#Кизикарли_лавҳа
Ақлдан озиш ҳеч гапмас..3.😂😄 (уюштирилган ҳазил )
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Мазмунли_сатрлар
Қизлар ёмон бўп кетди деманглар, шунчаки яхши қизлар сизга ўзларини кўрсатишмайди. Атрофингизда ёмон қизлар кўпми, демак муаммо сизда.
👉 @vaqtqadri ✍
Мусулмон ота маҳкама жавоб бераётган ўғлининг қотилига мислсиз раҳм шафқат кўрсатди. Кентукки штатида истиқомат қиладиган Трей Релфорд пицца ташувчи 22 ёшли Салоҳиддин Житмудни вахшийларча ўлдиргани учун 31 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Жиноят содир бўлган кечада ёш мусулмон йигит охирги буюртмани элтиб бериб уйга қайтмоқчи бўлиб турганида хужумга учрайди. Аламзада ота махкамада ўғлининг қотилига шундай сўзлар билан мурожаат қилди:
«Ислом бизга шуни ўргатадики, раҳм килган раҳм топади. Сени йўлдан уриб бу жирканч жиноятни амалга оширишга гижгижлаган шайтондан ғазабланаман. Сендан хафамасман. Сени айбламайман. Мўминлар Аллоҳнинг битган қадаридан рози бўлмоқлари даркор»
деб соч соқоли оқарган оқ дўппи кийган отахон кўзи тўла ёш бўлиб турган айбланувчини бағрига босди.
#hikoya334
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳурматли обуначилар!
Якшанба дам олиш куни сиз азизларга мароқли ўтишини тилаган ҳолда бугун одатга кўра биз ҳам дам олишимизни маълум қиламиз!
Таклиф ва шикоятлар учун @helpvam га мурожаат қилишингиз мумкин.
«Бири онам, бири аёлим»
Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"
#ibrat58
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Биринчи иш куни. Ёки янги келганларга ҳарбийча "имтихон"...😂😂🙊
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
- Мусулмонлар қандай ифлос халқ-а!?
- Юзингизни кунига нечи маротаба ювасиз?
- Икки маҳал: эрталаб ва кечқурун.
- Кечирасизу, бизнинг оёқларимиз сизнинг юзингиздан тозароқ. Чунки биз 5 маҳал ювамиз.
🎤 Бахром Исраилов - Мусофирим....
📝 Муаллиф:......
#audio_monolog249
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Хазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ насиҳатлари
• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашларим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
#foydali68
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Кизикарли_лавҳа
Болалардан бетакрор табассумли лаҳзалар-5..😊
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1
#Мазмунли_сатрлар.
Муаммоларни шундай кутиб олингки, у сизни асабийлашишгамас харакат қилишга мажбур қилсин.
(Дейл Карнеги).
👉 @vaqtqadri ✍
📢 Энг машхур
🌹@Xasan_Florist иш фаолиятни бошлади‼️
СУПЕР АКЦИЯ
💁 Бизда энг нозик дидли
💃аёллар ва 👭 қизлар, 👩мунис онахонлар учун турли ҳилдаги 💐букетлар, 🌺 гулларнинг энг 🌻 чиройли ва энг 🍀 хушбўйларини
💁биздан ҳарид қилишингиз мумкин.
Энг сара 💐гулдасталар коллекцияси фақат бизда‼️
Бизни танлаб асло адашмайсиз.
Диққат акция, нархлар янада арзон❗️
🌹 101 гул = 45.000 сўм🌹
🌹 201 гул = 80.000 сўм🌹
🌹 301 гул = 110.000 сўм🌹
🌹 500 гул = 190.000 сўм🌹
🌹1001 гул = Келишамиз🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
📲+998935248258
📲+998946922838
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
@Xasan_Florist
https://img.tglab.uz/397921972/150848774059e9b23cd418b.jpg
Шоҳ тобут ясовчининг хотинини бир кўрди-ю, ошиқи беқарорга айланди. Қандай бўлмасин, уни қўлга киритиш пайига тушди...
Ниҳоят, аскарларидан бирини тобуткашнинг уйига юборди:
Подшох сенга эрталабгача "ҚИРҚТА ТОБУТ" ясашингни буюрди. Агар эпламасанг бошинг кетади. Михлари олтиндан бўлиши керак, -деди аскар унга.
Тобуткашни қайғу чулғади. "ҚУРБИ ЕТМАЙДИГАН ИШ".
- Хотин, -деди уйига келиб, — куним битганга ўхшайди, подшох қилиб бўлмайдиган ишга буюрди...
Хотини нима гаплигини сўради. Эри бўлган гапни айтиб берди. Шунда аёл бу ерда бир гап борлигини тушунди, бекорга эрига бу ишни буюрмаган...
Аёл АЛЛОҲ мўмин бандасини бундай чорасиз қолдирмаслигига ишончи комил эди. Шунда у эрига деди:
— Ҳеч қўрқманг, унутмангки, тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват бор.
— Шундайку-я, аммо эрталаб менинг каллам кетади.
— Айтдим-ку, қўрқманг деб, "АЛЛОҲ кифоя килувчи зот". Борингда хотиржам ётиб дам олаверинг...
Аммо тобуткашнинг кўзига уйқу илинмади.
Кечаси билан хонада юриб чиқди....
Эрта тонгда эшик тақиллади. Тобуткаш эшикни очар экан, титроғи кучайди. Кечаги аскарни кўргач эса, ҳушидан кетаёзди.
— Келинг,- деди тили зўрға айланиб. Аскар ҳазин овозда деди:
— Битта тобут ясаб беринг. "ПОДШОХ ВАФОТ ЭТДИ"...
#audio319
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819
Ўғлининг қотилига мусулмонинг айтган ажойиб сўзлари.
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Кулги_бекати
👆Хожибой Тожибоев – Қарға...😂😂😂
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
🎤 Хадижа Султон - Она...(инсонни йиғлатган ибратли воқеа)
📕 Муаллиф: .........
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Хазил остидаги жиддий ҳақиқат...
Инсонларнинг баъзи ҳолатларлари маймунлардан ҳам ортиб кетди..
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ХАТО билан ГУНОҲни адаштириб қўйманг..!!!
....Бировни қалбини оғритиш хато эмас - ОЗОР..!!!
....Бир инсон хақида аниқ билмай туриб, бошқаларга гапириш хато эмас - ҒИЙБАТ..!!!
....Бировни ҳаёти билан ўйнашиш хато эмас,
- НОМАРДЛИК..!!!
....Тинимсиз ёлғон гапириш хато эмас - ИШОНЧНИ СИНДИРИШ..!!!
....Ота - Онага бақириш хато эмас - НОНКЎРЛИК..!!!
....Асл туйғулар устидан кулиш хато эмас...
- ТУБАНЛИК..!!!
....Кўнглимда биттаси, қўйнимда биттаси... дейишлик хато эмас...
- ХИЁНАТ..!!!
#status71
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Азалбегим – Ўлсам ...
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog248
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Исроил давлати аёлларни ҳарбий хизматга ундовчи дунёдаги ягона давлатдир.
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Кизикарли_лавҳа
Ақлдан озиш ҳеч гапмас..2.😂😄 (уюштирилган ҳазил )
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#ДИҚҚATАКЦИЯ❗️
👉 Penal-H
✅ МДФ
💰 5 ̶3̶2̶1̶ ̶0̶0̶0̶ 4 550 000 сум
☎️ +998998451010
🚚🛠 Етказиш ва урнатиш Тошкент шахри ичида БЕПУЛ!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/ACSKcEBwEQ-T0Vsqs1iasQ
Ўғлим бу сўзни кунига минг марта қайтарман..
Қанийди эшитсанг. Ҳозир агар хатимни ўқиётган бўлсанг, соғиндим болам.
Тўғриси..., тўғриси соғинди болам.
Биламан узоқдасан. Келолмайсанг, иложинг йўқ.
Лекин айрим нарсаларни иложи бор сенда.
Устингни ёпиб ёт. Овқатингни вақтида ей! Ёмонларга қўшилма!
Катталарга гап қайтарма! Дастурхондан дуо қилиб тур..
Иссиқроқ кийин. Совуқ нарсалар ема!
Биламан яна.., яна онам бошлади деяпсан. Нима қилай? Ҳавотир оламанда..
Ҳар куни йиғлайман. Ҳар куни болам...
Кетаётганингда хушимни йўқотибман. Ўзимга келсам сочларим оппоқ. Бир кунда..
Бир кунда соч оқараркан. Икки кунда ажинлар билинаркан.
Уч кунда қадринг ўтаркан. Кўролмаганимдан юрак санчиб қўяркан, лекин жон болам ҳавотир олма.
Қайтгунингча онанг ўлмайди. Меҳрим болажоним ўша-ўша. Кийимларингни ҳидлаб ҳидлаб қўяман.
Ҳатто расминг билан гаплшаман.
Укаларинг сўрашса узоққа, сафарга кетди дейману, ўзим ҳам ишониб қоламан. Ишқилиб болажоним, сафаринг беҳатар бўлсин.
Биламан... биламан болам афсусланяпсан. Билмасдан хато қилдинг.. Энди қилмайсан-а бунақа хато, ваъда берасана жон болам!?
Ҳар куни бир коса овқат олиб қўяман. Мободо эшикдан кириб келиб қолсангу, овқатимни соғинган бўлсанг дейманда болам.
Эшик тирқ этса югуриб очаман, лекин секин ортимга қайтаман. Худодан ҳар куни сўрайман, панжара ортидаги боламни тезроқ қайтар деб. Яқин кунларда қайтасана болам.
Онанг сени қучоқ очиб кутиб олади. Кўзларини мунчоқ қилиб кутиб олади...
#audio318
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар)
Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: Хеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: Наҳотки, шуми сени қадринг?, - деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!
Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- Қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкин ахир?
Сени шунча меҳнатинга арзимас экан деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.
Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси, "Нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди? Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.
Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.
Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан....
#hikoya37
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI