. Онасининг ёлворишига қарамай, у туғилган кунини шаҳардаги ресторанларнинг бирида ташкил қилди. Ҳамма танишлари келди. Унинг шарафига қадаҳ сўзлари айтилди. Мақтовларга ширакайф Жаҳонгир қўл телефонига бир неча бор дадаси телефон қилганлигига эътибор бермади. Барибир шовқинда уни эшитмайман, деб ўйлади. Ўчириб қўйди. Зиёфат ярим тунгача давом этди. Ҳамма тарқалгач, Жаҳонгир янги автомобилини ўт олдирди. Ўртоқлари ичгансан, машинани ташлаб кет, дейишса ҳам ўз билганидан қолмади. Бу биринчи марта эмас. Олдин ҳам ичиб машина ҳайдаган, ҳеч нима қилмаган. Йўлда ГАИ тўхтатмаса бас, уйига етиб олади. Шу хаёллар билан катта йўлга чиқди. Кўчада жимжитлик. Ҳар замонда қарама-қарши томондан автомобиль келиб қоларди. Одамлар деярли кўринмасди. Узоқдан ёнғин ўчириш автомобилининг сирена овози эшитиларди. Шу вақтда қаерда ёнғин бўлдийкин, деб ўйламади ҳам.
Жаҳонгир машинасини ўз маҳалласига бурган ҳам эдики, сирена овози жуда яқиндан эшитилди. Шундроққина унинг ортидан қизил рангли ёнғин ўчириш автомобили келар, сирена чалиниб, йўл беришни сўрарди.
#hikoya317
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
ҲИКОЯ
(бўлган воқеа)
Туғилдим, кўзлари очиқ кўр экан,
Врачлар онамга шундайин деган.
“Вақт ўтсин, йўли бор, топилар даво,
Ўғлингиз кўради, мададкор Худо!”
Авайлаб ўстирди бечора онам,
Эртадан кечгача бўлиб парвонам.
Йиллар аста секин ўтиб борарди,
Онамнинг қалбида шамлар ёнарди.
Ёшим ўн иккига киргунга қадар,
Олам қизиқтирди мени нақадар.
Ҳамма нарсаларни ушлаб кўрардим,
Мева ҳидларини ёддан билардим.
Тинмай маблағ тўплаб келдим падарим,
Дердилар бўлмасин ҳеч кўнгли ярим.
Онам эринмасди тушунтиришга,
Айтган ишларимни туриб қилишга.
Ниҳоят ўша кун келди бир пастда
Врачга юзландик умидла аста
Кўзимни текширди кўз шифокори,
Бир гапи юракка бўлолди дори.
“Ўғлингиз кўради, аммо, лек, бироқ,
Унга донор керак кутмайсиз узоқ.
Кўз гавҳарини шундоқ олиб қўямиз,
Сўнгра кўзарига солиб қўямиз.”
Дадам врач билан маслаҳатлашди,
Бизга билдирмасдан секин гаплашди
Рўйхатда турганлар жуда кўп экан,
Ҳали бери бизга навбат йўқ экан.
Лекин ота-онам шошарди тинмай,
Гавҳар қидирарди улар эринмай.
Дусти ёронлардан, қариндошлардан,
Падарим бечора сўрабди ёрдам.
Ким ҳам берар эди, кўзларин ўйиб,
Ҳўп дермиди жонини хатарга қўйиб.
Бир куни хушҳабар келтирди онам,
Донор топилганмиш, қувондим бирам.
Ўша кун докторга отландик дарров,
Бошида турарди яна бир синов.
Қандайдур хонага жойлашиб ётдим,
Укол қилишганда бир тошдек қотдим.
Хиёл қулоғимга эшитилди овоз,
Онамнинг ноласига ўхшарди бироз.
Тўрт соат деганда ўзимга келдим,
Кўзимда боғич бор, пайпаслаб билдим.
Ўн беш кун деганда ҳамшира келиб,
Боғични олдилар мендан ишқилиб,
Минг титроқ хадикдан очдим кўзимни.
Энг бахтли инсон деб билдим ўзимни.
Оҳиста қўлимга қарадим шошиб,
“Кўряпман” деёлдим кўз ёшим тошиб.
Секин осмонларга, хонамга, ерга,
Қарадим астойдил ботганча терга.
Ростдан гўзал экан дунё дегани,
Бу хақда волидам сўзлаб берганди.
Югуриб онамни олдига кирдим,
Шодлигимни кулиб унга илиндим.
Кирсам онажоним ётардилар жим,
Кўзларида мато ёнарди ичим.
Менимча ёнида дадам турарди,
Кўзларида ёшу, хиёл куларди.
“Онажон” дегандим сесканиб онам
Дедилар: “Келақол, ёнимга болам”
Кўзинг кўряптими ростини гапир,
Бу кунни ўн тўрт йил кутганман ахир.
Ношудман, нокасман, онам бечора,
Ўз кўзин берибди, тополмай чора.
Хаққим йўқ онажон бундай қилишга,
Сизнинг ўрнингизга кўзли бўлишга.
Секин юзларимдан силаб волидам,
Кўзимдан ўпарди қувониб бирам.
Кечиргин онажон, сизни кўр қилдим,
Донор эканлигингиз яқинда билдим.
Жон болам, айбдор сен эмас, менман,
Шунчаки қарздор эдимда сендан.
Соғлом туққанимда бахтли бўлардинг,
Туғилган заҳотинг дунё кўрардинг.
Шунга сиқилмаям, ўйланма болам,
Вазифасин адо этди де онам
Мендан бахтли она топилмас ҳозир,
Фарзанд учун она ҳар нега қодир.
Кўзларим гавхари онамдан мерос,
Шунга кўзларимни қиламан эъзоз.
Оналар ҳар ерда болам дер экан,
Фарзанлар лек билмай, умрин ер экан.
АЗАЛБЕГИМ
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
ОНАЖОН...
Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...
Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикан."
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!
#audio41
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Шайтон бир аёл билан тортишибди:
– Нимага одамлар сизларнинг макр- ҳийлаларингни гапиради, аслида мен ҳийла ва макрда
кучлиман..
Аёл:
– Қўй бу гапларни, ана у ерда ишлаб турган тикувчи кишини кўряпсанми, шуни ҳозир васваса қилиб хотинини талоқ қилдира оласанми?
Шайтон:
– Албатта деб бориб, тикувчига ҳар хил васвасалар қила бошлабди.
Тикувчи хотинини жуда яхши кўрганлиги сабабли у ҳақда фикрлаб ҳам кўрмабди.
Шайтон шунда ноумид бўлиб қайтибди. Кейин аёл:
– Энди сен қараб тур.
Аёл бориб тикувчига дебди:
– Менга энг чиройли матодан рўмолча нарса тикиб берсангиз. Ўғлим
севишганига совға қилмоқчи.
Тикувчи ўзгача меҳр билан аёл сўраган нарсани тикиб берибди.
Кейин аёл ўша кишини хотинининг уйига бориб, “Уйингизда намоз ўқиб олсам бўладими”, деб кириб хотинига билдирмай ўша рўмолчани уйига ташлаб чиқибди.
Тикувчи уйига келиб рўмолчани кўриб, хотинини талоқ қилибди.
Шунда шайтон аёлга:
– Қойил, – дебди.
Аёл:
– Шошмай тур, энди бир гап билан унинг хотинини қайтараман, – дебди.
Шайтон:
– Бўлиши мумкинмас, агар айбингни бўйнингга олсанг, ўзинг балога қоласан.
Аёл:
– Қараб тур ..
Сўнгра аёл тикувчига бориб:
– Менга кеча тикиб берган рўмолчани ўзидан яна қилиб беринг. Кеча бир бечора
хотинникида намоз ўқиб эсимдан чиқибди. Қайтишга уялдим!
Шунда тикувчи хотинининг айбсиз эканини тушуниб яна қайтиб олиб келибди.
Шунда шайтон айтибди:
– Мен шогирдингизман, хоним!!!
Ўйланиб қоламан баъзан. Ўз навбатида ожиза, вафодор ва меҳрибонлик тимсоли бўлган аёлларга эркаклардан фарқли равишда ҳатто шайтонни ҳам лол қолдира оладиган макр ҳам берилди. Аёллардан фарқли ўлароқ химоя ва барака рамзи ҳисобланган эркакларга ақлларни ожиз қолдирадиган хирс берилди.
Аёлларга берилган МАКР, эркаклардаги мавжуд ХИРС икки жинс вакиллариги берилган ҳаёт имтихонидаги энг қийин саволлармикан?
Қани ким буларни енгиш учун ўзида куч топа олди?
(JANOB HELP)
#hikoya16
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Мазмунли_сатрлар
Фақат қилган хатоларимиздан сабоқ олиш ва қимматга тушган тажрибаларимиздан фойда олиш учунгина орқага назар ташлаш зарур.
👉 @vaqtqadri ✍
🎤 Азалбегим – Эрлигинг қаерга йўқолди эркак!?.
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog235
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1
#Мазмунли_сатрлар.
Бошингизга тушган биринчи зарбада хатойингизни тушуниб олмасангиз, демак сиз иккинчи зарбага хам муносибсиз!!!
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар.
Дунёда энг осон нарса адашган
инсонни ҳаётини муҳокама қилиш.
Энг қийин нарса эса у инсонни
ҳозирги аҳволини тушинишдир.!
👉 @vaqtqadri ✍
Бир киши аёли билан тортишиб қолди, аёли бундан ғазабланиб, ғазабини яширди ва уйига кетишга қарор қилиб, кийимларини чемодонига сола бошлади. Шунда эри буни пайқаб қолди ва тезда аёлига ширин сўзлар ила илтифот қилиб, юзига табассум қилди ва сўради: Нима қиляпсиз? Аёли: Ёзги либосларни солиб, қишги либосларни чиқаряпман, дея жавоб берди.
Уларни бир оғиз ширин сўз ила рози қиласиз, уларга битта табассум кифоя қилади.
Буларни аёлингиздан аяманг азиз биродарим!
Аёлларга мулойим бўлиш ва уларга меҳрибонлик қилиш - эркакликнинг комил бўлганига далолатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларга яхши муомалада бўлинглар, деган васиятимни қабул қилинглар» дедилар.
Яна: «Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли-аёлларига яхши муомалада бўлгаларингиздир» дедилар.
#audio307
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Жаҳонгирнинг қайсарлиги тутди.
– “Ўзим хоҳламасам булар мени йўлдан кўтариб олишармиди, – кулган бўлди, – ҳозир кўрсатиб қўяман, ким йўл бериши кераклигини, сиренанг бўлса ўзингга. Қани ўтиб кўрчи.”
Жаҳонгир атайин автомобилини секинлатди. Мусиқа овозини кўтарди. Баланд мусиқа овози орасида сирена унчалик эшитилмай қолди. Жаҳонгир ўзида йўқ хурсанд бўлди:
– “ Бопладим! Мени кимлигимни билмабсанлар.”
Аксига олиб Жаҳонгир қаёққа бурилса, ёнғин ўчириш автомобили ҳам ўша томонга ҳаракат қилаверди.
– “Оббо, роса жонга тегдику бу.”
Жаҳонгир газни босди. Ўзига таниш кўчага кирди. Бирдан яшин ургандек бўлди. Дарвозаси олдида қўни-қўшнилар тўпланган, ҳамма ёнғинни ўчиришга ҳаракат қиларди. Жаҳонгир машинасини четга тўхтатиб, уйига югурди. Дарвозахона олов ичида қолган, ичкарига киришга ҳеч ким ботина олмасди. Жаҳонгир одамлар ичидан онасини қидирди. Аммо, топа олмади. Чиройли нақшинкор панжара тортилган деразалардан уй ичига кириб бўлмасди. Ичкаридан фақат олов домига тушган уй жиҳозларининг ғичир-ғичири эшитилар, томдан қуюқ тутун кўтариларди. Жаҳонгир қотиб қолди. Бир зумга вақт тўхтаб қолгандек эди. У атрофдагиларнинг қий-чуви, бақир-чақирини эшитмас, худдики қулоғи том битгандек эди. Боши гавдасига оғирлик қилар, еру кўк аралашиб кетгандек боши айланарди.
Шу пайт ён томондаги дераза панжаралари бирдан қарсиллаб суғурилди. Жаҳонгир у ёққа қаради ва таниш автомобилни кўрди. Ёнғин ўчирувчилар ўз ускуналари билан дераза панжараларини суғуриб, ичкарига кириб кетишди.
Жаҳонгир улар томонга югурди. Бирпасдан сўнг, ичкаридан беҳуш ҳолатдаги онасини олиб чиқишди
– “Ойижон...” – тили зўрға калимага келди.
Ҳолида опани дарҳол тез тиббий ёрдам машинасига олиб чиқишди.
Жаҳонгир ойисининг ёнига ўтирди. Машина сиренасини чалиб, жойидан қўзғалди. Жаҳонгир ойисининг қўлларини ушлади, юзи рангпар, қора куя теккан қадоқ қўлларда томирлар бўртиб чиққанига энди эътибор берди. Жаҳонгир ойисини бошдан оёқ кузатди. Жароҳат изини топа олмади.
Машина шошилинч тиббий ёрдам бўлимига етиб келди. Шифокорлар беморни дарҳол ичкарига олиб кириб, узун йўлакнинг охиридаги хонага олиб кириб кетишди. Жаҳонгирга рухсат берилмади. Эшик ёпилгач “Жонлантириш бўлими” деган ёзувни кўрди. Бу ерда кузатувчилар кўп эди. Уларнинг пичир-пичири қулоққа чалинарди:
– Нима бўлибди ?!
– Ёнғин!
- Нимадан чиқибди ?!
– Носоз розеткадан...
– Куйибдими ?!
– Йўқ, тутундан заҳарланган.
– .... Ёнғин ўчирувчилар келмабдими?
– Кеч қолишибди. Йўлда ушланиб қолишганмиш...
Жаҳонгирнинг бошига тўқмоқ билан ургандек бўлди. Бир зумда ҳаёлида онасининг розеткани алмаштириб қўйиш ҳақидаги ёлворишлари, унинг бефарқ бўлиб қўл силтагани, йўлдаги сирена овози, бопладимми, дея тиржайгани ярқ этиб ўтди. Устозининг дарсдаги гапини эслади: – “ ...Инсоннинг тутундан тўғридан-тўғри икки дақиқа нафас олиши ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин...”
Боши айланди. Оёқлари бўшашиб ерга ўтириб қолди. Қўллари бошини чангаллади. Унинг нима қилиб қўйдим, дея инграшини атрофдагилар эшитмади.
Шаҳар осуд уйқуга чўмган, энди сирена овози эшитилмасди...
#hikoya317
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Мазмунли_сатрлар
Нимадир сенга ёқмаса, уни ўзгартир. Модомики, уни ўзгартира олмас экансан, унга нисбатан муносабатингни ўзгартир. – Мэри Энгельбрайт
👉 @vaqtqadri ✍
Ўзингни бахтли ҳис қилишни иккита йўлибор: Биринчиси ўзингда бор нарсани қадрига етиш, иккинчиси эса ҳаётингда бундан ҳам ёмон кунлар бўлмаганига хурсанд бўлиш. (А.П.Чехов)
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар.
Инсонларга хақиқат ёқади, лекин
ҳақиқатни айтган одам ёқмайди.
👉 @vaqtqadri ✍
Амал қилинг...
Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан қаттиқ УШЛАНГ...!
Уларга уларни яхши кўришингизни БИЛДИРИБ қўйинг...
Қилган хатоларини кечиринг... Чунки бир кун келиб ёки Сиз уларни "ТАШЛАБ" кетасиз, ёки улар Сизни тарк этишади... Қалбда эса уларнинг ЁДИ ва соғинчигина қолади...
Жароҳатнинг ичи тозаланмай туриб унинг устини ТИКИБ қўйманг...! Яқинларингиз билан (беҳудага эмас, ҳақни топиш) учун баҳслашинг, уларнинг гапларини қабул қилинг, (гапингиз уларга тушунарсиз бўлса) тушунтириб беринг, (улар ҳақ бўлсалар буни) эътироф қилинг, (керак бўлганда) уларга ЁН беринг...!
Ҳаёт жуда ҳам қисқадир...!
У одамларнинг ўзаро бир-бирларини ЁМОН кўриши, ҳасад қилиши, адоватлашиши, қариндошчилик алоқаларини узишига АРЗИМАЙДИ…!
Эртага… Биздан ХОТИРАГИНА қолади…
Ўлим ҳеч кимдан РУХСАТ сўраб келмайди…
Сизга ёмонлик қилганларга ҳам табассум қилинг, уларнинг қилган ишларини КЕЧИРИБ юборинг…!
#audio39
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
ЭНГ ГЎЗАЛ АЁЛ
Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадиган аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир кун ёмғир шиддат билан ёға бошлади. Ёмғир жалага айланди. Аёл дўконни қулфлаб, магазиндан иккита зонтик сотиб олди. Қизи ўқийдиган саньат маркази эшиги олдига боргач кийимларига қараб, ичкари киришга иккиланиб қолди. Шусиз хам йўқчилик туфайли қизининг тенгдошлари олдида изза бўлишидан қўрқиб юрган она бинонинг пастки қаватига тушиб дарс тугашини кута бошлади. Шу пайт қизи билан кўзи тўқнашди. Она қизини кўриб мамнун қўл силкитди. Бирок қизи уни кўрмаганга солиб девор ортига беркинди. Бир неча дақиқадан сўнг девор ортидан мўралади. Бу эса онасини бу аҳволда кутиб туришини истамаганлигини англатарди. Бундан кўнгли оғриган она бошини қуйи солганча жим қотиб қолди.
Бир ойдан сўнг она қизи ўқийдиган саньат марказидан талабалар кўргазмасига таклифнома олди. Қизини яна уятга қўйишдан чўчиган она иккилана йўлга тушди...
Деворга осиб қўйилган суратларни бир-бир кўздан кечирган она бир портрет олдида тўхтаб қолди. Унинг тагига "Дунёдаги энг гўзал аёл" деб ёзилган эди. Ёғаётган ёмғир, зонтик кўтарган, оппоқ унга беланган фартук таққан, эски туфли кийиб олган аёл тасвирланган эди унда... Бу саньат асарида қизини кутиб турган онанинг ҳолати чизилган эди. Шу куни қизи девор орқасига яшириниш сабаби онасининг ўша ҳолатини юрагига муҳрлаб олиш бўлганди. Расмни кўраётган она кўзларидан ёш оқа бошлади... Шу пайт она ёнига қизи келди. Унинг кўзларида фарзандлик меҳри балқиб турарди.
#hikoya316
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Шукурхон Ғофуров – Аёлларни ғийбат қилган эркаклар..
📝 Муаллиф: Шукурхон Ғофуров ..
#audio_monolog230
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ЕТТИ МУЧАМ СОҒ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ
1. Агар ҳар куни 3 дона ёнғоқни 1 дона олма билан есангиз, умрингиз узаяди. Табиблар бошланишига 1 дона ёнғоқдан еб, борган сари миқдорни кўпайтиришни тавсия этишади.
2. Чекувчи ўпкасини никотиндан тозалаш учун ҳар куни бир стакан янги сиқилган сабзи шарбати ичиринг. Шамоллаш жонингизга тегдими? Унда қирғичдан чиқарилган сабзи енг ёки сабзи шарбатини сут билан ичинг. Сабзи шарбати организмдан шамоллашни қайталатучи шилимшиқни чиқариб ташлайди.
3. Xотирангиз сустлашиб бораяптими? Майдаланган 2 ош қошиқ маврак ўтини 1 стакан қайнаган сувда дамлаб қўйинг. Кун давомида 2-3 марта ярим стакандан ичинг.
4. Юрак, буйрак, гепертония, шишиб кетиш касалликларида ёки уларнинг олдини олиш учун ҳафтада бир марта 300 гр. сули ёрмасидан тайёрланган шакарсиз, тузсиз бўтқани бешга бўлиб, кун давомида енг. Чой ўрнига эса наъматак дамламасидан ичинг.
5. Иммунитетни кўтариш ва организмни соғломлаштириш учун фойдага кон асалнинг ўзини эмас, уни гулчанги билан бирга истеъмол қилинг. Оч қоринга 1 чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ гулчангини аралаштириб енг.
6. Кўпроқ ёрқин рандаги мевалардан истеъмол қилинг. Биласизми, С витаминидан кўра апельсин ейиш фойдалироқ экан.
7. Кўп инсонлар сиқилганларида, тушкунликка тушиб қолганларида ташвишларини овқат ейиш билан унутгилари келади. Кўп ва асабда ейилган овқат ҳазм ҳам бўлмайди, организмга фойда ҳам келтирмайди. Сизнинг ичингизда бўшлиқни тўлдиришга овқатнинг умуман алоқаси йўқ.
#salomatlik68
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI