vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

#Ибратли_лавха
Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яхшилигингдир.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Мен куч сўраган эдим...... Ҳаёт эса кучли бўлишим учун менга қийинчиликларни раво кўрди.

Мен донолик сўраган эдим...... Ҳаёт эса ҳал қилиш учун менга муаммоларни раво кўрди.

Мен бойлик сўраган эдим...... Ҳаёт эса ишлаш учун менга ақл ва мушакларни берди.

Мен уча олиш қобилиятини сўраган эдим...... Ҳаёт эса енгиб ўтишим учун менга тўсиқларни раво кўрди.

Мен муҳаббат сўраган эдим...... Ҳаёт эса муаммоларини ечишда ёрдам беришим учун менга инсонларни рўпаро қилди.

Мен тўла-тўкис ҳаёт сўраган эдим...... Ҳаёт эса менга имкониятларни берди.


Мен сўраган нарсаларимдан ҳеч қайсисини олмадим, АММО МЕНГА КЕРАК БЎЛГАНЛАРНИНГ БАРЧАСИГА ЭРИШДИМ.

#audio53

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Исломни қабул қилган Роберт Давилла қиссаси 2-қисм

Шунинг учун уни махсус аравачага ўтқазиш лозим эди. Бирор жойга олиб бориш
учун ҳам махсус фургондан фойдаланиш лозим эди. Фургонда унинг арвачасини маҳкамлаб қўйишарди. Нўъмон Алихон билан учрашувдан 3 ой олдин Роберт биринчи марта жума намози учун масжидга боришга аҳд қилади. Аммо уни масжидга олиб бориш учун махсус машина топилмасдан оддий машинадан фойдаланишади.

Афсуски, ушбу сафар унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. У энди махсус арвачасига ўтира олмас, камида 6 ой шифохонадаги тўшагида ётиши лозим эди. Ўзининг масжидга илк сафари ҳақида гапирар экан, Роберт шундай дейди: «Бундай хотиржамликни ҳаётимда бирор марта туймаган эдим. Менга яна махсус арвачамга ўтиришга рухсат беришса нима қилмоқчиман, биласизми? Мен яна жума намози учун масжидга бораман…»

Бу – кўзлари ва оғзидан бошқа аъзоларини идора қила олмайдиган инсоннинг сўзлари эди. Мен Робертнинг юзидаги нурни бошқа кишида кўрмадим. У ўз ҳаётидан рози, ўзини жуда бахтли ҳисоблайди. У менга таълим берди. Мен уни ўз устозим деб ҳисоблайман.

Аллоҳ Робертга тушида ҳидоят берди. Аллоҳ кимни қандай ҳидоят қилишни Ўзи билади. Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлмайлик!

Нўъмон Алихон маърузалари асосида тайёрланди.

П.с: Ҳикояни эшитгач, уни бошқалар билан баҳам кўриш истаги туғилди. Балки мендан олдин ҳам кимдир ушбу ҳикояни таржима қилиб улашгандир. Бу ҳақида маълумотим йўқ. Қўлдан келганча таржима қилдим. Таржима Нўмон Алихоннинг маърузасидан бироз қисқартириш билан олинди. Камчиликлар бўлса маъзур тутасизлар.

© Индамасхўжа Камгапхўжа Ўғли таржимаси

#hikoya329

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

📢 Энг машхур
🌹@Xasan_Florist иш фаолиятни бошлади‼️

СУПЕР АКЦИЯ
💁 Бизда энг нозик дидли
💃аёллар ва 👭 қизлар, 👩мунис онахонлар учун турли ҳилдаги 💐букетлар, 🌺 гулларнинг энг 🌻 чиройли ва энг 🍀 хушбўйларини
💁биздан ҳарид қилишингиз мумкин.
Энг сара 💐гулдасталар коллекцияси фақат бизда‼️
Бизни танлаб асло адашмайсиз.

Диққат акция, нархлар янада арзон❗️

🌹 101 гул = 45.000 сўм🌹
🌹 201 гул = 80.000 сўм🌹
🌹 301 гул = 110.000 сўм🌹
🌹 500 гул = 190.000 сўм🌹
🌹1001 гул = Келишамиз🌹

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
📲+998935248258
📲+998946922838
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
@Xasan_Florist
https://img.tglab.uz/397921972/150848774059e9b23cd418b.jpg

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кечки таомдан сўнг уй ишлари билан машғул бўлиб ўтирган эдим. Ишимни тамомлаб қўлимга китоб олдим-да ўқимоқликка киришдим. Китоб ўқишни ёшлигимдан яхши кўраман. Мазза қилиб ўқиябману, лекин ҳаёлимни нимадир ўзига торта бошлади. Китобни ёпдимда аста кўзимни юмдим. Нимага бу ҳолат мани чалғитмоқда деб ўйлардим.
Шунда анчадан бери кўришмай юрган бир акамиз кўзим олдига келдилар. Ҳозирда ишсиз булиб тирикчиликда анча қийналиб қолган акамизни бир бориб хабар олиб келсам деган фикр миямга ўрнашиб олди. Кўзимни очдимда уйдагиларга “қани кетдик, кўчада айланиб келамиз” деб ўзим ҳам кийина бошладим.
Оилавий йўлга чиқдик. Машинамда кетябману нима олиб бориш ҳақида ўйлардим. Яхшиси бирор кило гўшт, нон ва майда чуйдаларга қўшиб аталган закотим бориди, ўшани бераман деб уйлаб қассоб олдига тўхтадим. Қассоб “ҳар доимгидек қилиб берайми” деганиди уни тўхтатдим. Гўшт кўзимга ёқмайроқ кўринди. Машинамга ўтириб бошқа қассоб олдига кетдим. У қассобдаги гўшт ҳам ёқмади. Яна бир таниш қассоб бор эди, ўшандан оламан дея у томонга йул олдим. Олиб бормоқчи бўлган гўштни чиройли, яхши жойидан олсам гўзал иш бўлар эдида деб қассоб олдида тўхтадим. Қассобга :
-Ука, бирор кило чиройли қўй гўштидан тортингчи - дедим.
- Қўлидан тортайми ака, жуда юмшоқ қўйда ўзиям - деди қассоб.
Бирдан кўзим сал нарироқдаги МОМИҚ ЖЎЖА пишираётганларга тушди. Бутун қилиб пиширилган жўжалар иштаҳани очиб “мана ман” деб турарди.
- Тўхтен ука, гўштга янаги сафар келарман - дедимда, ўзим пиширилган жўжа томон юрдим. Момиққинасидан битта сотиб олдим. Тўртта нон ҳам қўшиб, яна у- бу олиб йўлга тушдим. Яхши бўлди жўжа олганим дердим, кўнглим ҳам жойига тушган эди.
Акамиз бизни кўриб жудаям хурсанд булиб кетишди. Уйларига таклиф қилишган эди, унамадим. Ҳовли дарвозаси олдида ҳол аҳвол сўрашиб қўлимдаги аталган нарсаларни бердимда кетишга рухсат сўрадим. Акамиз “эшигим тагидан кирмай қайтябсизда” деб ҳижолатда хайрлашдилар.
Йулда кетаётган эдим хурсанд бўлиб, чунки акамиздан хабар олдим, шу билан бирга фарзандларимга ҳам ибратли намуна бўлган эди.
Бирдан қўл телефоним жиринглади. Олсам акамиз:
-Ука, бу қандай ҳолатки тил ожиз сўзлагани -дедилар.
- Ҳа ака, тинчликми узи?
- МОМИҚ ЖЎЖАни айтмоқдаман, олиб келганингизни.
- Ака, сизларга илиниб олиб келдимда.
- Бугун кеннойиз билан кичкинам кўчага чиқишган эдилар, йулларида пиширалаётган момиқ жўжага кўзлари тушиб егилари келган эди. Уйга қайтиб манга айтишган эдилар, “пулим йуқ, насиб қилса олиб берарман” дегандим. Кичкинам “росаям егим келябди, дада” деганида, астойдил “Аллоҳдан сўрасангиз ўзи етказади” деб айтсам, жажжи қўлчаларини дуога очиб:

“ЭЙ АЛЛОҲИМ, ЖУДАЯМ ЕГИМ КЕЛЯБДИ. ДАДАМИ ПУЛЛАРИ ЙЎҚ, ЎЗИНГ БЕРГИН" деб сўраган эди. Ҳозир олиб келган нарсаларингизни дастурхон устида очсак пиширилган жўжага фарзандимни кўзи тушиб:
- Дадажон, Аллоҳ бор экан, қаренг сўраган эдим, ўзи берди - деди суюниб. Ука раҳмат сизга, Аллоҳ рози бўлсин. Қилган эҳсонларингиз қабул бўлсин.

Акамиз гапиришардию, ўзлари йиғлашарди...
Мани ҳам кўзларимдан ёш оқарди...
Алхамдулиллаҳ, ўзинга шукр дердим. Роса йиғлашдик. Бир биримга раҳматлар айтишиб телефонда хайрлашдик.
Ушбу ҳолат манга ажойиб ҳис туйғуни туҳфа қилган эди.
Тарифлашга тил ожиз, ҳақиқатдан ҳам. Қандай ажойиб иш бўлди. Машинамда ўтирган оила аҳилларимга ҳам ибратли воқеа бўлган эди.
Яхши ниятларда сиз азизларга ҳам бўлиб ўтган воқеани илиндик.

#ibrat57

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хотинидан қўрқмайдиган эркаклар..😄😂🙊

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ОТА ОНАМ ХОТИРАСИГА

Дунёда кўпларга ҳавасларим бор
Отаю онаси бўлса кифоя.
Менинг қалбимдачи аламу озор,
Қаерда кўргансиз кимсасиз соя.

Онамни йўқотдик жуда ҳам эрта.
Қирқ бир ёшгача яшаган холос.
Сиймосин қидириб бугун ҳар ерда,
Йиғлаяпман лекин чиқмайди овоз.

Ҳали кўникмасдан онасизликка,
Отам ҳам кетдилар бизларни ташлаб.
Учта фарзанд қолиб кетдик биз якка,
Мана яшаяпмиз юракни ғашлаб.

Бебаҳоларимни соғиндим ёмон,
Укамни додига менда йўқ чидам.
Опамни кўзида жиққа ёш ҳамон,
Хўрлигим келади термулиб бирам.

Саволлар бераман, осмонга қараб,
Нега бунча эрта айирдинг Аллоҳ!
Гоҳида ўтаман тақдирни қарғаб,
Сабрни сўрайман бер дея паноҳ!

Улар яхши эди, бир бириларидан,
Ҳали рози қилиб улгурмагандик.
Кетса ёмон экан иккиси бирдан.
Ҳаётни бундай деб ўйламагандик.

Меҳрибоним онам, ширинсўз онам,
Бугун қайтиб келинг жоним берардим.
Меҳнаткаш, камсуқум, эҳ содда отам,
Ҳеч йўғи сиз келинг, камаяр дардим.

Беркитиб йиғлайман кўз ёшларимни,
Эзилмасин дейман опам ва укам.
Синовдан ўтказиб бардошларимни,
Кўнглимни ранги бўламан ҳакам.

Ҳозир жаннатларда юргандир улар,
Ёки самолардан тургандир қараб.
Лекин ўтаверар мазмунсиз кунлар,
Ўтяпмиз йилларни саноғин санаб.

Гоҳида дўстларим онадан сўзлар,
Жим туриб тинглайман ҳамма айтганин,
Отасини мақтар энг бахтли дўстлар.
Ҳавасим келади гапирган сари.

Қисматим шу экан энди начора,
Отаю онангиз эҳтиёт қилинг!
Йўқлигида соғинчга йўқ экан чора,
Сиз уларни давлартиму, жаннатим билинг!

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🔹 ҲАЁТНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ

🔹Қизингни қандай куёвга беришни хоҳласанг, ўғлингни шундай тарбия 
қил.

🔹Ўғлингга қандай қизни келин қилишни хоҳласанг, қизингни шундай тарбия қил.

🔹Ўғлингга, қизингга қайнона-қайнотаси қандай муомала қилишини хоҳласанг, келинингга, куёвингга шундай муомалада бўл.

🔹Келининг, куёвинг сенга қандай муомала қилишини хоҳласанг, қайнота-қайнонангга шундай муомалада бўл.

🔹Эй ака-укалар! Қизингиз, опа-сингилларингизга эрлари қандай муомала 
қилишини хоҳласангиз, хотинингизга шундай муомалада бўлинг.

🔹Эй опа-сингиллар! Ўғлингиз, ака-укаларингизга хотинлари қандай 
муомала қилишини хоҳласангиз, эрингизга шундай муомалада бўлинг.

🔹Эй эркаклар! Оналарингиз, хотинларингиз, опа-сингилларингиз, 
қизларингизга бегона эркакларнинг қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз бегона аёлларга шундай муомалада бўлинг.

🔹Эй аёллар! Оталарингиз, эрларингиз, ака-укаларингиз, ўғилларингизга бегона аёлларнинг қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз бегона эркакларга шундай муомалада бўлинг...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Болалардан бетакрор табассумли лаҳзалар-5..😊

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Касби бир ҳил, лекин бир бирига ўхшамаган одамлар...

Машҳур юрак жарроҳи автомобилининг маторини кўрсатиш учун механикнинг устахонасига олиб келди. Механик уста автомобил маторини очиб таъмирлашни бошлади, яроқсиз бўлиб қолган айрим эҳтиёт қисмларини олиб, янгисини ўрнатди. Уста жарроҳга қараб: “Мумкин бўлса сизга битта савол берсам, майлими?”, деб қолди.
Жарроҳ озгина ҳайрон бўлиб: “Майли сўранг!”, деди.
Механик: “Сиз юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юрагини” (яъни моторини) очаман, ҳудди сиз каби касалини топиб ислоҳ қиламан. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин. Лекин айтинг-чи нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, сизга нисбатан бизга жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деди.
Жарроҳ механикнинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига энг паст овозда, деярли шивирлаган ҳолда: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан маторини таъмирлаб кўрчи!?”, деди.

Ҳар бир касбнинг ўзига хос томонлари бўлиб, ташқаридан қараганда бир-бирига ўхшайди, аммо ўрталарида кескин фарқ қилувчи жиҳатлари билан ажралиб туради. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилган ҳикоя ҳам фикримизнинг исботи сифатида келтирилди.

#audio48

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан.....
У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди....
УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди, лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди.
ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди.
Аммо БИРИНЧИ аёлига бўлса, унга кўнгил ҳам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл бўлса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди.
Бир куни подшох бетоб бўлди ва ўлимини яқинлашганини сезгач ўз-ўзига...
Мени тўртта аёлим бўла туриб қабрга ёлғиз ўзим бораманми - деди.
Кейин тўртинчи аёлга:
– Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан - деди.
Аёл уйланиб ўтирмасдан, бу амримаҳол - деб бурилиб кетди.

Учинчи аёлини чақиртириб....
– Мен умрим буйи сени яхши кўрдим, энди мен билан қабрда шерик бўласанми?-деди.
Аёл:
– Йўқ. Ҳаёт чиройлидир, сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман - деди.

Иккинчи аёлни чақириб:
– Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда ҳам рафиқам бўласанми? - деди.
Аёл:
— Мени қўлимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос - деди.

....Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди.
— У шундай бир аҳволда турганида узоқдан....
— Мен сиз билан бирга қабрда шерик бўлай ва қаерда бўлсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди.
Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қўйган биринчи аёли озиб - тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди. Подшох даври-султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон бўлди, агар шу замонлар қайтиб келса энг кўп кўнгилни сенга берган бўлардим деб надомат чекди.

ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ:

– Тўртинчиси ўз жасадимиздир.
Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур.

— Учинчиси молу-дунё.
У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур.

— Иккинчиси аҳл ва дўстлар.
Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор бўлмасин улар фақат бизни қабргача элитур.

— Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир, ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиз
Шахватимиз, мол-дунё ва дўстларимиз билан оввора булиб солиҳ амални тарк қилдик, ваҳоланки, у биз билан қабрда бирга бўлур.

....Ўйлаб кўрингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади?
Озғин-қилтириқ ва заъиф-холсизми ёки кучли-бақуватми?

#hikoya328

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Дубай ҳароратини Ўзбекистонда ҳис қилинг..😋

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Дийдор кўчаси, 71А
Мўлжал: ROISON заводи
Телефон: +99899 8003800
Буюртмалар учун: +99897 733 33 77

Читать полностью…

VAQT QADRI

- Оқариб қолмайди қарға
чўмилса,
- Букри тўғри бўлар ерга кўмилса,
- Тўғриям эгриям етти букилиб,
- Қошинга келаркан омадинг
келса!
- Насихат айтаман дўстим унутма,
- Қасамхўр одамдан яхшилик
кутма!

- Эшакка тақа қоқ, у бўлмайди от.
- Йўлбарсдан юк, тегса тулки
бўлар шод,
- Давлатинг борида қариндош чиқар,
- Ўзинг танимаган етти пушти ёт!
- Бесинов саманни сиртидан ўтма,
- Қасамхўр одамдан яхшлик кутма!

- Оч қолган кўппакнинг ликкиллар думи.
- Хушомад қилади одамнинг шуми.
- Отаси эмассан отамсиз дейди.
- Шу унинг кашф этган гўзал
удуми!
- Зинхорки чаённи қўйнингда
тутма.
- Қасамхўр одамдан яхшлик кутма!

- Кўзларда аёндир самимий сифат,
- Чин дўстлар молинга бўлмайди улфат.
- Содиқлик тилдамас дилда
бўлади,
- Тил билан дилингни бир хил бил ибрат!
- Фойдаси тегар деб иймонинг сотма,
- Қасамхўр одамдан яхшилик
кутма!


#audio314

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Тириклар тиллодан қош қўйсам дейди,
Бўнига марварид тош қўйсам дейди.
Ўликлар орзуси дунёга қайтиб,
Бир бора саждага бош қўйсам дейди!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Исломни қабул қилган Роберт Давилла қиссаси

Американинг ҳозирги кундаги энг яхши воизларидан бири Нўъмон Алихон ҳикоя қилади:

Уч ой муқаддам Форт-Уорт шаҳридаги масжидда маъруза қилдим. Маъруза дуо ҳақида эди. Маърузадан кейин олдимга мисрлик бир киши келиб шундай деди «Аллоҳ бугун менинг дуойимни ижобат қилди. Мен Нўъмон Алихоннинг Роберт Давеллла билан учрашишини сўраб дуо қилган эдим».

Роберт Давилла Форт-Уортдан 30 дақиқалик масофада яшайдиган йигит эди. Ўтмишда соғлом йигит бўлган, фермер эди. У шундай касалликка чалинган эдики, бўйнидан пастдаги аъзолари ишламай қолганди. У махсус панционатда яшарди. Панционатда асосан қариялар истиқомат қилар, Роберт Давелла эса эндигина 30 га кирган, умрининг сўнгги 10 йилини тўшакда ўтказишга мажбур бўлган.

Унинг оиласи овозли буйруқлар ёрдамида бошқариладиган компютер олиб берган бўлиб, интернет орқали маълумот излаш имкониятига эга эди. У насроний оилада катта бўлган. У яшайдиган панционатда ҳар ҳафта насронийча ибодатлар амалга ошириларди. Робертнинг энг яқин дўсти ўзи билан бир хонада истиқомат қилар, у ҳам тўшакка михланган оғир касаллардан эди. У жигар кўчириб ўтказиш амалиёти учун донор кутарди. Улар кўпинча насроний эътиқоди ва Худо ҳақида суҳбатлашишарди.

Ниҳоят Робертнинг дўстига донор топилиб, операцияга олиб кетилади. У операция вақтида вафот этади. Вафот этган йигитнинг бўйнидаги хочни унинг синглиси Робертга совға қилади ва кроватига илиб қўяди. Хоч Робертга у дўстидан эсдалик сифатида қолади.

Роберт Давилла панционатда яшар экан, туш кўради. Тушида нотаниш киши унинг олдига келиб, ўзини Муҳаммад деб таништиради. Муҳаммад хочга ишора қилиб: «Худо пайғамбарларни одамлар уларга эътиқод қилиши учун эмас, Ўзига ибодат қилишлари учун юборган. Исо (алайҳиссалом) оддий инсон эди. У ҳам ҳамма қатори бозорда юрган ва овқат еган.»

Туш шундай тугайди. Роберт фақатгина Исо алайҳиссалом ўзи каби инсон бўлгани, Аллоҳ пайғамбарларни одамлар уларга сиғинишлари учун эмас, фақатгина Худога ибодат қилишлари учун юборгани ҳамда унга буларни етказган кишининг исми Муҳаммад эканлигини, биларди.

Роберт интернетдан Муҳаммад сўзини қидирди. Ислом ҳақидаги маълумотларни ўқиб, шаҳодат келтиради. Сўнгра, унда Қуръонни ўрганишга иштиёқ пайдо бўлди. Интернатдаги онлайн-чатларда араб тилини ўргатадиган кишини қидиради. Скайп тармоғи орқали бир мисрлик унга араб тилидан сабоқ беради. Шу тариқа Роберт араб алифбосини ва Қуръон ўқишни ўрганади. У 10 та сурани ёд олади. У энди Қуръонни ўрганишга аҳд қилади. Интернет орқали маълумот излар экан, Роберт Давелла Нўмон Алихоннинг маърузаларига дуч келади ва видео дарсларни тинглай бошлайди.

Ўша панционатда бир мисрлик мусулмон киши таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб юрар эди. Мисрлик киши ўзини мусулмон ҳисобласада, диндан узоқ одам эди. Энг яқин масжид 80 километр масофада жойлашгани боис жума намозларига қатнашмасди. Аммо у Аллоҳга яқинроқ бўлиш мақсадида черковга қатнаб турарди.

Бир куни Робертнинг хонаси ёнидан ўтиб кетар экан, Аср сураси қироатини эшитиб қолади. Хонага кириб, Роберт билан гаплашади. Унинг исломга кирганини эшитиб ҳайратга тушади. АҚШнинг фақатгина насронийлар яшайдиган шаҳарчасида, бутун умр насроний бўлиб яшаган, бир неча йилдан бери умри кроватга михланиб ўтаётган йигит мусулмон бўлгани унга қаттиқ таъсир қилади. Мисрлик йигит ўша онда Аллоҳнинг қудрати олдида бўйин эгади. У исломга қайтади.

Роберт унга Нўмон Алихон ҳақида айтиб беради ва Нўмон Алихон билан учрашиш ўзининг орзуси эканлигини маълум қилади. Мисрлик киши эса Робертга шундай дейди «Сенинг ҳақингга дуо қиламан!» Орадан 5 йил ўтиб, Нўмон Алихон маъруза ўқиш учун ташриф буюрган масжидга ўша мисрлик ҳам келади ва Нўъмон Алихонга Робертнинг ҳақига қилган дуоси ижобат бўлгани ҳақида айтади.

Нўъмон Алихон бир неча нафар ҳамроҳлари билан Робертни кўриш учун панционатга боради. Суҳбат давомида Роберт меҳмонларга Қуръон оятларини ўқиб берганда, меҳмонларнинг кўзлари ёшга тўлади.

Хасталик туфайли Роберт оддий ногиронлар аравачасида ўтира олмасди. У бўйнидан пастини бошқара олмасди.

(давоми бор)

#hikoya329

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ушбу кун Аллоҳнинг иноятидир,
Барча дуоларнинг ижобатидир.
Хамроҳингиз бўлсин энг эзгу тилак,
Азиз инсонларим Жума муборак!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Момиқ жўжалар...
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото.
Кайфиятингиз йўқми, муаммоларингиз кўпми?

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Сиз безарар семиришни ёки тезроқ озишни ҳохласизми? Биз сизга Америкадан келтирилган витаминларни тавсия қиламиз. Ўзбекистон бўйича етказиб бериш БЕПУЛ @sport_piiitaniye +998946646049

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Ота онам хотирасига.
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Пул қоғоздан эмас, пахтадан қилинади.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Фойдали_лавҳа
10 секундда галстукни ноантиқа боғлаш усули...

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Мазмунли сатрлар....✍
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
- Онажон, сиз менинг гапимни тушунмаяпсиз,
- деди фарзанд.
- Болам, мен сени гапирмаган пайтингдаям тушунардим,
- деди она!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Кўпчилик ўзи амал қилмайдиган маслаҳатлар беради.
(Чарли Чаплин)
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel