Солиҳа аёл иймоннинг ярми
Бир синфдошим бор. Ўзи жуда яхши йигит, аммо ибодатсиз, кайфу сафога берилган, таралла бедод йигит. Қанча гапирсам ҳам парвойига олмасди. Шу учун, ўртамиздаги ришта фақатгина синфдошлик нуқтаи назаридангина қолганди.
Вақтлар ўтиб уйланадиган бўлди. Тўй "дискотечний" бўлгани учун бормадим. Келин тараф ҳам ўзига ўхшаган казо-казолардан экан. Тўйда роса маишатбозлик, оқию, қизилидан бўлганини тўйдан кейин билдим.
Вақтлар ўтиб дўстим ўзгара бошлади ва бир кун олдимга келди. Ҳамма нарсани бошидан айтиб берди. Келинг, бўлган воқеани унинг тилидан айтиб бера қолай.
Тўй тугаб, илк никоҳ кечаси куни уйга кирдим. Озгина кайфим бор эди. Дўстлар билан ичгандик. Не кўз билан кўрайки аёлим жойнамоз устида ўтирибди. Ғалати туюлди. Бир оз ўнғайсизландим. Намозини тугатгач, кайфим зўрлик қилиб тегинаман дедим. лекин:
–"Илтимос, бугунча ётиб уҳлайлик",–деди.
–"Нозингдан ўргилдим",– дедимда ётиб уҳладим. Шу билан эртанси куни пешинда уйғондим. Кеч кирди. Яна ёлғиз қолдик.
Сўнг гап бошлади.
– "Илтимос, таҳорат қилиб чиқинг. Кеча айта олмадим, никоҳ намозини ўқисак дегандим",–деди.
– "Ие, буёғи қизиқ бўлдику, сиз отин ойимисиз?",–дедим.
Индамади.
Таажжубланганим қизнинг отаси, яъни менинг қайнотам шаҳарда катта ароқфурушлардан эди. Унинг қизи эса менга:
–"Намоз ўқинг",–деяётганди.
Ё тавба, мен эса ибодатлик аёлга уйланганимдан мутлақо беҳабар эдим.
Ўша кун таҳорат қилишни билмаслигимни, кейин ўқишлигимни айтдим. Кунлар ўта бошлади. Аёлимга ота-онам қистови билан уйлангандим. Кўчадан лаззатини топадиган мендек нобакор ўғилни мажбурлаб уйлантиришганди.
Тўй ҳам эҳтиёжлар устига қурилганидан ҳабарим бориди.
Аёлимни оиласи бизнинг оиламизга мосиди. Ота-онамнинг қистови билан ёқмаса ҳам уйланиб юборавергандим. Лекин аҳли аёлимда ундай нарсалар йўқ, жуда содда, оддий ва камига тақводор ҳам эди. Ўзи кўримсиз бўлса ҳам одоб ва аҳлоқи билан ўзига ром эта бошлади. Меҳрим ошиб борди. Кеч юришлар камайди.
Лекин ичиб келишим тўхтамасди. Аёлим билан шундай "договор" қилиб олгандик, ичиб келган куним уйга кирмайман. Бошқа хонада ётаман.
Одатий кунларнинг бирида ичиб келдим. Бошқа ҳонага жой солинган экан..
"Қаердан билди экан ичганимни?" дедимда, ётдим.
Эрталаб турсам олдимда ўтирганча уҳлаб ётибди. Қимирлаганимни билиб уйғониб кетди. Юз қўлимни ювиб чиқдим..
.Бир вақт аёлим тиз чўкиб қўлимни ушлади:
– "Ёлвораман, Аллоҳдан қўрқинг, шу нарсани ичишни ташланг. Яқинда ота бўласиз.
Фарзандимнинг отаси бундай бўлишини ҳохламасдим",–деди.
Кўзидан оқаётган ёш, ота бўлишлигим қувончи ичимдан бир нарса узилиб кетгандек бўлди.
Озгина қотиб турдимда:
"бошқа ичмайман" дедим.
Ўша кундан ичишни ташладим. Улфатлар ҳам ёқмай қолди. Аввалги базмлар энди йўқ, кўришиб дарров кетардим. Дўстларимнинг:
"Хотин қули, уйланиб ўзгарибсизу, мунча ҳотиндан қўрқмасанг",–каби сўзларига аҳамият бермай, улар билан алоқани уздим.
Аста секин таҳорат, намозни ҳам ўргандим.
Мана энди дўстим масжидга олиб чиқиш сенга қолди", –деди.
Дўстим гапирарди, мен эса йиғлардим.
Аллоҳ нақадар буюк зот-а? Сиз сўрамаган яхшиликни ҳам сизга бериб қўяди. У шунчалик меҳрибонки, золимдан олимни чиқариб қўяди..
#hikoya327
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!
🔅Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
🔅Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.
🔅Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.
🔅Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.
🔅Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
🔅Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.
🔅Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
🔅Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.
🔅Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади.
🔅Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
🔅Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.
🔅Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.
🔅Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
🔅Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.
🔅Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.
Таржимон: Акмал Хушвақов.
#ruhiyat47
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#SketchShou RASMGA TUSHIRAMAN 😂😂😂
@ZakProduction
👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAERuWa0mrLXSNaffPg
Уч тоифа киши агар олдингда гапиришса, уларни сўзларини кесиб, тўхтатиб қўйма:
1. Ота-она
2. Ёш бола
3. Ғамга ботган
Чунки булар гапираётганида қалблари сўзлайди.
@vaqtqadri ✍
Бир Шайхдан сўрашибди.
"Оилада эр билан хотин аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?! "
Шайх шундай жавоб берди.
"Қай бири АЛЛОҲдан кўпроқ қўрқса ўша биринчи бўлиб узр сўраши керак."
Берлин. 1920-йил.
Полиция аёллар юбкасининг рухсат этилган нормага тўғри келиш-келмаслигини текширмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
🎤 Азалбегим – Саволлар.
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog239
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Қарғалар - энг содиқ дўстлардир. Агар бир қарға жароҳат олган бўлса, бошқа қарғалар уни то тузалиб кетгунига қадар овқатлантириб, ғамхўрлик қилади...
👉 @vaqtqadri 🐧
#SketchShou ENG YAXSHI RESTORAN QANDAY BO'LISHI KERAK😂😂😂😂
@ZakProduction
👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAERuWa0mrLXSNaffPg
Энг олий туйғу
Энг тоза туйғу нима?
Биринчи маошингизни келтириб бериб, отангизнинг дуосини олганингизми?
Биринчи марта совға келтириб берганингизда онангизнинг кўзида қалқиган ёшми?
Биринчи бўсами?
Тўй кечасидаги ҳаяжонларми?
Ногаҳон кўз юмган онангизнинг қабрини силаб йиғлаганингизми?
Тўнғич фарзандингизни илк бор мактабга етаклаб борганингизми?
Ҳаммаси… ҳаммаси покиза туйғулар… Аммо…
Бола эмизиб ўтирган аёлга зимдан разм солинг... гўдагига термулиб бола эмизаётган
онанинг кўзларига синчикла-а-а-б тикилинг...
Энг олий туйғу нималигини шунда кўрасиз!
#audio43
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Тўрт ўғил фарзандлари билан бева қолган Хадича аччиқ қисмат қаршисида юм-юм йиғлади.. Тўнғич фарзанди эндигина ўн бир ёшга кирганди. Хадича оилани оталик ва оналик вазифаларини ўз зиммасига олди..
Эндигина ўттиз бахорни қаршилаган Хадича ўз ҳаётини унутди. У фақат болалари учун ҳаёт синовларига қарши турарди. Хадича тўрт ўғилни ўзи емай, едирди. Ўзи киймай, кийдирди.
Тиним билмай ишларди. Ишдан дам олиш кунлари мардикор бозорга чиқар, маҳалладагиларни уй ишларигача ёрдамлашиб, тўрт пахлавон ўғилни ўзгалардан кам бўлишини ҳохламасди.
Шу аснода ойлар ва йиллар ўтди. Ўғиллар вояга етишди. Тиним билмаган Хадича опа уларни шаҳарда олийгоҳларга кириб ўқишларигача кўмаклашди..
Ўғиллар бирин кетин шаҳарда олийгох талабалари бўлишди. Хадича опа ўғилларидан фахрланар, бағримга шамол тегадиган кунлар яқинлашди деб, хурсанд бўларди.
Тўнғич ўғил ўқишни тамомлаб, уйланишга қарор қилганини айтди. Хадича опани севинчи чексиз эди.
"Уйга келин келади, уйим болалар кулгисига тўлади"- деб ҳаёл қилган онани орзулари пучга айланди. Ўғил шаҳарлик қизга уйланиб, шаҳарда яшамоқчилигини айтади.
Қаерда бўлса хам ўз боласига бахт тилаган она тўйдан сўнг, ўз уйида кенжа ўғли билан яна хувиллаб қолади.
Кенжа ўғил ҳам мактабни яхши баҳоларга тамомлаб, акалар изидан шаҳарга йўл олади..
Хадича она тўрт ўғилни оёққа қўйиб, ўз оёқларидан куч кета бошлаганини сезади..
Ўғиллар бирин кетин уйланиб, барчалари шаҳарда ўз оиласи билан яшай бошлайдилар.
Она фарзандларини йўлларига интизор бўлиб термулар, улар келсалар она қалбида байрам бўларди..
Фарзандлари шаҳарга уйига отлансалар, онаизор ёш боладек уларни оғзидан "Онажон юринг биз билан, сиз биз билан яшайсиз" дейишини пойлар эди аммо....
Хадича она маҳалладагиларга болаларини оқлаб:
"Барака топгур ўғилларим доим мени олиб кетишга кўндиролмайдилар. Бириникига борсам, бири хафа бўладида" - деб, гоҳида ўзи тўқиган ёлғонга ўзи ҳам ишонгиси келарди.
Онаизор умрини болаларига бағишлаб, улар учун ўзлигидан кечиб, охир оқибат топгани ёлғизлик бўлди..
Кўзда ёши билан ҳувиллаган ҳовлида болалари ва набиралари йўлига термулиб кунни ойга, ойни йилга улаб кун кечирарди .
Онани белидан кучи, кўзидан нури кетди. Бир куни бехосдан қаттиқ зарб билан йиқилиб, хушини йўқотган онахонни кўшнилари билиб қолишди ва тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди.
Онани миясига қон қуйилганлиги ва айрим ҳаракатлари чегараланганлиги аниқланди. Шифокор ўғилларга она доимо парваришга мухтож эканлигини айтди. Она гапиролмас эди, аммо эшитар ва тушинарди.
Ўғилларни ҳар бири ишлари кўп, онани парваришлашга вақти йўқлигини таъкидларди. Иложсиз қолган ўғиллар онани шахарга олиб кетиб, ҳар бири ўз уйида навбатдан қарашга келишишди..
Ногиронлар аравасига михланиб қолган она ўғиллар қўлида сарсон, сансала бўларди.
Бугун кенжа ўғил онани акасини уйидан олиб кетиши керак. Бироқ кенжа ўғил оиласи билан нозик одамлар хонадонига меҳмондорчиликка таклиф қилинган..
Кенжа ўғил тўнғич акага қўнғироқ қилади. Ҳолатни айтиб, онани аканикига олиб бориб қўймоқчи бўлади. Тўнғич ака чарчагани бошқа укасиникига олиб боришини айтади. Аммо кенжа ўғил ўз айтганини қилиб, онани аравачаси билан катта аканикига олиб боради.
Эшикни қўнғироғини бир неча бор чалади. Акадан дарак йўқ. Ука шошилиб эшикни тақиллатиб деди:
"Ака мен шошиляпман, кеч қолдим. Онангиз эшикни тагида подъездда ўтирибди",- дейдию шошилиб кўчага отилиб чиқиб кетади.. (Ваннахонадаги ака ҳеч нарсани эшитмас, сезмас эди)
Онаизор подъездда совуқда тўнғич ўғил эшигига тикилганча юм-юм йиғларди..
Ўтган умри.... кечирган ҳаёти.... тўрт ўғилни ёшлиги кўз олдидан кино лентадек бирма-бир ўтарди..
Эрта тонг ишга шошилиб эшик очган ўғил донг қотиб қолди.
Она совуқда ўтирганича қотиб қолган эди....
#hikoya319
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳурматли обуначилар!
Якшанба дам олиш куни сиз азизларга мароқли ўтишини тилаган ҳолда бугун одатга кўра биз ҳам дам олишимизни маълум қиламиз!
Таклиф ва шикоятлар учун @helpvam га мурожаат қилишингиз мумкин.
#Мазмунли_сатрлар
Аёл севганидан макр қилади.
Эркак ёмонлигидан ҳийла қилади.
Қани айтингчи, қай бир макр-ҳийла яхши экан?!
Айман Ёғий
👉 @vaqtqadri ✍
Хитойда қуриб қоладиган ва фақат Қуръон ўқилса оқадиган сув манбаи мавжуд. Субҳаноллоҳ!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Қайсидир замонда икки дўст яшаган экан. Нима бўлиди-ю, бири иккинчисининг юзига шапалоқ тортиб юборибди. Хафа бўлган дўсти ҳеч нарса демасдан, соҳилдаги қумга “Бугун энг яқин дўстим мени урди”, деб ёзибди.
Улар қайгадир сафарга чиқишибди. Бир водийда улар дарёдан сузиб ўтишаётган экан, сув оқизиб кетибди. Шапалоқ урган йигит дўстини қутқарибди. Дўст ўзига келиб, тошга: “Бугун менинг энг яқин дўстим менинг жонимни сақлаб қолди”, деб ёзибди.
Шапалоқ урган ва кейинчалик қутқарган дўст унга:
- Нега мен сени хафа қилган куним қумга ёзган эдинг, бугун эса тошга ўйиб ёздинг?
Дўст жавоб берди:
- Кимдир бизни хафа қилса, биз уни қумга ёзайликки, то сув ва шамол уни ўчирсин. Лекин, биров бизга яхшилик қилса, тошга ўйиб ёзайликки, ҳеч қандай шамол ҳам уни ўчира олмасин.
Ўз дард-аламларинги қумга ва шодликларингни тошга ёзишни ўргангин!.
#audio309
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳалол савдонинг натижаси
Ҳикоя қилинишича, бир солиҳ киши кўплаб савдо расталарига раҳбарлик қиларди. Қўл остида ишлайдиган савдогарларга “Агар сотаётган маҳсулотингизда бирорта айб бўлса, харидорга ўша айбни очиқ айтиб сотинглар!” деб тайинлар эди.
Бир куни у раҳбарлик қиладиган дўконларнинг биридан бир яҳудий айбли мато сотиб олди. Ҳалиги солиҳ раҳбар муҳим иш билан узоққа кетган эди. Ўша матони сотаётган киши ўзича: “Бу бир яҳудий одам бўлса. Бунга матодаги айбни айтмай сотсам ҳам бўлаверади” деб ўйлади-да, айбини айтмай, индамай сотиб юборди.
Маҳсулотлар орасида мазкур айбли газлама борлигини раҳбар ҳам биларди. Бир оздан сўнг у келиб, ходимидан ҳалиги айбли мато қаердалигини сўради.
Ходим: “Уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга сотиб юбордим. Аммо айбини айтмадим” деб жавоб берди. Хўжайин ундан: “Ўша яҳудий қаерда?” деб сўради. “Карвон билан бирга жўнаб кетди” деб жавоб берди ходим. Хўжайин дарҳол ходимидан яҳудий берган пулларни олиб, карвонни излаб кетди.
Орадан уч кун ўтиб, карвонга етиб олди ва ҳалиги яҳудийни топиб, унга: “Эй фалончи, сен фалон газламани сотиб олган экансан. Унинг айби бор эди. Ма, берган дирҳамларингни олгин-да, матони қайтариб бер” деди. Яҳудий бояги хўжайиндан: “Сени бундай қилишга нима мажбур этди?” деб сўради. Хўжайин эса: “Ислом дини. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда:
“Ким бизни алдаса, у биздан эмас” деганлар”, деб жавоб берди.
Бу гапларни эшитган яҳудий савдогарлар бошлиғига: “Сизларга берган дирҳамларим сохта эди. Мана бу, ҳақиқий уч минг дирҳам. Ол буни. Бу пулларга яна қуйидагиларни ҳам қўшимча қиламан:
“Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ!!!”
#hikoya320
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Бир аёл илм аҳли бўлган шайҳдан сўради:
— Нима учун Ислом бизни эрга итоаът қилишга қайдлаб қўйди-ю, эркакларни аёлга итоаът қилишга буюрмади?
— Фарзандларингиз борми?
— Ҳа, уч ўғилнинг онасиман
— Аллоҳ таоло сизни бир эрингизга итоат этишингизга буюрган бўлса, сизга итоат этишга уч эркакни буюрибди. Ўша уч ўғил фарзандларингиз сизни рози қилмай ва гўзал муомила қилмай ўтсалар, жаннатга асло кира олмайдилар
— Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин - деб жавоб берди.
#status65
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Шукурхон Ғофуров – Қиз ноласи..
📝 Муаллиф: Шукурхон Ғофуров ..
#audio_monolog240
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Пиёзнинг сиз билмаган энг муҳим фойдалари:
Бу мўъжизакор сабзавот қадимдан муқаддас ҳисобланган ва Ҳиндистоннинг Аюрведа тиббиёт тизимида ҳамда Қадимги Хитой тиббиётида шамоллашга қарши энг яхши дори сифатида фойдаланилган.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти ҳам пиёзни эфир мойи, витамин С, В, В2, В қандлар, фитин, азотли бирикмалар, оз миқдорда йод, фитонцидлар, флавоноидлар ва бошқа моддаларга бой маҳсулот деб баҳолаб, нафас йўллари инфекциялари, тумов, шамоллаш, бронхит каби хасталикларга энг яхши даво деб эътироф этган. Унинг барги таркибида эса витамин С, В2, каротин, эфир мойи, қандлар, фитонцидлар ҳамда органик кислоталар бор.
Русларнинг қадимда ёзилган «Шифобахш гиёҳлар» китобида пиёз ҳақида қуйидаги сўзларни ўқиймиз: «… Мабодо юртингизда юқумли касалликлар тарқаб кетса, уй хоналарига бош пиёзларни осиб қўйинг. Шунда даргоҳингизга ҳаводан тарқайдиган касалликлар кира олмайди, хонангизнинг ҳавоси покиза бўлади».
Мазкур тавсияга ҳар доим амал қилиш эса жуда фойдали. Агар кечки пайтда пиёзни тўрт қисмга бўлиб, уни уйнинг ёки хонанинг ҳар ерига қўйиб чиқсангиз, грипп вируслари оилангизга таҳдид қила олмайди.
Пиёз ҳаводаги микробларни ўзига сўриб, уларни зарарсизлантиради ва одамнинг танасига киришига йўл қўймайди.
Олимларнинг фикрига кўра, пиёзнинг бу хусусияти унинг витаминларга бой таркиби билан боғлиқ. Яъни, унинг таркибидаги олтингугурт билан бирикувчи сульфидлар, органик кислоталар жуда фойдалидир. Айни шу моддалар пиёзни арчганда бизни «йиғлаш»га мажбур қилади. Пиёз бўлаклари ҳар жойга қўйилса, мазкур моддалар ҳавога кўтарилиб, уйни дезинфекция қилади.
Пиёзнинг таркибидаги кучли дармондорилар юрак хасталикларига қарши курашади, саратоннинг олдини олади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Абу Али ибн Сино пиёзни сариқ касаллигига қарши қўллаган ҳамда иштаҳа очишда фойдаланган.
У пиёз шираси билан йирингли яраларни, қулоқдан йиринг оқишини, ангина ва кўзга оқ тушишини даволаган. Булардан ташқари пиёз ширасини бош оғриқни қолдирувчи, юмшоқ ич сурувчи ва аёлларда ҳайз тўхтаганда ҳаёз келтирувчи дори сифатида ишлатган.
Кўк пиёз юрак мушакларининг яхши ишлашини таъминлайди, танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборишда аҳамияти катта ҳисобланган калий ва каротин моддаларига бой. Тиш касалликларининг ҳам олдини олишда пиёзнинг фойдаси катта.
Эслатма: Пиёз сувини бурунга томизиш мумкин эмас, чунки у яллиғланган шиллиқ қаватга таъсир қилади. Иссиқ мижозли кишиларнинг хом пиёз ейишлари зарарли бўлиб, уларнинг хотирасини пасайтириб, бошларини оғритиши мумкин.
Хотирани мустаҳкамлаш учун пиёзли малҳам:
Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади. Шу доридан кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин 2 ой давомида бир чой ёки ош қошиқда мия склерозига даво сифатида истеъмол қилинади. Икки ҳафта танаффус қилиб, яна 2 ой ейиш тавсия қилинади.
Уйқуга кетиш олдидан пиёзни бир неча бўлакка бўлиб, оёқ остига қўйиш ва пахтали пайпоқ кийиб ётилса, танадаги зарарли токсин ва грипп инфекциялари пиёз ёрдамида оёқ орқали сўриб чиқарилади.
#salomatlik69
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Йиллар давомида инсонлар билмай қилиб келаётган хато...
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Мазмунли_сатрлар
Ҳаётда юрагингизга ҳеч кимни ва ҳеч нарсани яқин олманг!
Яқин олган нарсаларингизни ва кимсаларингизни барибир олиб қололмайсиз...
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар.
Яқин инсонларингизга сўзлашдан аввал ўйланг...
Сизни қалбингизга оғир ботадиган сўзлар уларни қалбига ҳам оғир ботади..
Сиздаги ҳис-туйғулар бошқаларда ҳам борлигини унутманг...
ИБРАТ ....
АЛЛОҲ ЎЗИ КЕЧИРСИН!!!!
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл тўсатдан титроқ келибдию жони чиқибди...
... Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру-биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди...
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга гўрков ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади...
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики, майит баданини қурт босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади...
... Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди... Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади...
Кўп уринишларда 32 челак сув билан ҳам майит танаси тоза бўлмаган эди ...
... Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди...
Одамлар жуда кўп эди... Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :
- Майит тайёрми? - деб сўради...
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, - унда пешин намозидан ўтиброқ кўмамиз, тезлаштиринглар. - дея қаттиқ гапирди...
Эшик тагида тумонат одам йиғилди...
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ётқизишди...
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.
Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди...
Хамма ҳайрон!!!
... Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди...
Қариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:
- Жон болаларим... Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар. Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт!!!! Бу Аллоҳнинг ишлари!!!! Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман... Галма Гал гўрковларга қарашиб юборинглар!!! - деди ...
... Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди...
Айримлар қабристондан кетиб ҳам қолишибди...
Ҳуллас, шом вақти ҳам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди...
... Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди...
... Келинлар айтармиш:
- Ер бориб айтмасину...! Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар. Ҳеч кимга кун йўқ эди ...
...Яқин қўшнилари айтармиш:
- Ер бориб айтмасину, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар...
... Танишлари ўртоқлари айтармиш:
- Ер бориб айтмасину. Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар...
... Одамлар сўрашибди:
- Астағфируллоҳ ... Бу аёлни ибодати, намозлари, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми???
... Хамма жим туриб елкасини қисармиш...
... Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин азизларим.... Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, дилозорликдан сақланайлик...
... Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик...
ХУЛОСА ЧИҚАРИШ СИЗЛАРДАН!!!!!!?
#ibrat55
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI